язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2020 й. ПФ-5989-сон "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.05.2020 й.

N ПФ-5989



ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ТИКУВ-ТРИКОТАЖ

САНОАТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ДОИР КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Коронавирус пандемияси билан боғлиқ жаҳон иқтисодий инқирозининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришдаги салбий таъсирини юмшатиш мақсадида:


1. Белгилансинки:

маҳаллий ишлаб чиқарилган базавий сифатдаги пахта толасининг бошланғич нархи Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан келиб чиққан ҳолда сотувчи томонидан белгиланади;

маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдоларида 2020 йил 1 апрелга қадар миллий валютада сотилган пахта толаси учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддати 90 кундан 150 кунгача узайтирилади.


2. Иловага мувофиқ импорт қилинадиган хомашё ва материаллар 2022 йил 1 январга қадар божхона божи тўлашдан озод қилинсин.


3. Белгилансинки, 2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар қўшилган қиймат солиғини қайтаришнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади, унга биноан калава ва толадан ташқари, экспорт қилинадиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж товарлари (хизматлари) учун фойдаланилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхонасининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига келиб тушган валюта тушуми суммасидан қатъи назар ҳисобга олинади ҳамда экспорт қилувчининг ўрнатилган тартибда бериладиган аризасига асосан қайтарилиши шарт.

Бунда, қўшилган қиймат солиғининг қайтарилган суммаси ёки унинг бир қисми товарлар экспорт божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига келиб тушмаган тақдирда, шунингдек, аризада қайтарилиши кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммаси асослантирилганлигини камерал солиқ текширувидан ўтказиш давомида аниқланган ғайриқонуний ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммаси 5 кун ичида пеня ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилиши шарт.

Қўшилган қиймат солиғини қайтаришнинг мазкур банд билан белгиланган соддалаштирилган тартиби тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига улар томонидан охирги 12 ой давомида товарлар экспорти амалга оширилган, шунингдек, экспорт қилинган товарлар бўйича 10 минг АҚШ долларидан кўп миқдорда муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда татбиқ этилади. Бунда, товарлар экспорт божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида валюта тушуми экспорт қилувчининг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига келиб тушмаган тақдирда, дебитор қарздорлик муддати ўтган деб ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда қуйидагилар бўйича идоралараро ишчи гуруҳлари таркибини тасдиқласин:

тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг хомашёлари, материаллари, тайёр маҳсулотлари, шунингдек, ишлаб чиқариш ходимларини ташиш ва логистика масалаларини тезкор ҳал этиш - транспорт вазири Э. Ганиев бошчилигида;

ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари таннархини пасайтириш ҳамда рақобатбардошлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш - молия вазири Т. Ишметов ва Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М. Мирзаев бошчилигида;

янги истиқболли ташқи бозорларни излаш, маҳаллий тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш - инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А. Воитов бошчилигида;

либослар дизайни ва коллекцияларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни тармоқ корхоналарига жорий қилиш - "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси И. Хайдаров бошчилигида.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси:

бир ой муддатда тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини етказиб бериш бўйича экспорт шартномаларини глобал карантин чекловлари шароитида бажариш истиқболлари нуқтаи назаридан батафсил ўргансин ва истиқболсиз экспорт шартномалари ўрнига, биринчи навбатда, карантин чора-тадбирлари юмшатилаётган давлатлардаги ҳамкорлар билан янги шартномалар тузишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин;

икки ой муддатда экспортга йўналтирилган тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларига ихтисослашган жаҳон брендлари вакиллари билан ушбу маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотларни, шу жумладан республиканинг ишлаб турган корхоналари қувватларида тикиш бўйича йирик буюртмаларни шакллантириш юзасидан музокаралар ўтказсин;

"Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда халқаро ташкилотлар кўмагида АҚШ ва Европада тан олинган замонавий халқаро сертификатлар тармоқ корхоналари томонидан ҳар йили тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олинишини таъминласин;

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Европа Иттифоқи, Туркия, Корея, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги етакчи экспертларни мазкур соҳани ислоҳ қилиш бўйича маслаҳатчилар сифатида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан жалб қилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва тижорат банклари билан биргаликда:

йирик тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини уларнинг молиявий барқарорлиги нуқтаи назаридан стресс-тестдан ўтказсин;

стресс-тест натижаларига кўра тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг унумдорлиги, молиявий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклифларни ҳамда маҳаллий тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати рақобатбардошлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда тармоқни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ой муддатда инфратузилма мажмуасини (сертификатлаш, стандартлаштириш, логистика ва бошқалар) яратишни ҳисобга олган ҳолда йирик ҳудудий тўқимачилик-тикувчилик кластерларида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари чиқариш бўйича экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришларни жойлаштириш ва уларни ривожлантириш юзасидан таклифларни киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 1 сентябрга қадар жаҳон брендларини жалб қилган ҳолда ташқи бозорларда талаб катта бўлган юқори қўшилган қийматга эга тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ва ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шу жумладан уларни йирик ҳудудий тўқимачилик-тикувчилик кластерлари ҳудудида жойлаштириш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини тасдиқланишини таъминласин.

Бунда ҳар бир янги тикувчилик- тўқимачилик ишлаб чиқариши, қоида тариқасида, машҳур халқаро брендлар маҳсулотларини реализация қилиш ва камида мингта иш ўринини ташкил этишга мўлжалланган бўлиши лозим.


8. Белгилансинки:

а) 2020-2025 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини айланма маблағлар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари маблағлари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати учун очилган тижорат банклари кредитлари, халқаро молия институтлари қарз маблағлари ва хорижий банклар кредит линиялари ҳисобига, шу жумладан қуйидагилар орқали молиялаштирилади:

янги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш;

икки-уч сменали иш режимидаги ишлаб чиқариш, энг аввало, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини тикиш фаолияти учун револьвер кредитлар тақдим этиш;

мустаҳкам экспорт шартномаларига эга бўлган тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарини экспортолди молиялаштириш ҳажмларини кенгайтириш;

б) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан - 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат захираларини бошқариш қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллий корхоналардан 2020 йилда харид қилинадиган қуйидаги қўшимча ҳажмлар сотиб олинишини таъминласин:

қариялар уйларига етказиб бериш учун кийимлар ва пойабзаллар комплектлари, шунингдек, ёлғиз ва кам таъминланган қариялар учун қишки кийимлар ва пойабзаллар комплектлари;

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун формали кийимлар ва пойабзаллар комплектлари;

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муассасалари, касалхоналар, болалар боғчалари, қариялар уйлари учун чойшаблар, тўшаклар, ёстиқлар, ўрин ёпинғичлари ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари комплектлари;

давлат захираси номенклатураси бўйича тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотлари.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда ўз марказий аппаратлари тузилмасида белгиланган штат бирликлари доирасида тўқимачилик саноати масалалари бўйича тузилмаларни ташкил этсин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг бутун даври (пахтани етиштиришдан бошлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача) бўйича қўшилган қиймат занжири шаклланишини батафсил таҳлил қилиш асосида маҳаллий тайёр маҳсулотларнинг экспорт бозорларида (шу жумладан, Европа Иттифоқи, Осиё мамлакатлари ва АҚШда) рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарининг нарх шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 5 майдаги

ПФ-5989-сон қарорига

ИЛОВА



Божхона божларини тўлашдан озод этиладиган

импорт қилинадиган хомашё ва материаллар

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Номланиши

ТИФ ТН коди

1.

Кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ синтетик органик бўёвчи моддалар; ушбу гуруҳнинг 3-изоҳида кўрсатилган синтетик органик бўёвчи моддалар асосида тайёрланган препаратлар; оптик оқартиргичлар ёки люминофорлар сифатида фойдаланиладиган кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ синтетик органик маҳсулотлар

3204

2.

Полипигмент пастаси

3206 49 700 0

3.

Ушбу гуруҳнинг 4-изоҳида кўрсатилган акрил ва винил полимерлар асосидаги эритмалар

3208 20 100 0

4.

Асоси синтетик полимерлар ёки кимёвий модификацияланган табиий полимерлар бўлган, диспергирланган ёки сувли муҳитда эритилган бўёқлар ва лаклар (шу жумладан, эмал ва политуралар)

3209 90 000 0

5.

Октат Кобальт тезлаткичи

3211 00 000 0

6.

Сувсиз муҳитда диспергирланган, суюқ ёки пастасимон, бўёқлар (шу жумладан эмал) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бўёқ моддалари (шу жумладан, металл кукунлари ва парчалари); безак фольгаси; чакана савдо учун муайян шаклда ёки ўрамларда қадоқланган ранглар ва бошқа бўёвчи моддалар

3212

7.

Тўқимачилик бўёғи

3215 90 000 0

8.

Сирти фаол органик моддалар (совундан ташқари); сирти фаол воситалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун мавжуд ёки мавжуд бўлмаган тозалаш воситалари (товар позицияси 3401 бўлган воситалардан ташқари)

3402 (3402 20 900 0 дан ташқари)

9.

Мойлаш материаллари (шу жумладан кесувчи асбоблар учун мойлаш-совитиш эмульсиялари, болт ёки гайкаларни бурашни енгиллаштириш учун воситалар, зангни кетказиш воситалари ёки коррозияга қарши воситалар ва буюмларни қолипдан чиқаришни осонлаштириш учун мой асосида тайёрланадиган препаратлар) ҳамда асосий таркибий қисмларининг 70 фоиз ва ундан кўп қисми нефтдан ёки битумли жинслардан олинган нефть маҳсулотларидан иборат бўлган воситалардан ташқари, тўқимачилик матолари, чарм, мўйна ёки бошқа материалларга ёғ ва мой билан ишлов бериш учун фойдаланиладиган воситалар

3403 (3403 99 000 0 дан ташқари)

10.

Сунъий мум

3404 90 000 9

11.

Тайёр елимлар ва бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган бошқа тайёр адгезивлар

3506 91 000 0, 3506 99 000 0

12.

Ферментлар, ферментли препаратлар

3507 90 900 0

13.

Тўқимачилик босмаси учун универсал диазотип фотоэмульсия

3707 10 000 0

14.

Тўқимачилик тармоғида қўлланиладиган пардозлаш воситалари, бўяшни тезлаштириш ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳамда тайёр препаратлар (масалан, ишқорлаш ва ишлов бериш учун моддалар)

3809 91 000 0

15.

Антидетонаторлар, антиоксиданлар, смолани шакллантирувчи ингибиторлар, қуюлтиргичлар, коррозияга қарши моддалар ва нефть маҳсулотлари (шу жумладан бензин)га ёки нефть маҳсулотлари каби мақсадларда фойдаланиладиган баъзи суюқликларга қўшиладиган бошқа тайёр моддалар

3811 (3811 11 100 0 дан ташқари)

16.

Тўқимачилик босмаси учун эритгич

3814 00 900 0

17.

Бошқа компонентлар билан аралаштирилмаган поливинилхлорид (номенклатура бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган)

3904 10 000 9

18.

Полиэтилентерефталатдан плёнка

3920 62 190 1

19.

Ацетат плёнкаси

3920 73 800 0

20.

Силиконли лента

3920 99 280 0

21.

Икки томондан эни 25 мм.ли пластмасса билан қопланган энсиз матодан нейлонли лента

3921 90 550 0

22.

Табиий каучукли, вулканизацияланган ва вулканизацияланмаган латекс

4001 10 000 0

23.

Тўқимачилик ишлаб чиқариши учун вулканизацияланган резинадан тайёрланган иплар ва пишиқ ип (корд)

4007 00 000 0

24.

Банк латекс резинкаси

4016 99 970 9

25.

Тўқимачилик буюмларини маркировка қилиш учун чармли жакронлар (лейбллар)

4203 40 000 0

26.

Бошқа йиғилган яхлит тулки териси, унинг қисмлари ёки қийқими

4302 30 459 0

27.

Сунъий мўйна

4304 00 000 0

28.

Аппаратда йигирилган жун калава ипидан ёки аппаратда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар

5111 (5111 90 дан ташқари)

29.

Тароқда йигирилган жун калава ипидан ёки тароқда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар

5112

30.

Чакана савдо учун қадоқланган ёки қадоқланмаган, тикиш учун ишлатиладиган пахта иплар

5204 11 000 0

31.

Таркибида пахта толаси 85 фоиздан кам бўлган, чакана савдо учун қадоқланмаган, тароқда таралмаган толалардан тайёрланган бир ипли йигирилган пахта калаваси (тикиш учун ишлатиладиган иплардан ташқари)

5206 11 000 0 - 5206 15 000 0

32.

Таркибида пахта толаси 85 фоиздан кам, асосан ёки фақат кимёвий толалар билан қўшилган, сиртқи зичлиги 200г/м кв.дан ортиқ бўлмаган ип газламалар

5210 (5210 11 000 0, 5210 19 000 0, 5210 49 000 0, 5210 59 000 0 дан ташқари)

33.

Таркибида пахта толаси 85% дан кам, асосан ёки фақат кимёвий толалар билан қўшилган, сиртқи зичлиги 200г/м кв. дан ортиқ бўлган ип газламалар

5211 (5211 51 000 0, 5211 52 000 0, 5211 59 000 0 дан ташқари)

34.

Бошқа турдаги пахтали газлама

5212 (5212 11, 5212 21, 5212 22, 5212 25 дан ташқари )

35.

Зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар

5309

36.

Комплекс синтетик иплардан тўқилган, шу жумладан 5404-позициядаги (арамиддан тайёрлаган газламалар) товар материаллардан тайёрланадиган газламалар

5407 10 001 0

37.

Бўялган, таркибида 85 фоиз ёки ундан ортиқ текстуралаштирилган полиэфир иплари бўлган, комплекс иплардан тўқилган матолар

5407 52 000 0

38.

Таркибида текстуралаштирилмаган полиэфир иплари 85 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган, синтетик комплекс иплардан тўқилган, шу жумладан 5404-позициядаги товар материаллардан тайёрланган газламалар

5407 61 (5407 61 100 0 дан ташқари)

39.

Таркибида синтетик иплар 85 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган, синтетик комплекс иплардан тўқилган, шу жумладан 5404-позициядаги товар материаллардан тайёрланган бошқа газламалар

5407 72 000 0, 5407 73 000 0, 5407 74 000 0

40.

Таркибида синтетик иплар 85 фоиздан кам бўлган, асосан ёки фақат пахта толалари билан қўшилган, комплекс синтетик иплардан тўқилган, шу жумладан 5404-позициядаги товар материаллардан тайёрланган бошқа газламалар

5407 82 000 0, 5407 83 000 0, 5407 84 000 0

41.

Синтетик комплекс иплардан тўқилган, шу жумладан 5404-позициядаги товар материаллардан тайёрланган бошқа газламалар

5407 92 000 0, 5407 93 000 0

42.

Таркибида сунъий ип, текис ёки шунга ўхшаш иплар 85 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган, сунъий комплекс иплардан тўқилган, шу жумладан 5405-позициядаги товар материаллардан тайёрланган бошқа газламалар

5408 22 900 0, 5408 23 000 0, 5408 24 000 0

43.

Синтетик толадан тайёрланган, таркибида полиэфир толалар 85 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган бошқа газламалар

5512 19 900 0

44.

Синтетик толадан тайёрланган, таркибида ушбу толалар 85 фоиз ёки ундан ортиқ бўлган бошқа газламалар

5512 99 100 0, 5512 99 900 0

45.

Таркибида ушбу толалар 85 фоиздан кам бўлган, асосан ёки фақат пахта толалари билан қўшилган, сиртқи зичлиги 170 г/м.квдан ортиқ бўлмаган синтетик толадан тўқилган газламалар

5513 11 200 0, 5513 21 000 0, 5513 29 000 0, 5513 39 000 0, 5513 41 000 0, 5513 49 000 0

46.

Таркибида ушбу толалар 85 фоиздан кам бўлган, асосан ёки фақат пахта толалари билан қўшилган, сиртқи зичлиги 170 г/м кв ортиқ бўлган синтетик толадан тўқилган газламалар

5514 11 000 0, 5514 21 000 0, 5514 22 000 0, 5514 29 000 0, 5514 30 900 0, 5514 41 000 0, 5514 42 000 0

47.

Синтетик толалардан тайёрланган бошқа газламалар

5515 11 100 0, 5515 11 900 0, 5515 12 900 0, 5515 13 190 0, 5515 13 990 0, 5515 21 900 0, 5515 22 - 5515 99

48.

Сунъий толалардан тайёрланган газламалар

5516 11 000 0, 5516 13 000 0, 5516 14 000 0, 5516 22 000 0

49.

Ҳайвонлар жуни ёки ингичка тукидан тўқилган, шимдирилган ёки шимдирилмаган, қопламали ёки қопламасиз, дублиринланган ёки дублиринланмаган кигиз ёки фетр

5602 10 310 0

50.

Кимёвий иплардан тайёрланган, шимдирилган ёки шимдирилмаган, қопламали ёки қопламасиз, дублиринланган ёки дублиринланмаган нотўқима газламалар

5603 11 - 5603 14 (5603 14 100 дан ташқари)

51.

Кимёвий иплардан тайёрланган, товар позицияси 5802 ёки 5806 бўлган матолардан ташқари, пахмоқ газламалар ва бахмал ипли газламалар

5801 32 000 0, 5801 37 000 0

52.

Кимёвий иплардан тўрлар

5804 21 900 0

53.

Бошқа тўқимачилик материалларидан тўқилган тўрлар

5804 29 900 0

54.

Товар позицияси 5807 бўлган буюмлардан ташқари энсиз газламалар; елимлаб бириктирилган арқоқ ипсиз энсиз газламалар (болдюк)

5806 (5806 39 000 0, 5806 40 000 0 дан ташқари)

55.

Кимёвий иплардан тўқилган кашта

5810 92 900 0

56.

Китоб муқоваларини тайёрлашда ёки шунга ўхшаш мақсадларда фойдаланиладиган, смолаланган ёки крахмалланган тўқимачилик газламалари, калька, рассомчилик учун грунтланган бўз, шляпалар қобирғалари учун бортовка ва шунга ўхшаш қаттиқ тўқимачилик материаллари

5901

57.

Шиналар учун нейлон ёки бошқа полиамид, полиэфир ёки ўта пишиқ вискозали иплардан тайёрланган кордли материаллар

5902 10 900 0, 5902 20 900 0

58.

Товар позицияси 5902 бўлган материаллардан ташқари, шимдирилган, қопланган ёки пластмасса билан дублиринланган тўқимачилик материаллари

5903 10 100 0, 5903 10 900 9, 5903 90

59.

Ушбу гуруҳнинг 7-изоҳида айтиб ўтилган техник мақсадлар учун тўқимачилик буюмлари ва материаллари

5911 10 000 0, 5911 20 000 0, 5911 90

60.

Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж пахмоқ матолар, шу жумладан узун тукли ва пахмоқ матолар

6001 22 000 0, 6001 91 000 0, 6001 92 000 0

61.

Синтетик иплардан тўқилган, товар позицияси 6001 ёки 6002 бўлган трикотаж матолардан ташқари, машинада ёки қўлда тўқилган, эни 30 см дан ортиқ бўлмаган трикотаж матолар

6003 30

62.

Синтетик иплардан тўқилган, товар позицияси 6001-6004 бўлган трикотаж матолардан ташқари, асоси тўқилган матолар (шу жумладан, зар уқалар тайёрлаш учун трикотаж машиналарда тўқилган матолар)

6005 36, 6005 37 100 0, 6005 37 900 0, 6005 38 100 0, 6005 38 900 0

63.

Товар позицияси 6001-6004 бўлган трикотаж матолардан ташқари, асоси тўқилган бошқа матолар (шу жумладан, зар уқалар тайёрлаш учун трикотаж машиналарда тўқилган матолар)

6005 90

64.

Шиша иплар

7019 19 100 9

     

Изоҳ: импорт божхона божи тўлови бўйича имтиёзлар ТИФ ТН кодларига асосан тақдим этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 6 май


"Халқ сўзи", 2020 йил 6 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 11 май, 18-сон, 188-модда