ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2020 й. 209-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2020 й.

N 209



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР

ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш

ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 96-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибиятига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 апрелдаги

209-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва

минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 10-банднинг учинчи хатбошидаги "ураннинг" сўзидан кейин "шунингдек, углеводород хомашёсининг" сўзлари қўшилсин.


2. 11-бандда:


а) "б" кичик бандда:

биринчи хатбошидаги "ураннинг" сўзидан кейин "шунингдек, углеводород хомашёсининг" сўзлари қўшилсин;

иккинчи - учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда минерал-хомашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ даврга) ва ўртача муддатли (5 йилгача даврга) давлат дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

минерал-хомашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли ва ўртача муддатли давлат дастурларини амалга ошириш доирасида минерал-хомашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш йиллик давлат дастурларини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди";

тўртинчи хатбошидаги "(углеводородлардан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "в" кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "ва уран" сўзлари "уран ва углеводород хомашё" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"нефть ва газ геология-қидирув ишларини олиб бораётган ер қаъри фойдаланувчилари учун умуман республика минерал-хомашё базасини мутаносиб ривожлантириш ва қайта тиклашни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, углеводород хомашё захираларини кўпайтириш бўйича вазифаларни белгилайди";

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) "г" кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалардан ташқари салоҳиятли хорижий инвесторлар иштирокида нефть ва газ истиқболли тузилмаларини геологик ўрганиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширади ва мувофиқлаштиради";

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) "е" кичик бандда:

тўртинчи хатбошидаги "(углеводородлардан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағларнинг ишлатилганлиги ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этади";


д) "ж" кичик бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ер ости бойликлари давлат фондини тасарруф этади, қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни ташкил этиш ва қўриқланадиган геологик объектларни барпо қилиш ва ярқираматош хомашёлари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа коллекцион геологик намуналарни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар беради (фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бундан мустасно)";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кенг тарқалган фойдали қазилмаларнинг рўйхатини тасдиқлайди";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилайди";

саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 12-банднинг "2)" кичик банди иккинчи хатбошидаги "ва ураннинг" сўзидан кейин "шунингдек, углеводород хомашёсининг" сўзлари қўшилсин.


4. 15-банднинг "5)" кичик банди ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 апрель




















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск