язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2020 й. ПҚ-4669-сон "Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.2020 й.

N ПҚ-4669



ЯПОНИЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

АГЕНТЛИГИ (JICA) ИШТИРОКИДАГИ

"МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ТАРМОҒИДА

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ ЗАНЖИРИ ЯРАТИШНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада мева-сабзавотчилик тармоғини жадал ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз муддатида самарали амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) 2019 йил 19 декабрда Ўзбекистон Республикаси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида Ўзбекистон Республикасида "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш учун 23 023 млн япон иени (213 175 минг АҚШ доллари эквивалентида), жумладан:

кредитларни молиялаштириш учун 25 йил муддатга, 7 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1 фоиз ставкада 21 233 млн япон иени миқдоридаги қарз ажратилиши;

консалтинг хизматлари учун 25 йил муддатга, 7 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 0,01 фоиз ставкада 1 039 млн япон иени миқдоридаги қарз ажратилиши;

Лойиҳани амалга ошириш давридаги фоиз ставкалари миқдори 751 млн япон иенини ташкил этиши бўйича Қарз битими имзоланганлиги;

б) Лойиҳанинг умумий қиймати 337 685 минг АҚШ долларига тенг эканлиги, улардан:

213 175 минг АҚШ доллари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзини ташкил этиши;

58 980 минг АҚШ доллари солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улушини ташкил этиши;

65 530 минг АҚШ доллари Лойиҳа иштирокчилари (кредит олувчи лойиҳа ташаббускорлари)нинг улушини ташкил этиши;

в) Лойиҳани амалга ошириш даври 6 йилни (2020-2025 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда амалга оширилади;

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш жараёнида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) қарзига хизмат кўрсатувчи молиявий агент ҳисобланади;

Лойиҳа доирасида Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларига Субсидиар қарз маблағлари АҚШ доллари ёки ўзбек сўмида тақдим этилади. Япон иенига нисбатан АҚШ доллари ёки ўзбек сўмининг валюта курслари тебраниши туфайли салбий харажатлар (кейинги ўринларда - Валюта хатари) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади.


3. Қуйидагилар:

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳасининг асосий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳаси бўйича Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзининг қайтарилиши схемаси 2-иловага мувофиқ;

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи бўйича кредитларни молиялаштириш қисмининг қайтарилиши, воситачилик ҳақи ва унинг фоиз тўловларини тўлаш ҳамда консалтинг хизматлари қисмининг қайтарилиши, воситачилик ҳақи ва унинг фоиз тўловларини тўлаш прогноз жадваллари 3- ва 3а-иловаларга мувофиқ;

"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Агентлик:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда бир ой муддатда сублойиҳаларни танлаш, уларни баҳолаш, кредитни қайта молиялаштириш муддатлари, фоиз ставкалари (валюта хатарини инобатга олган ҳолда) ва бошқа шартлар назарда тутилган Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ажратилган қарздан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни (кейинги ўринларда - Низом) ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ва Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда кредит маблағларига эҳтиёжманд ва иқтисодий самарадор лойиҳаларни амалга оширадиган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириб бориш, уларга белгиланган тартибда кредит маблағларини ажратиш чораларини кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев Лойиҳа доирасида кредит маблағларининг ўз вақтида иқтисодий самарадор лойиҳаларга ажратилиши, молиялаштириладиган сублойиҳаларнинг ижобий амалга оширилиши юзасидан доимий назоратни олиб борсин.


6. Агентликнинг Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи ҳисобига молиялаштириладиган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини доимий ўрганиб бориш, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига зарур маслаҳатлар (консультациялар) бериш, уларнинг муаммоларини бартараф этишда амалий ёрдам бериш ва бошқа доимий мониторинг олиб бориш ишларини йўлга қўйиш билан боғлиқ вазифаларни бажарувчи Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) буюртманомасига мувофиқ Агентлик томонидан Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг фаолиятини ташкил этиш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, уларга мазкур банднинг биринчи хатбошиси билан юкланган вазифаларни амалга ошириш, улар фаолиятига зарур моддий-техник шароитлар яратиш билан боғлиқ ҳамда репрезентация харажатларини қоплаш мақсадида Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари томонидан олинаётган қарз суммасининг 0,5 фоизи миқдоридаги бир марталик тўловлар тўлаб берилиши назарда тутилсин.


7. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (хизматлар, ишлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ҳамда мамлакат ичкарисида харид қилинадиган товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси номидан Агентлик ва Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) қарз маблағларини қайта кредитлаш битимларини имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда ушбу битимларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.

Қайта кредитлаш битимларининг шартлари Низомга асосан белгилансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасидаги қарз битимига;

Лойиҳа доирасида Агентлик ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари билан Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) қарз маблағларини қайта кредитлаш битимларига юридик хулосалар берилсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ў.И. Барноев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 апрелдаги

ПҚ-4669-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат

занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳасининг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

шу жумладан:

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги маблағлари

Ўзбекистон Республикаси улуши

Кредит олувчи лойиҳа ташаббускор-

ларининг маблағлари

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ долларига тенг

337 685,0

213 175,0

58 980,0

65 530,0

млн япон иенасида

36 469,98

23 023,00

6 369,84

7 077,60

шунингдек:






1.1.

Иштирок этувчи тижорат банклари кредит линиялари

минг АҚШ долл. экв.

196 601,0

196 601,0



млн япон иенасида

21 233,0

21 233,0



1.2.

Кредит олувчи лойиҳа ташаббускорларининг маблағлари

минг АҚШ долл. экв.

65 530,0



65 530,0

млн япон иенасида

7 077,60



7 077,60

1.3.

Солиқ ва божхона имтиёзлари

минг АҚШ долл. экв.

58 980,0


58 980,0


млн япон иенасида

6 369,84


6 369,84


1.4.

Консалтинг хизматлари

минг АҚШ долл. экв.

9 620,0

9 620,0



млн япон иенасида

1 039,0

1 039,0



1.5.

Лойиҳани амалга ошириш давридаги фоизлар суммаси

минг АҚШ долл. экв.

6 954,0

6 954,0



млн япон иенасида

751,0

751,0






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 апрелдаги

ПҚ-4669-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат

занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳаси бўйича

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)

қарзининг қайтарилиши

СХЕМАСИ

млн япон иенаси

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Умумий қарз

Қарзнинг қайтарилиши

Ўзбекистон Республикасининг бюджети ҳисобига

Иштирок этувчи тижорат банклари маблағлари ҳисобига

миқдори

фоиз

миқдори

фоиз

миқдори

фоиз

1.

Иштирок этувчи тижорат банклари кредит линиялари

21 233,0

92,23%

-

-

21 233,0

100%

2.

Консалтинг хизматлари

1 039,0

4,51%

1 039,0

100%

-

-

3.

Лойиҳани амалга ошириш давридаги фоизлар суммаси

751,0

3,26%

-

-

750,0

(йиллик 1%

миқдорида)

100%

1,0 (йиллик 0,01% миқдорида)

100%

-

-

Жами:

23 023,0

100%

1 040,0

4,51%

21 983,0

95,48%





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 апрелдаги

ПҚ-4669-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат

занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳаси доирасида

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи бўйича

кредитларни молиялаштириш қисмининг қайтарилиши,

воситачилик ҳақи ва унинг фоиз тўловларини тўлаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

21 983 000 000,0 япон иенаси

Қарз муддати

25 йил

Имтиёзли муддат

7 йил

Қарз бўйича фоиз ставкаси

1,0 %

Бир марталик воситачилик тўлови*

43 966 000,0 япон иенаси

япон иенаси

Тўлов санаси

Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси

Фоизлар бўйича тўловлар суммаси

Бир марталик воситачилик тўлови

Жами тўловлар суммаси***

*



43 966 000,0

43 966 000,0

20.06.2020




-

20.12.2020




-

20.06.2021




-

20.12.2021




-

20.06.2022




-

20.12.2022




-

20.06.2023




-

20.12.2023




-

20.06.2024




-

20.12.2024




-

20.06.2025




-

20.12.2025




-

20.06.2026




-

20.12.2026

594 140 000,0

110 216 137,0


704 356 137,0

20.06.2027

594 135 000,0

106 651 301,9


700 786 301,9

20.12.2027

594 135 000,0

104 258 484,2


698 393 484,2

20.06.2028

594 135 000,0

100 726 229,6


694 861 229,6

20.12.2028

594 135 000,0

98 300 856,6


692 435 856,6

20.06.2029

594 135 000,0

94 801 157,3


688 936 157,3

20.12.2029

594 135 000,0

92 343 228,9


686 478 228,9

20.06.2030

594 135 000,0

88 876 084,9


683 011 084,9

20.12.2030

594 135 000,0

86 385 601,2


680 520 601,2

20.06.2031

594 135 000,0

82 951 012,6


677 086 012,6

20.12.2031

594 135 000,0

80 427 973,6


674 562 973,6

20.06.2032

594 135 000,0

77 025 940,3


671 160 940,3

20.12.2032

594 135 000,0

74 470 345,9


668 605 345,9

20.06.2033

594 135 000,0

71 100 867,9


665 235 867,9

20.12.2033

594 135 000,0

68 512 718,2


662 647 718,2

20.06.2034

594 135 000,0

65 175 795,6


659 310 795,6

20.12.2034

594 135 000,0

62 555 090,5


656 690 090,5

20.06.2035

594 135 000,0

59 250 723,3


653 385 723,3

20.12.2035

594 135 000,0

56 597 462,9


650 732 462,9

20.06.2036

594 135 000,0

53 325 651,0


647 460 651,0

20.12.2036

594 135 000,0

50 639 835,2


644 774 835,2

20.06.2037

594 135 000,0

47 400 578,6


641 535 578,6

20.12.2037

594 135 000,0

44 682 207,5


638 817 207,5

20.06.2038

594 135 000,0

41 475 506,3


635 610 506,3

20.12.2038

594 135 000,0

38 724 579,9


632 859 579,9

20.06.2039

594 135 000,0

35 550 434,0


629 685 434,0

20.12.2039

594 135 000,0

32 766 952,2


626 901 952,2

20.06.2040

594 135 000,0

29 625 361,6


623 760 361,6

20.12.2040

594 135 000,0

26 809 324,5


620 944 324,5

20.06.2041

594 135 000,0

23 700 289,3


617 835 289,3

20.12.2041

594 135 000,0

20 851 696,8


614 986 696,8

20.06.2042

594 135 000,0

17 775 217,0


611 910 217,0

20.12.2042

594 135 000,0

14 894 069,2


609 029 069,2

20.06.2043

594 135 000,0

11 850 144,7


605 985 144,7

20.12.2043

594 135 000,0

8 936 441,5


603 071 441,5

20.06.2044

594 135 000,0

5 925 072,3


600 060 072,3

20.12.2044

594 135 000,0

2 978 813,8


597 113 813,8

Жами:

21 983 000 000,0

2 088 539 187,9

43 966 000,0

24 115 505 187,9

*) Қарз битимига асосан бир марталик воситачилик тўлови Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўланади ва Лойиҳа амалга оширилиши даврида иштирок этувчи тижорат банклари томонидан қоплаб берилади;


**) мазкур тўлов Лойиҳа кучга киргандан сўнг 60 кун ичида тўланиши лозим;


***) асосий қарз (21 983,0 млн япон иенаси) ва асосий қарз учун тўланиладиган фоизлар Қарз битимига биноан ҳар 6 ойда тўланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 апрелдаги

ПҚ-4669-сон қарорига

3а-ИЛОВА



"Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат

занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳаси доирасида

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи

бўйича консалтинг хизматлари қисмининг қайтарилиши,

воситачилик ҳақи ва унинг фоиз тўловларини тўлаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

1 040 000 000,0 япон иенаси

Қарз муддати

25 йил

Имтиёзли муддат

7 йил

Қарз бўйича фоиз ставкаси

0,01%

Бир марталик воситачилик тўлови*

2 078 000,0 япон иенаси

япон иенаси

Тўлов санаси

Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси

Фоизлар бўйича тўловлар суммаси

Бир марталик воситачилик тўлови

Жами тўловлар суммаси***

*



2 080 000,0

2 080 000,0

20.06.2020




-

20.12.2020




-

20.06.2021




-

20.12.2021




-

20.06.2022




-

20.12.2022




-

20.06.2023




-

20.12.2023




-

20.06.2024




-

20.12.2024




-

20.06.2025




-

20.12.2025




-

20.06.2026




-

20.12.2026

28 112 000,0

52 142,5


28 164 142,5

20.06.2027

28 108 000,0

50 733,0


28 158 733,0

20.12.2027

28 108 000,0

49 323,8


28 157 323,8

20.06.2028

28 108 000,0

47 914,5


28 155 914,5

20.12.2028

28 108 000,0

46 505,3


28 154 505,3

20.06.2029

28 108 000,0

45 096,0


28 153 096,0

20.12.2029

28 108 000,0

43 686,8


28 151 686,8

20.06.2030

28 108 000,0

42 277,5


28 150 277,5

20.12.2030

28 108 000,0

40 868,3


28 148 868,3

20.06.2031

28 108 000,0

39 459,0


28 147 459,0

20.12.2031

28 108 000,0

38 049,8


28 146 049,8

20.06.2032

28 108 000,0

36 640,5


28 144 640,5

20.12.2032

28 108 000,0

35 231,3


28 143 231,3

20.06.2033

28 108 000,0

33 822,0


28 141 822,0

20.12.2033

28 108 000,0

32 412,8


28 140 412,8

20.06.2034

28 108 000,0

31 003,5


28 139 003,5

20.12.2034

28 108 000,0

29 594,3


28 137 594,3

20.06.2035

28 108 000,0

28 185,0


28 136 185,0

20.12.2035

28 108 000,0

26 775,8


28 134 775,8

20.06.2036

28 108 000,0

25 366,5


28 133 366,5

20.12.2036

28 108 000,0

23 957,3


28 131 957,3

20.06.2037

28 108 000,0

22 548,0


28 130 548,0

20.12.2037

28 108 000,0

21 138,8


28 129 138,8

20.06.2038

28 108 000,0

19 729,5


28 127 729,5

20.12.2038

28 108 000,0

18 320,3


28 126 320,3

20.06.2039

28 108 000,0

16 911,0


28 124 911,0

20.12.2039

28 108 000,0

15 501,8


28 123 501,8

20.06.2040

28 108 000,0

14 092,5


28 122 092,5

20.12.2040

28 108 000,0

12 683,3


28 120 683,3

20.06.2041

28 108 000,0

11 274,0


28 119 274,0

20.12.2041

28 108 000,0

9 864,8


28 117 864,8

20.06.2042

28 108 000,0

8 455,5


28 116 455,5

20.12.2042

28 108 000,0

7 046,3


28 115 046,3

20.06.2043

28 108 000,0

5 637,0


28 113 637,0

20.12.2043

28 108 000,0

4 227,8


28 112 227,8

20.06.2044

28 108 000,0

2 818,5


28 110 818,5

20.12.2044

28 108 000,0

1 409,3


28 109 409,3

Жами:

1 040 000 000,0

990 703,2

2 080 000,0

1 043 070 703,2

*) Қарз битимига асосан бир марталик воситачилик тўлови Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўланади;


**) мазкур тўлов Лойиҳа кучга киргандан сўнг 60 кун ичида тўланиши лозим;


***) асосий қарз (1 040,0 млн япон иенаси) ва асосий қарз учун тўланиладиган фоизлар Қарз битимига биноан ҳар 6 ойда тўланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 апрелдаги

ПҚ-4669-сон қарорига

4-ИЛОВА



Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)

иштирокидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган

қиймат занжири яратишни ривожлантириш"

лойиҳасини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирларнинг номи

Бажарилиш санаси

Ижро ҳолатини назорат

қилишни ташкил этиш

бошланиши

якунланиши

назоратга масъул

кўриб чиқиш муддати

1.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа) бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Масъул: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш.Шоахмедов)

2020 йил

апрель

2020 йил

апрель

Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев, Ж.Қўчқоров)

2020 йил

апрель

2.

Ўзбекистон Республикаси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида имзоланган қарз битимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик хулосасини олиш ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)га тақдим этиш.

Масъул: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

2020 йил

апрель

2020 йил

апрель

Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев)

2020 йил

апрель

3.

Лойиҳа доирасида тегишли ва масъул бўлган шахслар имзоларининг намунасини тасдиқлаб, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)га тақдим этиш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

2020 йил

апрель

2020 йил

апрель

Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров)

2020 йил

апрель

4.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) талабларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов)

2020 йил

апрель

2020 йил

апрель

Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев)

2020 йил

май

5.

Лойиҳа доирасида сублойиҳаларни танлаш, уларни баҳолаш, кредитни қайта молиялаштириш муддатлари, фоиз ставкалари (валюта хатарини инобатга олган ҳолда) ва бошқа шартлар назарда тутилган Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ажратилган қарздан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Марказий банк (М.Нурмуратов)

2020 йил

апрель

2020 йил

май

Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров)

2020 йил

май

6.

Агентлик, Молия вазирлиги ва Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари ўртасида алоҳида қайта кредитлаш битимларини имзолаш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), иштирок этувчи тижорат банклари

2020 йил

апрель

2020 йил май

Вазирлар Маҳкамаси (Ж.Қўчқоров)


2020 йил

май

7.

Лойиҳанинг техник иқтисодий кўрсаткичларини тўлиқ амалга ошириш, шу жумладан маблағларни ўзлаштириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов)

2020 йил

май

2020 йил

май

Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев)

2020 йил

май

8.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) талабларига мувофиқ Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Табиатни муҳофаза қилиш ва ижтимоий бошқариш тизимини яратиш ва йўлга қўйиш.

Масъул: Агентлик (Ш.Шоахмедов), иштирок этувчи тижорат банклари

2020 йил

май

2020 йил июнь

Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев)

2020 йил

июнь

9.

Лойиҳа доирасида кредит маблағларига эҳтиёжманд тадбиркорлар рўйхатини шакллантириб бориш.

Кредит маблағларини тақсимлаш ва тадбиркорлар лойиҳаларини танлаб олиш Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан тасдиқланадиган Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ажратилган қарздан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Масъул: Иштирок этувчи тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Агентлик (Ш.Шоахмедов)

2020 йил

май

Лойиҳани амалга ошириш даврида

Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев)

Лойиҳани амалга ошириш даврида

10.

Тадбиркорлик субъектларига мева-сабзавотчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, шунингдек, мева-сабзавотчилик тармоғида хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш воситалари, қишлоқ хўжалиги технологиялари ва ускуналарини ишлаб чиқариш ва/ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитларни тақдим этиш.

Масъул: иштирок этувчи тижорат банклари, Агентлик (Ш.Шоахмедов)

2020 йил

июнь

Лойиҳани амалга ошириш даврида

Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев)

Лойиҳани амалга ошириш даврида

11.

Лойиҳа доирасида тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан мақсадли ишлатилишини таъминлаш чораларини кўриш.

Масъул: иштирок этувчи тижорат банклари, Агентлик (Ш.Шоахмедов)

Лойиҳани амалга ошириш даврида

Лойиҳани амалга ошириш даврида

Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев)

Лойиҳани амалга ошириш даврида

12.

Лойиҳани ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш.

Масъул: Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (А.Воитов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Агентлик (Ш.Шоахмедов), иштирок этувчи тижорат банклари

Лойиҳани амалга ошириш даврида

Лойиҳани амалга ошириш даврида

Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев)

Лойиҳани амалга ошириш даврида

13.

Лойиҳани амалга ошириш мобайнида белгиланган йиллик ўзлаштириш прогнозларини бажариш, лойиҳани ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши, лойиҳанинг бюджет кўрсаткичлари устидан доимий назорат олиб бориш.

Масъул: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Агентлик (Ш.Шоахмедов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (А.Воитов), Молия вазирлиги (О.Исаков)

Лойиҳани амалга ошириш даврида

Лойиҳани амалга ошириш даврида

Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев)

Лойиҳани амалга ошириш даврида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 апрель, 15-сон, 157-модда