ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Қурилиш материаллари саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2020 й. 237-Ф-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги 959-сон қарорига мувофиқ ҳамда "Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги 81-сон қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

08.05.2020 й.

N 237-Ф




Вазирлар Маҳкамасининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги 959-сон қарорига мувофиқ ҳамда "Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги 81-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида:


1. "Huaxin Cement Jizzakh" МЧЖ ХК ва "Frontier Technology Corporation" компанияси (АҚШ) ўртасида 2019 йил 12 декабрда тузилган HXC-JZK-2019-016-COH шартномага асосан "Frontier Technology Corporation" томонидан "Huaxin Cement Jizzakh" МЧЖ ХКга материалларнинг оқим анализаторида қўлланиладиган, ТИФ ТН коди 2844 40 200 0 бўлган ва таркибида Калифорний (изотоп Cf-252) сунъий радиоактив кимёвий элементи мавжуд иккита ионлаштирувчи нурланиш манбаининг етказиб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мазкур фармойишнинг 1-бандига асосан "Huaxin Cement Jizzakh" МЧЖ ХКга махсус товарларни импорт қилиш учун белгиланган тартибда лицензия берсин.


3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 май


































Время: 0.1962
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск