ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.04.2020 й. ПҚ-4671-сон "Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.2020 й.

N ПҚ-4671



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА

ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ТАШКИЛИЙ

МАСАЛАЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 23 мартдаги 184-IV-сон ва Олий Мажлис Сенатининг 2020 йил 24 мартдаги СҚ-61-IV-сон "Хоразм вилоятининг Ҳазорасп тумани чегараларини ўзгартириш ва Тупроққалъа туманини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар:

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 1-иловага;

Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда уларга қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан ташкил этиладиган ходимларнинг умумий чекланган сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида жойлашган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ўзларининг туман бўлинмалари ходимлари чекланган сонини тегишли вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари сони доирасида кўпайтириши мумкинлиги белгилансин.


4. Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов):

а) бир ой муддатда:

Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Тупроққалъа тумани маҳаллий бюджети ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Тупроққалъа тумани ҳокимлигини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

б) Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Тупроққалъа туманини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

в) Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ташкил этилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек, Ҳазорасп туманидаги мавжуд штат бирликларининг қисқариши ҳисобига бўшаб қолаётган ходимларни ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда Тупроққалъа туманининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси икки ой муддатда Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилиши натижасида Ҳазорасп тумани маъмурий-ҳудудий чегараси ўзгарганлиги муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар икки ой муддатда Тупроққалъа туманида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда Тупроққалъа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида тижорат банкларининг филиалларини мазкур туманда ташкил этилишини мувофиқлаштиришсин.


10. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Молия вазирлиги билан биргаликда Тупроққалъа туманида қўшимча штат бирликларини ажратган ҳолда адлия бўлими ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ташкил этиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилишини;

Тупроққалъа туманида давлат хизматлари маркази ташкил этилишини;

б) Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Тупроққалъа туманида давлат хизматлари маркази биносининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ёки инвесторлар бўлмаган тақдирда, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар Тупроққалъа тумани марказининг 2035 йилгача бўлган бош режасининг ишлаб чиқилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ туманлари ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сонига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар 1-иловага мувофиқ Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ҳамда 2-иловага мувофиқ ташкил этилаётган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг туман бўлимларини сақлаш харажатларини молиялаштириш чораларини кўрсин.


14. Тупроққалъа туманининг бутун ҳудуди учун "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасида белгиланган имтиёз ва преференциялар амал қилиши белгилаб қўйилсин.


15. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 апрелдаги

ПҚ-4671-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани ҳокимлиги

бошқарув аппаратининг намунавий

ТУЗИЛМАСИ

Ҳоким

Ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси

Ёрдамчи



Ҳоким-

нинг

Тупроқ-

қалъа

ҳудуди

бўйича

биринчи

ўрин-

босари

Ҳокимнинг

молия-иқти-

содиёт ва

камбағал-

ликни

қисқартириш

масалалари

бўйича

биринчи

ўринбосари -

туман

иқтисодий

тараққиёт ва

камбағал-

ликни

қисқартириш

бўлими

бошлиғи


Ҳокимнинг

капитал

қурилиш,

коммуни-

кациялар ва

коммунал

хўжалик

масалалари

бўйича

ўринбосари

Ҳоким

ўрин-

босари -

туман

инвести-

циялар

ва ташқи

савдо

бўлими

бошлиғи

Ҳоким-

нинг

қишлоқ

ва сув

хўжалиги

маса-

лалари

бўйича

ўрин-

босари

Ҳокимнинг

ёшлар сиёсати,

ижтимоий

ривожлан-

тириш ва

маънавий-

маърифий

ишлар бўйича

ўринбосари

Ҳоким

ўринбосари -

маҳалла ва

оилани

қўллаб-

қувватлаш

бўлими

бошлиғи


Ташкилий-

назорат

гуруҳи


Раҳбар - 1

Етакчи мутахассис - 1


2





Бош мута-

хассис - 2

Етакчи мута-

хассис - 2

4

Бош мута-

хассис - 1

Етакчи мута-

хассис - 1


2

Бош мута-

хассис - 1


1

Бош мута-

хассис - 1


1

Бош мута-

хассис - 1

Етакчи мута-

хассис - 1

2

Бош мута-

хассис - 1


1

Бош мута-

хассис - 1


1




Бухгалтерия

1

Бош юрисконсульт

1

Девонхона

1

Матбуот хизмати

1

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 28 нафар






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 апрелдаги

ПҚ-4671-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг

Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги бўлинмалари

рўйхати ҳамда уларга қўшимча штат бирликларини

киритиш ҳисобидан ташкил этиладиган ходимларнинг

УМУМИЙ ЧЕКЛАНГАН СОНИ

  

Т/р

Ташкилот номланиши

Штат бирликлари сони

I. Белгиланган штат бирликлари доирасида ташкил

этиладиган бошқарув ходимлари сони*

1.

Мактабгача таълим бўлими

6

2.

Халқ таълими бўлими

6

3.

Тиббиёт бирлашмаси

14

4.

Давлат солиқ инспекцияси

14

II. Қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан ташкил

этиладиган бошқарув ходимлари сони**

5.

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

45

6.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими

5

7.

Молия бўлими

10

8.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими

4

9.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази

8

10.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

3

11.

Қурилиш бўлими

3

12.

Маданият бўлими

3

14.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими

1

15.

Статистика бўлими

3

16.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

3

17.

Ғазначилик бўлинмаси

6

18.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

9

19.

Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази

7

20.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси

3

22.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

7

23.

Ободонлаштириш бошқармаси

7

24.

Адлия бўлими

2

25.

Ирригация бўлими

4

26.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бўлими

2

27.

Транспорт сектори

1

28.

Қишлоқ хўжалиги бўлими

9

29.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси

4

Жами

191

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган бошқарув ходимлари умумий чекланган сони доирасида белгиланади.


**) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан бошқарув ходимлари умумий чекланган сонига ўзгартириш киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 апрелдаги

ПҚ-4671-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини

ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни

ҳал этиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

1. А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари

2. Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари

3. Ф.Ў. Эрманов

-

Хоразм вилояти ҳокими, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари

4. М.Б. Жуманиязов

-

Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири ўринбосари

5. Т.А. Ишметов

-

молия вазири

6. Ш.Х. Шерматов

-

халқ таълими вазири

7. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири

8. М.Х. Салиев

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

9. Р.К. Давлетов

-

адлия вазири

10. Ж.А. Ходжаев

-

қишлоқ хўжалиги вазири

11. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири

12. А.К. Шадманов

-

соғлиқни сақлаш вазири

13. Н.Б. Хусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

14. Б.И. Закиров

-

қурилиш вазири

15. Д.Х. Набиев

-

жисмоний тарбия ва спорт вазири

16. А.Б. Воитов

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

17. Р.Т. Маматов

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

18. А.Х. Абдуллаев

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

19. Б.А. Бегалов

-

Давлат статистика қўмитаси раиси

20. А.А. Абдувалиев

-

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси в.б.

21. Б.А. Мусаев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси

22. С.Х. Бекенов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

23. У.М. Мустафоев

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси

24. Б.Б. Эшмуратов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси

25. Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси

26. Ж.Ғ. Ахмедов

-

Вазирлар Маҳкамаси котибияти бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби

Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 апрелдаги

ПҚ-4671-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори билан

тасдиқланган Қишлоқ туманлари ҳокимликлари

бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сонига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


"Хоразм вилояти" бўлимида:


а) "I тоифа" кичик бўлими 1-позицияси "Бошқарув ходимларининг чекланган сони" устунидаги "29" рақами "27" рақами билан алмаштирилсин;


б) "II тоифа" кичик бўлимида:


қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:


"

8.

Тупроққалъа

28

";

10-позициянинг "Бошқарув ходимларининг чекланган сони" устунидаги "298" рақами "324" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 апрель, 15-сон, 159-модда















































Время: 0.1465
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск