Умная подшивка

2020 й. / НМ, 14 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*



қлли" ҳисоб



2022 ЙИЛГАЧА ЎЗБЕКИСТОНДА ЗАМОНАВИЙ

ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ

МЎЛЖАЛЛАНГАН


Нима бўлганда ҳам, ҳаёт давом этмоқда. Синовли кунлар ортда қолиб, мамлакатимиз ўзининг доимий ҳаёт ўзанига қайтажак. УЖКХ турмуш тарзини таъминлаб берадиган асосий соҳалардан ҳисобланади. Шунинг учун бу соҳа билан боғлиқ масалалар фуқароларни ҳамма вақт қизиқтирадиган масалалар сирасига киради.


Олдинда электрон газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари долзарб бўлиб турибди. Бир қатор қонунбузилишлар билан кечган уй-жой фондида электр энергияси сарфини ҳисоблаш асбобларини ўрнатиш бўйича олиб борилган ҳайбаракаллачилик ҳаракатлари ҳали кўпчиликнинг хотирасидан кўтарилгани йўқ. Эндиликда газ ҳисоблагичларини ўрнатиш чоғида худди шу хатоликларни такрорламаслик учун бизда вақт бор. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати ўзининг hududgaz.uz сайтида бу жараёнлар қандай бориши, нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, қайси жиҳатларга тайёр туриш лозимлиги борасида фуқароларга кенг тушунтиришлар бериб бормоқда.

2022 йилга қадар республикада табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини (ГНҲАТ) жорий этиш мўлжалланган. Бу Президентнинг 9.07.2019 йилдаги ПҚ-4388-сон қарорида назарда тутилган. Истеъмолчилар учун, умуман тармоқлар учун ҳам бу хайрли иш бўлгани шубҳасиз, фақат бир шарти шуки, автоматика пухта ишласин, носозликлар юз бермасин, уларни саводли ва ўз ишининг ҳадисини олган ходимлар бошқарсин.

Мутахассисларнинг тушунтиришича, маълумотларни бошқаришнинг олдинги тизими аллақачон эскириб бўлганлиги сабабли ГНҲАТни жорий этиш заруратга айланган. Масалага кенгроқ қараганда, эски тизим мамлакатдаги газ истеъмолини самарали назорат қилишни йўлга қўйиш ва ҳисобини пухта юритишга имкон бермай қўйган. Шу туфайли етказиб берувчи, яъни энергетика мажмуасининг бутун бир бошли тузилмалари юзлаб миллиард сўмларни йўқотмоқда, дебитор қарздорликлари, истеъмол қилинган табиий газ ҳақини тўламайдиганлар сафлари ошиб кетмоқда. ГНҲАТ истеъмолчиларнинг қарздорлигига, носозликларга барҳам беришга ёрдамлашади, йўқотишларни қисқартиради, етказиб берувчини газдан ноқонуний фойдаланилиши тўғрисида хабардор қилади.

Бундан оддий истеъмолчиларга нима наф? Гап шундаки, бугунги кунда маиший жабҳадаги истеъмолчиларимизнинг тахминан 70%ида газ ҳисоблагичлари ўрнатилган. Ҳисоблагичларнинг фойдаланиш муддати 10 йилни ташкил этади. Улар ҳам жисмонан, ҳам маънан эскириб бўлган, нотўғри ҳисоблаш чегаралари йўл қўйиладиган меъёрлардан ошиб кетган. Ҳисоблагичларнинг айрим турларини ишлаб чиқарувчи заводлар умуман ишлаб чиқаришдан чиқариб юборганлар, уларга сервис хизмат кўрсатиш ҳам тўхтатилган. Кўрсаткичлардаги тафовутлар ҳам шундан, яъни ҳисоблагичда бир рақам бўлса, биллинг тизимида - бошқача.

Автоматлаштирилган тизим замонавий электрон газ ҳисоблагичлари ёрдамида газ истеъмоли ҳисобини юритади ва назорат қилади. Бизга унинг афзалликларини тушунтиришади: бунда истеъмолни ўлчашда юқори даражадаги аниқликка эришилади, ушбу

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск