язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2020 й. ПҚ-4707-сон "Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2020 й.

N ПҚ-4707



ЭКСПОРТ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга доимий эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Экспортни рағбатлантириш агентлиги ташкил этилиб, экспорт ҳажмини ошириш учун экспорт қилувчи корхоналарга молиявий кўмак бериш механизмлари яратилди.

Жаҳон бозорларида рақобат кескинлашиб бораётган шароит маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш орқали янги бозорларга кириб бориш ва анъанавий бозорларда ўз ўрнини мустаҳкамлаш учун экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш заруриятини юзага келтирмоқда.

Экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон "Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ жорий этилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми маҳсулотларни автомобиль ва ҳаво транспортида экспортга ташишга ҳам татбиқ этилсин.

Экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссиясига (С.У. Умурзаков) (кейинги ўринларда - Республика экспорт комиссияси) экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, субсидиялар тақдим этиш шартлари ва миқдорларини белгилаш ҳамда тартибини тасдиқлаш, шунингдек, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб субсидиянинг қатъий миқдорларини белгилаш ваколати берилсин.

Республика экспорт комиссияси бир ҳафта муддатда маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га маҳсулотларни экспорт қилишда, шу жумладан, 2020 йил 1 апрелдан буён амалга оширилган экспорт бўйича автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартибини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан экспорт операциялари бўйича олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жорий қилинган барча турдаги мажбурий тўловлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлигини текшириш амалиёти 2021 йил 1 январга қадар бекор қилинсин.


4. Белгилансинки, экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини қоплашга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсациялар тақдим этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратсин ва 2021 йилдан ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 майдаги

ПҚ-4707-сон қарорига

1-ИЛОВА



Экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва

ҳаво транспортида ташиш харажатларининг

бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар

РЎЙХАТИ


Т/р

Маҳсулот номи

Маҳсулотнинг

ТИФ ТН коди

1.

Тухум, парранда гўшти ва маҳсулотлари*

0407210000, 0207

2.

Помидорлар

0702000001-0702000009

3.

Саримсоқ

0703200000

4.

Гулкарам

0704100000

5.

Салатлар (латук, айсберг, радичо, оаклиф, лолло-росса ва бошқалар)

0705

6.

Бодринглар

0707000501-0707000509

7.

Кўкатлар

0709400000, 0709700000, 0709991000, 0709999000

8.

Ширин қалампир ҳўл ёки музлатилган

0709601000, 0710805100

9.

Аччиқ қалампир

0709609900

10.

Музлатилган сабзавотлар

0710809500

11.

Ковул

0711907000

12.

Қуритилган сабзавотлар

0712909000

13.

Ёнғоқ

0802310000, 0802320000

14.

Бодом

0802111000, 0802119000, 0802121000, 0802129000

15.

Лимон

0805501000

16.

Узум

0806101000, 0806109000

17.

Майиз

0806203000, 0806209000

18.

Тарвуз

0807110000

19.

Қовун

0807190000

20.

Олма

0808108001-0808108004

21.

Нок

0808309000

22.

Ўрик

0809100000

23.

Гилос

0809290000

24.

Нектарин

0809301000

25.

Шафтоли

0809309000

26.

Олхўри

0809400500

27.

Олча

0809210000, 0811907500

28.

Хурмо

0810700000

29.

Анор

0810907500

30.

Музлатилган ёки консерваланган мевалар

0811, 0811907500, 0811908000, 0811909500, 0812902500

31.

Қуритилган мевалар

0813100000, 0813200000, 0813300000, 0813401000, 0813403000, 0813409500, 0813501500, 0813501900, 0813509100, 0813509900

32.

Қуритилган, майдаланган ва янчилган қалампир

0904110000, 0904120000, 0904211000, 0904219000, 0904220000

33.

Ерёнғоқ

1202, 1202410000, 1202420000

34.

Табиий узум винолари

2204101100, 2204219700, 2204219800, 2204299501, 2204299508, 2204299601, 2204299701, 2204299708, 2204299709, 2204299801, 2204299809, 2204309800

35.

Коньяк дистилляти

2208208900

36.

Таркибида антибиотиклар бўлган пенициллинлар, дори воситалари

3004100001, 3004100006, 3004200001, 3004200002

37.

Гулқоғозлар ва шунга ўхшаш девор қопламалари

4814200000

38.

Газлама

5208-5212

39.

Тўқима гиламлар

5702429000, 5701101000, 5701901000, 5702419000, 5703100000

40.

Линолеум

5904100000

41.

Трикотаж мато**

60

42.

Тикув-трикотаж маҳсулотлари

61-63

43.

Сув ўтказмайдиган пойабзал

6401921000, 6401929000, 6401990000

44.

Пойабзал

6403200000, 6403400000, 6403911600, 6403999100, 6403999600, 6404199000, 6404209000, 6405100000, 6405209100, 6405209900, 6405901000

45.

Шлак пахта, минерал пахта ва бошқалар

6806100008, 6806209000, 6806900000

46.

Тош ётқизиш учун плиталар

6907219001, 6907229003, 6907229009, 6907239003

47.

Керамикадан ясалган пардозлаш буюмлари

6907409003, 6907409009

48.

Ошхона идишлари ва бошқалар

6912001000, 6912002100, 6912002300, 6912002500, 6912002900, 6912005000, 6912008100, 6912008900, 6912009000

49.

Шиша тола

7019199009, 7019310000, 7019390009, 7019510000, 7019590000, 7019900009

50.

Шиша идишлар

7010901000, 7010904100, 7010904300, 7010904500, 7010905300, 7010907100, 7010907900

51.

Қалпоқлар ёки вентиляцияли шкафлар

8414600000

52.

Кир ювиш машиналари

8450120000

53.

Аккумуляторлар

8507102003

54.

Трансформаторлар

8504210000, 8504221000, 8504229000, 8504230000, 8504312900, 8504318009, 8504330000, 8504340000, 8504403009, 8504405500, 8504408200, 8504408800, 8504409000, 8504509500, 8504901800, 8504909900

55.

Чанг ютгичлар

8508190001

56.

Тақсимлагичлар, ўт олдириш ғалтаклари

8511400008

57.

Электр ускуналар

8511500009

58.

Электр ёритиш ва сигнализация ускуналари

8512200001, 8512200009

59.

Печлар ва камералар

8514900000

60.

Электр сув иситгичлар, микротўлқинли печлар, печлар, электр плиталар ва ҳ.к.

8516108000, 8516500000, 8516601010, 8516601090, 8516607000, 8516609000

61.

Овозни қабул қилиш ва узатиш учун аппаратура, телевизион алоқани қабул қилиш учун аппаратура

8517620009, 8528722001

62.

Коммутация учун электр аппаратура

8535900000

63.

Пультлар, панеллар, консоллар ва бошқалар

8537109900, 8537209100

64.

Диодлар

8541100009

65.

Ўралган ва изоляцияланган симлар, ўт олдириш свечалари учун симлар тўплами, электр ўтказгичлар

8544111000, 8544300008, 8544499101, 8544499109, 8544499309, 8544499500, 8544609009

66.

Ўтириш учун мебель

9401610000, 9401690000, 9401903000

67.

Ўйинчоқлар

9503001000, 9503003500, 9503007000, 9503009500

68.

Гигиена воситалари

9619008101

      

*) Импорт қилувчи мамлакатдан қатъий назар.


**) Транспортда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш 2022 йил 1 январгача амал қилади.







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 майдаги

ПҚ-4707-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги "Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4335-сон қарори 4-бандининг "а" кичик бандидан ""Ўзстандарт" агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги "Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4337-сон қарорида:


а) 3-бандда:

биринчи хатбоши "иловадаги рўйхатга мувофиқ маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл транспортида" сўзлари "автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши "татбиқ этилмайди," сўзларидан кейин "Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилинадиган маҳсулотлар ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4406-сон қарори 7-бандининг "а" кичик бандидан "Ўзстандарт" агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4549-сон қарорига илованинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги "Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4576-сон қарорига 2-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 май


"Халқ сўзи", 2020 йил 8 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 11 май, 18-сон, 191-модда