Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Бошка органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2020 й. 203-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2020 й.

N 203



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ УЗУМЧИЛИК

ВА ВИНОЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ УЗУМЧИЛИК

ВА ВИНОЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ

УЗУМ ЕТИШТИРУВЧИЛАР ВА ВИНО ТАЙЁРЛОВЧИЛАРНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2019 ЙИЛ

30 МАРТДАГИ 271-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 30 мартдаги 271-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари У.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 6 апрелдаги

203-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон

Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни

ривожлантириш агентлигининг узум етиштирувчилар

ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил

30 мартдаги 271-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-илова 10-бандининг "а" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кафиллик тақдим этиш соҳасида умумий қийматининг камида 15 фоизи лойиҳа ташаббускори томонидан молиялаштириладиган узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлгуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этади;".


2. 2-иловада:


а) 5-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларида белгиланган топшириқларни бажариш;"

ўн биринчи хатбоши тегишли равишда ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 6-банд:


"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда яратилаётган узум плантацияларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш. Агар шартномада кўрсатилган томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишга сарфланган сумма субсидиянинг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдоридан кам бўлган тақдирда субсидия шартномада назарда тутилган суммага ажратилади;";


"б" кичик бандидаги "35 гектар ва ундан ортиқ" сўзлари "35 гектардан зиёд" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги "в" ва "г" кичик бандлар билан тўлдирилсин:

"в) маҳаллий шароитда ток ўсимлиги тўқима (меристема хужайра)ларидан "In vitro" шароитида етиштирилган ток кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона ток кўчатига 4 (тўрт) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;

г) ток кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 (ўн беш) минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидиялар ажратилади";

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг "а" ва "б" кичик банларида кўрсатилган мақсадларга маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан, "в" ва "г" кичик бандларидаги мақсадлар учун маблағлар Жамғарманинг қолган манбаларидан келиб тушадиган тушумлар ҳисобидан амалга оширилади."


в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.

"7. Субсидияларни ажратиш томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, "In vitro" шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати бўйича амалга оширилади. Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш, яратилаётган узум плантацияларида сув чиқариш учун насос станциялари ва сув чиқариш учун бурғулаш қудуқларини қуриш, "In vitro" шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш ҳолати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хомашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига мувофиқ таркибдаги фойдаланишга топшириш бўйича комиссиянинг далолатномаси билан тасдиқланган бўлиши лозим";


г) 16-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"узум плантацияларини барпо этиш учун ёки шпалерга кўтарилиши лозим бўлган токзорлар жойлашган ер участкаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат - субсидияларни олишда;";


д) 24-банддаги "узум экилиши мавсуми" сўзларидан кейин "ёки шпалерга кўтариш ишлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


е) 25-банддаги "плантацияларини барпо қилиш" сўзларидан кейин "ёки шпалерга кўтариш ишлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


ж) 26-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агентлик тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича бўлғуси ҳосил, токзор ва (ёки) ер участкасига бўлган ҳуқуқни гаровга олган ҳолда кафиллик тақдим этади, бунда Жамғарма маблағларининг сарфланиши Жамғарманинг республика бюджетидан ажратиладиган субсидиялардан ташқари бошқа манбалари ҳисобидан амалга оширилади";

иккинчи - учинчи хатбошилари тегишли равишда тўртинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


з) низомга 2-илованинг VII-босқичи чора-тадбирлар устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Маблағлардан қатьий равишда узум плантацияларини яратиш, томчилаб суғориш технологиясини жорий қилиш ва/ёки бурғулаш қудуқларини қуриш, "In vitro" шароитида етиштирилган ток кўчатлари экиш ва шпалерга кўтариш учун белгиланган мақсадда фойдаланади";


и) 3-илованинг "Амалга ошириладиган ишлар" графаси қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:

"5-1. Ток кўчатларини шпалерга кўтариш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 апрель

















































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск