ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Фойдаланишга қабул қилиб олиш. Тугалланмаган курилишлар, консервация /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2020 й. 222-Ф-сон "Қурилиши тугалланган саноат объектларини фойдаланишга қабул қилишни таъминлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

27.04.2020 й.

N 222-Ф



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2022 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сон ва "2017-2021 йилларда углеводород хомашёсини қазиб олишни кўпайтириш дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3373-сон қарорлари доирасида қурилиши тугалланган саноат объектларини фойдаланишга қабул қилишни таъминлаш мақсадида:


1. 2017-2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш дастури (кейинги ўринларда дастур деб аталади) бўйича қурилиши тугалланган саноат объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссияси (кейинги ўринларда Давлат қабул комиссияси деб аталади) иловага мувофиқ тузилсин.


2. Давлат қабул комиссияси (А. Султанов) дастур доирасида қурилиши тугалланган саноат объектларини:

амалдаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда фойдаланишга қабул қилинишини;

фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссияси далолатномаларини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси М.Р. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 27 апрелдаги

222-Ф-сон фармойишга

ИЛОВА



2017-2021 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни

кўпайтириш дастури бўйича қурилиши тугалланган нефть-газ

саноати объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича

Давлат қабул комиссиясининг

ТАРКИБИ

А.С. Султанов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири, Давлат қабул комиссияси раиси


М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқаруви раиси, Давлат қабул комиссияси раисинингўринбосари


лавозими бўйича

-

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари


лавозими бўйича

-

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари


М.М. Темиров

-

"Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари


О.В. Абдураимов

-

"ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ лойиҳа бош муҳандиси


Ж.Х. Гаифов

-

"ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ лойиҳа бош муҳандиси


Т.И. Невзорова

-

"ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ лойиҳа бош муҳандиси


Т.Б. Хан

-

"ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ лойиҳа бош муҳандиси


Д.Б. Акбаров

-

"ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ лойиҳа бош мухандиси


Л.A. Исмаилов

-

"ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ лойиҳа бош муҳандиси


Р.Ч. Шеров

-

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори


Ш.Д. Жабборов

-

Шўртон нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори


А.У. Эгамов

-

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори


О.Ю. Оринбаев

-

Устюрт нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори


Ш.Т. Қурбонов

-

Ўзбекистон нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси


И.Э. Қўзиев

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қашқадарё вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи


У.К. Исмаилов

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи


И. Ҳамроев

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Бухоро вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи


С А. Бегимов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимининг ўринбосари


Г.Н. Ибрагимов

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиш Ўта муҳим, тоифаланган ва қўриқланадиган объектларда ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари


М.М. Юнусов

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси инспектори


А.А. Бахметов

-

Сув хўжалиги вазирлиги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари


Ж.У. Хожиев

-

Сув хўжалиги вазирлиги Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг бўлим бошлиғи


А.Р. Реимбаев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари


Б.С. Алламбергенов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги давлат меҳнат ҳуқуқи инспекцияси бошлиғи ўринбосари


Х.К. Ибрахимов

-

Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси меҳнат ҳуқуқи давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари


А.А. Маматов

-

Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси меҳнат ҳуқуқи давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари


М.С. Каюмов

-

"Нефтгаз монтаж" МЧЖ линияли қурилиши Газли минтақаси бош директори ўринбосари


В.Н. Ли

-

"Нефтгазмонтаж" МЧЖ Устюрт минтақаси етакчи менежери


A.M. Норов

-

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг нефть ва газ соҳасида саноат хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи


Д.Ж. Назаров

-

"Ўзбектелеком" АЖ Қашқадарё филиалининг техник масалалар бўйича директори ўринбосари


И.И. Исмалов

-

"Ўзбектелеком" АЖ Бухоро филиалининг техник масалалар бўйича директори ўринбосари


С.О. Абибуллаев

-

"Ўзтелеком" АЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг техник масалалар бўйича директори ўринбосари


Т.Р. Қодиров

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисмининг штаб бошлиғи


С.Р. Бозоров

-

"Ўзнефтгазинспекция"нинг Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси


Ф.Ж. Умуров

-

"Ўзнефтгазинспекция"нинг Бухоро ҳудудий бўлинмаси етакчи муҳандис-технологи


И.Б. Курбонов

-

"Ўзнефтгазинспекция"нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси етакчи муҳандис- технологи


Д.Р. Шукуров

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйча инспектори


Р.Б. Отамуродов

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қоракалпоғистон Республикаси қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари


Ш.О. Рахимов

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари


А.А. Қаххоров

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти қўриқлаш бошқармаси бошлиғи в.в.б.


Г.И. Ибрагимов

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи


М.И. Муртазаев

-

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Бухоро вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи


М.А. Жуманиязов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Мўйноқ тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи в.в.б.


А.Н. Жалилов

-

Автомобиль йўллари қўмитасининг автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш бошқармаси бош мутахассиси


С.С. Муродов

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-экпидемиологик осойишталик агентлиги Қашқадарё вилояти давлат бош санитария врачи


Б.Ж. Баракаев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-экпидемиологик осойишталик агентлиги Бухоро вилояти давлат бош санитария врачи


Э.И. Намазов

-

"Ўзэнергоинспекция"нинг Қашқадарё ҳудудий бўлими бошлиғи


С.С. Файзиев

-

"Ўзэнергоинспекция"нинг Бухоро ҳудудий бўлими бошлиғи


У.П. Сабиров

-

"Ўзэнергоинспекция"нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи


            

Изоҳ: Давлат қабул комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинлангая ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Давлат қабул комиссиясининг далолатномалари қурилиши тугалланган нефть-газ саноати объектларининг жойлашган ҳудудлари бўйича вазирлик ва идораларнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари/бошқармаларининг масъул ходимлари томонидан келишилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 апрель









































Время: 0.0368
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск