Кадровый Консультант
Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2020 год / Апрель, 2020 г. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2020 й. 232-сон "2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.04.2020 й.
N 232
2020 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ БАРҚАРОРЛИГИНИ
ТАЪМИНЛАШ ВА ХАРАЖАТЛАРИНИ
МАҚБУЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4679-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатларни 1- ва 1а-иловаларга мувофиқ мақбуллаштириш;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари харажатларини 2-иловага мувофиқ мақбуллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2020 йил II чораги учун режалаштирилган харажатларни 3-иловага мувофиқ 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига 2-иловага мувофиқ иқтисод қилинган маблағларни маҳаллий бюджетларнинг даромадлар прогнозининг бажарилмаган қисмини қоплашга йўналтириш тавсия қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда барча бюджет ташкилотларида (тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари ҳамда меҳрибонлик уйларидан ташқари):
асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатиш (молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно) ва ушбу мақсадлар учун II чоракда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш;
коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатларни қисқартириш;
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш хажмини жорий йилнинг II чорагида 3,0 трлн сўмдан оширмаслик бўйича амалий чораларни кўрсин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобига 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқ
...