язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Озиқ-овқат саноати/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2004 й. 376-сон "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясини "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.2004 й.

N 376



"ЎЗДОНМАҲСУЛОТ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

КОРПОРАЦИЯСИНИ "ЎЗДОНМАҲСУЛОТ"

АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИГА

АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Донни харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида бошқарувни тубдан такомиллаштириш, ортиқча оралиқ тузилмаларни тугатиш, тармоқда бозор муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш, хусусийлаштириш ва инвестицияларни жалб этиш жараёнларини фаоллаштириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармони талабларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига айлантирилсин.

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси таркибига кирадиган 44 корхона, шу жумладан ҳаммаси бўлиб 34 филиалга эга бўлган 25 корхона рўйхати, шунингдек компаниянинг ташкилий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун дон ва уруғлик харид қилиш, жойлаштириш ва сақлашни таъминлаш;

юқори сифатли ун навлари, ёрма, омихта ем, шунингдек нон-булка, макарон ва қандалотчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини улар билан таъминлашни ташкил этиш;

дон маҳсулотлари тармоғи корхоналарининг дон етиштирувчилар - ширкат ва фермер хўжаликлари билан ўзаро муносабатлари механизмларини, шу жумладан донни қабул қилиш, сифатини баҳолаш ва ҳисобга олиш масалаларини такомиллаштириш, дон сифатини таъсирчан назорат қилиш ва уни холисона баҳолаш тизимини яратиш;

дон маҳсулотлари тармоғи корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга кўмаклашиш;

дон маҳсулотлари тармоғи корхоналари ва ташкилотларига ахборот хизматлари кўрсатиш, уларнинг кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.


3. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар дон маҳсулотлари етиштирувчилар акциядорлик уюшмаларининг уларни тугатиш тўғрисидаги қарори;

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси таркибига кирадиган хўжалик жамиятлари умумий йиғилишларининг 34 корхонани 1-иловага мувофиқ филиалларга айлантириш тўғрисидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.


4. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг ижро этувчи аппарати тузилмасида 9 штат бирлигидан иборат Назорат-тафтиш бошқармаси ташкил этилсин ва унга:

дон маҳсулотлари корхоналари томонидан харид қилинадиган, сақланадиган ва қайта ишланадиган давлат дон ресурслари миқдори ва сифатига доир маълумотларнинг ишончлилигини;

тайёр маҳсулот чиқишининг белгиланган нормативларига риоя қилинишини;

дон экинлари уруғлари тайёрланишини ва дон етиштирувчи хўжаликларнинг улар билан таъминланишини;

тайёрланадиган ва қайта ишланадиган дон учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини назорат ва тафтиш қилиш функциялари юклансин.


5. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг ходимларнинг чекланган умумий сони 97 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 75 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошқаруви раисига, зарурат бўлганда, компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. Белгилансинки:

"Ўздонмаҳсулот" компанияси таркибига кирадиган 44 дон маҳсулотлари корхоналари ва уларнинг 1-иловага мувофиқ филиаллари Ўзбекистонда етиштириладиган буғдойни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни таъминловчи бошланғич бўғин ҳисобланади;

фақат "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси таркибига кирадиган дон маҳсулотлари корхоналари қишлоқ хўжалиги корхоналари билан буғдой ва уруғлик харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузиш, шунингдек давлат захирасидаги озиқ-овқат буғдойини сақлаш ҳуқуқига эгадирлар;

кўрсатиб ўтилган 44 дон маҳсулотлари корхоналаридаги давлатга тегишли акциялар (пайлар) улуши 25-26 фоизни ташкил қилади, улар "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг устав фондига берилади.

Шу билан бирга, қайта ташкил этилаётган "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси балансида бўлган мол-мулк ҳам "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси устав фондига берилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда:

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг устав фонди белгиланган тартибда шакллантирилишини таъминласин;

1-иловада кўрсатилган хўжалик жамиятларига уларни қайта ташкил этишни амалга оширишда кўмаклашсин.

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ҳамда қайта ташкил этиладиган 1-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятларининг акциялари чиқарилишини эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирмасдан давлат рўйхатидан ўтказсин.


9. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси икки ой муддатда компания уставини тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.


10. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев аттестация комиссияси тузсин ва икки ой муддатда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси таркибига кирадиган корхоналар ва уларнинг филиаллари раҳбарларини аттестациядан ўтказсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 6 августдаги

376-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг

таркибига кирувчи дон маҳсулотлари

корхоналари ва уларнинг филиаллари

РЎЙХАТИ

Т/р

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик

компанияси таркибига кирувчи

дон маҳсулотлари корхоналари


Дон маҳсулотлари

корхоналарининг филиаллари


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

"Қорақалпоқдонмаҳсулотлари" АЖ


"Нокис-ун заводи" АЖ

"Бўстон дон маҳсулот" АЖ


2.

"Чимбой дон маҳсулотлари" АЖ


"Қараозек дан" МЧЖ

"Тахтакўпир дан" АЖ


3.

"Тахиатош дон маҳсулотлари" АЖ


"Қарабайли гуриш" АЖ

"Хожейли гуриш" АЖ

"Манғит дон маҳсулот" АЖ


4.

"Конират ун заводи" АЖ


"Қанликўл гуриш заводи" АЖ


5.

"Тўрткўл дон маҳсулоти" МЧЖ


"Беруний дон" МЧЖ


АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

6.

"Андижондонмаҳсулотлари" АЖ



7.

"Асака дон маҳсулотлари" АЖ



8.

"Қўрғонтепа дон маҳсулотлари" АЖ



БУХОРО ВИЛОЯТИ

9.

"Бухородонмаҳсулотлари" АЖ



10

"Қоракўлдонмаҳсулотлари" АЖ



11.

"Когондонмаҳсулотлари" АЖ



ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

12.

"Жиззахдонмаҳсулотлари" АЖ


"Бахмал ДКК" АЖ

13.

"Зарбдор элеватори" АЖ



14.

"Дўстлик дон маҳсулотлари" АЖ



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

15.

"Қашқадарёдонмаҳсулотлари" АЖ


"Ғузор ДМККК" МЧЖ

"Айритом ДМКК" АЖ


16.

"Косон ДМКК" МЧЖ


"Муборак дон" МЧЖ


17.

"Дон халқ ризқи" АЖ


"Китоб дон" МЧЖ


18.

"Дунё М" АЖ


"Шаҳрисабз дон" МЧЖ

"Баҳористон дон" МЧЖ


19.

"Қамаши ДКК" АЖ



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

20.

"Навоийдонмаҳсулотлари" АЖ


"Навоий ДМККК" МЧЖ


21.

"Қизилтепа ун заводи" АЖ



НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

22.

"Намангандонмаҳсулотлари" АЖ


"Чортоқ дон маҳсулотлари" АЖ


23.

"Учқўрғон дон маҳсулотлари" АЖ


"Ҳаққулобод ДМККК" АЖ


24.

"Попдонмаҳсулотлари" АЖ


"Чуст ДМКК" АЖ


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

25.

"Самарқанддонмаҳсулотлари" АЖ


"Нуробод дон" АЖ

"Осиё-Афросиёб" АЖ


26.

қтош дон" АЖ


"Каттақўрғон дон" АЖ


27.

"Жума элеватори" АЖ



28.

"Жомбой дон маҳсулотлари" АЖ



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

29.

"Сурхондарёдонмаҳсулотлари" АЖ



30

"Сариосиё дон" МЧЖ


"Табаррук" МЧЖ


31.

"Шўрчи дон маҳсулотлари" АЖ



СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

32.

"Ховос дон маҳсулотлари" АЖ



33.

қолтин дон маҳсулотлари" АЖ


"Гулистон дон" МЧЖ

"Шуҳрат" АЖ


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

34.

"Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖ


"Тошкент гуруч" АЖ

"Чиноз дон" АЖ


35.

ҳангарон дон" АЖ


"Бекобод ун" АЖ


36.

"Ғалла-Алтег" АЖ


"Тошкент шаҳар ДККК" АЖ


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

37.

"Фарғонадонмаҳсулотлари" АЖ


"Марғилон дон" АЖ


38.

"Бағдод дон маҳсулотлари" АЖ


"Олтиариқ ДМККК" МЧЖ


39.

"Қува дон маҳсулотлари" АЖ


"Қува ун" АЖ


40.

"Қўқон дон маҳсулотлари" АЖ


"Қўқон ДМКК" АЖ


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

41.

"Хоразмдонмаҳсулотлари" АЖ


42.

"Шовот дон маҳсулотлари" АЖ


43.

"Боғот дон" АЖ


44.

"Хонка дон маҳсулотлари" АЖ


       

*) Филиалларга айлантирилаётган хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари) уларнинг мол-мулки устав жамғармаларига берилаётган хўжалик жамиятларининг акцияларига (улушларига) конвертация қилинади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 6 августдаги

376-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси таркибига  кирадиган корхоналар

Қорақалпоғистон Республикаси:

"Қорақалпоқдонмаҳсулотлари" АЖ

"Чимбой дон маҳсулотлари" АЖ

"Конират ун заводи" АЖ

"Тахиатош дон маҳсулотлари" АЖ

"Тўрткўл дон маҳсулоти" МЧЖ


Андижон вилояти:

"Андижондонмаҳсулотлари" АЖ

"Асака дон маҳсулотлари" АЖ

"Қўрғонтепа дон маҳсулотлари" АЖ


Бухоро вилояти:

"Бухородонмаҳсулотлари" АЖ

"Қоракўлдонмаҳсулотлари" АЖ

"Когондонмаҳсулотлари" АЖ


Жиззах вилояти:

"Жиззахдонмаҳсулотлари" АЖ

"Зарбдор элеватори" АЖ

"Дўстлик дон маҳсулотлари" АЖ

Қашқадарё вилояти:

"Қашқадарёдонмаҳсулотлари" АЖ

"Косон ДМКК" МЧЖ

"Дон халқ ризқи" АЖ

"Дунё М" АЖ

"Қамаши ДКК" АЖ


Навоий вилояти:

"Навоийдонмаҳсулотлари" АЖ "Қизилтепа ун заводи" АЖ


Наманган вилояти:

"Намангандонмаҳсулотлари"  АЖ

"Попдонмаҳсулотлари" АЖ

"Учқўрғон дон маҳсулотлари" АЖ


Самарқанд вилояти:

"Самарқанддонмаҳсулотлари"  АЖ

"Жума элеватори" АЖ

"Жомбой дон маҳсулотлари" АЖ

қтош дон" АЖ


Сурхондарё вилояти:

"Сурхондарёдонмаҳсулотлари"  АЖ  "Сариосиё дон" МЧЖ

"Шўрчи дон маҳсулотлари" АЖ

Сирдарё вилояти:

"Ховос дон маҳсулотлари" АЖ

қолтин дон маҳсулотлари" АЖ

Тошкент вилояти:

"Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖ

ҳангарон дон" АЖ

"Ғалла - Алтег" АЖ


Фарғона вилояти

"Фарғонадонмаҳсулотлари" АЖ

"Боғдод дон маҳсулотлари" АЖ

"Қува дон маҳсулотлари" АЖ

"Қўқон дон маҳсулотлари" АЖ


Хоразм вилояти:

"Хоразмдонмаҳсулотлари" АЖ

"Шовот дон маҳсулотлари" АЖ

"Боғот дон" АЖ

"Хонқа дон маҳсулотлари" АЖ

"Ўздонмахсулот" АК билан шартнома асосида ҳамкорлик қилувчи корхоналар:


Нон пишириш корхоналари - 86 та


(шу жумладан "Тошкент нон" уюшмаси - 64 та)

Дон қабул қилиш корхоналари - 21 та;

Тегирмончилик корхоналари - 7 та;

Бошқа корхоналар - 9 та.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 6 августдаги

376-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси

ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув раиси


Назорат-тафтиш бошқармаси

9 киши

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Дон маҳсулотлари корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

5 киши

Дон ва уруғликни тайёрлаш, сақлашни ташкил этиш бошқармаси

5 киши

Дон ресурслари ва уларни ташишни ташкил этиш бошқармаси

5 киши

Иқтисодиёт ва қимматли қоғозлар бошқармаси

5 киши

Маркетинг тадқиқотлари ва сифат бошқармаси

5 киши

Тегирмончилик- ёрма ва нон пишириш саноатини ривожлантириш бошқармаси

7 киши

Молия ва нархлар бошқармаси

5 киши

Юридик бўлим

2 киши

44 та дон маҳсулотлари корхонаси

Махсус ишлар ва доннинг давлат заҳираси устидан назорат қилиш бўлими

3 киши

Инвестициялар ва янги техникани жорий этиш бошқармаси

5 киши

Бухгалтерия ҳисоби бошқармаси

8 киши

Ишлар бошқармаси

7 киши

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 97 киши,

шу жумладан бошқарув ходимлари - 75 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 6 августдаги

376-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўзгартиришлар киритилаётган

ва ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида дон маҳсулотларини сотишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 2 ноябрдаги 532-сон қарорининг 3 банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Дон тайёрлаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатларни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 4 декабрдаги 424-сон қарорининг 9 банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 майдаги 226-36-сон қарорига 1-илова.


II. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари бошқарув ходимлар сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг IV. "Агросаноат комплекси" бўлимида 6-устунда 41-банддаги "2704" рақами "2811" рақами билан, "66" рақами "75" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 31-сон, 358-модда.