язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, ҳисоблаш ва тизимлаш/ Адлия вазирининг 29.04.2020 й. 98-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.04.2020 й. 2565-9-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.04.2020 й.

N 2565-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.04.2020 й.

N 98ҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4473-сон "Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 21-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жинси бўйича бевосита ёки билвосита камситиш имконини яратадиган;";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 65-бандда:

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар, бунда, қоида тариқасида, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган лойиҳа юзасидан муҳокама иштирокчилари таклифларини (изоҳлари) қўриб чиқиш якуни бўйича жадвалда мазкур Қоидаларнинг 12а-иловасига мувофиқ кўрсатилиши мажбурийдир;";

қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги ва унинг натижаси тўғрисидаги маълумотлар.".


3. 68-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 94-банд қуйидаги мазмундаги -1" кичик банд билан тўлдирилсин:

-1) ҳужжатда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар мавжуд бўлса;".


5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 12а-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

12а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив

давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси

учун жойлаштирилган лойиҳа юзасидан муҳокама

иштирокчилари таклифларини (изоҳлари)

қўриб чиқиш якуни бўйича

ЖАДВАЛ


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тури:

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг номланиши:

Лойиҳанинг таркибий тузилмаси

Таклиф (шарҳ)

муаллифи


Таклиф

(шарҳ)

Кўриб чиқиш натижаси







".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 апрель