ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Қирғизистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегара вакиллари фаолияти тўғрисида Битим (Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

чегара вакиллари фаолияти тўғрисида

БИТИМ


Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь


ЎзР Президентининг 2017 йил 2 октябрдаги

ПҚ-3307-сонли қарори билан тасдиқланган.


(Ўзбекистон Республикаси учун

2017 йил 26 декабрдан кучга кирган)



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

халқаро ҳуқуқнинг ҳудудий яхлитлик ва Давлат чегараларининг дахлсизлиги тўғрисидаги принципларига асосланган ҳолда, 1996 йил 24 декабрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисида Шартномага асосланиб,

аҳил қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегараси (кейинги ўринларда - Давлат чегараси) режимини таъминлаш бўйича ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга интилиб,

ўз Давлат чегараларини қўриқлаш бўйича чоралар кўришда иккала мустақил давлатларнинг ажралмас ҳуқуқини эътироф этиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг чегара вакиллари чегаравий можаролар ва низоларнинг олдини олишда, улар юзага келган ҳолларда эса зудлик билан текшириш ва ҳал қилишда иштирок этишлари зарурлигини таъкидлаб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Мазкур Битим Томонлар чегара вакилларининг Давлат чегарасидаги чегаравий можаролар ва низоларни ҳал қилиш билан боғлиқ масалаларни ечиш бўйича фаолиятини тартибга солади.


2. Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг чегара вакиллари ва чегара вакилларининг ўринбосарлари Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ тайинланадилар. Чегара вакиллари ва уларнинг ўринбосарлари тайинланганлиги тўғрисида Томонлар бир-бирларини дипломатик каналлар орқали уларнинг фамилиялари, исм ва шарифлари, ҳарбий унвонлари, фаолият участкалари ҳамда бўлиш жойларини кўрсатган ҳолда хабардор қиладилар.

Чегара вакиллари вазифасини бажариш чоғида уларнинг ўринбосарлари чегара вакилларига тақдим этилган айни бир хил ҳуқуқлардан фойдаланадилар.



2-модда


Чегара вакиллари ўз мажбуриятларини бир-бирлари билан ҳамкорликда, ўз давлатларининг миллий қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси иштирокчи ҳисобланган халқаро шартномаларга, шунингдек мазкур Битим билан белгиланадиган Давлат чегарасининг участкалари доирасидаги ваколатларига мувофиқ бажарадилар. Чегара вакилларининг фаолият участкалари ўзгарган ҳолларда, Томонлар бу ҳақда бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.

Ёзма ваколатлар (мазкур Битимга

...
Время: 0.0288
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск