язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2020 й. 264-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2020 й.

N 264



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ

ХУСУСИЙ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ

ЭТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА"

2005 ЙИЛ 2 АВГУСТДАГИ 180-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4135-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳамда инвесторлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилсин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 29 апрелдаги

264-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини амалга

ошириш   чора-тадбирлари   ҳақида"   2005 йил

2 августдаги 180-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Қуйидагилар:

"Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида белгиланган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвестиция шартномаларини тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, чет эллик инвесторга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) берилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвестиция шартномаси тузилади ва шартнома кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади".


2. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида

белгиланган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида инвесторларга ёки уларнинг инвестицияларига берилган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартибини белгилайди.

2. Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестиция киритиш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, чет эллик инвестор тегишли ваколатли органни кафолат қўлланиши тўғрисида хабардор қилади.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган давлат ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи банклар инвестор томонидан кафолат қўлланиши тўғрисида хабардор қилинадиган ваколатли органлар ҳисобланади.

3. Кафолатларни қўллаш ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда:

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари чет эллик инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромадлари (фойдаси)ни репатриация қилиш тартиб-таомилини мураккаблаштирадиган ёки унинг миқдорини камайтирадиган қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда - хизмат кўрсатувчи банкка;

инвестицияларни амалга ошириш ҳажмларига сон жиҳатдан чекловлар ва инвестициялар миқдори бўйича бошқа қўшимча талаблар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвестицияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш, республика корхоналарининг устав фондларида чет эллик инвесторларнинг улушли қатнашиши бўйича чекловлар шаклидаги талаблар, шунингдек, чет эл инвестицияларини амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган тегишли давлат ташкилотларига;

чет эллик инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва муддатини узайтиришнинг қўшимча тартиб-таомиллари жорий этилган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва (ёки) Ички ишлар вазирлигига;

чет эллик инвесторга қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари берадиган инвестиция шартномаси мавжуд бўлган тақдирда инвестиция шартномасида кўрсатилган инвестиция киритиш шартлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига юборилади (берилади).

Хабарнома инвестор томонидан инвестиция киритиш шартларини ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати қабул қилингандан кейин исталган вақтда юборилиши мумкин. Хабарномада чет эллик инвестор инвестиция киритиш шартлари ёмонлашди деб ҳисоблайдиган ҳолатлар ва кафолат амал қилиши муддати мобайнида ўзи қўллаш ниятида бўлган инвестиция киритиш санасида амал қилган қонун ҳужжати кўрсатилади.

4. Чет эллик инвесторнинг хабарномаси чет эллик инвесторга нисбатан ваколатли орган томонидан инвестиция киритган санасида амал қилган қонун ҳужжати қўлланиши учун асос ҳисобланади. Хабарнома, ваколатли органга юборилиши санасидан қатъи назар, инвестиция киритиш шартларини ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати кучга кирган пайтдан бошлаб амал қилади.

Ваколатли орган чет эллик инвесторнинг хабарномасига розилик билдирмаган тақдирда, "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси чет эллик инвесторга қўлланишининг қонунийлиги тўғрисидаги юридик хулоса учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мурожаат олинган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда тегишли ваколатли органга асосланган хулоса юборади.

Ваколатли орган чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг ноқонунийлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Чет эллик инвесторга кафолат қўлланиши ноқонунийлиги тўғрисида Адлия вазирлигининг юридик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, ваколатли орган давлат божи тўламасдан тегишли даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.

6. Ваколатли органнинг чет эллик инвестор хабарномасига розилик билдирмаслиги, юридик хулоса учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг ноқонунийлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши чет эллик инвесторга нисбатан кафолат қўлланишини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланмайди.

7. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатлари қабул қилиниши, уларга қўшимчалар киритилиши ёхуд уларнинг бекор қилинишига татбиқ этилмайди".


3. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик

инвестор ўртасида инвестиция шартномаларини тузиш,

ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ чет эллик инвесторларга қонун ҳужжатларида белгиланганларга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) беришда улар билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан инвестиция шартномалари тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Чет эллик инвесторлар билан уларнинг қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) бериш билан боғлиқ бўлмаган инвестиция мажбуриятларини мустаҳкамлашга йўналтирилган шартномаларни тузиш ва амалга ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган эквивалентда чет эл инвестицияси улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини тузиш ҳуқуқига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция шартномасини тузиш ва амалга ошириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.

3. Чет эллик инвесторларга кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар):

барқарор иқтисодий ўсишни, мамлакат иқтисодиётининг илғор технологик ўзгаришини таъминловчи устувор тармоқларга;

республиканинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни, республикани жаҳон хўжалик алоқаларига интеграциялашни таъминловчи устувор лойиҳаларга инвестиция киритишда ҳар бир аниқ ҳолатда берилади.

Бунда солиқлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қўшимча имтиёзлар чет эллик инвесторлар томонидан ташкил этилган чет эллик инвестициялар иштирокидаги корхоналарга фақат аниқ белгиланган муддатга берилади ва муддатсиз бўлиши мумкин эмас.

4. Ўзаро келишувга асосан қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) бериладиган инвесторлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида инвестор билан инвестиция шартномаси тузилади.

5. Инвестиция шартномаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда чет эллик инвестор (инвесторлар) ўртасида ёзма шаклда тузилади.

6. Инвестиция шартномаси чет эллик инвесторнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг амалга оширилаётган лойиҳаларга нисбатан ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди ва ўзаро шартномавий мажбуриятларни ўрнатади.

7. Кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатларини беришни, лойиҳаларни амалга оширишга давлат томонидан кўмаклашишни, жумладан, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга кўмаклашишни, инвестиция дастурига киритишни ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олиши мумкин.

8. Инвестиция шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

инвестициялар объекти ва ҳажми, лойиҳанинг бошланиши ва тугалланиши муддатлари;

инвестиция шартномасининг амал қилиш муддати ва шартлари;

коррупцияга ва монополияга қарши қўшимча шартлар;

чет эллик инвесторнинг, шу жумладан, инвестиция киритиш ҳажми, маҳсулот ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, маҳсулот сифати, товарлар ва хизматлар экспорти ҳажми, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, меҳнат техника хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

халқаро стандартларга, шунингдек, энергия самарадорлиги ва экология нормалари бўйича замон талабларига мос келадиган замонавий ускуналар ва технологияларни етказиб бериш юзасидан чет эллик инвесторнинг мажбуриятлари;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг, шу жумладан, қонун ҳужжатларида белгиланганларга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) бериш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

молиялаштириш манбалари, лойиҳани амалга ошириш жадваллари, инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини техник назорат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;

чет эллик инвестор томонидан унинг мажбуриятлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

томонларнинг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилмаганлиги учун жавобгарлиги, шу жумладан, чет эллик инвесторга давлат органлари мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек, инвестиция шартномасига мувофиқ чет эллик инвестор ўз мажбуриятларига риоя қилмаганда ёки лозим даражада риоя қилмаганда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ўз мажбуриятларини бажаришни бир томонлама тартибда рад этиш ҳуқуқи;

инвестиция шартномасига ўзгартишлар киритиш тартиби;

инвестиция шартномасини бекор қилиш тартиби;

инвестиция шартномаси тарафлари ўртасидаги инвестиция шартномаси қоидалари билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби, низоларни кўриб чиқиш жойи ва органи. Бунда Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат суди, Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат ҳудудида ташкил этилган халқаро тижорат арбитражи низоларни кўриб чиқувчи орган сифатида белгиланиши мумкин.

Инвестиция шартномасида инвестиция лойиҳасининг ўзига хос хусусиятларига қараб бошқа шартлар, шу жумладан, қуйидаги шартлар ҳам бўлиши мумкин:

ҳудуднинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича томонларнинг ўзаро мажбуриятлари;

чет эл инвесторининг шартнома шартларини бажариш натижасида ишлаб чиқарган, ўзига тегишли бўлган маҳсулотни ва олинган фойдани (даромадларни) Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ҳуқуқи;

чет эл инвесторининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан ходимларни ёллаш ва ўқитишга доир мажбуриятлари, технологиялардан фойдаланиш шартлари, шунингдек, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тугалланганидан сўнг ташкил этилган ташкилот ходимларини ўқитиш бўйича мажбуриятлари.

Инвестиция шартномасида чет эл инвесторига уни бозорда устун мавқега қўядиган мутлақ қоидалар ва ҳуқуқлар берилиши тақиқланади.

9. Инвестиция шартномасини тузиш бўйича таклиф билан ташаббус кўрсатиш чет эллик инвестор томонидан мустақил равишда ёки давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёҳуд хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда - лойиҳа ташаббускорлари) билан биргаликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Инвестиция шартномасини тузиш учун чет эллик инвестор мустақил равишда ёки лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) ёки Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) қуйидагиларни тақдим этади:

инвестиция шартномасини тузишнинг мақсади, инвестиция фаолияти объектига инвестиция киритиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан мавжуд тажрибаси (мавжуд бўлган тақдирда) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ариза;

ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий шаклига мувофиқ Инвестиция шартномаси лойиҳаси; 

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ваколатли органларда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоблаш) асосида бажарилган лойиҳа бизнес-режаси.

Вазирлик ёки Агентлик тегишли давлат органларининг хулосаларини, хусусан, инвестиция шартномаси лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси юзасидан - Адлия вазирлигининг хулосасини, инвестиция лойиҳасини молиявий-иқтисодий баҳолаш юзасидан - Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хулосаларини, чет эллик инвесторларга ва (ёки) ташкил этиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонага қонун ҳужжатларида белгиланганларга қўшимча равишда кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) бериш юзасидан - Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси хулосаларини олади.

10. Чет эллик инвестор томонидан тақдим этилган инвестиция шартномаси лойиҳаси ва бошқа материаллар инвестиция шартномаси лойиҳаси олинган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилади.

Агар инвестиция шартномаси қайта ишлаш учун қайтарилса, шунингдек, ушбу Низомнинг 9-банди олтинчи хатбошисида кўрсатилган давлат органларининг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда, кўриб чиқиш муддати қайта ишлаб чиқилган инвестиция шартномасининг лойиҳаси олинган кундан бошлаб ҳисобланади.

Инвестиция шартномаси лойиҳаси ва бошқа материалларни кўриб чиқиш учун қўшимча ўрганиш ва текшириш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш талаб этилган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органининг раҳбари ёки бошқа мансабдор шахси томонидан узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда чет эллик инвесторга ёзма равишда хабар қилинади.

11. Зарурат бўлганда инвестиция шартномаси қоидаларини келишиб олиш мақсадида Вазирлик ёки Агентлик ҳамда чет эллик инвестор (инвесторлар) ўртасида музокаралар ўтказилади.

12. Вазирлик инвестиция шартномаси лойиҳасини барча ваколатли органлар билан келишгандан сўнг уни Вазирлар Маҳкамасига киритади. Вазирлар Маҳкамаси инвестиция шартномаси лойиҳасини кўриб чиқади ва уни белгиланган тартибда маъқуллайди ёки эътирозлар бўлган тақдирда қайта ишлаш учун қайтарилади. Инвестиция шартномаси маъқулланган тақдирда Вазирлик томонидан имзоланади.

13. Инвестиция шартномасини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарори лойиҳаси Вазирлик томонидан тайёрланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилади.

Агар инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши (техник-иқтисодий ҳисоби) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши керак бўлса, инвестиция шартномасини тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли банд инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши (техник-иқтисодий ҳисоби)ни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасига киритилиши мумкин.

Агар инвестиция шартномасида солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялари бериш назарда тутилса, бундай шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.

14. Чет эллик инвестор билан инвестиция шартномаси уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кучга киради, ушбу қарорда бошқача қоидалар назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

15. Чет эллик инвестор инвестиция шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликка қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади. Вазирлик инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг чет эллик инвестор томонидан бажарилиши мониторингини олиб боради.

16. Инвестиция шартномасига ўзаро келишуга кўра ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва инвестиция шартномасида белгиланган тартибда кучга киради

Инвестиция шартномасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ушбу Низомда белгиланган инвестиция шартномасини тузиш тартибига асосан амалга оширилади.

17. Инвестиция шартномасини бекор қилиш инвестиция шартномасида назарда тутилган тартибда, шу жумладан, қуйидаги асослардан бири бўйича амалга оширилади:

инвестиция шартномасида кўрсатилган амал қилиш муддатининг тугаши ёки чет эллик инвестор томонидан инвестиция шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилиши;

томонларнинг ўзаро келишувига кўра;

чет эллик инвестор томонидан инвестиция шартномаси бўйича олинган мажбуриятларнинг бузилиши ёки бажарилмаслиги ҳолларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ташаббуси билан.

Қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чораларининг (имтиёзлар ва преференциялар) амал қилиш муддати инвестиция шартномасининг амал қилиш муддати тугаши билан тўхтатилади ёки инвестиция шартномасида назарда тутилган тартибда бундай муддат тугашидан аввал тўхтатилиши мумкин.

18. Ушбу Низомнинг амал қилиши у кучга киргандан кейин амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилади.






Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан чет эллик инвестор ўртасида

инвестиция шартномаларини тузиш,

ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвестиция

шартномасини тузиш ва амалга ошириш

СХЕМАСИ

     

Инвестиция лойиҳасини молиявий-иқтисодий баҳолаш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланганларга қўшимча равишда кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференциялар) бериш мақсадга мувофиқлиги юзасидан - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги

Инвестор томонидан киритилган материаллар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги кўриб чиқилади ва қуйидаги ташкилотлардан хулоса олинади:

Чет эллик инвестор инвестиция шартномаси лойиҳасини тегишли материаллар билан бирга киритади

>

>

Кўриб чиқиш муддати - инвестиция шартномаси олинган кундан бошлаб 15 кун мобайнида*

<

<

Божхона ва солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш тартиб-таомиллари юзасидан - Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси


Инвестиция шартномаси лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси юзасидан - Адлия вазирлиги



Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги инвестиция шартномасини кўриб чиқади ва зарурат бўлган тақдирда чет эллик инвестор билан музокаралар ўтказади

V

Вазирлар Маҳкамаси инвестиция шартномаси лойиҳасини кўриб чиқади ва уни белгиланган тартибда маъқуллайди ёки эътирозлар бўлган тақдирда қайта ишлаш учун қайтаради. Инвестиция шартномаси маъқулланган тақдирда Вазирлик томонидан имзоланади**



Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги инвестиция шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг чет эллик инвестор томонидан бажарилиши мониторингини олиб боради

        

*) Ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


**) Инвестиция шартномаси уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кучга киради.






Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан чет эллик инвестор ўртасида

инвестиция шартномаларини тузиш,

ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ


билан


___________________ компанияси (чет эл инвестори)


ўртасида


"__________________________________"

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича


НАМУНАВИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ШАРТНОМАСИ



20____ йил ___________________



ИНВЕСТИЦИЯ ШАРТНОМАСИ


Ушбу Инвестиция шартномаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ 20__йил "___" _________да Тошкент шаҳрида қуйидагилар ўртасида тузилди:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига мувофиқ фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, кейинчалик "Ҳукумат" деб юритилади ва


__________________________ қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган, __________________________ манзили бўйича жойлашган, ________________ директор номидан, _____________________ асосида фаолият юритувчи, ___________________ инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи,____________________________, кейинчалик "Инвестор" деб юритилади,

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қулай иқтисодий шароитларни яратиш, инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини, манфаатларини ва мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек, солиқ солинадиган базани ошириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш мақсадида, жумладан, қўшимча иш жойларини яратиш, замонавий ва инновацион технологияларни жорий қилиш мақсадида,

модомики, Инвесторда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий имкониятлар, техник ва малакавий кўникмалар мавжуд экан,

қуйидаги мазмундаги ушбу Инвестиция шартномасини имзолади:



1-модда. Атама ва уларга таърифлар


1.1. Агар Шартномада бошқача кўрсатилмаган бўлса, қуйидаги кўрсатилган таърифлар шундай мазмунга эга:

Шартнома - ушбу Инвестиция шартномаси ва унинг шартларига мувофиқ унга киритилган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, унга барча иловалар;

Инвестициялар - Инвестор томонидан Инвестиция лойиҳасига киритиладиган ёки жалб қилинадиган моддий ва номоддий бойликларнинг барча турлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар, жумладан, интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, реинвестициялар;

Инвестиция фаолияти - инвестицияларни киритиш бўйича Инвесторнинг ҳаракатлари (инвестиция амалга ошириладиган аниқ объект кўрсатилсин);

Инвестиция лойиҳаси - (инвестиция лойиҳасининг номи);

Инвестор - (инвесторнинг тўлиқ номи);

Томон - мазмунга қараб Ҳукумат ёки Инвестор;

Томонлар - биргаликда номланувчи Ҳукумат ва Инвестор;

Қўлланиладиган қонунчилик - Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, шунингдек, унинг барча ўзгартиришлари ва қўшимчалари (Шартнома томонларининг икки томонлама розилиги билан бошқа қонунчилик ҳуқуқи танланиши мумкин).

Давлат органи - барча ҳокимият органлари, жумладан, қонунчилик, ижрочилик ва суд ҳокимияти органлари, сайлов органлари, жойлардаги давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти органлари, давлат ваколатларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ тузилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари;

(ҳар бир атама Шартнома томонлари ўртасида келишилади).


1.2. Ушбу шартнома тегишли ўзгаришлари билан бирга келишик ва сон жиҳатидан мазмунига қараб талқин қилиниши керак. Моддалар, бўлимлар ва бандларнинг сарлавҳалари қулайлик учун киритилган ва Шартноманинг қайсидир бир қоидаси талқин қилинишига таъсир кўрсатмайди.



2-модда. Шартнома предмети ва инвестиция

лойиҳасинингумумий тавсифи


2.1. Ушбу Шартнома Инвесторнинг инвестициялар киритиш ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишга нисбатан ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайди, шунингдек, Ҳукуматнинг бундай инвестициялар ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишга нисбатан ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайди ҳамда ушбу шартномада назарда тутилган ўзаро келишув мажбуриятларини ўрнатади.

2.2. Инвестиция фаолиятининг объекти _______ҳисобланади ушбу Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида Ўзбекистон Республикасининг "Инвестициялар ва инвестия фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ тузиладиган инвестиция фаолиятининг аниқ объекти кўрсатилсин (масалан, кўчмас мулкнинг янгидан яратиладиган объекти- капитал қурилиш...).

2.3. Инвестицияларнинг ҳажми қуйидагиларни ташкил қилади: _____________ (сумма рақамлар билан (сўз билан))

Жумладан, инвестицияларни амалга ошириш манбалари:

Инвесторнинг шахсий маблағлари _____ сумма рақамлар билан (сўз билан);

бошқа ташкилотларнинг қарз маблағлари _____ сумма рақамлар билан (сўз билан);

банкларнинг кредитлари (қарзлари) _______ сумма рақамлар билан (сўз билан), жумладан, чет эл банкларининг _______ сумма рақамлар билан (сўз билан);

бошқа манбалар _____ (тури кўрсатилсин) сумма рақамлар билан (сўз билан).

2.4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати қуйидагича (ушбу Шартнома кучга кирган санадан бошлаб): _____________________

Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бошланиши: _____________;

Инвестиция лойиҳасининг муддати:___________________;

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш босқичлари (ишларнинг турлари, инвестицияларнинг муддатлари ва кўзланаётган ҳажмлари кўрсатилган ҳолда):___________________;

Инвестицияларни амалга ошириш муддатлари ва шартлари: ________________.



3-модда. Инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


3.1. Инвестор қуйидагиларга мажбур:

ушбу Шартномада белгиланган ҳажмларда ва муддатларда инвестиция лойиҳаси тўлақонли ва ўз вақтидаги амалга оширилишини таъминлаш (зарурат туғилганида, инвестиция лойиҳасининг бизнес-режасига ёки ушбу Шартномага иловага мувофиқ белгиланган муддатларда), жумладан:

__________ ўзлаштирилиши;

________ таъминланиши;

(ўзаро келишилган қоидалар бўйича).

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ___________ сумма рақамлар билан (сўз билан) миқдорида инвестицияларни жалб қилиш, жумладан:

шахсий маблағлар ___________________ сумма рақамлар билан (сўз билан) ёки инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг _________фоизи;

жалб қилинган маблағлар __________________ сумма рақамлар билан (сўз билан) ёки инвестиция лойиҳаси умумий қийматининг __________фоизи.

объектнинг қиймати ошган ҳолларда инвестиция лойиҳасини ушбу шартномада назарда тутилган тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун қўшимча инвестициялар билан таъминлаш;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш давомида _____________ нафар янги иш ўринларини яратиш ва ____дан (одамлар сони кўрсатилсин) кам бўлмаган миқдорда ___дан кейин (масалан, объектни фойдаланишга киритиш, Шартноманинг кучга кириши)______ ой давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан ишчиларни иш билан таъминлаш;

халқаро стандартларга, шунингдек, энергия самарадорлиги ва экологик меъёрлар бўйича замонавий талабларга мос келадиган замонавий ускуналар ва технологиялардан фойдаланишни таъминлаш.

маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари, маҳаллийлаштириш, маҳсулот сифати, товарлар ва ҳизматларни экспорт қилиш бўйича мажбуриятларни таъминлаш;

почта манзили ёки тўлов реквизитлари ўзгарганда, қайта ташкил қилинганда ва (ёки) мулкнинг эгаси ўзгарганда, ёки юридик шахс сифатида ўз фаолиятини тўхтатиб турганда ёки тугатганда, бундай ўзгаришлар вақтидан бошлаб 10 календарь кун мобайнида давлат органини ёзма равишда хабардор қилиш;

ҳар чоракда, ҳисобот йилидан кейинги ойининг 10-кунигача давлат органига инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши ва Инвестор томонидан мазкур шартнома шартлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;

инсофсиз рақобат юзага келишига олиб келувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик, шунингдек, рақобатга йўл қўймаслик, бартараф қилиш ёки чеклашга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини чеклашга қаратилган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга оширмаслик;

рўйхатга олинган жойдаги солиқ органларига ушбу Шартнома ёки унга тегишли бўлган қўшимча битим тузиш кунидан бошлаб бир ой муддатда ушбу Шартнома, унга тегишли бўлган қўшимча битимлар нусхаларини тақдим этиш;

инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши устидан техник назорат олиб бориш тартиби ҳамда лойиҳани амалга ошириш графиклари тўғрисида маълумот тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, меҳнат ҳақидаги қонунларга ва хавфсизлик техникаси соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш;

Ушбу Шартнома бўйича Инвестор ўз мажбуриятларини бошқа сабабларга кўра бажаришни бекор қилганида, Ўзбекистон Республикасига ёки унинг маъмурий-ҳудудий бирликларига тақдим этилган имтиёзлар ва (ёки) преференцияларнинг суммасини қоплаб бериш;

… ва бошқалар (ўзаро келишилган қоидалар бўйича).

3.2. Ушбу Шартнома амал қилиш даврида, агар ушбу Шартномада бошқа давр назарда тутилмаган бўлса, қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ Инвестор қуйидагиларга ҳақли:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган ҳар қандай шаклда молиялаштиришни амалга ошириш, инвестициялар ҳажмини ва йўналишини мустақил тарзда белгилаш (Техник-иқтисодий асослашда кўрсатилган мақсадларга), шунингдек, бошқа инвесторлар, учинчи шахслар билан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган битимларва шартномаларни тузиш, ушбу Шартномада назарда тутилмаган қўшимча маблағлар ва ресурсларни жалб қилиш;

инвестиция киритиш объектлари ва киритилган инвестиция натижаларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва бошқариш;

киритилган инвестиция маблағлари мақсадли ишлатилишини назорат қилиш;

инвестициялардан олинган даромадлардан ва пул маблағларидан тегишли солиқлар ва йиғимлар тўлангандан кейин эркин фойдаланиш;

Шартномага асосан ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ капитал қўйилмаларни биргаликда амалга ошириш мақсадида шахсий ва жалб қилинган маблағларни бошқа инвесторларнинг маблағлари билан бирлаштириш;

инвестициялари ва бошқа активлари қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган тартибда реквизиция қилинганида етарли миқдорда компенсация олиш;

давлат органларининг ҳар қандай қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш, жумладан суд тартибида;

… ва бошқалар (ўзаро келишилган қоидалар бўйича)



4-модда. Ҳукуматнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


4.1. Ҳукумат қуйидагиларга мажбур:

қўлланиладиган қонунчиликка, шунингдек, икки томонлама солиқ солиш, инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга тааллуқли бўлган Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномаларга ҳамда ушбу Шартномага мувофиқ Инвесторга имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш;

Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда давлат органи ваколатига кирувчи масалалар бўйича Инвесторга маслаҳат ва методик ёрдам кўрсатиш;

ушбу Шартномага ва қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ Инвестор ҳуқуқларининг барқарорлигини ва инвестициялар ҳимоясини таъминлаш;

агар Инвесторнинг хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва ушбу Шартнома шартларига зид келмаса, унинг фаолиятига аралашмаслик;

Инвесторнинг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ёзма таклифларини кўриб чиқиш;

Инвесторни ушбу Шартнома ва қўлланиладиган қонунчилик томонидан тақдим этилган ҳуқуқлардан фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида барча мулкини экспроприация қилиш, мусодара қилиш, йўқотиш, бузиш, ноҳақ эгаллаб олиш ёки бошқа ҳар қандай шахс томонидан аралашишдан ҳимоя қилиш ҳуқуқи билан таъминлаш.

4.2. Ҳукумат:

Инвестор томонидан унинг мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бир томонлама воз кечишга;

Инвестор томонидан ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, у Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва ушбу Шартномага мувофиқ олган имтиёзлар ва (ёки) преференциялар суммасини ундириб олиш;

ушбу Шартномага мувофиқ мажбуриятлар бажарилиши мониторинги олиб борилишини ва Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши назорат қилиниши ва улар ўз вақтида ва лозим даражада бажарилишини талаб қилишга;

Инвестордан:

инвестиция лойиҳасини ташкил этиш ва молиялаштириш таъминланмаслиги ёки ўз вақтида таъминланмаслиги ҳолатларида ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган мажбуриятлар суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ бажарилмаган мажбуриятлар суммасининг 50% идан ошмаган миқдорда пеня;

Инвестор томонидан ушбу Шартноманинг __- моддаси ___ - бандининг ___- кичик бандида (муддатларни бузиш билан боғлиқ кичик бандлар кўрсатилади) назарда тутилган мажбуриятларга риоя қилмаслик ҳолатида қонунчилик томонидан тўлаш кунида ўрнатилган МҲТЭКМнинг ____ миқдоридаги жарима;

Инвесторнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик, жумладан, ушбу Шартнома ўзгаришига ёки бекор қилинишига сабаб бўлган ҳолатда қонунчилик томонидан тўлаш кунида белгиланган МҲТЭКМнинг ___ миқдоридаги жарима     ундиришга;

Инвестор ушбу шартнома ___- моддасининг ___- бандида ва ___ - моддасининг ___ - бандида (Шартноманинг амал қилиш муддатига тааллуқли) кўрсатилганидек ушбу Шартноманинг амал қилиш муддатлари, инвестиция лойиҳасини (унинг босқичларини) амалга ошириш якунланганлиги бўйича давлат органига тегишли аризани берган тақдирда, ушбу Шартномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишдан бош тортишга ҳақлидир.



5-модда. Инвестор ва Ҳукуматнинг жавобгарлиги


5.1. Инвестор ва Ҳукумат қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар ҳисобланади.

5.2. Инвестор Ўзбекистон Республикасига қуйидагиларни тасдиқлайди ва кафолотлайди:

ушбу Шартномани имзолаш ва унинг шартларини бажаришда ўзининг таъсис ҳужжатларини ёки Инвесторнинг ўзи бир томон ҳисобланган бошқа битимларнинг қоидаларини бузмасликни ёхуд Инвестор ёки унинг мол-мулкига нисбатан мажбуриятлар юкланмаганлигини;

Инвесторга нисбатан ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган суд низолари, арбитраж ёки маъмурий ишлар мавжуд эмаслигини.

5.3. Инвестор ва Ҳукумат коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмишларни содир этишдан ўзини тийиши шарт.

5.4. Инвестор ва Ҳукумат ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли томонларнинг бирига етказилган зарарни қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ қоплаш мажбуриятини олади. Давлат органи мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида Инвесторга етказилган зарарни қоплаш суд қарори бўйича амалга оширилади.

5.5. Ушбу Шартномага мувофиқ Инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва молиялаштиришни таъминламаслик ёки ўз вақтида таъминламаслик ҳолатида Ҳукумат Инвесторни ёзма равишда ушбу Шартнома ёки қўлланиладиган қонунчилик шартларидаги ва (ёки) олинган мажбуриятларни бажаришдаги мавжуд бузилишлар тўғрисида хабардор қилади. Зарурат бўлганида иккала Томон уч ой давомида ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказиши мумкин.

5.6. Агар мажбуриятлар бажарилмаётганлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборилган кундан бошлаб уч ой мобайнида Ҳукумат ва Инвестор музокаралар ўтказмаса ёки Инвестор ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш бўйича зарур чораларни кўрмаса, Ҳукумат ушбу Шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли. Бу ҳолатда Ҳукумат томонидан Инвесторга ушбу Шартномани бекор қилиш тўғрисида ёзма хабарнома юборилган санадан бошлаб ушбу Шартнома бекор қилинади.

5.7. Ушбу Шартнома ___ - моддасининг ___ - бандига мувофиқ ушбу Шартнома Ҳукумат талабига биноан бекор қилинганида:

қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ Ҳукумат Инвестордан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ва бошқа норматив ҳужжатларга асосан тақдим этилган махсус имтиёзлар ва преференцияларнинг суммасини ундириб олишга ҳақли;

Ҳукумат Инвесторнинг инвестиция фаолияти даврида тижорат хавфлари ҳисобланган инвестициялари, зарарлари, йўқотилган фойдаси ва бошқа харажатларини қоплаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олмайди.

5.8. Инвесторга ер участкалари ажратилганда ва тақдим этилганда ва Инвестиция лойиҳасида белгиланган муддатларда ер участкаларини ўзлаштириш таъминланмаганда Ҳукумат қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ фойдаланилмаган ер участкаларини қайтариб олишга ҳақли.

5.9. Иш ўринлари умумий сонининг ___фоизидан кам бўлмаган миқдорда маҳаллий ишчиларнинг меҳнатидан фойдаланиш мажбуриятлари бажарилмаганда Инвестор Ҳукуматга ҳар ойда ушбу Шартноманинг ___- бандида белгиланган меъёрдан ортиқ қабул қилинган ҳар бир хорижий ишчи учун ишчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида жарима тўлайди.

5.10. Жарима санкцияларини тўлаш Томонларни ушбу Шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.



6-модда. Ҳукумат томонидан Инвесторга тақдим

этиладиган қўшимча ваколатлар


6.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш доирасида инвестиция киритишнинг ҳар бир аниқ ҳолатида Ҳукумат Инвесторга қўшимча кафолатларни ва ҳимоя чораларини тақдим этиши мумкин (имтиёзлар ва преференцияларни) (масалан, қонунчиликнинг барқарорлигини, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини тақдим қилиш, солиқ ва божхона имтиёзлари ва ҳоказо).

6.2. Ўзаро келишув бўйича Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҳукумат Инвесторни _____ йилнинг "__" _______ кунигача.... (солиқ ва божхона тўловлари назарда тутилмоқда) тўлашдан озод қилиши мумкин. (Бунда, товарлар сотиб олинган (импорт) пайтдан эътиборан уч йил мобайнида реализация қилинган ёки беғараз берилганда, имтиёзларнинг амал қилиши қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетга тегишли солиқлар ва божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади).

6.3. Ҳукумат Инвесторга қуйидаги кафолатларни, шу жумладан, улар билан чекланмасдан, тақдим этади:

Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда Инвесторнинг барча ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши;

инвесторни ўз инвестицияларига нисбатан ўзининг инвесторларига ёки шунга ўхшаш саноатда фаолият юритадиган ва шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган бошқа чел эл инвесторларига нисбатан тақдим этаётган режимдан кам бўлмаган қулай режим билан таъминлашни;

Инвесторнинг қўлланиладиган қонунчилик ва ушбу Шартнома билан кафолатланган бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклашни;

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш туфайли Ўзбекистон Республикасида жойлашган Инвесторни, унинг вакиллари ва хорижий ишчиларни Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи билан таъминлашни. Муайян чекловлар фақат миллий хавфсизликни таъминлаш учун қўлланилиши мумкин, агар эркин ҳаракатланиш учун бундай чекловлар қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган бўлса;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган тартибда тўланиши шарти билан пул маблағларини Ўзбекистон Республикасига ва ундан ташқарига ҳеч қандай чекловларсиз чет эл валютасида эркин ўтказиш кафолатини.

Бундай ўтказмалар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун дастлабки ва қўшимча суммалар ёки устав капиталининг оширилиши, инвестицияларни амалга оширишдан олинган даромад;

қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ инвестицион зарарларнинг харажатларини қоплаш сифатида олинган маблағлар;

шартномаларни бажариш тартибида амалга оширилган тўловлар;

Инвестор инвестицияларининг барчаси ёки бир қисми сотилишидан тушган даромад;

низоларни тартибга солишда юзага келадиган тўловлар, жумладан, ҳар қандай суд қарорлари;

қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалардан тушган маблағлар;

халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ Ҳукумат амалдаги қўлланиладиган қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда қўлланиладиган қонунчиликни камситмаслик шарти билан Инвестор маблағларининг репатриациясини тўхтатиши мумкин.

6.4. Ҳукумат очиқ маълумотларга, хусусан, қонунчилик ҳужжатларига ҳамда идоравий норматив ҳужжатларга, шунингдек, қандайдир тарзда Инвесторнинг манфаатларига тааллуқли бўлган суд қарорларига эркин киришни таъминлайди.

6.5. Ҳукумат давлат органи орқали Инвесторнинг сўровларига мувофиқ қўлланиладиган қонунчиликда назарда тутилган тартибда уни қизиқтираётган ахборотни тақдим этишни таъминлайди.



7-модда. Ҳисоботлар


7.1. Ҳукумат исталган вақтда Инвестор томонидан ушбу Шартнома бўйича қабул қилинган шартлар ва аниқ мажбуриятларнинг бажарилишини текшириш, шу жумладан, техник назорат тартибида текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Шу мақсадда Инвестор Ҳукумат томонидан талаб қилинган оқилона муддат ичида ва Томонлар билан келишилган форматда бундай текшириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиши керак.

7.2. Инвестор ушбу Шартнома бўйича Инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларни ҳар чоракда ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати давомида ва Ҳукуматнинг мурожаатида сўралган барча талабларни бажариш учун Томонлар учун мақбул форматда ҳисоботларни Ҳукуматга тақдим этиш мажбуриятини олади.



8-модда. Шартноманинг кучга кириши

ва амал қилиш муддати


8.1. Ушбу Шартнома Ҳукумат ва Инвестор ўртасида имзоланганидан кейин қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ тасдиқланиши керак ва уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради ("Кучга кириш санаси") ва кучга кирган кундан бошлаб ___ йил мобайнида амал қилади.

8.2. Ушбу Шартноманинг барча қоидалари Томонлар учун кучга кирган санадан бошлаб мажбурий ҳисобланади.



9-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш


9.1. Ҳукумат ва Инвесторнинг ўзаро розилиги бўйича ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиши ва ваколатли вакиллар томонидан имзоланиши керак. Бунда имзоланган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу Шартноманинг ___ - моддасида белгиланган тартибда кучга киради.

9.2. Ушбу Шартноманинг амал қилиши:

ушбу шартномада кўрсатилган амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки ушбу Шартномага мувофиқ Инвестор олган мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилган ҳолларда;

Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича;

ушбу Шартнома бўйича Ҳукумат ёки Инвестор қабул қилинган мажбуриятларни бузган ёки бажармаган тақдирда, ушбу Шартноманинг ___- моддасига мувофиқ Ҳукумат ёки Инвесторнинг ташаббуси билан тўхтатилади.



10-модда. Форс-мажор


10.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар, агар у олдини олиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда вазиятлар ва ушбу шароитларда муқаррар бўлган ҳолатлар оқибатида юзага келган бўлса: ташқи объектив омиллар (ҳарбий ҳаракатлар, эпидемиялар, иш ташлашлар, шартномага мувофиқ Томонларга юклатилган мажбуриятларни бажаришга тўсқинлик қилувчи суд жараёнларининг мавжудлиги, оқилона назорат қилинмайдиган бошқа ҳодисалар) таъсири натижасида табиий ҳодисалар (зилзилалар, сув тошқинлари ва ҳоказолар), агар ушбу ҳолатлар ушбу Шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир қилган бўлса, ушбу ҳолатларнинг амал қилиш муддати мобайнида.

10.2. Томонлар форс-мажор вазиятлар бошланиши ҳақида бир-бирларини хабардор қилишлари шарт. Агар бир Томон 30 (ўттиз) календарь кун мобайнида бундай ҳолатларнинг юзага келиши ҳақида бошқа Томонни ўз вақтида хабардор қилмаса, у ҳолда ўша Томон фавқулодда ҳолатлар сифатида кўрсатилган ҳолатларга мурожаат қилиш ҳуқуқини йўқотади.

Ушбу фавқулодда ҳолат юзага келган мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган тасдиқ бундай ҳолатлар мавжудлиги ва уларнинг давомийлиги ҳақида етарли далил бўлади.

10.3. Фавқулодда вазиятлар юзага келган пайтдан бошлаб ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддатлари бундай фавқулодда вазиятларнинг амал қилиш муддати мобайнида орқага сурилади.

10.4. Агар вазиятлар бир йилдан ортиқ вақт давом этадиган бўлса, Томонлар ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошқа Томонга етказилган зарарни камайтириш бўйича барча мумкин бўлган чораларни қўллаб, жарималар ва (ёки) пеняларни тўламасдан ушбу Шартномани давом эттиришдан воз кечишга ҳақли.

10.5. Томонлар фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш учун ҳар қандай саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари керак.



11-модда. Низоларни ҳал қилиш


11.1. Томонлар ўртасидаги ушбу Шартномани бажариш билан боғлиқ барча келишмовчиликлар ва низолар қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади (ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш тартиби ва кўриб чиқиш жойи Шартнома Томонларининг ўзаро розилиги билан белгиланади).

11.2. Томонлар ўзаро музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ушбу Шартномани бажариш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар ва низоларни ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар.

11.3. Келишмовчиликлар ва низолар Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонга ҳар қандай даъво, келишмовчилик ва/ёки низолар ҳақида хабар берган санадан бошлаб Томонлар тарафидан олти ой мобайнида музокаралар ва маслаҳатлашув йўли билан ҳал этилмаса, ушбу Шартнома муддати тугагунга қадар ёки ундан кейин келиб чиқадиган бундай даъволар, келишмовчиликлар ва/ёки низолар (шу жумладан, арбитраж суди томонидан кўриб чиқилиши мумкин бўлган ҳар қандай низо), Тошкент халқаро арбитраж марказининг (TIAC) Арбитраж Регламентига мувофиқ якуний ҳал қилинишига Томонлар ўз розиликларини билдирадилар (ёки Шартнома Томонларининг ўзаро келишувига кўра ушбу Шартномадан келиб чиқадиган тегишли суд ёки Арбитраж Регламентига кўра низоларни кўриб чиқишнинг бошқа тартиби).

11.4. Ҳар бир Томон арбитраж тўғрисидаги илтимосга мувофиқ ва арбитраж тўғрисидаги илтимосга жавобан биттадан арбитр тайинлайди. Агар Томон арбитрни тайинламаса, унда тайинлашни TIAC амалга оширади. Шу тарзда тайинланган икки арбитр Арбитраж суди таркибининг раиси бўлган учинчи арбитрни тайинлайди. Агар иккинчи арбитр тайинлангандан кейин ўттиз (30) календарь кун мобайнида иккита арбитр бундай тайинлашни ўтказа олмаса, учинчи арбитр TIAC томонидан тайинланади (ёки Шартнома Томонларнинг келишувига кўра, ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низоларни тегишли суд ёки Арбитражнинг Регламентига биноан кўриб чиқиш бошқа тартибида).

11.5. Арбитраж судининг таркиби низо ёки арбитраж муҳокамасига нисбатан барча ҳуқуқий, далилий ва юрисдикция масалаларини (шу жумладан, низо арбитраж судида кўриб чиқилиши керак бўлган масалаларни) ва арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ барча процессуал масалаларни ҳал қилиши мумкин. Арбитраж судининг таркиби умумий ҳуқуқ ва адолат ҳуқуқи (шу жумладан, таъминловчи чоралар) бўйича суд ҳимоясини таъминлаши, харажатларни (шу жумладан, юридик харажатлар ва арбитраж харажатларини) ва фоизларни қоплаш учун ҳукм чиқариши мумкин.

11.6. Арбитраж суди таркиби жойлашган манзил Тошкент шаҳри ва арбитражнинг фаолият тили инглиз тили ҳисобланади (ёки Шартнома Томонларининг ўзаро келишувига кўра ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишнинг бошқа тегишли жойи ва тили).

11.7. Арбитраж муҳокамаси ва ундан бевосита ёки билвосита келиб чиқадиган барча масалалар Томонлар тарафидан қаттиқ махфийлик режимида сақланади, махфий ахборотни ошкор қилиш қўлланиладиган қонунчилик бўйича талаб қилиниши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.

11.8. Арбитраж суди таркибининг қарори якуний ва томонлар бажариши шарт ҳисобланади. Қарор тегишли юрисдикцияга эга бўлган ҳар қандай суд томонидан мажбурий тарзда ижрога қаратилиши мумкин.



12-модда. Қўшимча шартлар


12.1. Бир Томондан бошқа Томонга берилган ахборотнинг махфийлик шартлари ҳар қандай Томоннинг ёзма талабига биноан белгиланиши мумкин. Махфий деб топилган ҳар қандай ахборот ошкор қилинмаслиги лозим.

12.2. Махфийлик шартлари қуйидаги ҳолатлар учун қўлланилмайди:

ушбу Шартномани амалга ошириш мақсадида ушбу Шартнома ва унинг шартлари тўғрисидаги ахборотни давлат органларига тақдим этишда;

бундай ахборот амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ёки бошқа ваколатли органлари томонидан қонуний даъво тақдим этилганда фақат тушган сўров ҳажмида ошкор этилиши керак бўлганида.

12.3. Ушбу шартнома доирасида барча билдиришномалар Томонларга қуйидаги манзиллар бўйича ёзма равишда юборилиши керак:

Ҳукумат: ____________________________________________________.

Инвестор: ___________________________________________________.

12.4. Почта реквизитлари ўзгарганда Томонлар бир-бирларини дарҳол хабардор қилишлари керак. Эски манзиллар ва ҳисоб-китоблар бўйича амалга оширилган хатти-ҳаракатлар, уларнинг ўзгариши ҳақида хабарнома олинмагунча қабул қилинган ҳисобланади.

12.5. Ушбу Шартнома шартлари ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ва ҳуқуқий ворислар, бенефициарлар ва Томонлар тарафидан тайинланган шахслар, шу жумладан, жамоат органларининг келажакдаги барча кўринишлари ёки шакллари учун мажбурий бўлиши керак. Бундан ташқари, ушбу Шартнома бўйича Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари корпорацияларнинг бирлашуви, консолидация, қўшиб юбориш ёки Инвестор бошқарувида бошқача эгалик қилиш ёки ўзгартириш орқали бузилмаслиги керак.

12.6. Томонлар бошқа Томоннинг ёзма розилигисиз бошқа шахсларга даъво қилиш ёки ҳуқуқ ва мажбуриятларни бериш ҳуқуқини бера олмайди.

12.7. Ушбу Шартнома (ва унга илова) ___ саҳифада рус тилида (ва инглиз тилида), тўрт нусхада (ҳар бир тилда) тузилган, бир хил қонуний кучга эга, бири Инвестор учун, учтаси эса Ҳукумат учун.

12.8. Инглиз ва рус тилларидаги матнлар ўртасида келишмовчилик юзага келганида, инглиз тилидаги матн устунликка эга. Ушбу Шартномага илова ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.



13-модда. Томонларнинг реквизитлари ва имзолари

"Ҳукумат"

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги





Жойлашиши: _______,

Банк реквизитлари:

"Инвестор"

Лавозими


Имзо


Ф.И.О.


Жойлашиши: _______,

Банк реквизитлари

   

Изоҳ: Ушбу Шартномада томонларнинг ўзаро келишувига кўра бошқа нормалар, ҳуқуқ ва қоидалар кўрсатилиши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 май