язык интерфейса

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.04.2020 й. ПҚ-4691-сон "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.04.2020 й. ПҚ-4691-сон "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.2020 й.

N ПҚ-4691



КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА

АҲОЛИ, БЮДЖЕТ, БАЗАВИЙ ИНФРАТУЗИЛМА

ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ УЧУН ТАШҚИ ЁРДАМ МАБЛАҒЛАРИНИ

ЖАЛБ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматининг коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ва имкониятларини ошириш, шунингдек, бюджетни, қишлоқ хўжалиги, коммунал ва энергетика соҳаларидаги корхоналарни қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Халқаро молия институтлари (кейинги ўринларда - ХМИ) билан умумий қиймати 3 млрд АҚШ долларидан ортиқ узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ва грантларни жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш чора-тадбирлари учун грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - Йўл харитаси) 1-иловага мувофиқ;

Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш доирасида грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи гуруҳ) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагиларни таъминлаш Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг энг муҳим вазифалари этиб белгилансин:

Йўл харитасидаги чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;

ХМИ иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш, тасдиқлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилиш;

ХМИ маблағлари ҳисобидан товарлар ва хизматлар, биринчи навбатда, тиббий ускуналар ва тиббий буюмлар харид қилишнинг жадаллаштирилган механизмларини амалиётга жорий этиш;

жалб қилинган ХМИ маблағларининг тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига ажратилишини тезлаштириш;

ташқи ёрдам ҳисобидан молиявий кўмак олувчи вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ХМИ қарзлари ва грантларидан фойдаланишда шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш.


4. Соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун ХМИ грант ва қарз маблағларини жалб қилишда қуйидагилар устувор мақсадлар этиб белгилансин:

республика санитария-эпидемиология хизматини тубдан модернизация қилиш, ташкилий тамойиллар, стандартлар ва жавоб қайтариш протоколларининг эпидемиологик вазият ўзгаришларига мувофиқлигини таъминлаш, халқаро стандартлар ва илғор амалиётларга мувофиқ техник жиҳозлаш ва мутахассисларни тайёрлаш;

республиканинг ҳар бир ҳудудида халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозланган санитария-эпидемиология лабораторияларини ташкил қилиш;

санитария-эпидемиология хизматининг барча бўғинларида ишлашга малакали кадрлар тайёрлаш, шунингдек, халқаро тажрибага эга мутахассисларни жалб қилиш;

юқумли касалликларни илғор компьютер технологиялари ва телетиббиёт усулларидан фойдаланган ҳолда, энг аввало, болалар ва оналарни даволаш учун замонавий клиникалар яратиш ва жиҳозлаш.


5. Қуйидагилар масъул ижро этувчи агентликлар этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги - республика соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини мустаҳкамлаш учун жалб қилинаётган ХМИнинг қарз маблағларини жадал жалб қилиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан;

Энергетика вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги - Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молия институтларининг тегишинча энергетика ва коммунал соҳаларидаги корхоналар айланма маблағларини молиялаштириш учун жалб қилинадиган қарз маблағларини жадал жалб қилиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан;

Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги - бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ХМИ қарзларини жадал жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги - мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун ХМИ томонидан тақдим этилаётган кредит линияларини ўз вақтида жалб қилиш ва жадал ўзлаштириш юзасидан.

Масъул ижро этувчи агентликларга молиялаштирувчи ХМИ билан келишилган ҳолда тендер савдолари ва харидларни ўтказмасдан БМТ ташкилотларининг глобал платформалари орқали дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат этилсин.


6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

уч кун муддатда Осиё тараққиёт банкига республика санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш учун 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги узоқ муддатли имтиёзли кредит ажратиш бўйича сўров юборсин;

ўн кун муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мазкур лойиҳа концепциясини ОТБ билан келишсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги фармацевтика тармоғининг илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, шунингдек, юқумли ва бошқа касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун замонавий самарали препаратлар ишлаб чиқариш имкониятларини оширишга қаратилган "Tashkent Pharma Pаrk" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳасининг молиялаштириш манбалари юзасидан 2020 йил 15 майга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (С. Умурзоқов):

инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш доирасида ижро этувчи агентликлар, масъул вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари вакилларининг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ҳисоботларини ҳафтада икки марта эшитган ҳолда Йўл харитасининг самарали бажарилишини таъминласин;

ҳар ҳафта Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига Йўл харитасининг ижроси юзасидан маълумотларни киритиб борсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ХМИнинг қарзларини жалб қилиш бўйича жавобгарлик юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

бир ҳафта муддатда бюджетни қўллаб-қувватлаш учун қарзларни жалб қилиш графигини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига графикларнинг ижроси тўғрисида ахборот тақдим этиб борсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари А.А. Пайгамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 апрелдаги

ПҚ-4691-сон қарорига

1-ИЛОВА



Коронавирус глобал пандемиясининг салбий

оқибатларига қарши курашиш чора-тадбирлари

учун грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли

молиялаштиришни жалб қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Амалга ошириш

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

(277,5 МЛН ДОЛЛАР)

1.

"Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш" ва "Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш" лойиҳалари бўйича ИТБнинг тежалган маблағлари ҳисобидан Зангиота туманидаги 10 минг ўринли янги клиникани жиҳозлаш.

Қиймати - 17,16 млн доллар.


1. ИТБ билан тиббий ускуналар ва жиҳозларни етказиб бериш шартномасига қўшимча битимни келишиш.


2020 йил

24 апрель

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Шарахметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов)

2. Етказиб берувчи билан шартномага қўшимча битимни имзолаш.


2020 йил

24 апрель

3. ИТБга шартнома бўйича маблағларни тўлаш тўғрисида сўров юбориш.


2020 йил

24 апрель

4. ИТБ томонидан тўловнинг тўланиши.


Шартномага

мувофиқ


5. Ускуналарни етказиб бериш.


2020 йил

апрель-май


2.

Зангиота туманидаги юқумли касалликлар клиникаси ва Юқоричирчиқ туманидаги карантин зонасининг қурилиш ва жиҳозлаш, шунингдек, Чилонзор туманидаги болалар шифохонаси ва перинатал марказини жиҳозлаш ишларини ИТБнинг "Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш" ва "Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш" лойиҳалари бўйича тежалган маблағлари ҳисобидан якунлаш.

Қиймати - 46 млн доллар.



1. ИТБ билан қурилиш ишлари ҳажми ва талаб этиладиган жиҳозларни келишиш.


2020 йил

24 апрель


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Молия вазирлиги (Шарахметов)

2. ИТБ билан клиникалар қуриш ҳамда тиббий ускуналар ва жиҳозлар етказиб бериш шартномаларини келишиш.


2020 йил

30 апрель

3. Пудратчилар ва етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномаларни ИТБ билан келишиш.


2020 йил

5 май

4. Қарз битимларига ўзгартиришлар киритиш.


2020 йил

10 май


5. ИТБга шартнома бўйича маблағларни тўлаш тўғрисида сўров юбориш.


2020 йил

13 май


6. ИТБ томонидан тўловнинг тўланиши.


Шартномага

мувофиқ


3.

ОТБнинг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш" лойиҳаси бўйича тежалган маблағлари ҳисобидан 1 800 та ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари ҳамда тиббий ускуналар ва жиҳозларни сотиб олиш.

Қиймати - 22,32 млн доллар.


1. Ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратлари ва тиббий буюмлар етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш.


2020 йил

24 апрель


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

2. Ускуналарни етказиб беришни ташкил этиш.


2020 йил

май-август

4.

Жаҳон банкининг "Шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш" лойиҳаси бўйича тежалган маблағлари ҳисобидан 506 та ўпкани сунъий вентиляциялаш, 40 та кўчма рентген аппаратлари, тестлар ўтказиш учун ПЦР-аппаратлар ва тиббий буюмлар сотиб олиш.

Қиймати - 7,55 млн доллар.


Имзоланган шартномага мувофиқ етказиб беришни ташкил этиш.

2020 йил

май-август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов)

5.

Соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан (ОИИБ) 100 млн долларгача миқдорда маблағлар жалб қилиш.


1. Концепция ва молиялаштиришга бўлган эҳтиёжларни шакллантириш ҳамда сўровномани Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этиш.


2020 йил

28 апрель


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Молия вазирлиги (Шарахметов)


2. ОИИБга расмий сўров юбориш.


2020 йил

30 апрель


3. Лойиҳа ва қарз ҳужжатларини келишиш.


2020 йил

17 июль


4. Қарз музокараларини ўтказиш.


2020 йил

17 август


5. Тендер тартиб-таомилларини эълон қилиш.


2020 йил

20 август

6. Лойиҳа ТИАсини ишлаб чиқиш ва экспертиза органлари билан келишиш.


2020 йил

31 август

7. Лойиҳанинг ОИИБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.


Келишувга

кўра


8. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

15 сентябрь

9. ОИИБ билан қарз битимини имзолаш.


2020 йил

25 сентябрь


6.

Жаҳон банкининг 95,0 млн доллар миқдоридаги янги қарзини жалб қилиш, улардан:

34,5 млн доллар - соғлиқни сақлаш тизими учун;

60,5 млн доллар - Давлат бюджетининг ижтимоий харажатларини молиялаштириш учун.


1. Қарз музокараларини ўтказиш.


2020 йил

24 апрель


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Шарахметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов)


2. Жаҳон банки томонидан маъқулланиши.


2020 йил

30 апрель

3. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

7  майга қадар

4. Қарз битимини имзолаш.


2020 йил

20 майга қадар


7.

"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш" лойиҳаси ҳисобидан Европа инвестиция банкининг 50 млн долларгача маблағини соғлиқни сақлаш тизими мақсадларига жалб қилиш.


1. Концепция ва молиялаштиришга бўлган эҳтиёжларни шакллантириш ҳамда сўровномани Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тақдим этиш.


2020 йил

15 май


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Молия вазирлиги (Шарахметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), УЖКХКВ (Солиев), Адлия вазирлиги (Давлетов)


2. ЕИБга расмий сўров юбориш.


2020 йил

20 май


3. Лойиҳанинг ЕИБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.


Келишувга

кўра


4. ЕИБ ва Молия вазирлиги ўртасидаги Лойиҳа бўйича ҳадли битимга ўзгартиришлар киритиш.


2020 йил

25 май

5. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

29 май

6. Тендер тартиб-таомилларининг бошланиши.


2020 йил

22 июнь


7. ЕИБ томонидан ишлатилган маблағларнинг тўлдирилиши.


2020 йил

25 декабрь

8.

Республика санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш мақсадларига ОТБнинг 100 млн доллар миқдоридаги кредитини жалб қилиш.

1. ОТБга узоқ муддатли имтиёзли кредит тақдим қилиш сўровини юбориш.


2020 йил

25 апрель


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Молия вазирлиги (Шарахметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)


2. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш ва ОТБ билан келишиш.


2020 йил

30 апрель

3. Лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.


2020 йил

30 май


4. Қарз музокараларини ўтказиш.


2020 йил

15 июнь


5. Лойиҳанинг ОТБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.


Келишувга

кўра


6. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

июль-август


7. ОТБ билан қарз битимини имзолаш.


2020 йил

июль-август


8. Ускуналар сотиб олишни ташкил қилиш.


2020 йил

1 июль


9. Молиялаштириш ва ускуналарни етказиб бериш.


2020 йил

июль-сентябрь

II. ТАДБИРКОРЛИК ВА БАНК ТИЗИМИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

(700 МЛН ДОЛЛАР)

9.

Давлат кафолатисиз ЕТТБнинг 220 млн доллар миқдоридаги кредит линиялари ва савдо молиялаштиришини Ўзмиллийбанк (70 млн), Асакабанк (60 млн), Ўзсаноатқурилишбанк (60 млн) ва Ипотекабанкка (30 млн) жалб қилиш.


1. ЕТТБнинг Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.


2020 йил

1 май


Ўзмиллийбанк (Мирсоатов), Асакабанк (Сайдуллаев), Ўзсаноатқурилиш банк (Аннакличев), Ипотекабанк (Атабаев)

2. Тижорат банклари ва ЕТТБ ўртасида қарз битимларининг имзоланиши.


2020 йил

10 май


3. Молиялаштиришни очиш ва лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш.


2020 йил

1 июнга қадар

10.

Экспортёрлар, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш мақсадида ОИИБнинг 200 млн долларгача миқдордаги кредит линиясини жалб қилиш.


1. Кредит шартларини келишиш.


2020 йил

1 май


Вазирлар Маҳкамаси (Умурзоқов), Ўзмиллийбанк (Мирсоатов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)


2. Қарз битимларини келишиш.


2020 йил

15 май


3. ОИИБ Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши.


2020 йил

30 май

4. Қарз битимининг имзоланиши.


2020 йил

10 июнь


5. Молиялаштиришни очиш ва лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш.


2020 йил

30 июнь


11.

Мева-сабзавот секторидаги корхоналарни молиялаштириш мақсадида ЖАЙКАнинг 200,0 млн долларгача миқдорда қўшимча кредит линиясини жалб қилиш (Япония ҳукумати томонидан маъқулланиши лозим).


1. ЖАЙКАга расмий сўров юбориш.

2020 йил

28 апрель


Вазирлар Маҳкамаси (Умурзоқов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Қудратов), Молия вазирлиги (Исаков), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев)


2. Лойиҳа ва юридик ҳужжатларни тайёрлаш ва келишиш.


2020 йил

20 июль


3. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

27 июль

4. Қарз битимини имзолаш.


2020 йил

30 июль


5. Иштирок этувчи тижорат банклари билан субқарз битимларини имзолаш ва кредит линиясини ўзлаштиришни бошлаш.


2020 йил

20 август

12.

Экспортёрлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига кредит линиялари учун "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳаси ҳисобидан Европа инвестиция банкининг 80 млн доллар миқдоридаги маблағларини жалб қилиш.


1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ЕИБга расмий сўров юбориш.


2020 йил

28 апрель


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов), Молия вазирлиги (Исаков), Микрокредитбанк (Бутаев), Ўзсаноатқурилиш банк (Аннакличев), Ҳамкорбанк (Хасанов), Қишлоқ қурилиш банк (Муратов)

2. Лойиҳанинг ЕИБ Директорлар Кенгаши томонидан тасдиқланиши.


Келишувга

кўра


3. ЕИБ ва Молия вазирлиги ўртасида Лойиҳа бўйича ҳадли битимга ўзгартиришлар киритиш.


2020 йил

20 май

4. ЕИБ билан ҳадли битимга киритилган ўзгартиришларни имзолаш.


2020 йил

22 июнь


5. Иштирок этувчи тижорат банклари ва Молия вазирлиги ўртасида қайта кредитлаш бўйича битим тузиш.


2020 йил

25 июнь


6. Ишлатилган маблағларнинг ЕИБ томонидан тўлдирилиши.


2020 йил

25 декабрь


III. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ (1,7 МЛРД ДОЛЛАР, 150 МЛН ЕВРО),

ИНҚИРОЗГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМҒАРМАСИНИНГ РЕСУРС БАЗАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

13.

Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (2-транш) юзасидан қўшимча молиялаштириш сифатида Жаҳон банкидан 200 млн доллар миқдорида қарз жалб қилиш.


1. Қарз музокараларини ўтказиш.


2020 йил

30 апрель


Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов), Марказий банк (Нурмуратов)


2. Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан маъқулланиши учун лойиҳани киритиш.


Келишувга

кўра

3. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.


2020 йил

20 май


4. Қарз битимини имзолаш.


2020 йил

25 май


5. Қарз маблағларини ўзлаштириш.


2020 йил

29 май


14.

Иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун Жаҳон банкининг (3-транш) (500 млн доллар) ва ЖАЙКАнинг (300 млн доллар, Япония ҳукумати томонидан тасдиқланиши лозим) қарз маблағларини жалб қилиш.


1. Жаҳон банки ва ЖАЙКА билан биргаликда иқтисодий ислоҳотлар матрицаси (индикаторлари)ни тайёрлаш.


2020 йил

апрель-июль


Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов), Марказий банк (Нурмуратов), вазирлик ва идоралар


2. Иқтисодий ислоҳотлар матрицасида кўзда тутилган дастлабки чора-тадбирларни амалга ошириш.


2020 йил

май-октябрь

3. Лойиҳани Жаҳон банки ва ЖАЙКА Директорлар кенгашига маъқуллаш учун киритиш.


2020 йил

июль-август

4. Қарз маблағларини жалб қилиш тўғрисида Президент қарори лойиҳасини тайёрлаш.


2020 йил

20 август

5. Қарз битимини имзолаш.


2020 йил

сентябрь


6. Қарз маблағларини ўзлаштириш.


2020 йил

октябрь-декабрь


15.

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун ОТБдан 500 млн доллар миқдорида бюджетни қўллаб-қувватлаш қарз маблағларини жалб қилиш.


1. Қарз музокараларини ўтказиш.


2020 йил

апрель-май


Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов), Марказий банк (Нурмуратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Лойиҳани ОТБ Директорлар кенгашига маъқуллаш учун киритиш.


Келишувга

кўра


3. Лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.


2020 йил

июнь

4. Қарз битимини имзолаш.


2020 йил

20 июль


5. Қарз маблағларини ўзлаштириш.


2020 йил

июль-август


16.

Энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун ОТБ (200 млн доллар) ва Франция тараққиёт агентлигининг (150 млн евро) бюджетни қўллаб-қувватлаш қарз маблағларини жалб қилиш.


1. ОТБ ва Франция тараққиёт агентлиги билан биргаликда энергетика ислоҳотлари матрицаси (индикаторлари)ни тайёрлаш.


2020 йил

апрель-май


Энергетика вазирлиги (Султанов), Молия вазирлиги (Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норкулов), Марказий банк (Нурмуратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Энергетика ислоҳотлари матрицасида кўзда тутилган дастлабки чора-тадбирларни амалга ошириш.


2020 йил

май-ноябрь

3. Лойиҳани ОТБ ва Франция тараққиёт агентлиги Директорлар кенгашига келишиш учун киритиш.


Келишувга

кўра


4. Қарз маблағларини жалб қилиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.


2020 йил

20 август


5. Қарз битимини имзолаш.


2020 йил

25 сентябрь


6. Қарз маблағларини ўзлаштириш.


2020 йил

ноябрь-декабрь


IV. КОММУНАЛ ВА ЭНЕРГЕТИКА КОРХОНАЛАРИНИ

БИР МАРОМДА ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШ

(300 МЛН ДОЛЛАР)

17.

Республика бўйлаб инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун, шу жумладан ЭИЗнинг коммунал ва энергетика тармоқларига уланишини сифатли таъминлаш мақсадида ОИИБнинг 200 млн долларгача миқдордаги маблағларини жалб қилиш.


1. Лойиҳа концепциясини шакллантириш.


2020 йил

30 апрель


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Исаков), УЖКХКВ (Солиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


2. ОИИБга расмий сўров юбориш.


2020 йил

5 май


3. Лойиҳа қарз ҳужжатларини келишиш.


2020 йил

15 июль


4. Тендер тартиб-таомилларини бошлаш.


2020 йил

15 июль


5. Лойиҳа бўйича ОИИБ Директорлар кенгашининг розилигини олиш.


2020 йил

15 июль


6. Қарз маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.


2020 йил

3 август

7. ОИИБ билан қарз битимини имзолаш.


2020 йил

10 август


18.

Коммунал ва энергетика корхоналарининг айланма маблағларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЕТТБнинг 100,0 млн долларгача миқдордаги маблағларини жалб қилиш.


1. Ҳукуматнинг маблағларни жалб қилиш тўғрисидаги расмий аризасини йўллаш.


2020 йил

28 апрель


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Исаков), УЖКХКВ (Солиев)


2. Қарз музокараларини ўтказиш.


2020 йил

май-июнь


3. Қарз маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш.


2020 йил

22 июнь


4. Қарз битимини имзолаш.


2020 йил

10 июль


5. Молиялаштиришни очиш ва лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш.


2020 йил

21 сентябрь

V. ГРАНТЛАР

(30,6 МЛН ДОЛЛАР)

19.

Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукуматининг 9,7 млн доллар миқдоридаги грант маблағларини ўзлаштириш.


Тошкент шаҳар Чилонзор туманида болалар клиникасини қуриш лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишларини якунлаш.


2020 йил

1 май


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)


20.

Европа Иттифоқининг 3,2 млн доллар миқдорида грант маблағларини ўзлаштириш.


1. Грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган тиббий ускуналар ва буюмлар рўйхатини келишиш.


2020 йил

25 апрель


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Баситханова)


2. Харид тартиб-таомилларни ташкил этиш.


2020 йил

25 апрель


3. Грант маблағларини бошқаришда иштирок этадиган миллий жамоат ташкилотларини аниқлаш.


2020 йил

30 апрель

4. Грант маблағларини бошқариш ва уларни ўзлаштириш бўйича шартномалар тузиш.


2020 йил

май-сентябрь

21.

Корея Ҳукуматининг 250 минг доллар миқдоридаги грант маблағларини ўзлаштириш.


1. Грант маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган тиббий буюмлар рўйхатини келишиш.


2020 йил

30 апрель


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев)


2. Харидларни ташкил этиш.


2020 йил

10 май


22.

Халқаро ташкилотларнинг жами 17,2 млн доллар миқдоридаги қўшимча грантларини жалб қилиш.

1. Донор ташкилотлар билан грант шартномалари ва ҳужжатларини имзолаш.


2020 йил

1 июнга қадар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Арзиев)

2. Грант маблағларини ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш.


Ўзлаштирили-

шига қараб


          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 апрелдаги

ПҚ-4691-сон қарорига

2-ИЛОВА



Грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни

жалб қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1. С. Умурзоқов

-

Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири, гуруҳ раҳбари


2. А. Шадманов

-

соғлиқни сақлаш вазири


3. Ш. Вафаев

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари


4. О. Исаков

-

молия вазири ўринбосари


5. Ш. Шарахметов

-

молия вазири ўринбосари


6. Б. Юсупалиев

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори


7. И. Норкулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


8. А. Мирсоатов

-

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарув раиси


9. С. Аннакличев

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқарув раиси


10. Н. Сайдуллаев

-

"Асака" АТБ бошқарув раиси


11. Ш. Атабаев

-

"Ипотека-банк" АТИБ бошқарув раиси


12. Ш. Абидов

-

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири


13. Ж. Турғунов

-

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири


             

Изоҳ: гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 175-модда