ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2020 й. 203-Ф-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига автотранспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

16.04.2020 й.

N 203-Ф




Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига автотранспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалигининг (кейинги ўринларда Автохўжалик деб аталади) моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Автохўжаликка 2 та "Gentra" русумли автотранспорт воситасини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан 250 млн сўм маблағ ажратсин.


2. "Ўзавтосаноат" АЖ бир ҳафта муддатда мазкур фармойишнинг 1-бандида кўрсатилган 2 та "Gentra" русумли автотранспорт воситасини Автохўжалик харид қилиши учун ажратиш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги уч кун муддатда мазкур фармойишнинг 1-бандига мувофиқ харид қилинадиган автотранспорт воситаларини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширсин.


4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи Ё.Ж. Максудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 апрель


























Время: 0.0424
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск