ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Божхона назорати остида амалга оширилувчи фаолият /

Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 09.04.2020 й. 210-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 апрелдаги

210-сон қарорига

1-ИЛОВА



Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


божхона омбори - махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олган ҳамда товарларни божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган. Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин;


очиқ турдаги божхона омбори - ҳар қандай шахслар фойдаланиши мумкин бўлган божхона омбори;


ёпиқ турдаги божхона омбори - лицензиат товарларини сақлашга мўлжалланган божхона омбори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ёпиқ турдаги божхона омборига лицензиат товарларидан ташқари унинг таркибий тузилмалари товарлари ҳам жойлаштирилиши мумкин;


талабгор - лицензияловчи органга божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома билан мурожаат этган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти;

лицензия - лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);


лицензияловчи орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси;

лицензиат - божхона омбори фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти;


божхона омборига бевосита туташ божхона назорати зонаси - божхона омбори атрофида жойлашган ва (ёки) божхона омборига туташиб кетадиган жойдаги ташувчи транспорт воситаларига товарлар ортиладиган (тушириладиган) божхона назорати зонаси;

омбор ўрни - битта божхона юк декларацияси бўйича божхона омборига жойлаштирилган товарларни ёки битта божхона юк декларацияси бўйича бошқа божхона режимига жойлаштиришга ариза берилган товарларни (божхона омборидан товарларни чиқаришда) сақлаш учун божхона омбори майдонининг бир қисми;


махсус электрон тизим - лицензиялашда ваколатли органларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик қилиши, шунингдек лицензия талаблари ҳамда шартлари бажарилишининг мониторингини ўтказиш жараёнларини қамраб оладиган, жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ бўлган "Лицензия" ахборот тизими;

сўровнома - лицензиялаш фаолияти юзасидан юридик шахснинг ариза кўринишидаги лицензияловчи органга мурожаати.

3. Божхона омборида:

Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланган товарларни (божхона органлари томонидан олиб қўйилган ва божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборига жойлаштирилган товарлар бундан мустасно);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарларни;

ваколатли давлат органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлашга рухсат берилмайди.


4. Божхона омборининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва бошқалар) божхона омбори ва вақтинча сақлаш божхона режимлари остида жойлаштирилмайди.


5. Тез бузиладиган товарлар божхона омборида бундай товарлардан ўз мақсадига кўра фойдаланиш имконини берувчи ва уларнинг сифати сақланиб қолиши муддати доирасида, бироқ танланган божхона режимига мувофиқ белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши мумкин.


6. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шароитларда сақлашни талаб этадиган товарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда, божхона омборининг бир қисми ҳисобланган ва бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган омборларда ёхуд алоҳида биноларда сақланиши керак.


7. Божхона омборида ва унга туташ ҳудудда товарлар билан ишлаб чиқариш операциялари ҳамда бошқа тижорат операциялари амалга оширилишига йўл қўйилмайди, тегишли божхона режимида назарда тутилган операциялар бундан мустасно.


8. Божхона омборида сақланаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви ариза берилган божхона режимларига мувофиқ тегишли божхона режимлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Божхона омборида сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режими остида сақлашга ариза берилган товарлар божхона омборидан танланган божхона режимига мувофиқ бундай товарлар чиқарилиши пайтидан бошлаб, уч иш кунидан кечикмай олиб чиқилиши керак.


9. Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудудига (божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланаётган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, шунингдек, божхона назорати зонаси) эга бўлган талабгорга талабгор, божхона омбори ҳудуди, бинолар ҳамда божхона назорати зонаси ушбу Регламент талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиши шарти билан берилади.

Талабгорга тегишли бўлган, бир юридик манзилда ва (ёки) бир божхона назорати зонасида жойлашган бир нечта бино ва (ёки) очиқ майдонлар учун битта лицензия берилади.

10. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади.

Агар божхона омбори божхона органи томонидан таъсис этилса, лицензия олиш талаб қилинмайди. Бундай божхона омборини таъсис этиш ва унда товарларни сақлаш тартиби мазкур Регламентда белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

11. Божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ намунавий (оддий) лицензия расмийлаштирилади.


12. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошлаб, ҳисобланади.

Юкларни лицензия билан таъминланмаган омборлардан фойдаланган ҳолда тижорат асосида сақлашга йўл қўйилмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Бундай ҳолатлар юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади.


13. Қуйидагилар:

талабгорнинг сўровномасига кўра лицензияловчи орган қарорига кўра - фаолият тури учун лицензия;

мазкур Регламентнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолатларда ўзгартирилган талабгорнинг сўровномасига кўра - ўзгартирилган лицензия;

мазкур Регламентнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолатларда қайта расмийлаштирилган талабгорнинг сўровномасига кўра - қайта расмийлаштирилган лицензия берилади.

Ушбу бандда белгиланган ҳар бир ҳолатда талабгор (ёки лицензиат) божхона омбори бино ва (ёки) очиқ майдонларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни сўровномада кўрсатади.

14. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


15. Божхона омбори ҳудуди божхона назорати зонаси ҳисобланади.

Божхона омбори ҳудудига қўриқланадиган ва мазкур Регламентнинг 20-бандида қайд этилган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни якунлаш учун зарур бўлган вақтда товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.

Темир йўл ва автомобиль транспорт узеллари ҳамда транспорт магистралларидан олиб борувчи, транспорт воситалари ҳаракати учун етарли кенгликка эга бўлган йўл бўйлаб божхона омборигача бўлган масофа 3 км.дан ошмаслиги керак.


16. Божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:

божхона омбори ҳудудига, божхона назорати зонасига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатга эга бўлмаган) яқинлашишини;

товарларнинг божхона назоратини четлаб олиб кирилишини ва олиб чиқилишини.

Агар бинонинг ёки иншоотнинг ёхуд очиқ майдоннинг бир қисми божхона омбори ҳисобланса, унга бориш йўллари ва туташиб кетадиган бутун ҳудуд божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган қилиб жиҳозланиши керак.

17. Божхона омбори бинолари ва (ёки) очиқ майдончалари:

ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши;

қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;

ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак.


18. Талабгор:

божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ҳажмини ва (ёки) очиқ ҳудуднинг ҳамда божхона назорати зонасининг умумий майдонини;

божхона омборига бевосита туташ ҳудудни;

божхона омборида сақлашга мўлжалланган товарлар номенклатурасини белгилайди.

Бунда божхона омбори ҳудуди ва бинолар майдони ҳамда божхона назорати зонаси мазкур Регламентда назарда тутилган талаб ва шартлар ҳисобга олинган ҳолда ажратилиши керак.

19. Омбор ўрни лицензиат томонидан махсус ажратилади ва белгиланади.

Ҳар бир омбор ўрнида унда сақланаётган товарлар тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс эттирилган маълумотнома мавжуд бўлиши лозим:

божхона юк декларациясининг рўйхат рақами;

божхона режими;

юк қабул қилувчининг номи;

товарларнинг номи ва миқдори;

товарлар қиймати;

товарларни сақлаш муддати.


20. Божхона омборига бевосита туташиб кетган ва божхона назорати зонаси ҳисобланган ҳудуд қуйидаги талабларга мувофиқ:

божхона омборига туташиб кетган бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 мдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар (узлуксиз темир панжара ёки девор) билан айлантириб тўсилган;

ичкарисида божхона омборининг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги;

оғир юкли транспортнинг манёвр (тўсиққа чап бериш учун ўз йўналишини ўзгартириб бажариладиган ҳаракатлари - қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, ортга ҳаракат, айланиб ўтиш) қилиш имкониятини таъминлаши;

божхона омбори иморатига эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши;

барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "божхона назорати зонаси" белгиси қўйилган, олинган тасвирларни уч ой давомида кўрсатиш ҳамда божхона органларига онлайн узатиш имконига эга бўлган, куну-тун ишлайдиган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш тизими билан жиҳозланган назорат-ўтказиш пунктлари бўлиши;

товарларни божхона омборига жойлаштириш ва омбордан олиб чиқиш фақат божхона назорати зонаси орқали амалга ошириладиган тарзда жиҳозланиши лозим.

21. Божхона омбори ва божхона назорати зонаси ҳисобланган, божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд:

умумий периметр бўйича бир-биридан ажралмаган;

баландлиги 2 мдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "божхона омбори" белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши керак.


22. Божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ёхуд божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган усти ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши керак:

божхона омбори эшиклари томонидан жойлашиши;

40 кв. мдан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши;

электр ёруғи билан жиҳозланиши;

содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;

товарларни тушириш-ортиш учун кўчма ва (ёки) ердаги эстакада (юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш учун ер юзасидан маълум баландликда қуриладиган ёки ўрнатиладиган тўсинсимон конструкциялардан иборат кўприксимон иншоот) бўлиши.

Божхона омборида товарларнинг ортилиши, туширилиши ва қайта юкланиши фақат кўрик майдончасида амалга оширилади.

Бунда ҳаво шароити кескин ёмонлашган ҳолатларда амалга ошириладиган ҳаракатларни ҳар томондан узлуксиз видеокузатувга олиш имконини яратган ҳолда, товарларнинг ортилиши, туширилиши ва қайта юкланишини божхона омбори биносида амалга оширишга йўл қўйилади.


23. Божхона омбори доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиши учун қуйидагилар етарли бўлиши керак:

ортиш-тушириш ва транспорт воситалари;

омбор асбоб-ускуналари;

ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари божхона омборида сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари;

божхона органларининг дастурий таъминотига мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;

божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган биноларни, очиқ майдончаларни, божхона омборига бевосита туташиб кетган бутун ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими;

кўрик ўтказиш учун стол;

аптечка (биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси);

термометр (дори воситаларини сақлашга мўлжалланган бинолар учун);

алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет);

ташкилий техника;

мебель.


24. Корхоналар ҳудудидаги ва (ёки) ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи шахслар эгаси бўлган ёпиқ турдаги божхона омборларига нисбатан транспорт узеллари ва транспорт магистралларидан бўлган масофа бўйича талаб қўлланилмайди.

Махсус (режимли) обеъектларда жойлашган ёпиқ турдаги божхона омборларига лицензия талаблари ва шартларини қўллашда алоҳида тенг кучга эга ёки юқори турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат талаблари эътиборга олинади.

25. Божхона омборида ва божхона назорати зоналари ҳисобланган божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудудда ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланиши мумкин эмас.


26. Божхона органи ходимлари учун божхона омборида ёки божхона назорати зонасида божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак:

6 кв. мдан кам бўлмаган майдонга ва 20 куб мдан кам бўлмаган ҳажмга эга;

мавсумий иситиш ва совитиш тизимига эга;

доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан телефон, Интернет) билан жиҳозланган;

мебель жиҳозлари билан таъминланган;

божхона омборига ўрнатилган видеокузатув тизимига уланган.

27. Божхона омборининг таъсис этилиши ва унинг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикасининг атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.


28. Божхона омборини қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда лицензиат томонидан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади.


29. Мазкур Регламентнинг 20-26-бандларида белгиланган талаблар божхона омборини таъсис этиш учун берилган сўровномани кўриб чиқиш босқичида божхона органи томонидан белгиланиши ва божхона омборидан фойдаланиш тартиб-қоидасида акс эттирилиши керак.


30. Лицензиат қуйидагиларга мажбур:

вақтинча сақлаш божхона режими ва божхона омбори божхона режими шартларига мувофиқ товарлар божхона назорати остида сақланишини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

божхона органларининг рухсатисиз божхона омборига келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик;

берилган лицензия шартларига, шу жумладан божхона омборини жиҳозлаш ва уни асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш;

лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизимлари ёрдамида олинган вақт бўйича узлуксиз видеоёзувларнинг уч ой давомида сақланишини таъминлаш, шунингдек уларга ўзгартириш киритиш, устига ёзиш, ўчириш, нусха олиш, кўчириб олиш каби ҳаракатларни бажаришнинг ва бошқа мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш;

видеокузатув тизимини божхона назорати остида товарларни ташиётган транспорт воситасининг божхона омбори ҳудудига кириб келишидан товарлар билан амалга ошириладиган ҳар бир юк ва бошқа операцияларни ҳамда уларнинг божхона омборларига жойлаштирилиши ва чиқариб юборилиши бўйича кетма-кетликда олинган видеоёзувларни таъминлайдиган қилиб ўрнатиш;

видеокузатувни тўлиқ амалга ошириш имконини берадиган ёритиш тизими билан таъминлаш;

видеоёзувларнинг узлуксизлигини ва ахборот тизимининг мунтазам ишлашини таъминлаш учун муқобил электр манбаси (қурилмалари)га эга бўлиши;

божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши);

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш;

мазкур Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини таъминлаш;

божхона омборига жойлаштирилган товарларни фақат божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган очиқ майдончаларда ва (ёки) биноларда сақлаш;

божхона омборига жойлаштириладиган товарлардан уларни сақлашдан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш ва кўрсатиб ўтилган товарлар билан ариза берилган божхона режимига мувофиқ операциялар содир этилишини таъминлаш;

божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари ходимларига ёрдам бериш;

божхона омборига келиб тушаётган ва божхона омборидан олиб чиқилаётган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритиш;

божхона органининг талабига мувофиқ божхона омборидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш;

санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш;

вақтинча сақлаш божхона режими ва божхона омбори божхона режими амал қилиши тугагандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган божхона омборида сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш;

божхона омборида сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш;

божхона омборида сақланаётган истеъмол товарларига махсус марка ёпиштириш учун шарт-шароитлар яратиш;

мазкур Регламентнинг 84-бандида белгиланган ҳолатларда божхона тўловлари тўлаш;

таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш;

божхона омборига кириш учун рухсат берилган ҳамда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтган (озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишловчи ходимлар учун) ходимларнинг (Ф.И.Ш. ва лавозимини кўрсатган ҳолда) рўйхатининг мавжудлигини таъминлаш;

божхона омбори тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган муддатда уларни бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш;

Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан божхона органлари мансабдор шахсларининг божхона омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш;

божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун божхона омборидаги жиҳозланган бинолар ва алоқа воситаларини божхона органлари ходимларига бепул тақдим этиш.


31. Лицензиатнинг товарларни сақлаш учун жойлаштирадиган шахслар билан муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


32. Лицензия олиш учун талабгор махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

талабгор эга бўлган бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларини кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ҳамда бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг сифатли чизмаси (ўлчамлари кўрсатилган божхона назорати зонаси, қўриқланадиган ҳудуд билан бирга) ва кадастр йиғма жилдидаги тарҳи;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат;

Талабгордан ушбу Регламентда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.


33. Нотўғри ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этганлиги учун талабгор қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.


4-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


34. Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни ушбу Регламентга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


35. Талабгор давлат хизматларидан электрон тарзда махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали фойдаланади.

36. Талабгор мазкур Регламентга 3-иловадаги 1-шаклга мувофиқ божхона омбори фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тўлдиради.

37. Талабгор ҳужжатларни расмийлаштириб, сўровномага киритгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлайди.

38. Сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга келиб тушади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.


39. Регламент талаблари асосида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ҳужжатлар тўлиқ киритилмаса, сўровномани тасдиқлаш ва лицензияловчи органга юбориш автоматик тарзда рад этилади.

Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги лицензияловчи орган томонидан ўрганиб чиқилади.

Талабгорнинг ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган мурожаати лицензияловчи орган томонидан давлат хизмати кўрсатилмасдан рад этилади.

41. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорнинг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, йигирма иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

42. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссиялари ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.

43. Талабгорнинг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар келиб тушган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

Эксперт комиссияси ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.

44. Лицензияловчи органда ташкил этилган эксперт комиссияси хулоса тайёрлаш жараёнида объект (бино, иншоотлар ва (ёки) ҳудуд) бўйича қуйидаги маълумотларни электрон ҳамкорлик йўли билан ёхуд электрон сўров орқали олади ва унинг натижаларини хулосага қўшади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан - ижара шартномаси тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида.

Белгиланган муддатларда бошқа ваколатли органлар томонидан жавоб берилмаганда, қўшимча ҳужжатлар олинган ёки улар билан келишилган ҳисобланади, бунда мазкур ваколатли органлар вужудга келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.

Ваколатли давлат органлари объект (бино, иншоотлар ва (ёки) ҳудуднинг) санитария ва ёнғин қоидалари бўйича тадбирлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига малакали кадрларни излаш, ҳужжатлар ва дастурларни қайта ишлаш учун мутахассисларни жалб қилиш ҳамда лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бўлган бошқа ҳужжатларни олиш учун зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам беради, талабгорнинг таклиф этилган ёрдамни рад қилиш ҳоллари бундан мустасно.

45. Лицензияловчи орган уч иш кунида эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қабул қилинган қарор тўғрисида бир иш кунида талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали:

лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, банк ҳисобварағи реквизитлари ва лицензия бериш учун давлат божини тўлаш муддати тўғрисида;

лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этишнинг сабаблари ва талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ва лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқланган хабарномани юборади.

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

46. Лицензия бериш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

47. Талабгор лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

48. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали хабарнома юбормаса, талабгор ушбу Регламентнинг 41-бандида кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин божхона омбори фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда лицензияловчи органни махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида электрон шаклда хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.

49. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия олиш учун талабгор томонидан тақдим этилган маълумотлар талабгорнинг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги маълумотномаси ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар киритилган сўровнома махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали келиб тушгандан сўнг ушбу Регламентнинг 34-46-бандларида кўрсатилган тартибда, бироқ беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.

Бунда:

талабгорнинг такрорий сўровномасига асосан эксперт комиссияси икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензия беришни рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди;

тайёрланган хулоса асосида ушбу Регламентнинг 45-бандида кўрсатилган тадбирлар бажарилиши таъминланади.


50. Талабгорнинг сўровномасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада лицензияловчи орган томонидан талабгорга илгари баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган сўровнома янгидан берилган деб ҳисобланади.

52. Лицензияловчи орган давлат божи тўлангандан сўнг уч иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон лицензияни расмийлаштиради ҳамда лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаб, талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

53. Лицензияда қуйидагилар бўлиши керак:

лицензиянинг тартиб рақами;

амалга ошираётган фаолият тури;

лицензиатнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шакли ва СТИР рақами;

бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ҳажми ва майдони ҳамда эгалик шакли ва амал қилиш муддати;

божхона тўловларини таъминлаш миқдорлари, уларни тўлашни таъминлаш шакли ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар;

божхона омборининг тури;

божхона омбори жойлашган жой;

лицензия берилган сана.


54. Агар талабгор томонидан унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали лицензияни бериш учун ахборот-коммуникация тизимлари ёрдамида давлат божи тўланганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаган тақдирда, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.

55. Лицензияни бериш учун давлат божи белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, талабгор лицензияни бериш юзасидан умумий тартибда қайта мурожаат қилишга ҳақли.

56. Талабгор давлат хизматидан ундан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақлидир.

Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди ва давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўланган йиғимлар миқдори қайтарилмайди.


5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ЎЗГАРТИРИШ

57. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин беш иш куни ичида лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни киритган ҳолда, ушбу Регламентнинг 35 - 37-бандларида кўрсатилган тартибда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт.

Бунда талабгор мазкур Регламентга 3-иловадаги 2-шаклга мувофиқ божхона омбори фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдиради.

Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар лицензиат лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида унда кўрсатилган фаолиятни амалга оширади.

Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш иш кунида лицензияни қайта расмийлаштиради.

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун мазкур Регламентнинг 78-бандида кўрсатилган миқдорда йиғим ундирилади.


58. Лицензия лицензиатнинг махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали мурожаатига асосан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:

лицензиатнинг фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарганда;

божхона омбори биноларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайтирилганда ва (ёки) қисқартирилганда;

божхона омборининг тури ўзгарганда.

Лицензияни ўзгартиришда лицензияни бериш учун назарда тутилган тартибларга амал қилинади.

Лицензия ўзгартирилганда, мазкур Регламентнинг 76-бандида кўрсатилган миқдорда давлат божи ва 78-бандида кўрсатилган миқдорда йигим ундирилади.


59. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда ва (ёки) ўзгартиришда, лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА

ШАРТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


60. Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш ушбу Регламент бўйича "хавфни таҳлил қилиш" тизими натижалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.

61. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.

Божхона омборида божхона назорати остида бўлган товарларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, божхона назорат шаклларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишишни талаб этмайди.

61-1. Божхона омборларида божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш жараёнида лицензия талаблари ва шартлари бўйича номувофиқликлар кузатилганда, божхона органи божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш чорасини кўрган ҳолда, лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолати бўйича шу куннинг ўзида лицензияловчи органни хабардор қилади.

62. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати ушбу Регламентнинг 4-иловасида белгиланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш паспортида назарда тутилади.

63. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат ёнғин назорати олиб борилганда, божхона омборида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда, аниқланган ҳолатлар тўғрисида лицензияловчи органга хабар берилади.


64. Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат санитария назорати олиб борилганда, божхона омбори ҳудуди ва биноларининг ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини сақлаш шарт-шароитларининг номувофиқлиги ҳолати аниқланганда, аниқланган ҳолатлар тўғрисида лицензияловчи органга хабар берилади.


7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТУГАТИШ, ЛИЦЕНЗИЯНИ

БЕКОР ҚИЛИШ


65. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-34-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.

66. Лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатилган ёки тугатилган санадан бошлаб, божхона омборига товарларнинг янги туркумларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

67. Божхона омборини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб, божхона омбори божхона режими остида жойлаштирилган ва бундай омборда сақланаётган товарларга вақтинча сақлаш божхона режимида сақланаётган товарлар сифатида қаралади.

Тугатилаётган божхона омборида товарлар ва транспорт воситаларининг вақтинча сақлаш режимида бўлишининг умумий муддати уни тугатиш санасидан эътиборан олтмиш календарь кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


68. Лицензиат суднинг лицензия амал қилиши тугатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорини олган санадан бошлаб, уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензия бекор қилинадиган ёки амал қилиши тугатиладиган кунда, тугатилаётган божхона омборида сақланаётган товарлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда тўлиқ ҳисобот тақдим этади.

69. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки лицензия бекор қилинган санадан бошлаб, етти кун муддатдан кечикмай, тугатилаётган божхона омборида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади.

70. Божхона омбори тугатилган тақдирда, унда сақланаётган товарлар бошқа божхона омборига ўтказилиши ёки товарни божхона омборига жойлаштирган шахс ёхуд унинг ваколатли шахси томонидан:

лицензия бекор қилинганда - товарлар божхона омборига жойлаштирилган санадан бошлаб;

бошқа ҳолатларда - тугатилган санадан бошлаб, бошқа божхона режимига жойлаштирилиши керак.

71. Лицензиянинг амал қилиши тугатилиши муносабати билан божхона омбори тугатилган тақдирда, лицензиатдан тугатиш санасидан эътиборан божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган ва товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади.

Лицензия бекор қилинганлиги муносабати билан божхона омбори тугатилган тақдирда лицензиат томонидан олиб кирилган, шу жумладан чиқариб юборилган товарлар турган бутун даврга божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган ва товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимларини тўлаши шарт.


72. Лицензияловчи органнинг лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин.

Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.


8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


73. Лицензияловчи орган берилган лицензиялар реестрини электрон кўринишда юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс - лицензиатнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, СТИР рақами, раҳбарининг Ф.И.Ш., телефон (факс);

амалга ошираётган фаолият тури;

лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

божхона омбори жойлашган жой;

бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ҳажми ва майдони ҳамда эгалик шакли ва амал қилиш муддати;

божхона тўловларини таъминлаш миқдори, шакли ва амал қилиш муддати;

божхона омбори бириктирилган божхона органининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, уларни бекор қилиш асослари ҳамда саналари.

Божхона органлари эгаси ҳисобланган божхона омборлари лицензиялар реестрига киритилмайди.


74. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳар ярим йилда камида бир марта ўз расмий веб-сайтида лицензиялар йиғма реестри ҳамда божхона органлари эгаси ҳисобланган божхона омборларининг рўйхати эълон қилинишини таъминлайди.

75. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.



9-БОБ. ДАВЛАТ БОЖИНИ ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИЛГАНИ УЧУН ЙИҒИМНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


76. Фаолият турига лицензия берилганлиги учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 22-бандига мувофиқ давлат божи ундирилади.

Божхона омбори биноларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайиши, қисқариши, унинг тури, ташкил этилган ҳудуддаги (манзилдаги) жойлашган жойи ўзгариши муносабати билан лицензия ўзгартирилганда, давлат божи мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида ундирилади.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, давлат божи ундирилмайди.

77. Лицензиат ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилиши муносабати билан лицензияни қайта расмийлаштиришда давлат божи ундирилмайди.


78. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда ва (ёки) ўзгартирилаётганда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

79. Давлат божлари ва йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган давлат божи суммаси - тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

қолган йиғимлар суммаси - тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади.

80. Лицензия берилгани учун давлат божи ва давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Лицензия бериш учун давлат божини ва давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.



10-БОБ. ЛИЦЕНЗИАТНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ ТЎЛАНИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ


81. Лицензиат божхона омборида товарларни сақлаш талаблари ва шартларига риоя этилиши бщйича товар божхона омборида сақлаш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб жавоб беради, бу омборхона ҳужжатини (омбор гувоҳномаси, товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва бошқаларни) расмийлаштириш ҳамда товарнинг божхона омборига қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимига киритиш орқали тасдиқланади.

82. Божхона омборида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.


83. Божхона омборида сақланаётган товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловларининг тўланиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.


84. Лицензиат томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши ва қуйидаги ҳолатларда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини назарда тутиши керак:

божхона омборида сақланаётган товарларнинг божхона органининг рухсатисиз бериб юборилиши ёки йўқолиши;

лицензиатнинг хоҳишига кўра ёхуд лицензия бекор қилингач ёки лицензиянинг амал қилиши тугатилган божхона омборининг тугатилиши;

божхона тўловлари тўланиши учун лицензиат жавобгар бўладиган, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган бошқа ҳолатлар.


85. Божхона омбори сифатида очиқ майдонча ёки бинонинг фойдали ҳажми учун сўровнома берилса, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси майдончадан келиб чиқиб, 1 кв. м майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида ёки 1 куб. м бино ҳажми учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида, тегишли равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқилади.

Бунда бинонинг фойдали ҳажми талабгор ёки лицензиат томонидан яхлит тўсиқ билан ажратилади ва лицензияловчи орган томонидан лицензиялаш вақтида белгиланади.

Лицензиат божхона омбори бўйича тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки базавий ҳисоблаш миқдори ошган тақдирда, ушбу миқдор ошган кундан эътиборан бир ой муддатда мазкур Регламентга 3-иловадаги 3-шаклга мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани тўлдириш орқали махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.

Лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани олган кундан эътиборан ўн кун муддатда ушбу ҳужжатни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилади ёки рад этади ва бу ҳақида хабарнома юборади.

Қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилиниши рад этилади:

божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;

божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни расмийлаштиришга асос бўлган шартнома тақдим этилмаганда;

божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда кўрсатилган сумма миқдори Божхона кодексининг 338-моддасида кўрсатилган миқдордан кам бўлганда;

божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат шартлари Божхона кодексининг 344 ва 345-моддаларида белгиланган, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши талабларига зид бўлганда.

86. Лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


87. Лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

88. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.

89. Лицензия даъвогари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


90. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


O`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot

va moliya vazirligi huzuridagi

Bojxona qo`mitasi

          

_____-son

LITSENZIYA


Bojxona ombori faoliyatini litsenziyalash



Litsenziat nomi va uning tashkiliy-huquqiy shakli

       


Litsenziya reestri bo`yicha tartib raqami

       


STIR (soliq to`lovchining identifikatsiya raqami)

       


Litsenziya berilgan sana

       


Joylashgan joyi (pochta manzili)

       


Faoliyat manzili

       


Bojxona ombori turi

           

кв.м: _______________________________________

куб.м: ______________________________________

                            Binolar va (yoki) ochiq maydonchalar

       

         

Litsenziya beruvchi organ:

         

Litsenziya berilgan sana:

   

     

QR-kod

     










      





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА


Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш жараёнида

ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган

ҳолда, лицензияни электрон шаклда расмийлаштириш

ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ


Босқичлар

         

      

Субъектлар

       


       

Тадбирлар

       


         

Бажариш муддатлари

        

1-босқич

Талабгор


        

Лицензия олиш учун махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдиради.

           


Хоҳишига кўра







2-босқич

Махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали


       

Сўровномани лицензияловчи органга (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексига) юборади.


Автоматик тарзда







3-босқич

Лицензияловчи орган


Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритади.


        

Ҳужжатлар қабул

қилинган кунда

         







4-босқич

Эксперт комиссияси


Ҳужжатларни лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади, талабгорнинг лицензиялаш талаблари ва шартларига мослиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.


      

1. Ҳужжатлар қабул

қилинған кундан бошлаб

15 иш кунидан ортиқ

бўлмаган муддатда.


2. Ҳужжат такроран

тақдим этилганда,

2 иш куни ичида.

        







5-босқич

Лицензияловчи орган


       

1. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



1. 3 иш куни ичида


2. Қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали:

лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, давлат божини амалга ошириш тўғрисида;

лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этишнинг сабаблари ва талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган хабарномани юборади.

       


2. Қарор қабул

қилингандан сўнг

1 иш кун ичида







6-босқич

Талабгор


       

Лицензия бериш ҳақидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг лицензия учун давлат божини тўлайди.

          


30 кун мобайнида







7-босқич

Лицензияловчи орган


         

1. Давлат божи тўланмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

       


        

1. Лицензия бериш тўғрисидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан 30 кун ўтгач 

2. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия бериш учун давлат божи тўлангандан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензияни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб расмийлаштиради ва лицензияни талабгорга махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.


2. 3 иш кунида

 




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

1-ШАКЛ

(сана)

(рақам)

Божхона омбори фаолиятига лицензия бериш юзасидан

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Талабгор тўғрисида маълумот

1.

Лицензияланадиган фаолият тури (очиқ, ёпиқ)


2.

Ташкилотнинг тўлиқ номи


3.

Ташкилотнинг почта манзили


4.

Божхона омбори ташкил этилаётган манзил


5.

Мулкчилик шакли


6.

СТИР


7.

МФО


8.

ОКЭД


9.

Ҳисобрақами


10.

Хизмат кўрсатаётган банк номи


11.

Асосий фаолият тури


12.

Телефон рақами


13.

Электрон почта манзили


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар

1.

Лицензия талаблари ва шартлари акс этган маълумотлар


2.

Божхона омбори ҳудуди ва биноларнинг сифатли тарҳи ва чизмаси


3.

Божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат





2-ШАКЛ

(сана)

(рақам)

Божхона омбори фаолиятига берилган лицензияни

қайта расмийлаштириш юзасидан давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Талабгор тўғрисида маълумот

1.

Лицензияланадиган фаолият тури


2.

Ташкилотнинг тўлиқ номи


3.

Ташкилотнинг аввалги тўлиқ номи


4.

СТИР


5.

Ташкилотнинг почта манзили


6.

Телефон рақами


7.

Электрон почта манзили


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар

1.

Қайта расмийлаштириш учун асос бўлган ҳужжатлар





3-ШАКЛ


(сана)

(рақам)


Базавий ҳисоблаш миқдори ошганда ҳамда амал қилиш

муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари

тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгилаш юзасидан

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Талабгор тўғрисида маълумот

1.

Лицензияланадиган фаолият тури


2.

Ташкилотнинг тўлиқ номи


3.

СТИР


4.

Ташкилотнинг почта манзили


5.

Телефон рақами


6.

Электрон почта манзили


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар

1.

Божхона кодексининг 339-моддасига мувофиқ






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА


Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ*

            

1. Лицензия номи


Божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.


2. Лицензияланадиган фаолият тури


Божхона омбори фаолияти.

3. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори.


4. Ариза берувчилар тоифаси


Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти.


5. Лицензияловчи орган


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси.

6. Ҳужжатларни топшириш тартиби


"Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.


7. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар


Лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

талабгор эга бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларини кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ҳамда бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларнинг сифатли чизмаси (ўлчамлари кўрсатилган божхона назорати зонаси, қўриқланадиган ҳудуд билан бирга) ва кадастр йиғма жилдидаги тарҳи;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.


8. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори


Кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда ва (ёки) ўзгартирилаётганда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида.


9. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. Лицензия ўзгартирилганда, лицензия берилганлиги учун тўланадиган божнинг эллик фоизи миқдорида. Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, давлат божи ундирилмайди.


10. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари


Талабгорнинг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, 20 иш куни.


11. Лицензия талаблари ва шартлари


а) Божхона омбори ҳудуди божхона назорати зонаси ҳисобланади.

Божхона омбори ҳудудига қўриқланадиган ва мазкур Регламентнинг 20-бандида қайд этилган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни якунлаш учун зарур бўлган вақтда товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.

Темир йўл ва автомобиль транспорт узеллари ҳамда транспорт магистралларидан олиб борувчи, транспорт воситалари ҳаракати учун етарли кенгликка эга бўлган йўл бўйлаб божхона омборигача бўлган масофа 3 км.дан ошмаслиги керак.

б) Божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:

божхона омбори ҳудудига божхона назорати зонасига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатга эга бўлмаган) яқинлашишини;

товарларнинг божхона назоратини четлаб олиб кирилишини ва олиб чиқилишини.

Агар бинонинг ёки иншоотнинг бир қисми божхона омбори ҳисобланса, унга бориш йўллари ва туташиб кетадиган тушириш майдончалари божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган қилиб жиҳозланиши керак.

в) Божхона омбори бинолари ва (ёки) очиқ майдончалари:

ер устидаги иморатларда ёки иншоотларда жойлаштирилиши;

қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;

ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак.

г) Божхона омборига бевосита туташиб кетган ва божхона назорати зонаси ҳисобланган ҳудуд қуйидаги талабларга мувофиқ:

божхона омборига туташиб кетган бутун ҳудуд периметри бўйича баландлиги 2 мдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар (узлуксиз темир панжара ёки девор) билан айлантириб тўсилган;

ичкарисида божхона омборининг қисми ҳисобланмаган ўзга иморатлар ва иншоотларга эга бўлмаслиги;

оғир юкли транспортнинг манёвр (тўсиққа чап бериш учун ўз йўналишини ўзгартириб бажариладиган ҳаракатлари - қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, ортга ҳаракат, айланиб ўтиш) қилиш имкониятини таъминлаши;

божхона омбори иморатига эшиклари томонидан бевосита туташиб кетган бўлиши;

барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "божхона назорати зонаси" белгиси қўйилган, олинган тасвирларни уч ой давомида кўрсатиш ҳамда божхона органларига онлайн узатиш имконига эга бўлган, кун-у-тун ишлайдиган автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш тизими билан жиҳозланган назорат-ўтказиш пунктлари бўлиши;

товарларни божхона омборига жойлаштириш ва омбордан олиб чиқиш фақат божхона назорати зонаси орқали амалга ошириладиган тарзда жиҳозланиши лозим.

д) Божхона омбори ва божхона назорати зонаси ҳисобланган, божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд:

умумий периметр бўйича бир-биридан ажралмаган;

баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида "божхона омбори" белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши керак.

е) Божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ёхуд божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган усти ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши керак:

божхона омбори эшиклари томонидан жойлашиши;

40 кв. мдан кам бўлмаган майдонга эга бўлиши;

электр ёруғи билан жиҳозланиши;

содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;

товарларни тушириш-ортиш учун кўчма ва (ёки) ердаги эстакада (юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш учун ер юзасидан маълум баландликда қуриладиган ёки ўрнатиладиган тўсинсимон конструкциялардан иборат кўприксимон иншоот) бўлиши.

ё) Божхона омбори доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиши учун қуйидагилар етарли бўлиши керак:

ортиш-тушириш ва транспорт воситалари;

омбор асбоб-ускуналари;

ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари божхона омборида сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари;

божхона органларининг дастурий таъминотига мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;

божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган биноларни, очиқ майдончаларни, божхона омборига бевосита туташиб кетган бутун ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими;

кўрик ўтказиш учун стол;

аптечка (биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси);

термометр (дори воситаларини сақлашга мўлжалланган бинолар учун);

алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет);

ташкилий техника;

мебель.

ж) Божхона омборида ва божхона назорати зоналари ҳисобланган божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудудда ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланиши мумкин эмас.

з) Божхона органи ходимлари учун божхона омборида ёки божхона назорати зонасида божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак:

6 кв. мдан кам бўлмаган майдонга ва 20 кв. мдан кам бўлмаган ҳажмга эга;

мавсумий иситиш ва совитиш тизимига эга;

доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан телефон, Интернет) билан жиҳозланган;

мебель жиҳозлари билан таъминланган;

божхона омборига ўрнатилган видеокузатув тизимига уланган.

Лицензиат томонидан ушбу Регламент ва қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади.


12. Назорат тартиби

Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш ушбу Регламент бўйича "хавфни таҳлил қилиш" тизими натижалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.

Божхона омборида божхона назорати остида бўлган товарларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, божхона назорат шаклларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишишни талаб этмайди.


13. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш


Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси 1 кв. м очиқ майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринлкв. марда - БҲМ) 5 баравари миқдорида ёки 1 кв. м бино ҳажми учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида, лекин БҲМнинг 2 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланади.

Лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки БҲМ ошган кундан бир ой муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.


14. Лицензия беришда келишиладиган органлар


Қуйидаги маълумотлар электрон ҳамкорлик йўли билан ёхуд электрон сўров орқали олинади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан - ижара шартномаси тўғрисида.


15. Лицензиянинг амал қилиш муддати


Чекланмаган.


Изоҳ


*) Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш паспорти мазкур фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа норма ва қоидаларнинг талабгор ва лицензиат томонидан бажарилишини истисно этмайди.

                

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 апрель















































Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск