Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.12.1996 й. 40-сон "Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.1996 й.

N 40



ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРИШГА ОИД

ИШЛАР БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА


Судлар қасддан одам ўлдириш тўғрисидаги ишлар бўйича қонунларни асосан тўғри қўлламоқдалар. Шу билан биргаликда уларнинг фаолиятида иш ҳолатларини ва айбдорнинг шахсини таъриф-тавсифловчи маълумотларни юзаки текшириш фактлари, содир этилган жиноий ҳаракатларни тавсифлашда ва қилинган жиноят учун жазо тайинлашда хатога йўл қўйиш ҳоллари учрамоқда.

Жиноятнинг субъектив томонларини тўғри аниқламаслик, айрим ҳолларда, судларнинг жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир шикаст етказишни ёки эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришни қасддан одам ўлдиришдан, шунингдек, қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилишни бошқа жиноят таркибидан фарқлай олмаслигига сабабчи бўлмокда.

Кўпинча безорилик орқасида одам ўлдиришга, жуда раҳмсизлик билан одам ўлдиришга, жабрланувчининг хизмат ва фуқаролик бурчини бажариши билан ўлдиришга, икки ёки бир неча кишини ўлдиришга оид ишлар бўйича айбдорнинг ҳаракатларини тавсифлашда хатога йўл қўйилади. Ғараз ният одам ўлдиргандан сўнг юзага келган ёки бундай мақсад бўлмаган ҳолларда одам ўлдириш ҳаракатлари, баъзан ғаразлик билан одам ўлдириш деб нотўғри тавсиф қилинади.

Бир неча киши иштирокида одам ўлдириш тўғрисидаги ишларни судлар томонидан кўришда хам айбдорнинг ҳаракатларини тавсиф қилишдаги хатолар учраб туради. Судлар ҳар доим ҳам ҳар бир судланувчининг жиноятни содир этишдаги хатти-ҳаракатлари ва тутган ўрнини аниқламайдилар ва айрим ҳолларда жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишда бевосита қатнашмаган шахсларни, шунингдек, жабрланувчини ўлдириш мақсади бўлмаган ва жиноятнинг бошқа иштирокчиларида бундай ният бўлганлигини билмаган шахсларни асоссиз равишда одам ўлдириш жиноятининг биргаликда бажарувчилари деб топадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Судларнинг эътибори ҳар бир жиноят ишини кўришда мажбурий ҳисобланган содир этилган жиноятнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холис равишда текшириш тўғрисидаги қонун талаби, айниқса, одам ўлдириш тўғрисидаги ишлар бўйича инобатга олиниши кераклигига қаратилсин, чунки қонун айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда бу жиноятни содир этган айбдорга ўлим жазосини қўллашни кўзда тутади.

Дастлабки терговнинг тўла ўтказилмаганлиги ва бир томонлама юргизилганлиги натижасида ишни тўғри ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган одам ўлдириш жиноятининг барча ҳолатлари аниқланмаган ҳолларда ва бу камчиликларни суд мажлиси вақтида тўлдириш мумкин бўлмаса иш қўшимча терговга юборилиши лозим.


2. Содир этилган ҳаракатни тўғри баҳолаш ва жазо тайинлаш учун одам ўлдиришнинг сабаблари, мақсади ва усули муҳим аҳамиятга эга эканлигини назарга олиб, судлар, барча ҳолларда, бу ҳолатларни аниқлашлари зарурдир. Шунинг билан биргаликда ҳукмда судлар томонидан қилинган хулосаларни асословчи аниқ далиллар келтирилиши керак.


З. Судлар қасддан одам ўлдириш учун жазо тайинлашда айбдорнинг ижобий ёки салбий томондан таъриф-тавсифловчи маълумотларни аниқлаш жиддий аҳамиятга эга эканлигини назардан четда қолдирмасликлари лозим. Шу баробар жабрланувчининг шахсига оид маълумотларни, унинг айбдор билан ўзаро муносабатини, шунингдек, воқеа содир бўлган вақтдаги хатти-ҳаракатини ҳам текшириш керак.

Судланувчииинг руҳий томондан соғломлигига шубҳа бўлган тақдирда суд руҳшунослик экспертизаси ўтказиш, зарурият туғилганда эса шахсни тегишли тиббиёт муассасасига ётқизиб текширтириш тўғрисида экспертиза тайинлаш лозим.


4. Бир неча шахс жавобгарликка тортилаётган қасддан одам ўлдириш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар хар бир судланувчининг жиноятда иштироки характери ва даражасини текширишлари лозим.

Шунинг билан биргаликда одам ўлдириш мақсади билан биргаликда ҳаракат қилган ва жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишга бевосита қатнашган шахслар жиноятнинг бажарувчилари деб танилиши керак.

Иштирокчилар томонидан биргаликда жиноят содир этилганда судлар хавфли рецидивист, алоҳида хавфли рецидивист ёки илгари қасддан одам ўлдирган шахслар томонидан одам ўлдиришни кўрсатувчи аломатлар фақат шундай ҳолатлар тегишли бўлган жиноят иштирокчиларининг ҳаракатларини тавсифлашда эътиборга олинишини кўзда тутмоқлари даркор.


5. Судлар қасддан одам ўлдиришни қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳоллардан фарқлашлари шарт. Қасддан одам ўлдиришда, айбдор ўлдириш нияти билан ҳаракат қилади, қасддан баданга оғир шикаст етказиш ўлимга сабаб бўлган ҳолларда эса юзага келган ўлимга нисбатан унинг айби эҳтиётсизлик формасида бўлади.

Айбдорнинг қасди тўғрисидаги масалани ҳал қилишда судлар содир этилган жиноят ҳолатларини барча томонлари йиғиндисини инобатга олишлари ва жумладан, жиноят усули ва қуролини, жароҳатларнинг сонини, характерини, жойлашишини ва бошқа етказилган шикастларни, жиноий ҳаракатларнинг тўхташ сабабларини ва х.к., шунингдек, айбдор ва жабрланувчининг воқеагача бўлган феъл-атворини, уларнинг ўзаро муносабатини, айбдорнинг жиноят содир этилгандан кейинги ҳаракатлари характерини эътиборга олишлари лозим.


6. Агарда айбдор икки ёки бир неча кишини ўлдириш ягона мақсади билан икки ёки бир неча кишини ўлдирса - бундай одам ўлдириш ҳаракатлари 97-модда 2-қисмининг "а" банди билан тавсиф қилиниши керак.

Бир одам ўлдирилиб иккинчисининг ҳаётига суиқасд қилинганда, икки ёки бир неча киши ўлдириш жиноятини охирига етказилган деб баҳолаб бўлмайди, чунки бу вазиятда икки ёки бир неча кишини ўлдириш тўғрисидаги жиноий мақсад айбдорнинг эркига боғлик бўлмаган ҳолатлар юзага келиши натижасида охирига етказилмайди.

Бундай ҳолларда жиноий қилмишни иш ҳолатларидан келиб чиқиб, 97-модданинг тегишли бандлари билан ёки шу модданинг 1-қисми ва 25-модда орқали 97-модда 2-қисмининг "а" банди билан тавсифланиши керак.


7. Жиноят кодекси 97-модда 2-қисмининг "б" банди ўлдирилган аёлнинг ҳомиладорлик муддати ва ҳомиланинг келажакда яшаш қобилиятидан қатъи назар қўлланилади. Бундай ҳолда жавобгарлик жабрланувчининг ҳомиладор эканлигини айбдор билган тақдирдагина юзага келади.


8. Айбдорнинг ҳаракатларини “в” банди бўйича тавсиф қилганда жабрланувчининг ожиз аҳволи деб унинг жисмоний ёки руҳий ҳолати (жисмоний камчилиги, балоғат ёшдалиги, руҳий жиҳатдан носоғломлиги, касал ёки ҳушсиз аҳволдалиги ва ҳ.к.) туфайли унга нисбатан содир этилаётган ҳаракатларнинг моҳияти ва мазмунини англаб етмаган ёки ўзининг хатти-ҳаракатларини бошқара олмаган ҳолатда бўлиши ва айбдор жабрланувчининг шу аҳволда эканлигини билишлиги лозим.

Жабрланувчи ўзининг атрофидаги вазиятни англаб етмайдиган даражадаги алкоголдан ёки гиёҳвандликдан мастлиги уни ожиз ахволда бўлган деб тан олиниши мумкин, бунда жабрланувчини ким бу аҳволга дучор этгани аҳамиятга эга эмас.


9. Жабрланувчининг хизмат ёки фуқаролик бурчини амалга оширишдаги қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида, шунингдек, билан фаолиятини бажариши муносабати билан ўч олиш ниятида содир этилган одам ўлдириш ҳаракатлари “г” банди билан тавсиф қилиниши керак.

Хизмат бурчини бажариш деганда ҳар қандай шахснинг унга хизмат вазифасини бажариши муносабати билан юклатилган барча фаолият, фуқаролик бурчини бажариш деганда эса фуқаролар томонидан уларга махсус топширилган жамоат мажбуриятлари, шунингдек, жамоат ёки айрим шахсларнинг манфаати учун қилинган бошқа ҳаракатлар (қонун бузилишининг олдини олиш, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят тўғрисида ҳокимият органларига хабар бериш ва х. к.) тушунилмоғи лозим.


10. Қасддан одам влдиришни бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усуллар билан қилинган деб тавсиф қилиш учун айбдорнинг, муайян шахсни ўлдириш мақсадини амалга оширишда, ягона одам учунгина эмас, балки бошқаларга нисбатан ҳам хавфли бўлган одам ўлдириш усулини қўллаганлигини англаганлиги аниқланиши шарт.

Бошқа шахсларга тан жароҳатлари етказилган тақдирда айбдорнинг ҳаракатлари “д” бандидан ташқари Жиноят кодексининг қасддан баданга шикаст етказишни кўзда тутувчи моддалари билан ҳам тавсиф қилиниши даркор.


11. Айбдорнинг бошқа миллатга, ирққа, динга мансуб шахсни муайян миллат ва ирқка мансублиги, диний эътиқоди ёки бошқа миллат, ирқ ва динга мансуб шахслар томонидан ўз миллати ва ирқининг урф-одатларини, диний эътиқодини амалга оширгани учун қасддан ўлдириш ҳаракатлари, шунингдек, оммавий тартибсизликлар жараёнида содир этган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари “к”, “м”, “е” бандлари билан тавсиф қилиниши керак.

Оммавий тартибсизликлар жараёнида айбдор томонидан қасддан одам ўлдиришдан ташқари қирғин солиш, вайрон қилиш, ўт қўйиш ва шунинг каби бошқа жиноятлар ҳам содир этилса, унинг ҳаракатлари жиноятлар йиғиндиси билан тавсиф қилинмоғи керак.


12. Қасддан одам ўлдиришни 97-модда 2-қисмининг “ж” банди билан тавсиф қилишда қонун жуда ҳам раҳмсизликни одам ўлдиришнинг усули билангина эмас, балки айбдорнинг жуда раҳмсизлигини намоён этувчи бошқа ҳолатлар билан ҳам боғлашлигини эътиборга олиш керак.

Жуда раҳмсизликнинг белгилари, жумладан: жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишдан олдин ёки одам ўлдириш жараёнида қўлланилган қийнаш, азоблаш ёки ўликни таҳқирлаш ҳолларида, шунингдек, одам ўлдириш айбдор томонидан атайлаб жабрланувчини қаттиқ азоблаш усули билан содир этилганда (жуда кўп миқдорда жарохат етказиш, азоблайдиган заҳар бериш, инсонни тириклигича ёқиб юбориш, узоқ муддат озиқ-овқат, сув бермаслик ва х.к.) намоён бўлади. Шунингдек, айбдор ўзининг ҳаракатлари билан уларга азоб-уқубат бераётганини англаган ҳолда жабрланувчини жуда яқин кишиларининг кўз олдида ўлдирганида жуда раҳмсизлик аломатлари ифода бўлиши мумкин. Жиноятни яшириш мақсадида ўликни йўқ қилиш ёки бўлакларга бўлиш одам ўлдиришни жуда раҳмсизлик билан тавсиф қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар сифатида қаралиши мумкин эмас.

Судлар, кўп миқдорда тан жароҳатлари етказиш, шунингдек, жабрланувчини жуда яқин кишиларининг кўз олдида ўлдиришдек жуда раҳмсизликнинг аломатлари мавжуд бўлса, жабрланувчи томонидан қилинган ноқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ёки зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб содир этилган одам ўлдиришни Жиноят кодексининг 98 ёки 100-моддаси билан тавсиф қилиниши кераклигини эътиборга олишлари лозим.


13. Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлик бўлган қасддан одам ўлдириш деб номусга тегиш ёки зўрлик ишлатиб жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш ёки уни яшириш жараёнида, шунингдек, масалан бу жараёнда кўрсатилган қаршилик учун ўч олиш мақсадида содир этилган қотиллик тушунилади.

Бундай ҳолларда бир-биридан алоҳида бўлган иккита жиноят содир этилишини назарга олиб, содир этилган ҳаракатларни Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “з” банди ва 118-моддаси билан тавсиф қилиш лозим.


14. Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “и” банди билан ўзи ва бошқа шахснинг қандай бўлмасин моддий манфаатдор бўлишига (пул, буюм, мулк, мулкий ҳуқуқ, уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқи) ёки моддий жавобгарликдан қутилишига (қарз, нафақа тўлаш ва ҳ.к.), шунингдек, бошқа ғараз мақсадларга эришиш истаги билан содир этилган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари тавсиф қилиниши керак.

Агарда босқинчилик жараёнида қасддан одам ўлдирилса, содир этилган жиноий ҳаракатни қайд этилган жиноятлар йиғиндиси билан тавсиф қилмоқ даркор, чунки 97-модда 2-қисмининг “и” банди босқинчиликни ўз ичига қамраб олмайди.

Айбдорнинг ҳаракатларини “и” банди билан тавсиф қилишда судлар, одам ўлдириш жинояти фақат қандай бўлмасин моддий манфаатга эга бўлиш нияти айбдорда жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишдан олдин юзага келган ҳоллардагина ғараз мақсадда содир этилган деб танилишини эътиборга олишлари керак. Агарда бундай ният одам ўлдирилгандан сўнг пайдо бўлган бўлса, унинг ҳаракатларини тегишлича одам ўлдириш ва ўғирлик деб тавсиф қилиш лозим бўлади.


15. Айбдорнинг атрофдагиларга ўзини қарши қўйиш, уларга илтифотсизлигини намойиш этиш истаги билан жамоат тартибини ошкора менсимаган ҳолда жамиятга нисбатан очикдан-очиқ ҳурматсизлик қилиш, жамоат тартибини ва ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузиш орқасида қасддан одам ўлдириш ҳаракатларини "л" банди билан тавсиф қилиш керак. Ташқаридан қараганда безорилик туйғулари билан одам ўлдириш кўпинча сабабсиз ёки одам ўлдиришга арзимас баҳонани сабаб қилиб содир этилади.

Рашк орқали, ўч олиш мақсадида ва бошқа шахсий муносабатлар замирида юзага келган қасддан одам ўлдириш, уларнинг қаерда содир этилишидан қатъи назар "л" банди билан тавсиф қилинмаслиги керак.


16. Бошқа бирор жиноятни яшириш ёки содир этилишини осонлаштириш мақсадида одам ўлдириш алоҳида жиноят сифатида тавсиф қилиниши лозим. Масалан, босқинчилик жиноятини содир этишни осонлаштириш ёки яшириш мақсадида содир этилган қасддан одам ўлдириш Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “о” банди ва 164-моддаси билан тавсифланиши лозим.


17. Жиноят кодекси 97-моддаси 2-кисмининг “п” банди диспозициясида кўрсатилган уюшган гуруҳ деб унинг барқарорлигини, унда ташкилотчининг бўлишини, одатда, бир неча жиноятни содир этиш мақсадида тузилганлигини, жиноятни амалга ошириш режаси ва йўл-йўриғи ишланганлигини, ҳар бир иштирокчи ўртасида вазифалар тақсимланганлигини, техника билан таъминланганлигини, жиноятни яшириш чоралари кўрилганлигани, умумий интизомга ва жиноий гуруҳ ташкилотчисининг кўрсатмаларига итоат қилиниши ва ҳ.к. тушунмоқ лозим.


18. Хавфли рецидивист деб шахс тергов органи томонидан у айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарорда танилиши тушунтирилсин. Бунда Жиноят кодексининг 34-моддаси талабидан келиб чиққан ҳолда илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, Жиноят кодексида алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши тушунилиши таъкидлансин.

Агарда айбдордан муқаддам содир этган қасддан одам ўлдирганлиги учун судланганлиги амнистия ёки афв этиш йўли билан олиб ташланса, ёхуд қонунда белгиланган тартибда бекор қилинса ёки олиб ташланса, шунингдек, одам ўлдириш жиноятини содир этган вақтга келиб Жиноят кодексининг 78-моддасида кўрсатилган муқаддам содир этган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортиш муҳлатлари ўтган бўлса, одам ўлдириш “р” банди билан, яъни хавфли рецидивист белгиси билан тавсиф қилиниши мумкин эмас.


19. Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг икки ёки ундан ортиқ бандларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари шу ҳолатларни кўзда тутган барча бандлар билан тавсиф қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда жазо ҳар бир банд бўйича алоҳида тайинланмаслиги керак, аммо жазо тайинлашда айбни оғирлаштирадиган бир неча ҳолатлар борлиги инобатга олиниши лозим.


20. Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “б”, “д”, “р”, “с” бандларида кўрсатилган ҳолатларда, тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдириш, шунингдек, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлдириш, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда одам ўлдириш деб тавсиф қилинмаслиги керак.


21. Айбдорнинг ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиб содир этган қасддан одам ўлдириш ҳаракатлари қасддан одам ўлдириш учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалар ва Жиноят кодекси 206-моддасининг тегишли қисмлари билан тавсиф қилиниши керак.


22. Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган шахс томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлари билан боғлик ҳолда қасддан одам ўлдиришини, Жиноят кодексининг 220-модда диспозицияси жабрланувчини ҳаётидан маҳрум этишни ўз ичига қамраб олмаслиги сабабли, Жиноят кодексининг қасддан одам ўлдириш ва озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарган ҳаракатлари учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалари билан тавсиф қилиниши керак.


23. Судларнинг эътибори қасддан одам ўлдиришда айбдор бўлган шахсларга жазо тайинлашда алоҳида ёндашиш тартибига қаттиқ риоя қилишга қаратилсин. Шу билан биргаликда судлар ўлим жазоси фавқулодда жазо чораси эканлигини ва айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш учун ҳам қонун уни татбиқ этишга йўл қўйишини, аммо бу жазони албатта қўллашликни талаб этмаслигини инобатга олишлари лозим.


24. Қасддан одам ўлдириш тўғрисидаги жиноят ишларини биринчи босқич судларида кўрилиши устидан апелляция, кассация ва назорат босқичи судлари тегишли назоратни таъминлашлари, қабул қилинган ҳукмларнинг қонунийлигини ва асослантирилганлигини синчиклаб текширишлари, йўл кўйилган хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этишлари зарур.

25. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.


















































Время: 0.1863
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск