язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Давлат мулки. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2020 й. 232-Ф-сон "Тошкент шаҳрида бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш асосида уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида"ги Фармойиши

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

06.05.2020 й.

N 232-Ф




Тошкент шаҳрида бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш асосида уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Чорсу майдони, 3а-уй манзилидаги "Тошкент савдо маркази" МЧЖга оператив бошқарув ҳуқуқи билан тегишли бўлган савдо марказининг бино ва иншоотларини (кейинги ўринларда - Объект) белгиланган тартибда оммавий савдолар орқали сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жалб этилган баҳолаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, Объект 303,5 млрд сўмга баҳоланганлиги ҳамда мазкур баҳолаш ҳисоботи экспертиза натижасига асосан ҳаққоний деб топилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Объектнинг 303,5 млрд сўм миқдоридаги бошланғич нархда "E-ijro auksion" электрон савдо майдончасида савдога қўйилишини таъминласин.

Бунда Объект икки ой давомида "E-ijro auksion" электрон савдо майдончасида сотилмаган тақдирда, уни сотиш Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.


5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.Л. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агенглиги директори С.Х. Бекенов ва Тошкенг шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 май