ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Жамоат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2020 й. 213-Ф-сон "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

22.04.2020 й.

N 213-Ф



Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туман ва шаҳарлар бўлинмалари ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда мос равишда "Саховат ва кўмак" жамғармасининг махсус ҳисобварақлари ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.


2. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларининг Жамғарма маблағларини тасарруф этиш:

республика миқёсида - Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари;

туман (шаҳар) миқёсида - халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. "Саховат ва кўмак" жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Жамоатчилик назорати субъектларига Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари маблағларининг сарфланиши устидан кунлик жамоатчилик назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси мазкур фармойишнинг амалга оширилиши оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.


6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 апрель
























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск