ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Озиқ-овқат ва тамаки саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2020 й. 242-сон "Тошкент вилоятида "Invest Village" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2020 й.

N 242




ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА "INVEST VILLAGE"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Тошкент вилоятида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига чет эл инвесторлари учун қулай шарт-шароитларга эга бўлган замонавий шаҳарча ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг 2013 йил 18 июлдаги 2280-сон қарор билан "Super Garden" МЧЖга Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тузел ҚФИ, Тинчлик кўчасида мева, резовар мева етиштириш ва узумчиликни ривожлантириш учун 49 йилга 40 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер участкаси (кейинги ўринларда ер участкаси деб аталади) ажратилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, катография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги "Ўздаверлойиҳа" институтининг "Super Garden" МЧЖга ажратилган ер участкасининг балл бонитети 53,2 баллга тенглиги тўғрисидаги хулосаси;

"Super Garden" МЧЖга ажратилган ер участкасида Туркиянинг "Toleza Tekstil Sanayi İç ve Diş Tic. Ltd. Şti." компанияси билан ҳамкорликда умумий қиймати 25 млн АҚШ долларилик, шундан 20 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига "Invest Village" инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Super Garden" МЧЖга ажратилган ер участкасида Туркиянинг "Toleza Tekstil Sanayi İç ve Diş Tic. Ltd. Şti." компанияси билан ҳамкорликда умумий қиймати 25 млн АҚШ долларилик хорижий инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Тошкент вилояти ҳокимлиги "Super Garden" МЧЖга ажратилган ер участкасида хорижий инвестиция ҳисобига замонавий "Invest Village" лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкаси тоифасини аҳоли пунктларининг ерлари тоифасига ўзгартириш бўйича тегишли қарор қабул қилсин.


4. Белгилансинки, ер участкасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун:

Туркиянинг "Toleza Tekstil Sanayi İç ve Diş Tic. Ltd. Şti." компанияси томонидан 20 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади ва 100 та янги иш ўринлари ташкил этилади;

"Super Garden" МЧЖ томонидан 5 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар киритилади;

лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2020-2021 йилларда инвестиция маблағлари тўлиқ ўзлаштирилади ва фойдаланишга топширилади;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуриладиган уй-жойларнинг камида 40 таси Тошкент вилояти ҳокимлигига берилади.


5. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

"Toleza Tekstil Sanayi İç ve Diş Tic. Ltd. Şti." компанияси ҳамда "Super Garden" МЧЖ томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасини белгиланган муддатда фойдаланишга топширилиши бўйича тизимли мониторинг олиб борсин;

инвестиция лойиҳалари белгиланган муддатларда амалга оширилмаган ва объектлар фойдаланишга топширилмаган тақдирда ажратилган ер майдонини белгиланган тартибда давлат захирасига қайтариш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги замонавий "Invest Village" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари тегишли органларда экспертизадан ўтказилишини ва қурилаётган объектларда қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши ҳамда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилиши устидан доимий давлат назорати олиб борилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Тошкент вилояти ҳокими Р.К. Холматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 апрель



































Время: 0.1356
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск