ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқларни тўлаш. Солиқ бўйича қарздорлик. Тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш. Ҳисобга олиш ва қайтариб бериш /

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 3-2/7-42-сон, Молия вазирлигининг 06/04-01-03-34/005-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 22-09869-сон "Коронавирус инфекцияси ва бошқа глобал хавфларнинг тарқалишига қарши курашиш даврида жисмоний шахслар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғини тўлашни кечиктириб (бўлиб-бўлиб тўлаш) бериш тўғрисида"ги 27.03.2020 й. қўшма хати

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.03.2020 й.

N 3-2/7-42


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.03.2020 й.

N 06/04-01-03-34/005

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.03.2020 й.

N 22-09869

Қорақалпоғистон Республикаси

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар

Иқтисодиёт ва саноат бош

бошқармалари


Қорақалпоғистон Республикаси

Молия вазирлиги, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар молия

бош бошқармалари


Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар

Давлат солиқ бошқармалари


Коронавирус инфекцияси ва бошқа глобал хавфларнинг тарқалишига қарши курашиш даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек аҳоли даромадларининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5969-сон Фармони қабул қилинди.


1. Мазкур Фармоннинг 7-бандида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тадбиркорлик субъектларининг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғини (кейинги ўринларда - маҳаллий солиқлар) тўлашни фоиз ҳисобламаган ҳолда 6 ой муддатга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинган.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ташкил этилган Котибиятлар, тадбиркорлик субъектларининг маҳаллий солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) бўйича ишчи орган ҳисобланади.


3. Котибият қуйидаги ишларни амалга оширади:

а) тадбиркорлик субъектларидан (1-иловага мувофиқ) аризаларни, шу жумладан электрон шаклда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали мурожаатларни қабул қилади;

Бунда, шахсий кабинети орқали юборилган аризалар Котибиятга ҳудудий давлат солиқ бошқармалари ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан уч иш куни ичида қоғоз ёки электрон кўринишда тақдим этилиши лозим.

б) қабул қилинган мурожаатлар бўйича қўшма хулоса олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси, Молия бош бошқармаси ҳамда давлат солиқ бошқармасига юборади. Бошқармалар томонидан мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб (бошқа ҳужжатларни талаб қилмасдан) уч иш куни ичида Котибиятга (2-иловага мувофиқ) қўшма хулоса тақдим этилади;

Бунда, қўшма хулосани расмийлаштириш учун:

молия бош бошқармаси - маҳаллий солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) ҳисобига тегишли маҳаллий бюджет даромадида йўқотиш ҳамда маҳаллий бюджетга кутилаётган харажатлар ҳисоб-китобини амалга оширади;

иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси - маҳаллий солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқади;

давлат солиқ бошқармаси ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси - ҳисобланиши кутилаётган маҳаллий солиқлар миқдорига аниқлик киритади.

в) бошқармаларнинг қўшма хулосаси асосида ҳар 10 кунда маҳаллий солиқларни тўлаш муддатларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) юзасидан қарор лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашига киритиб боради;

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллий солиқлар бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) тўғрисидаги қарори, у қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида Котибиятга юборилади.

д) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши қарорлари Котибиятда сақланади ва унинг нусхаси солиқ тўловчига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси, Молия бош бошқармаси ҳамда давлат солиқ бошқармасига бир иш куни ичида маълумот, ижро ва мониторинг қилиш учун юборилади;

Маҳаллий солиқларни тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) тўғрисидаги қарор қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан кучга киради, агар қарорда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тадбиркорлик субъектларининг мурожаати, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан берилган сертификат асосида бошқа ҳужжатларни (қўшма хулоса) талаб қилмаган ҳолда маҳаллий солиқларини тўлаш муддатларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) ҳуқуқига эга.


4. Ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари қарор келиб тушган куннинг ўзида тадбиркорлик субъектининг шахсий карточкасига бу ҳақда ёзув киритади.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармони 8-бандига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 октябрига қадар солиқ органлари томонидан коронавирус пандемияси ва глобал инқироз таъсирида молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари асосида уларнинг маҳаллий солиқлардан қарздорликларига нисбатан пеня ҳисоблашни ва (ёки) мажбурий ундирув чораларини кўришни тўхтатиб турадилар.


6. Ҳудудий молия бош бошқармалари ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар Молия вазирлигига тўлов муддатлари кечиктирилган (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) маҳаллий солиқлар бўйича тегишли маҳаллий бюджет даромадига йўқотишлар тўғрисида солиқ тўловчилар кесимида маълумот бериб борадилар.


7. Фармоннинг 7-бандида, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига фаолияти туризм соҳасига бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини 30 фоизга пасайтириш тавсия қилинган.

Мазкур имтиёз Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан туман (шаҳар)даги бир хил фаолият тури билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар гуруҳига берилиши лозим. Бунда, имтиёз берилаётган якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти туризм соҳасига бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлиши шарт.

Мазкур имтиёз декларация асосида солиқ ҳисобловчи ва тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Вазир ўринбосари



О. Рустамов

Вазир ўринбосари



Д. Султанов

Раис ўринбосари

Ф. Умаров

           





1-ИЛОВА.



Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар

ва вилоятлар ҳокимиятига



Юридик шахслар мол-мулк солиғи, ер солиғи

ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни

тўлашни кечктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) олиш тўғрисида

АРИЗА

            

(СТИР ва солиқ тўловчининг тўлиқ номи)

амалга оширадиган



(асосий (профиль) фаолият тури)

Сиздан


бўйича


(солиқларнинг тўлиқ номи)


2020 йил "___" _________дан 2020 йил "___" _________гача ___ ой муддатга _________


сўм тўлов муддатини

(сумма сон ва сўз билан ёзилади)


узайтиришингизни сурайман.

Бунинг сабаби:



(тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) сабаби кўрсатилсин)

(масалан, фаолияти тўхтаб қолганлиги, ишлаб чиқариш ҳажми камайиб кетганлиги экспорт-импорт операциялари камайганлиги ва бошқа сабаблар)

Объект


да жойлашган.


(ҳудуд, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй ва хонадон рақами)


Жами ер участкаси майдони - _______ га:

Жами бино. иншоот эгаллаган ер майдони - _______ кв.м

Жами кўчмас мулкларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймат) - _______ минг сўм

Ариза берилган сана (кун. ой. йил)












Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)






2-ИЛОВА.



Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар

ва вилоятлар ҳокимиятига



Юридик шахслар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув

ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни

тўлашни кечктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бериш

мақсадга мувофиқлиги тўғрисида

ХУЛОСА

             

(СТИР ва солиқ тўповчининг тўлиқ номи)

амалга оширадиган



(асосий (профиль) фаолият тури)


солиқ бўйича

(солиқларнинг тўлиқ номи)



2020 йил "___" _________дан 2020 йил "___" _________гача ___ ой муддатга _________


жами сўм

(сумма сон ва сўз билан ёзилади)


шу жумладан:

юридик шахслар мол-мулк солиғи бир ойда ______________ сўм;

юридик шахслар ер солиғи бир ойда ______________ сўм;

сув ресурсларидаи фойдаланганлик учун солиқ бир ойда ______________ сўм,

тўлаш кечиктирилган солиқ суммасини ____ ой давомида, тенг улушларда тўлаш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги "Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-5969-сон Фармонининг 7-бандига асосан солиқларни тўлашни кечиктиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Бунинг сабаби:



(тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) мақсадга мувофиқлик сабаби кўрсатилсин)

(масалан, фаолияти тўхтаб қолганлиги, ишлаб чиқариш ҳажми камайиб кетганлиги экспорт-импорт операциялари камайганлиги ва бошқа сабаблар)


раҳбари


(ҳудудий иқтисодиёт ва саноат органи номи)


"___" _________ 2020 йил,

N __________



(ФИО)


раҳбари


(ҳудудий молия ҳудудий органи номи)


"___" _________ 2020 йил,

N __________



(ФИО)


раҳбари


(ҳудудий солиқ органи номи)


"___" _________ 2020 йил,

N __________



(ФИО)

         
























Время: 0.1924
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск