язык интерфейса

Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2020 й. 182-сон қарорига илова)

Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2020 й. 182-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 мартдаги

182-сон қарорига

ИЛОВА



Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга

субсидия тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби (кейинги ўринларда - янги тартиб) доирасида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда - фуқаролар), шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


баллар - уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича баҳолар тўплами;


бошланғич бадал - бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишда:


шаҳарларда - сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги маблағлар;


қишлоқ жойларда - сотиб олинадиган квартира қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги маблағлар;


даромади юқори бўлмаган оила - қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори:

қишлоқ жойларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда - МҲТЭКМ) 3,8 дан 5,8 бараваригача;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 4,0 дан 6,5 бараваригача;

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 4,5 дан 9,0 бараваригача бўлган оилалар;


ижтимоий мезонлар - уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашда қўлланиладиган ушбу Низомга 1-иловада келтирилган асосий кўрсаткичлар;


иштирок этувчи тижорат банклари - фуқаролар томонидан бирламчи бозорда танланган уй-жойларни сотиб олишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;


талабгор - ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган ариза берувчи;


субсидия - ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва (ёки) кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағлар;


бошланғич бадал учун субсидия - талабгорга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида ҳамда Тошкент шаҳрида қурилган уй-жойни ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида Давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобварағига ўтказилган маблағлар;


фоиз учун субсидия - талабгорга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда шаҳарлар деб аталади) ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда (кейинги ўринларда - қишлоқ жойлар) қурилган уй-жойни сотиб олишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказиладиган маблағлар;


уй-жойлар - шаҳар ва қишлоқ жойларда янги тартибда (шу жумладан, янги тартиб доирасидан ташқари) қурилган бирламчи бозорда сотиладиган кўп квартирали уйлардаги квартиралар;


уй-жойнинг ҳисобланган қиймати - ҳар йили келгуси йил учун бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитлари ва Давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш мақсадида квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки ва уч хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда аниқланадиган қиймат;


хабарнома - туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза берувчига юбориладиган ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ давлат бюджетидан субсидия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-кодга эга бўлган қарори;


комиссия - тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланган туман (шаҳар)да субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган комиссия.


3. Ушбу Низом доирасида шаҳар ва қишлоқ жойларда бирламчи бозордаги уй-жойлар аҳолига бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ипотека кредитлари асосида сотилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳар йили келгуси йил учун квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки ва уч хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда уй-жойнинг ҳисобланган қийматини аниқлайди.

Уй-жойнинг ҳисобланган қиймати қуйидаги мақсадларда қўлланилади:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитларининг;

шаҳарларда талабгорлар учун давлат бюджетидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг юқори миқдорларини белгилаш.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари шаҳар ва қишлоқ жойларда белгиланган тартибда тасдиқланган субсидиялар тўлашнинг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб, субсидияларни туман (шаҳар)лар бўйича қурилган уй-жойлар сонига мутаносиб равишда тақсимлаш ва зарур ҳолларда қайта тақсимлаш бўйича қарор қабул қилади.

Субсидиялар субсидия тўлашнинг мақсадли параметрларида белгиланган ҳудуддаги қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар сони, уй-жой олиш истагида бўлганларнинг ариза билан мурожаат қилишининг бошланғич ва якуний муддатлари, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш мезонлари, субсидия сони ва умумий ҳажми ҳамда бериш тартиби ва шартларини кўрсатган ҳолда интернет тармоқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали белгиланган муддатда эълон беради.


7. Ариза берувчи тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда - масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:

тиббиёт бирлашмаси;

ички ишлар бўлими (бошқармаси);

молия бўлими;

давлат солиқ инспекцияси;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;

ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси;

туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши;

туман (шаҳар) ҳокимлиги;

иштирок этувчи тижорат банклари.


8. Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН

АРИЗА БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи бозордаги уй-жойларни сотиб олишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида амалга оширилади.


10. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП)да давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади ёки маълумотларни тақдим этади:

а) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;

б) оила аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари;

в) белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);

г) доимий прописка жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);

д) доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса);

е) Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ариза берувчиларга тўловларсиз амалга оширилади.


11. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза бериш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябргача этиб белгиланади. Ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.


12. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.


13. ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.



3-БОБ. МАСЪУЛ ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН

АРИЗА БЕРУВЧИНИ ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАР

БЎЙИЧА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


14. Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга электрон тарзда юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга юборилади.


15. Давлат хизматлари марказлари, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Масъул ташкилотлар ўн иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқиб, ЯИДХПга онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни тасдиқлайди:

тиббиёт бирлашмаси - ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касаллика чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлиги;

ички ишлар бўлими (бошқарма) - ариза берувчини бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши;

молия бўлими - тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори бўйича ажратилган маблағларнинг мавжудлиги;

давлат солиқ инспецияси - солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ва ариза берувчининг даромадлари;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - ариза берувчининг кам таъминланганлиги, "Меҳнат - миграция" дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги (оширганлиги);

туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси - ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги;

туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари - ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар - тоифасига мансублиги;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши - ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги;

туман (шаҳар) ҳокимлиги - ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублиги;

иштирок этувчи тижорат банклари - ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликларининг мавжуд эмаслиги.


16. Агар ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари ҳам киритилиши мумкин.


17. ЯИДХПда масъул ташкилотлар ўрганиб чиқиш натижаларига кўра киритилган маълумотлар асосида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги автоматлаштирилган тарзда баллар кўринишида баҳоланади.


18. ЯИДХПда масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари комиссияга ариза берувчи иштирокида муҳокама этиш учун юборилади.



4-БОБ. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


19. Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.


20. Комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни Комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.


21. Комиссия раиси:

Комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;

комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;

комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;

комиссия қарорларини тасдиқлайди.


22. Комиссия котиби:

комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;

комиссия иш режаларини тайёрлайди;

комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;

комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;

комиссия иш юритувини амалга оширади.


23. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.


24. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Бунда, туман (шаҳар) молия, солиқ идораларининг ва иштирок этувчи тижорат банкларининг вакиллари бир вақтнинг ўзида комиссия йиғилишида иштирок этиши шарт.


25. Кворум бўлмаган ҳамда туман (шаҳар) молия, солиқ органларининг ва иштирок этувчи тижорат банкларининг вакилларидан бири комиссия йиғилишида қатнашмаган тақдирда комиссиянинг мажлисга келган аъзолари томонидан мажлисни кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлисни ўтказишнинг янги санаси ва вақти тўғрисида қўшимча равишда комиссия котиби томонидан хабар қилинади.


26. Комиссия йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларининг учдан икки кисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.


27. Комиссия қарорлари комиссия раиси томонидан имзоланади.


28. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлимларида белгиланган муддатгача сақланади.


29. Комиссия ўзининг иш регламентини тасдиқлайди.


30. Комиссия котиби ариза берувчини унинг аризаси комиссия йиғилишда кўриб чиқилишидан 5 кун олдин таклиф этади ва қатнашишини таъминлайди.


31. Ариза берувчи узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти ва бошқалар) комиссия йиғилишида қатнашиш имконига эга бўлмаса, ариза берувчи бу ҳақда комиссия котибини хабардор қилиб сабабини кўрсатиши шарт. Бунда, ариза берувчининг аризаси комиссиянинг кейинги йиғилишида кўриб чиқилади.


32. Ариза берувчи узрли сабабларсиз комиссия йиғилишига келмаганда комиссия аризани унинг иштирокисиз ариза берувчи ҳамда масъул ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқади ва комиссия қарорини ариза берувчига билдиради.



5-БОБ. КОМИССИЯ ТОМОНИДАН

БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


33. Комиссия аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқади.

Комиссия йиғилишлари, уларнинг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ҳамда туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлимида уч йил мобайнида сақланади.


34. Комиссия талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижаларини олган кундан бошлаб 7 иш куни ичида уларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссия электрон реестрни юритади.


35. Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси расмийлаштирилиб, субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарори қабул қилинади ва тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига хабарнома юборилади. Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.

ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этилганда комиссия томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон шаклда ариза берувчига юборилади.


36. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда талабгор сифатида тан олиниб, уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.


37. Субсидия бериш тўғрисидаги хабарномада талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг реал даромадларидан келиб чиқиб, қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия бўйича сотиб олишини мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати кўрсатилади.


38. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия тўланиши рад этилиши мумкин:

а) ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

б) тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;

г) ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда;

д) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;

е) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини)нинг такрорий мурожаат этганда;

ж) жорий йил учун ажратиладиган субсидиялар сони тугаганда;

з) иштирок этувчи банк томонидан ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи) ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўловга лаёқатсиз деб топилганда;

и) ариза берувчида кредит ташкилотларидан олдинги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлганда.


39. Ушбу Низомнинг 38-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия тўланиши рад этилишига йўл қўйилмайди.

Субсидия тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда комиссия рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган қарорни расмийлаштиради ҳамда тегишли хабарномани тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.


40. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда, нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда комиссия ариза берувчига субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда қарор нусхаси такроран ариза топшириш мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига бир иш куни мобайнида юборилади.


41. Субсидия тақдим этиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг туманлар (шаҳарлар) бўйича тасдиқланган қарорида белгиланган сонидан ошиб кетган тақдирда талабгорлар сони қуйидаги тартибда аниқланади:

энг юқори балл олган талабгорлар кетма-кетлигида;

охирги энг юқори балл тўплаган икки ёки ундан ортиқ ариза берувчининг баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади.


42. Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 (бир) марта берилади. Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома календарь йил якунига қадар амал қилади.

Ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар айрим тоифадаги шахслар (ҳарбий хизматчилар) ва уларни оила аъзоларига нисбатан татбиқ этилмайди.


43. Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат тугагандан кейин ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда кейинги йилда такроран мурожаат қилишга ҳақли.


44. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади.


45. Жорий йил учун ажратилган субсидиялар сони тугаган тақдирда, комиссия томонидан уч иш куни мобайнида аризаларни қабул қилишни тўхтатиш ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон берилади ҳамда тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ахборот юборилиши шарт.



6-БОБ. СОТИБ ОЛИНАДИГАН УЙ-ЖОЙЛАРНИ

АНИҚЛАШ ВА АЖРАТИЛАДИГАН ИПОТЕКА

КРЕДИТИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


46. Давлат хизматлари марказидан субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган талабгор хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан ошмаган қийматли уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.


47. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор тижорат банкига уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисида маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.


48. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини уч иш куни мобайнида ўрганиб чиқади.

Ипотека кредити ажратиш маъқулланган тақдирда, тижорат банки туман (шаҳар) молия бўлими билан биргаликда ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга ажратилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.


49. Субсидиялар:

қишлоқ жойларда - биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига;

шаҳарларда - бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун - Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.


50. Шаҳарларда уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


Сбб = Уқ * 10%,


бунда:

Сбб - бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлашга субсидия суммаси;

Уқ - уй-жойнинг ҳисобланган қиймати.


51. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:

ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:


См = Кс*(Аф - Бф)


бунда:

См - ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;

Кс - ипотека кредити бўйича асосий қарзнинг қолдиқ суммаси;

Аф - ипотека кредити шартномасида тижорат банки ҳамда ариза берувчи келишувига асосан белгиланган фоиз ставкаси;

Бф - Тошкент шаҳрида 12 фоизлик пункт, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида ҳамда қишлоқ жойларда 10 фоизлик пункт.


52. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

Тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия миқдори ушбу санадан бошлаб мутаносиб равишда камаяди.



7-БОБ. ИПОТЕКА КРЕДИТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА СУБСИДИЯЛАРНИ

ТЎЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ


53. Тижорат банки бир иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади.


54. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари уч иш куни мобайнида ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб беради.


55. Сотиб олинадиган уй-жойлар бўйича ипотека кредит шартномаси талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан (бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўланган ҳолларда - субсидия суммаси ўтказилгандан) сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини тузади.


56. Талабгор томонидан ипотека кредити шартномаси бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси ўтказилган санадан бошлаб ўттиз кун ичида узрли сабабларсиз расмийлаштирилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидия маблағларини туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтаради.


57. Талабгорларга шаҳар ва қишлоқ жойларда уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб иштирок этувчи тижорат банклари томонидан уч иш куни ичида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ипотека кредитлари бўйича тўловларни қайтариш графиклари илова қилинган ҳолда фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашга буюртманомалар билан талабгорларнинг тегишли ҳисобварақлари реквизитлари юборилади.


58. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан ипотека кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар суммаси ҳар ойнинг 25 кунига қадар ўтказиб берилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


59. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар, талабгор ва пудрат ташкилоти уй-жойнинг ҳақиқий қиймати, иштирок этувчи тижорат банки ажратилган ипотека кредити суммаси ва фоиз ставкаси, молия бўлимлари ҳисобланган ва ажратилган субсидия суммасини тўғри ҳисобланиши учун жавоб беради.


60. Уй-жой сотиб олишга талабгор билан тузилган ипотека кредит шартномалари шартларига риоя этилишини назорат қилиш иштирок этувчи тижорат банки томонидан амалга оширилади.


61. Иштирок этувчи тижорат банки ҳар чоракда туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари билан биргаликда талабгорнинг ипотека кредити бўйича тўловларни қайтариш графиги ва ажратилган субсидия суммалари асосида солиштирма далолатномани расмийлаштиради.


62. Субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари ва талабгорга ажратилган субсидиядан тўлиқ фойдаланилганлиги тўғрисида хабарнома юборади ҳамда ғазначилик бўлимлари билан якуний солиштирма далолатномани расмийлаштиради.


63. Ойлик субсидия суммаси ортиқча тўланганда, туман (шаҳар) ғазначилик бўлимлари томонидан кейинги ойда талабгор учун субсидия тўлови аввал тўланган ортиқча тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


64. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатларида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредит шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисми учун ажратилган субсидия суммаси ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига ушбу банклар томондан тўлиқ миқдорда қайтарилади.


65. Меҳнат мигрантлари, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга бериладиган субсидиялар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ янги тартиб доирасида улар учун қуриладиган уй-жойлар сонидан ошмаслиги лозим.


66. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши, талабгорларга субсидиялар ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.


67. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий

МЕЗОНЛАРИ


Т/р

Мезонлар

Балл

Масъул орган


I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - МҲТЭКМ асосида)


Қишлоқ жойларда (туман ва туман марказлари)*

1.

МҲТЭКМнинг 3,8 дан 4,5 бараваригача

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 4,6 дан 5,2 бараваригача

6

3.

МҲТЭКМнинг 5,3 дан 5,8 бараваригача

2

Шаҳарларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарлари)*

1.

МҲТЭКМнинг 4,0 дан 5,0 бараваригача

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 5,1 дан 6,0 бараваригача

6

3.

МҲТЭКМнинг 6,1 дан 6,5 бараваригача

2

Тошкент шаҳрида*

1.

МҲТЭКМнинг 4,5 дан 6,0 бараваригача

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 6,1 дан 7,5 бараваригача

6

3.

МҲТЭКМнинг 7,6 дан 9,0 бараваригача

2

II. Ҳозирги турар жой мақоми**

1.

Ижара (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

20

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси,

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси

2.

Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотин ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

20

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар

1.

"labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти

10

Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш маркази

2.

Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

10

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

3.

Алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар

10

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши

4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар***

10

Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

5.

Ягона (ёлғиз) боқувчига эга бўлган оила  эркак

9

6.

Бошқалар

0

IV. Оилада қуйидаги шахслар мавжудлиги****

1.

Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс

10

Туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси

2.

Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи

10

3.

Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган

10

Жами балл:

50



*) Ўртача ойлик даромади:

қишлоқ жойларда - МҲТЭКМнинг 3,8 бараваридан кам ва 5,8 бараваридан кўп;

шаҳарларда - МҲТЭКМнинг 4,0 бараваридан кам ва 6,5 бараваридан кўп;

Тошкент шаҳрида - МҲТЭКМнинг 4,5 бараваридан кам ва 9,0 бараваридан кўп бўлган оилаларга субсидия ажратилмайди.


**) Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.


***) III бўлимдагиғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича 10 балл олган номзодларга IV бўлим мезонлари бўйича балл берилмайди.

Шунингдек, IV бўлим мезонлари бўйича 10 балл олган номзодларга III бўлимдагиғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича балл берилмайди.


****) IV бўлим бўйича балл битта мезонга берилади.






Низомга

2-ИЛОВА




UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA

TAQDIM ETISH TO'G'RISIDA

000000-son

XABARNOMA



Berilgan sanasi "___" _________ 20___ yil

Amal qilish muddati "___" _________ 20___ yil

Fuqaro


(F.I.O.)

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya to'lash tartibi to'g'risidagi nizomga muvofiq

      

(ijtimoiy me'zonga muvofiqligi)

deb topildi.

Passport ma'lumotlari: seriyasi _________________ raqami _________________________________________

Kim tomonidan berilgan ________________________________________________, berilgan sanasi ___________

Yashash manzili

Ro'yxatdan o'tgan manzili

Davlat byudjeti hisobidan turar joy bilan ta'minlash huquqiga ega bo'lgan u bilan birga yashaydigan oila a'zolari hisobga olingan holda uy-joy sotib olish uchun_______________________________________________________________

      

subsidiya ajratiladi.

(subsidiyaning turi ko'rsatiladi)


Sotib olinishi mumkin bo'lgan uy-joyning yuqori qiymati __________________________ so'm.


QR-kod





Низомга

2а-ИЛОВА




UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA

TAQDIM ETISHNI RAD ETISH TO'G'RISIDA

000000-son

XABARNOMA



Berilgan sanasi "___" _________ 20___ yil

Fuqaro


(F.I.O.)

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil _________ ______-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya to'lash tartibi to'g'risidagi nizomning talablariga

  


  


sababli subsidiya taqdim etilishi muvofiq emas deb topildi. (nizomninig qaysi talablariga muvofiq emasligi ko'rsatilishi kerak)

Passport ma'lumotlari: seriyasi ____________________ raqami _____________________________________

Kim tomonidan berilgan ___________________________________, berilgan sanasi ________________________

Yashash manzili

Ro'yxatdan o'tgan manzili



QR-kod






Низомга

3-ИЛОВА


_______________ тумани (шаҳри)да субсидия

тўланадиган талабгорларни танлаб олиш

бўйича комиссиянинг намунавий

ТАРКИБИ

  

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) молия бўлими бошлиғи

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори

Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши раҳбари

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари

Лавозимига кўра

-

Иштирок этувчи тижорат банкининг туман (шаҳар) филиали раҳбари

Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи*, Комиссия котиби

   

*) Тошкент шаҳрининг туманларида иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи.






Низомга

4-ИЛОВА



Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбилар


Бажариш муддатлари








1-босқич


Ариза берувчи


Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.


1 мартдан 1октябргача (ҳафтанинг душанба-жума кунлари)








2-босқич


Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази



1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади.


2. Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, ички ишлар бўлими (бошқармаси), молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимлиги, иштирок этувчи тижорат банкига электрон шаклда тақдим этади.


1 иш куни мобайнида











3-босқич


Тиббиёт бирлашмаси


Ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига тақдим этади.


10 иш куни мобайнида







Ички ишлар бўлими (бошқармаси)



Ариза берувчи бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшаши тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига тақдим этади.









Молия бўлими



Тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори тугаганлиги тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.









Давлат солиқ инспецияси



Солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ва ариза берувчининг даромадлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.









Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази



Ариза берувчининг кам таъминланганларга мансублиги тўғрисидаги маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.









Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси



Доимий прописка жойидан кадастр ҳужжатининг маълумотлари (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса), ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотларни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.










Туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими



Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, ягона (ёлғиз) боқувчигв эгв бўлган оила-аёллар тоифасига мансублиги.









Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши



Ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублиги.








туман (шаҳар) ҳокимлиги



Ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублиги.












Иштирок этувчи тижорат банклари



Ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввал олинган кредит бўйича муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги тегишли маълумотни тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига тақдим этади.










4-босқич


Комиссия



1. Аризаларни уларнинг қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқади.


2. Талабгорларни аниқлаш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар, маъсул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.



Маълумотлар келиб тушган кундан бошлаб 7 иш куни мобайнида, аризачи иштирокида












Танлов натижалари юзасидан субсидия бериш ёки рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади.



1 иш куни мобайнида








5-босқич


Талабгор



Ўзининг реал даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни, унинг ҳисобланган қийматидан ошмаган ҳақиқий қийматини инобатга олган ҳолда ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.



Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг 1 ой мобайнида








Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор тижорат банкига уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.













6-босқич


Иштирок этувчи

тижорат банки

ва молия бўлими



1. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.


2. Ажратиладиган ипотека кредити бўйича давлат бюджетидан талабгорга қоплаб берилиши мумкин бўлган субсидия суммасини аниқлайди.



3 иш куни мобайнида











7-босқич


Иштирок этувчи

тижорат банки



Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тўлашга буюртманома юборади.



1 иш куни ичида








8-босқич


Ҳудудий ғазначилик бўлими



Ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобварағига ўтказиб беради.



3 иш куни мобайнида








9-босқич


Иштирок этувчи тижорат банки



Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.



1 иш кунимобайнида









Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича ҳудудий ғазначилик бўлимларига юборади.



Ипотека кредити тақдим этилганидан сўнг 3 иш куни мобайнида








10-босқич


Ҳудудий ғазначилик бўлими



Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни ўтказиб боради.



Ҳар ойнинг 25 санасигача




Низомга

5-ИЛОВА



АНКЕТА-АРИЗА



Ариза N ___________________________

Қабул қилиш санаси ________________

Қабул қилган шахс _________________

  

1. ___________________________

(фамилияси)

__________________________

(исми)

_________________________

(отасининг исми)

2. Манзил: __________________

ҳоли пункти)

_____________________________

(туман, шаҳар)

_____________________________

(вилоят)

3. Туғилган санаси __ / ___ / _____

4. Жинси

____ аёл _____ эркак


5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ___________________

6. Оилавий аҳволи

_____ бўйдоқ / турмушга чиқмаган

_____ уйланган / турмушга чиққан

_____ ажрашган _____ бева


7. Асосий фаолият тури (бандлик, иш жойи):

__________________________________________________________

8. Паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)*: _____________________________

9. Оила аъзоларингизни уларнинг

ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг:

1. _____________, ёш: _____

2. _____________, ёш: _____

3. _____________, ёш: _____

4. _____________, ёш: _____

5. _____________, ёш: _____

6. _____________, ёш: _____

10. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилнгизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:

1. Биринчи гуруҳ ногирони ____ киши.

2. Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ____ киши.

3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.

11. Ҳар ойлик даромад миқдори, (зарурат бўлганда хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг даромадлари): _____________ сўм.

11.1. Ҳар ойлик қўшимча даромад миқдори: ________________ сўм.

12. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони: __________ кв.м.

13. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:

_____ мулк

_____ ижара

______мулкдор рухсати билан бепул яшаш

14. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз?

Шаҳарда ________

қишлоқ жойда ___________

14.1. Қиймати қанча бўлган уй-жой олмоқчисиз? __________________

14.2. Уй нархининг неча фоизини бошланғич тўлов сифатида тўлай оласиз? ______________________

15. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз?

Эл.почта ___________

уй тел: ___________

иш тел: ___________

уяли тел: ___________

15.1. Ипотека кредитини қайси тижорат банкидан олмоқчисиз? ______________________

16. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг:

меҳнат мигранти _______;

етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар _______;

оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар _______;

алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар _______.

Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.

имзо

кун

ой

йил

 

 

*) ЖШ ШИРни аниқлаш қуйида кўрсатилган (бу ерда ЖШ ШИР рақами сариқ ранг билан белгиланган - 30101800050014 рақами).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 30 март, 12-сон, 135-модда