ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Алоқа ва ахборот-коммуникацион технологиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2020 й. 196-сон "Хитой Экспорт-импорт банки иштирокида "Universal Mobile Systems" МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2020 й.

N 196




ХИТОЙ ЭКСПОРТ-ИМПОРТ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "UNIVERSAL

MOBILE SYSTEMS" МЧЖ МОБИЛЬ АЛОҚА

ОПЕРАТОРИНИНГ ТЕХНОЛОГИК УСКУНАЛАРИНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА АЛОҚА ТИЗИМЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Universal Mobile Systems" МЧЖ мобиль алоқа операторига юкланган компанияни 2019-2021 йилларда ривожлантириш концепцияси вазифаларини Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки кредитини жалб қилган ҳолда амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни, шунингдек, имзоланган икки томонлама шартномалар ва келишувларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 сентябрдаги 805-сон қарорига асосан "Universal Mobile Systems" МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланганлиги;

"Universal Mobile Systems" МЧЖ (кейинги ўринларда - оператор) ҳамда "Huawei Technologies Co. Ltd." компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш имкониятлари билан имкон қадар тўлиқ қоплашни таъминлаш мақсадида операторнинг технологик асбоб-ускуналарини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида ўзаро англашув Меморандуми имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки (кейинги ўринларда - ХХР Эксимбанки) иштирокида "Universal Mobile Systems" МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли иқтисодиёт ва "Электрон ҳукумат" тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги ПҚ-4321-сон қарорига мувофиқ лойиҳани амалга оширишда операторга "Huawei Technologies Co. Ltd." компанияси билан ҳамкорликда технологик асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун шартномаларни босқичма-босқич тузишга рухсат берилсин.


4. Лойиҳа доирасида тузиладиган импорт шартномаларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ томонидан қайта молиялаштириладиган, 15 йил муддатга бериладиган, шу жумладан, 5 йил имтиёзли даврни, йиллик 3,5 фоиз ставка билан "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги маржасини ўз ичига олган ХХР Эксимбанкининг 127,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити - шартномалар қийматининг 85 фоизи учун;

операторнинг ўз маблағлари - шартномалар қийматининг 15 фоизи учун.


5. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖга икки ой муддатда ХХР Эксимбанки билан лойиҳа бўйича қарз келишуви имзоланишини таъминлаш тавсия этилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

оператор - қарз олувчи, кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун жавобгар бўлган ижрочи орган ҳисобланади;

ХХР Эксимбанкидан олинган кредитни, фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни, воситачилик ҳақини тўлаш ва улар билан боғлиқ бошқа харажатлар операторнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


7. Қуйидагилар:

"Universal Mobile Systems" МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага;

"Universal Mobile Systems" МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳаси бўйича қарзни қайтариш ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг ХХР Эксимбанки олдидаги жалб қилинган кредит бўйича мажбуриятлари, шунингдек, операторнинг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ олдидаги мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда давлат кафолатларини бериш ваколати берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кредит шартномаси шартларида назарда тутилган шакл бўйича хорижий банкка бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда йил якунига қадар мобиль алоқа операторлари тармоғини модернизация қилиш ҳамда кенгайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган телекоммуникация қурилмаларини олиб киришда божхона тўловларидан озод этиш юзасидан таклиф киритсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 3 апрелдаги

196-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Universal Mobile Systems" МЧЖ мобиль алоқа

операторининг технологик ускуналарини модернизация

қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш" инвестиция

лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий

техник-иқтисодий кўрсаткичлари

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Жами


Жумладан:


ХХР

Эксимбанки

кредити


Ўз

маблағлари


Бюджет

маблағлари


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ

долл. (экв)


238 572,28

127 500,00

111 072,28


2

Капитал қўйилмалар қиймати


минг АҚШ

долл. (экв)


238 572,28

127 500,00

73 759,09

37 313,19

шу жумладан:







2.1

машина ва ускуналар


минг

АҚШ долл.


148 985,86

127 500,00

21 485,86


2.2

қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ

долл. (экв)


40 354,16

-

40 354,16


2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар


минг АҚШ

долл. (экв)


10 688,39

-

10 688,39


2.4

бошқа харажатлар


минг АҚШ

долл. (экв)


1 230,68

-

1 230,68


2.5

Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари шаклидаги улуши


минг АҚШ

долл. (экв)


37 313,19



37 313,19

3

Яратиладиган иш ўринлари сони


жой-ўрин

2 096

шундан, янги иш ўринлари сони


жой-ўрин

586

4

Лойиҳанинг мўлжалланаётган ўзини қоплаш муддати


ой

98

5

Инвестиция даври


ой

45

6

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати


минг

АҚШ долл.

238 572,28

7

Кредит ва бошқа қарзларни сўндириш муддати


йил

15

шундан имтиёзли муддат


йил

5

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 3 апрелдаги

196-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Universal Mobile Systems" МЧЖ

мобиль алоқа операторининг технологик

ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа

тизимларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳаси

бўйича қарзни қайтариш ва воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ*

Қарз суммаси

-

127 500 минг АҚШ долл.

Қарзни қайтариш муддати

-

15 йил

Имтиёзли давр

-

5 йил

Фоиз ставкаси

-

3,5 % (йиллик)

минг АҚШ долл.

Тўлов

санаси


Ўзлашти-

риш


Асосий

қарзни

қайтариш


Умумий

қарз


Қарз фоизи

(Эксимбанк)


Қарз

фоизи

(Миллий

банк АЖ)


Банк

хизмат

харажат

хақи


Қарзнинг

ўзлаштирил-

маган қисми


15.07.2020


16 998,47


16 998,47

0,00

0,00


110 501,53

15.01.2021


16 998,47

0,00

33 996,94

255,68

42,61

138,51

93 503,06

15.07.2021


19 862,90

0,00

53 859,84

508,56

84,76

116,56

73 640,16

15.01.2022


19 862,90

0,00

73 722,73

810,11

135,02

92,30

53 777,27

15.07.2022


16 678,71

0,00

90 401,45

1 102,81

183,80

67,04

37 098,55

15.01.2023


16 678,71

0,00

107 080,16

1 359,74

226,62

46,50

20 419,84

15.07.2023


10 209,92

0,00

117 290,08

1 601,80

266,97

25,45

10 209,92

15.01.2024


10 209,92

0,00

127 500,00

1 764,17

294,03

12,80

0,00

15.07.2024



0,00

127 500,00

1 917,74

319,62



15.01.2025



0,00

127 500,00

1 917,74

319,62



15.07.2025



6 071,43

121 428,57

1 907,26

317,88



15.01.2026



6 071,43

115 357,14

1 826,42

304,40



15.07.2026



6 071,43

109 285,71

1 725,62

287,60



15.01.2027



6 071,43

103 214,29

1 643,78

273,96



15.07.2027



6 071,43

97 142,86

1 543,97

257,33



15.01.2028



6 071,43

91 071,43

1 461,14

243,52



15.07.2028



6 071,43

85 000,00

1 369,81

228,30



15.01.2029



6 071,43

78 928,57

1 278,49

213,08



15.07.2029



6 071,43

72 857,14

1 180,68

196,78



15.01.2030



6 071,43

66 785,71

1 095,85

182,64



15.07.2030



6 071,43

60 714,29

999,04

166,51



15.01.2031



6 071,43

54 642,86

913,21

152,20



15.07.2031



6 071,43

48 571,43

817,40

136,23



15.01.2032



6 071,43

42 500,00

730,57

121,76



15.07.2032



6 071,43

36 428,57

639,25

106,54



15.01.2033



6 071,43

30 357,14

547,93

91,32



15.07.2033



6 071,43

24 285,71

454,11

75,68



15.01.2034



6 071,43

18 214,29

365,28

60,88



15.07.2034



6 071,43

12 142,86

272,47

45,41



15.01.2035



6 071,43

6 071,43

182,64

30,44



15.07.2035



6 071,43

0,00

90,82

15,14



Жами


127 500,00

127 500,00


32 284,09

5 380,65

499,16


               

*) Жадвал тахминий ҳисобланган. Кредит маблағларини хақиқий ўзлаштириш саналари ва суммаларини эътиборга олган ҳолда ҳисобланган фоизлар ва комиссияларга ўзгариш киритиш лозим.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 апрель



















































Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск