ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2020 й. ПҚ-4709-сон "Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
11.05.2020 й.
N ПҚ-4709
РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИНИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ
ЕТИШТИРИШГА ИХТИСОСЛАШТИРИШ
БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА
Сўнгги йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида экин майдонлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Шунингдек, туманларни мева-сабзавотчиликка ихтисослаштириш, маҳсулот етиштирувчиларни мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда кооперацияларга бирлаштириш каби амалий чоралар кўрилмоқда.
Жаҳон бозорлари талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳудудларни ихтисослаштириш тўғри йўл эканлигини кўрсатмоқда.
Шу сабабли, дастлабки босқичда республика бўйича 55 та туман мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилди. Бироқ, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан ҳудудларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш тизими йўлга қўйилмаган.
Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, туманлар ҳудудларини тупроқ-иқлим шароитларига мос боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, картошкачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш орқали ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш ҳамда илм-фан янгиликларини кенг жорий этиш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг:
республика ҳудудларини босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштириш;
республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларига ихтисослаштириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида эксперимент тариқасида 2020-2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларини 2020-2022 йилларда боғдорчилик ва узумчилик йўналишларига ихтисослаштириш кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Жиззах вилояти айрим ҳудудларини 2020-2022 йилларда сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва доривор ўсимликлар ҳамда иссиқхона хўжаликларига ихтисослаштириш кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Жиззах вилояти айрим ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштиришда 2020-2022 йиллар давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;
Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ишчи гуруҳ (Ў. Барноев):
а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳудудларни ихтисослаштириш кўрсаткичлари ва "Йўл харитаси"да белгиланган топшириқларнинг самарали ва ўз вақтида ижро этилишини таъминласин ҳамда натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда маълумот киритиб борсин;
б) туман ҳокимликлари ҳамда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳудудларнинг ер майдонлари ихтисослашувидан келиб чиқиб, ушбу ер майдонларини устувор равишда рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш жараёнини ҳамда инновацион ва ресурстежамкор технологияларни қўллашни ўз ичига олган агрокластерларни ташкил этувчи салоҳиятли ташаббускорлар, фермер хўжаликлари ва бошқа субъектларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун танлов асосида ажратиш чораларини кўрсин;
в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
ихтисослаштирилаётган ҳудудларда яхлитликка жиддий эътибор қаратган ҳолда тегишли қишлоқ хўжалиги экинларининг турларига қараб плантация шаклида экспортбоп экин турларини жойлаштириш ва етиштириладиган маҳсулот ҳажмларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланишини ва бажарилишини;
сув таъминоти ва инфратузилмаси мавжуд бўлган Зомин туманидаги денгиз сатҳидан 1-1,5 минг метр баландликда бўлган "Қизилмозор" ҳудудидан 25 гектар ер майдонини Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти балансига ўтказилишини таъминласин;
г) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Зафаробод тумани Ф.Хўжаев массивида жойлашган 30-сон манзил колониясига қарашли 513 гектар самарасиз фойдаланиб келинаётган суғориладиган ер майдонини 2 400 бошли гўшт йўналишидаги чорва комплексини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш шарти билан лойиҳа ташаббускорларига танлов асосида ажратиб бериш чораларини кўрсин;
д) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда Жиззах вилоятининг Зомин, Мирзачўл ҳамда Пахтакор туманларида, уларнинг географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда, транспорт ва инфратузилма объектлари ҳолати ва туташ туманларнинг маҳсулот етиштириш ҳажмларини инобатга олиб, йирик агрологистик марказларни ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш дастурини тасдиқласин ҳамда бажарилишини таъминласин;
е) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, тижорат банклари ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда бир ой муддатда 2020 йил давомида ташкил этиладиган инвестиция лойиҳалари бўйича, шунингдек, ҳар йили 1 октябрга қадар келгуси йил учун ташкил этиладиган лойиҳаларнинг манзилли дастурини тасдиқласин ва ҳар чоракда бажарилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига батафсил маълумот киритиб борсин;
ж) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда 2020 йил III чорагида Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш, Янгиобод ва Ш.Рашидов туманларидаги янги ўзлаштириладиган лалми ер майдонларида боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш учун артезиан қудуқ қазиш ва ер ости сувларидан фойдаланиш мақсадида бурғилаш ишларини ташкил этсин;
з) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда манзилли дастурни молиялаштиришда тижорат банкларининг кредит маблағлари, халқаро молия институтларининг кредит линиялари ва хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.
Бунда, тижорат банклари томонидан лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағларни шакллантиришга кредитлар ажратишда қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилсиз ҳамда барпо этилаётган қувватларни ташкил этиш даврига кредитнинг асосий қарзидан имтиёзли давр берилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда:
Республиканинг айрим ҳудудларини 2020-2022 йилларда боғдорчилик ва узумчилик йўналишларига ихтисослаштириш кўрсаткичлари;
Республиканинг айрим ҳудудларини 2020-2022 йилларда сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва доривор ўсимликлар ҳамда иссиқхона хўжаликларига ихтисослаштириш кўрсаткичлари;
Республиканинг айрим ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштиришда 2020-2022 йиллар давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича "Йўл харитаси" лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
5. 2021 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар 5-иловага мувофиқ рўйхат бўйича четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилсин.
6. Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
боғдорчилик хўжаликларида ташкил қилинадиган ҳар 35 гектар интенсив боғ ва токзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишлари учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия маблағларини ажратиш тартиби жорий этилганлиги инобатга олинсин;
сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилиши белгилансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:
а) Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида артезиан қудуқ қазиш ва ер ости сувларидан фойдаланиш мақсадида Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 6 миллиард сўм маблағлари эвазига 6 дона бурғилаш машинасини харид қилиб, Жиззах вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига беғараз ажратиш ишларини амалга оширсин;
б) Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда "2020-2023 йилларда мева-сабзавотчилик, узумчилик, полизчилик ва картошкачилик соҳаларида амалга ошириладиган илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион илмий-техник лойиҳалар" дастурини шакллантирсин ва лойиҳаларни дастурда белгиланган муддатларда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиб борсин.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мазкур дастур доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этиладиган лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштириш чораларини кўрсин.
8. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ихтисослаштирилган ҳудудларда ташкил этиладиган ҳар бир агрокластерга халқаро стандартларга (Global GAP, Organic, ISO 22000 ва бошқалар) мувофиқ хавфсизликни бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш режасини ишлаб чиқиб, амалга оширсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ихтисослаштирилган ҳудудларнинг, биринчи навбатда Жиззах вилоятининг табиий газ ва электр энергияси таъминотини ўрганган ҳолда замонавий иссиқхоналар, интенсив боғ ҳамда токзорлар ташкил этилаётган ҳудудларни энергия ресурслари билан таъминлаш, шунингдек, қайта тикланувчи ва ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйган ташаббускорлар, фермер хўжаликлари ва бошқа субъектларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рағбатлантириш чораларини кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2020 йил 11 майдаги
ПҚ-4709-сон қарорига
1-ИЛОВА
Жиззах вилояти айрим ҳудудларини
2020-2022 йилларда боғдорчилик ва узумчилик
йўналишларига ихтисослаштириш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ихтисос- лашган ҳудуд номи |
Жами ихти- сос- лаш- ган ер май- дони, гектар |
Ихтисос- лашув |
Боғдорчилик
|
Узумчилик |
||||||||||
боғдор- чиликка ихтисос- лашган майдон, гектар |
шун- дан, мав- жуд боғ май- дони, гек- тар
|
янги боғ барпо этиш режаси, гектар |
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил |
Узум- чиликка ихтисос- лашган майдон, гектар |
шун- дан, мав- жуд ток- зор май- дони, гек- тар
|
Янги ток- зор барпо этиш режаси, гек- тар
|
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил |
||||
Арнасой
|
|||||||||||||||
1 |
Мустақиллик
|
70 |
боғдор- чилик
|
70 |
5 |
70 |
40 |
30 |
|||||||
2 |
Туркистон |
255 |
боғдор- чилик- узумчилик
|
60 |
20 |
40 |
40 |
195 |
195 |
20 |
20 |
155 |
|||
3 |
Қозоғистон
|
101 |
боғдор- чилик
|
101 |
10 |
101 |
101 |
||||||||
Жами:
|
426 |
231 |
35 |
211 |
0 |
181 |
30 |
195 |
0 |
195 |
20 |
20 |
155 |
||
Бахмал
|
|||||||||||||||
1 |
Қўшчинор
|
2971 |
боғдор- чилик
|
2971 |
764 |
2217 |
667 |
700 |
850 |
||||||
2 |
Бахмал булоқлари
|
4059 |
боғдор- чилик
|
4059 |
1457 |
2656 |
797 |
1000 |
859 |
||||||
3 |
Нушкент
|
1455 |
боғдор- чилик
|
1455 |
510 |
945 |
283 |
330 |
332 |
||||||
4 |
А.Усанов
|
1057 |
боғдор- чилик
|
1057 |
1079 |
78 |
25 |
29 |
24 |
||||||
5 |
Турон
|
219 |
боғдор- чилик
|
219 |
137 |
82 |
18 |
28 |
36 |
||||||
6 |
Сангзор
|
389 |
боғдор- чилик
|
389 |
389 |
||||||||||
7 |
Тонготар
|
339 |
боғдор- чилик
|
339 |
339 |
||||||||||
8 |
С.Айний
|
564 |
узумчилик |
564 |
11 |
553 |
138 |
208 |
208 |
||||||
9 |
Ғаллакон
|
669 |
узумчилик |
669 |
213 |
456 |
114 |
171 |
171 |
||||||
10 |
Нурли қуёш
|
835 |
узумчилик |
835 |
20 |
815 |
204 |
306 |
305 |
||||||
11 |
Тараққиёт
|
670 |
узумчилик |
670 |
38 |
632 |
158 |
237 |
237 |
||||||
12 |
Боғишамол
|
380 |
узумчилик |
23 |
23 |
10 |
13 |
357 |
3 |
354 |
88 |
133 |
133 |
||
13 |
Мустақиллик
|
330 |
узумчилик |
330 |
51 |
279 |
70 |
105 |
105 |
||||||
14 |
Турон
|
1028 |
узумчилик |
1028 |
117 |
911 |
228 |
341 |
342 |
||||||
15 |
Узунбулоқ
|
350 |
узумчилик |
350 |
350 |
||||||||||
Жами:
|
15315 |
10512 |
4675 |
6001 |
1800 |
2100 |
2100 |
4803 |
803 |
4000 |
1000 |
1500 |
1500 |
||
Ғаллаорол
|
|||||||||||||||
1 |
Янгиҳаёт
|
179 |
боғдор- чилик
|
179 |
179 |
54 |
0 |
39 |
15 |
||||||
2 |
Зарбулоқ
|
2983 |
боғдор- чилик- узумчилик
|
2132 |
102 |
2030 |
112 |
970 |
948 |
851 |
194 |
657 |
240 |
240 |
177 |
3 |
Ғаллаорол
|
1089 |
боғдор- чилик
|
1089 |
153 |
936 |
936 |
||||||||
4 |
Бўстон
|
87 |
боғдор- чилик
|
87 |
115 |
||||||||||
5 |
Оқтом
|
576 |
боғдор- чилик
|
576 |
576 |
||||||||||
6 |
Д.Йўлдошов
|
118 |
узумчилик |
118 |
70 |
48 |
48 |
||||||||
7 |
Т.Худаёров
|
1001 |
узумчилик |
1 001 |
300 |
701 |
281 |
213 |
207 |
||||||
8 |
Музбулоқ
|
1234 |
узумчилик |
1 234 |
66 |
1 169 |
345 |
370 |
454 |
||||||
9 |
Олтинбошоқ
|
462 |
узумчилик |
462 |
43 |
419 |
86 |
177 |
155 |
||||||
Жами:
|
7729 |
4063 |
1125 |
3020 |
1048 |
1009 |
963 |
3666 |
673 |
2993 |
1000 |
1000 |
993 |
||
Ш.Рашидов
|
|||||||||||||||
1 |
Янги ҳаёт
|
186 |
боғдор- чилик
|
186 |
186 |
||||||||||
2 |
Х.Носиров
|
385 |
боғдор- чилик
|
385 |
15 |
370 |
70 |
100 |
200 |
||||||
3 |
Равот
|
3 574 |
боғдор- чилик
|
3574 |
635 |
1600 |
100 |
600 |
900 |
||||||
4 |
З.М.Бобур
|
300 |
узумчилик |
300 |
300 |
100 |
200 |
||||||||
5 |
Р.Қосимов
|
105 |
узумчилик |
105 |
5 |
100 |
15 |
35 |
50 |
||||||
Жами:
|
4 550 |
4145 |
836 |
1970 |
170 |
700 |
1100 |
405 |
5 |
400 |
15 |
135 |
250 |
||
Зарбдор
|
|||||||||||||||
1 |
Оқ булоқ |
463 |
боғдор- чилик
|
463 |
463 |
0 |
463 |
0 |
|||||||
Жами:
|
463 |
463 |
463 |
0 |
463 |
0 |
|||||||||
Зафаробод
|
|||||||||||||||
1 |
Мустақиллик
|
62 |
боғдор- чилик
|
62 |
62 |
10 |
25 |
27 |
|||||||
2 |
Чимқурғон
|
219 |
узумчилик |
219 |
219 |
105 |
114 |
||||||||
Жами:
|
281 |
62 |
0 |
62 |
10 |
25 |
27 |
219 |
0 |
219 |
0 |
105 |
114 |
||
Зомин
|
|||||||||||||||
1 |
Ўзбекистон
|
193 |
боғдор- чилик
|
193 |
193 |
||||||||||
2 |
Молгузар |
9575 |
боғдор- чилик- узумчилик
|
5056 |
56 |
5000 |
420 |
2300 |
2280 |
4519 |
252 |
4267 |
1625 |
1225 |
1417 |
3 |
Аччи |
808 |
боғдор- чилик- узумчилик
|
297 |
17 |
280 |
180 |
50 |
50 |
511 |
40 |
471 |
271 |
200 |
0 |
4 |
Ширин |
935 |
боғдор- чилик- узумчилик
|
754 |
34 |
720 |
200 |
250 |
270 |
181 |
25 |
156 |
156 |
0 |
0 |
5 |
Лайлак уя |
128 |
боғдор- чилик- узумчилик
|
128 |
128 |
||||||||||
6 |
Э.Холматов
|
437 |
боғдор- чилик
|
126 |
126 |
311 |
196 |
115 |
15 |
50 |
50 |
||||
7 |
ХРУ-17
|
856 |
узумчилик |
856 |
192 |
664 |
107 |
275 |
283 |
||||||
8 |
Зомин-1
|
261 |
узумчилик |
261 |
11 |
250 |
250 |
||||||||
9 |
Култепа
|
75 |
узумчилик |
75 |
5 |
70 |
70 |
||||||||
Жами:
|
13267 |
6554 |
554 |
6000 |
800 |
2600 |
2600 |
6713 |
721 |
5992 |
2492 |
1750 |
1750 |
||
Мирзачўл
|
|||||||||||||||
1 |
Р.Хайдаров |
80 |
боғдор- чилик
|
80 |
80 |
20 |
30 |
30 |
|||||||
Жами:
|
80 |
80 |
80 |
20 |
30 |
30 |
|||||||||
Фориш
|
|||||||||||||||
1 |
Нарвон
|
435 |
боғдор- чилик
|
435 |
435 |
100 |
135 |
200 |
|||||||
2 |
Боғдон |
10568 |
боғдор- чилик- узумчилик
|
300 |
300 |
10268 |
891 |
9377 |
3640 |
3028 |
2709 |
||||
3 |
Меҳнатобод
|
605 |
узумчилик |
605 |
105 |
500 |
210 |
90 |
200 |
||||||
4 |
Фориш
|
500 |
узумчилик |
500 |
500 |
200 |
300 |
||||||||
Жами: |
12108 |
735 |
300 |
435 |
100 |
135 |
200 |
11373 |
996 |
10377 |
3850 |
3318 |
3209 |
||
Янгиобод
|
|||||||||||||||
1 |
Хўжамушкентсой
|
1037 |
боғдор- чилик- узумчилик |
130 |
30 |
100 |
50 |
50 |
907 |
343 |
564 |
200 |
200 |
164 |
|
2 |
Баландчақирсой |
2443 |
боғдор- чилик- узумчилик
|
1747 |
8 |
1739 |
50 |
400 |
1289 |
696 |
14 |
682 |
150 |
200 |
332 |
3 |
Сармич саховати |
560 |
боғдор- чилик- узумчилик
|
250 |
250 |
100 |
150 |
310 |
5 |
305 |
0 |
100 |
205 |
||
4 |
Қушқанд булоғи
|
1158 |
узумчилик |
1158 |
1158 |
200 |
300 |
658 |
|||||||
Жами:
|
5198 |
2127 |
38 |
2089 |
100 |
550 |
1439 |
3071 |
362 |
2709 |
550 |
800 |
1359 |
||
Вилоят бўйича жами:
|
59417 |
28972 |
7563 |
20332 |
4048 |
7794 |
8489 |
30445 |
3560 |
26885 |
8927 |
8629 |
9329 |
Президентининг
2020 йил 11 майдаги
ПҚ-4709-сон қарорига
2-ИЛОВА
Жиззах вилояти айрим ҳудудларини
2020-2022 йилларда сабзавот, картошка, полиз,
дуккакли ва доривор ўсимликлар ҳамда иссиқхона
хўжаликларига ихтисослаштириш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ихтисос- лашган ҳудуд номи |
Жами ихти- сос- лаш- ган ер май- дони, гектар |
Ихтисо- слашув |
Сабзавот- чилик |
Полиз |
Картошка- чилик |
Дуккакли ва доривор ўсимликлар
|
Иссиқхона |
Озуқа экинлари |
||||||||||||
2020 йил
|
2021 йил |
2022 йил |
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил |
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил |
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил |
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил |
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил |
||||
Арнасой
|
|||||||||||||||||||||
1 |
Қозоғистон |
495 |
сабзавот- полиз-иссиқхона
|
261 |
167 |
30 |
37 |
||||||||||||||
2 |
Фарғона |
263 |
озуқа экинлари
|
263 |
|||||||||||||||||
Жами:
|
758 |
0 |
0 |
261 |
0 |
167 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
30 |
37 |
0 |
0 |
263 |
|
Бахмал
|
|||||||||||||||||||||
1 |
Қатортол |
703 |
дуккакли- сабзавот
|
93 |
610 |
||||||||||||||||
2 |
Боғишамол |
573 |
дуккакли- сабзавот
|
154 |
419 |
||||||||||||||||
3 |
Мустақил- лик |
510 |
дуккакли- сабзавот
|
228 |
282 |
||||||||||||||||
4 |
Турон |
489 |
дуккакли- сабзавот
|
105 |
384 |
||||||||||||||||
5 |
Узунбулоқ |
1787 |
дуккакли- сабзавот
|
90 |
1697 |
||||||||||||||||
6 |
Тонготар
|
262 |
картошка |
262 |
|||||||||||||||||
7 |
Гулбулоқ
|
338 |
картошка |
338 |
|||||||||||||||||
8 |
Деҳконобод
|
200 |
картошка |
200 |
|||||||||||||||||
9 |
Нурли қуёш
|
1183 |
дуккакли |
1183 |
|||||||||||||||||
10 |
Тараққиёт |
1276 |
дуккакли- иссиқхона
|
1226 |
20 |
15 |
15 |
||||||||||||||
11 |
Қўшчинор
|
1881 |
дуккакли |
1881 |
|||||||||||||||||
12 |
С.Айний
|
672 |
дуккакли |
672 |
|||||||||||||||||
13 |
Сангзор
|
1212 |
дуккакли |
1212 |
|||||||||||||||||
14 |
Ғаллакон
|
435 |
дуккакли |
435 |
|||||||||||||||||
Жами:
|
11520 |
0 |
670 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
800 |
0 |
0 |
10000 |
0 |
0 |
20 |
15 |
15 |
0 |
0 |
0 |
|
Ғаллаорол
|
|||||||||||||||||||||
1 |
Д.Йулдошев |
345 |
сабзавот- картошка
|
295 |
50 |
||||||||||||||||
2 |
Янги ҳаёт |
422 |
сабзавот- картошка
|
358 |
64 |
||||||||||||||||
3 |
Истиқбол |
693 |
сабзавот- картошка
|
638 |
55 |
||||||||||||||||
4 |
Бўстон |
321 |
сабзавот- картошка
|
252 |
69 |
||||||||||||||||
5 |
Т.Худаёров |
120 |
сабзавот- картошка
|
105 |
15 |
||||||||||||||||
6 |
Оқтом |
443 |
сабзавот- картошка
|
349 |
94 |
||||||||||||||||
7 |
Музбулоқ |
1002 |
сабзавот- картошка
|
852 |
150 |
||||||||||||||||
8 |
Олтин бошоқ |
366 |
сабзавот- картошка
|
351 |
15 |
||||||||||||||||
9 |
Э.Исмоилов
|
2048 |
дуккакли |
2048 |
|||||||||||||||||
10 |
Ғ.Ғулом
|
2009 |
дуккакли |
2009 |
|||||||||||||||||
11 |
М.Қоризий
|
2014 |
дуккакли |
2014 |
|||||||||||||||||
12 |
Қипчоқсув
|
3612 |
дуккакли |
3612 |
|||||||||||||||||
13 |
Кўкбулоқ
|
100 |
иссиқхона |
26 |
35 |
39 |
|||||||||||||||
Жами:
|
13493 |
0 |
3200 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
510 |
0 |
0 |
9683 |
0 |
0 |
26 |
35 |
39 |
0 |
0 |
0 |
|
Дўстлик тумани
|
|||||||||||||||||||||
1 |
Навбаҳор
|
43 |
иссиқхона |
12 |
14 |
16 |
|||||||||||||||
Жами:
|
43 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
12 |
14 |
16 |
0 |
0 |
0 |
|
Ш.Рашидов тумани
|
|||||||||||||||||||||
1 |
Янги ҳаёт |
210 |
сабзавот- озуқа экини
|
60 |
50 |
40 |
60 |
||||||||||||||
2 |
Қулиписар |
300 |
сабзавот-полиз
|
50 |
50 |
50 |
50 |
100 |
|||||||||||||
3 |
Олтинсой |
280 |
сабзавот- иссиқхона
|
60 |
70 |
20 |
30 |
50 |
50 |
||||||||||||
4 |
Х.Носиров |
150 |
сабзавот |
80 |
40 |
30 |
|||||||||||||||
5 |
Р.Қосимов
|
200 |
сабзавот |
50 |
50 |
100 |
|||||||||||||||
6 |
Равот
|
1200 |
сабзавот- полиз
|
50 |
50 |
100 |
150 |
350 |
500 |
||||||||||||
7 |
Самарқанд- қудуқ |
165 |
озуқа экинлари
|
165 |
|||||||||||||||||
8 |
Меҳнатобод |
405 |
озуқа экинлари
|
405 |
|||||||||||||||||
Жами:
|
2910 |
0 |
240 |
240 |
320 |
200 |
460 |
670 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
20 |
30 |
50 |
0 |
0 |
680 |
|
Зарбдор тумани
|
|||||||||||||||||||||
1 |
Нурафшон
|
172 |
полиз |
172 |
|||||||||||||||||
2 |
П.Умурзоқов
|
315 |
полиз |
315 |
|||||||||||||||||
3 |
Тоза уруғ
|
89 |
иссиқхона |
54 |
35 |
||||||||||||||||
4 |
Истиқбол |
635 |
озуқа экинлари
|
635 |
|||||||||||||||||
Жами:
|
1211 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
487 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
54 |
35 |
0 |
0 |
0 |
635 |
|
Зомин тумани
|
|||||||||||||||||||||
1 |
Янги ҳаёт |
1234 |
сабзавот- полиз
|
617 |
617 |
||||||||||||||||
2 |
Иқбол |
618 |
сабзавот- дуккакли
|
133 |
485 |
||||||||||||||||
3 |
Ўзбекистон |
1347 |
сабзавот- дуккакли
|
443 |
904 |
||||||||||||||||
4 |
ХРУ-17 |
1302 |
сабзавот- дуккакли
|
802 |
500 |
||||||||||||||||
5 |
Молгузар |
3220 |
сабзавот- доривор
|
220 |
3000 |
||||||||||||||||
6 |
Лайлак уя
|
450 |
сабзавот |
450 |
|||||||||||||||||
7 |
А.Тоиров
|
664 |
полиз |
664 |
|||||||||||||||||
8 |
Гулистон
|
581 |
полиз |
581 |
|||||||||||||||||
9 |
Чорвадор
|
594 |
дуккакли |
594 |
|||||||||||||||||
10 |
Еттикечув
|
379 |
дуккакли |
379 |
|||||||||||||||||
11 |
Бешкуби
|
534 |
дуккакли |
534 |
|||||||||||||||||
12 |
Янги ҳаёт-2 |
906 |
Дуккакли
|
906 |
|||||||||||||||||
13 |
Э.Холматов |
86 |
Иссиқхона
|
86 |
|||||||||||||||||
14 |
Ширин |
2803 |
сабзавот- доривор
|
197 |
2606 |
||||||||||||||||
15 |
Зомин-1
|
485 |
сабзавот |
485 |
|||||||||||||||||
16 |
Култепа
|
220 |
сабзавот |
220 |
|||||||||||||||||
17 |
Янги чорвадор
|
543 |
сабзавот |
543 |
|||||||||||||||||
Жами:
|
15963 |
0 |
4108 |
0 |
0 |
1862 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
9908 |
0 |
0 |
86 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
|
Зафаробод тумани
|
|||||||||||||||||||||
1 |
Чимқўрғон
|
810 |
полиз |
810 |
|||||||||||||||||
2 |
Ф.Хўжаев
|
800 |
полиз |
800 |
|||||||||||||||||
3 |
С.Синдаров
|
57 |
иссиқхона |
7 |
20 |
30 |
|||||||||||||||
Жами:
|
1667 |
0 |
0 |
0 |
1610 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
7 |
20 |
30 |
0 |
0 |
0 |
||
Мирзачўл тумани
|
|||||||||||||||||||||
1 |
Туркистон
|
430 |
полиз |
50 |
230 |
150 |
|||||||||||||||
2 |
Янгидала
|
570 |
полиз |
270 |
300 |
||||||||||||||||
3 |
Р.Ҳайдаров СИУ
|
90 |
иссиқхона |
40 |
50 |
||||||||||||||||
4 |
Абай СИУ
|
10 |
иссиқхона |
10 |
|||||||||||||||||
Жами:
|
1100 |
0 |
0 |
0 |
0 |
50 |
500 |
450 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
10 |
40 |
50 |
0 |
0 |
0 |
|
Пахтакор тумани
|
|||||||||||||||||||||
1 |
А.Икромов |
93 |
полиз- иссиқхона
|
25 |
15 |
30 |
23 |
||||||||||||||
2 |
Наврўз |
63 |
полиз- иссиқхона
|
10 |
3 |
10 |
40 |
||||||||||||||
3 |
Бўстон
|
20 |
полиз |
20 |
|||||||||||||||||
4 |
Самарқанд
|
55 |
полиз |
55 |
|||||||||||||||||
Жами:
|
231 |
0 |
0 |
0 |
0 |
110 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
17 |
40 |
63 |
0 |
0 |
0 |
|
Фориш тумани
|
|||||||||||||||||||||
1 |
Боғдон |
650 |
доривор - иссиқхона
|
150 |
200 |
200 |
20 |
40 |
40 |
||||||||||||
2 |
Фориш |
1950 |
Доривор
|
650 |
650 |
650 |
|||||||||||||||
Жами:
|
2600 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
800 |
850 |
850 |
20 |
40 |
40 |
0 |
0 |
0 |
|
Янгиобод тумани
|
|||||||||||||||||||||
1 |
Хўжамуш- кентсой
|
637 |
сабзавот |
125 |
150 |
361 |
|||||||||||||||
2 |
Баландча- қирсой |
2558 |
сабзавот - иссиқхона - озуқа экин
|
289 |
300 |
10 |
30 |
60 |
1869 |
||||||||||||
3 |
Қушқанд булоғи |
2203 |
озуқа экинлари
|
2203 |
|||||||||||||||||
Жами:
|
5398 |
0 |
125 |
439 |
661 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
0 |
10 |
30 |
60 |
0 |
1869 |
2203 |
|
Вилоят жами:
|
56893 |
0 |
8342 |
940 |
981 |
3999 |
1447 |
1120 |
1310 |
0 |
0 |
30390 |
850 |
850 |
282 |
329 |
400 |
0 |
1869 |
3781 |
Президентининг
2020 йил 11 майдаги
ПҚ-4709-сон қарорига
3-ИЛОВА
Жиззах вилояти айрим ҳудудларини қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштиришда
2020-2022 йиллар давомида амалга ошириладиган
чора-тадбирлар бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Тадбирларнинг номланиши |
Ижро муддати |
Масъуллар
|
|
ижро учун
|
назорат учун |
|||
1. |
Зомин туманидаги "Чап тармоқ" каналига 140 метр баландликдаги "Ғаллакор" ҚФЙ ҳудудининг адирлик қисмида 250 гектар майдонда "Зомин чарос узум" МЧЖ томонидан томчилатиб суғориш технологияси асосида барпо қилинаётган узумзорни сув билан таъминлаш учун икки кўтармали 2 дона насос станциясини қуришни 2020 йилда қўшимча ажратилган инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштириш. Ушбу объект бўйича буюртмачи этиб - "Жиззахсувқурилишинвест" давлат унитар корхонасини белгилаш.
|
2020 йил 1 июнь |
Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ортиқов), Молия вазирлиги (Эргашев), Жиззах вилояти ҳокими (Салиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Вазирлар Маҳкамаси (Тоғаев) |
2. |
Зомин, Зарбдор, Пахтакор ва Ш.Рашидов туманларига хизмат қилувчи коллекторларнинг ер ости сизот сувларини йиғиб олиб чиқиб кетувчи "Жиззах бош зовури"нинг Зомин, Зарбдор туманлари ҳудудидан ўтувчи ПК192+00 дан ПК680+00 гача бўлган 48,8 км узунликдаги коллекторни реконструкция қилиш ишларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич амалга ошириш. Ушбу объект бўйича буюртмачи этиб - "Жиззахсувқурилишинвест" давлат унитар корхонасини белгилаш.
|
2020-2023 йиллар |
Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ортиқов), Молия вазирлиги (Эргашев), Жиззах вилояти ҳокими (Салиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Вазирлар Маҳкамаси (Тоғаев) |
3. |
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган 1850 гектар ерларни 2020 йилда фойдаланишга киритиш учун Арнасой туманидаги 3,45 км лоток тармоқларини реконструкция қилиш ҳамда Мирзачўл тумани Янгидала ва Туркистон ҳудудида насос станциясини қуриш объектларини қўшимча равишда ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш. Ушбу объект бўйича буюртмачи этиб - "Жиззахсувқурилишинвест" давлат унитар корхонасини белгилаш.
|
2020 йил |
Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ортиқов), Молия вазирлиги (Эргашев), Жиззах вилояти ҳокими (Салиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
Вазирлар Маҳкамаси (Тоғаев) |
4. |
Қуйидагилар бўйича Вазирлар Маҳкамасига иқтисодий ва илмий асосланган таклифларни киритиш: Зомин, Бахмал ва Янгиобод туманларидаги булоқлар ва сел сувларини йиғувчи сел сув омборини қуриш; Зомин туманидаги "ДМ-2-1" каналига қўшимча сув бериш мақсадида "ДМ-1" каналига насос станциясини қуриш; Зомин туманидаги Еттикечув (Мих) қишлоғидан Дуоба ҚФЙ (Собиқ Пословский) ҳудудларига сув олиш иншооти қурилиши ва темир қувурлари орқали 30 км узунликда сув тармоқларини қуриш.
|
3 ой муддатда |
Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Исламов), Давлат экология қўмитаси (Абдуразаков), Молия вазирлиги (Эргашев), Жиззах вилоят ҳокими (Салиев) |
Вазирлар Маҳкамаси (Тоғаев) |
5. |
Жиззах шаҳар марказидан оқиб ўтувчи 7,8 км бўлган хўжаликлараро каналлар ва умумий узунлиги 29,7 км бўлган хўжалик ички суғориш тармоқларини Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиш лойиҳасини киритиш.
|
1 ой муддатда |
Жиззах вилояти ҳокими (Салиев), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев) |
Вазирлар Маҳкамаси (Тоғаев) |
6. |
Ғаллаорол туманининг Соҳибкор, Кўктолкўкдала ва Истиқбол ҳудудларидаги 3,5 минг гектар, Бахмал тумани Мустақиллик, Турон, Тараққиёт, Қатортол ва Узунбулоқ массивларидаги 1,3 минг гектар майдонларни кафолатли сув билан таъминлаш чораларини кўриш.
|
доимий |
Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Жиззах вилояти ҳокими (Салиев) |
Вазирлар Маҳкамаси (Тоғаев) |
7. |
Вилоят ҳудудида қишлоқ хўжалигида ўзлаштириш мумкин бўлаётган ва гидрогеологик нуқтаи назардан ўрганилмаган майдонларни аниқлаб, уларни ер ости сувлари ҳисобидан суғоришни асослаш бўйича гидрогеологик тадқиқот ишлари олиб бориш ҳамда "Минерал хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури"га тегишли ўзгартиришлар киритиш.
|
1 ой муддатда |
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Исламов) |
Вазирлар Маҳкамаси (Тоғаев) |
8. |
Бахмал туманининг табиий географик жойлашуви, тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда денгиз сатҳидан 1,2-1,6 минг метр баландликда жойлашган майдонларда олма меваси етиштиришга ихтисослашган "интенсив боғдорчилик" лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш.
|
2020-2022 йиллар |
Жиззах вилоят ҳокими (Салиев), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев), Миллий банк (Мирсоатов) |
Вазирлар Маҳкамаси (Тоғаев) |
9. |
Бахмал туманида 100 гектар майдонда интенсив усулда олма боғини ташкил этиб, аҳолига лизинг шартлари асосида бериш. |
2021-2022 йиллар |
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Шоахмедов), Миллий банк (Мирсоатов)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Тоғаев) |
10. |
Маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ҳудудларнинг географик жойлашуви, тупроқ-иқлим шароити ҳамда сув ресурслари захираларидан келиб чиқиб, интенсив усулда боғ ва токзорлар барпо этиш бўйича ҳудудлар кесимида тавсиялар ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқилган тавсияларни вилоятнинг ихтисослашган ҳудудларида интенсив боғ ва токзорлар барпо этувчи ташаббускорларга ўқув тренинглар ташкил этиш орқали етказиш.
|
икки ой муддатда |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Бобоев), Жиззах вилоят ҳокими (Салиев)
|
Вазирлар Маҳкамаси (Тоғаев) |
11. |
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Жиззах илмий-тажриба станцияси негизида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобидан "in-vitro" шароитида мевали дарахтлар пайвандтагларива кўчатларини етиштириш учун замонавий лаборатория, иссиқхона ва кўчатхоналар ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
|
икки ой муддатда |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Молия вазирлиги (Ишметов), Жиззах вилоят ҳокими (Салиев) |
Вазирлар Маҳкамаси (Тоғаев) |
Президентининг
2020 йил 11 майдаги
ПҚ-4709-сон қарорига
4-ИЛОВА
Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштиришга ихтисослаштириш бўйича ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
Ў. Барноев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари
|
Ж. Ходжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари
|
Лавозимига кўра |
- |
вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари
|
Б. Тоғаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича котибияти мудири
|
- |
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси
|
|
Б. Исломов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси
|
Ш. Абдуразақов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси
|
Н. Бакиров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси
|
А. Абдуллаев |
- |
"Давергеодезкадастр" қўмитаси раиси
|
Б. Рўзибоев |
- |
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
|
А. Ортиқов |
- |
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
|
А. Эргашев |
- |
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари
|
А. Хаитов |
- |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
|
- |
Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари
|
|
Ш. Шоахмедов |
- |
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори
|
У. Исмоилов |
- |
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи
|
- |
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори
|
С. Қориев |
- |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори в.б.
|
О. Мусаев |
- |
"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раиси
|
Я. Абдураззақов |
- |
"Паррандасаноат" уюшмаси раиси
|
Б. Шарипов |
- |
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси
|
С. Ходжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳи котиби
|
Изоҳ: ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Президентининг
2020 йил 11 майдаги
ПҚ-4709-сон қарорига
5-ИЛОВА
Божхона божларидан озод этилаётган четдан олиб
киралётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал
ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари,
замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг
бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш
тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари
РЎЙХАТИ
N |
Товарлар номи
|
ТИФ ТН коди |
1. |
Уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар |
0701 10 000 0, 1209 91 800 0, 0703 20 000 0, 1209 99 990 0, 1207 70 000 0, 1209 29 600 0, 0703 10 110 0, 0712 90 110 0, 0602 10, 0602 20
|
2. |
Гидропоника иссиқхона учун кокосли субстрати
|
5305 00 000 0 |
3. |
Минерал ўғитлар, инсектицидлар, фунгицидлар, родентицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, ниҳоллар ва ўсимликларнинг ўсишини тартибга солувчи воситалар, дезинфекция воситалари
|
3101 - 3105, 3808 |
Замонавий иссиқхона қоплами ва бошқа бутловчи қисмлари
|
3926 90 970 9, 7326 90 980 7 |
5. |
Энергияни тежаш ва соялаш тизими (пўлат сим, арқон учун ғалтак, нотўқима материаллар)
|
5603 12 100 0, 7312 10 490 0, 7326 90 500 0 |
12. |
Томчилатиб суғориш тизими учун қувур ва шланглар ишлаб чиқариш учун пигмент ва препаратлар
|
3206 19 000 0 |
13. |
Томчилатиб суғориш тизими учун ПВХ қувурлар
|
3917 23 900 0 |
14. |
Суғориш учун томчилатиш трубкаси, томчилатиб суғориш тизими учун эгилувчан қувурлар
|
3917 32 000 9 |
15. |
Томчилатиб суғориш тизимини улаш учун фурнитура ва фитинглар
|
3917 40 000 0 |
16. |
Сув ҳовузига ёйиладиган сув ўтказмайдиган геомембрана тўшамаси, плёнкалар
|
4002 70 000 0 |
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимида сувни тозалаш учун фильтрлар (диск фильтрлар ва металл қумли фильтрлар)
|
8421 21 000 9 |
18. |
Фильтрлар ишлаб чиқариш учун металл фильтрларнинг бутловчи қисмлари (йиғилмаган шаклда)
|
8421 99 000 8 |
23. |
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни автоматик бошқарув тизимида ишлатиш учун метеостанция.
|
9015 80 930 0 |
24. |
Сувни автоматик тозалаш фильтр контроллери (Filtron)
|
8537 10 910 0 |
25. |
Сувни автоматик тозалаш фильтр тизими учун электромагнит соленоид
|
8504 50 950 0 |
26. |
Электромагнит соленоидлар учун кичик фитинглар
|
3917 40 000 0 |
27. |
Электромагнит соленоидлар учун U-шаклга эга монтаж қигич
|
7326 90 980 7 |
28. |
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизими учун глицерин манометр (10бар)
|
9026 20 800 0 |
29. |
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизими учун қуёш панеллари
|
8541 50 000 0 |
30. |
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизими учун пластик ва металл автоматик клапан (кран) (босим редукцион клапани, қўлда бошқариш клапани, 3 босқичли тескари ювиш клапани, тескари тебратиш клапани ва бош.)
|
8181 10 990 8 8481 40 900 0 8481 30 990 0 8481 30 910 8
|
31. |
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизими учун виктуалик металл боғлагич (хомут)
|
7326 90 980 7 |
32. |
Томчилатиб суғориш тизимини сув таъминлаш тизимига улаш учун кран (шарсимон кран ва дисксимон кран)
|
8481 30 990 8 8481 80 850 9 |
33. |
Томчилатиб суғориш тизими учун думалоқ шаклга эга ички сув томизгич (компенсация ва компенсациясиз капельница)
|
8424 90 000 0 |
34. |
Томчилатиб суғориш тизими учун думалоқ шаклга эга ташқи сув томизгич (компенсация ва компенсациясиз капельница)
|
8424 90 000 0 |
35 |
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизими учун пластик ҳаво клапани
|
8481 80 990 7 |
36. |
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизими учун ПВХ эгилувчан қувур
|
3917 32 000 9 |
38. |
Спринклер стенди (металл и пластик шаклга эга) |
9620 00 000 3 3917 23 900 0
|
39. |
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизими бассейни учун геомембрана
|
4002 70 000 0 |
41. |
Компрессион ва ПВХ бирлаштириш фитинглари
|
3917 40000 0 |
43. |
Томчилатиб суғориш тизими қувурлари, шланглари ва лента ишлаб чиқариш учун полиэтилен хом-ашё
|
3901 20 900 9 |
44. |
Диоктилфталат (ДОФ) пластификатори
|
2917 32 000 0 |
45. |
Актив кимёвий бўёқ моддалар ва препаратлар
|
3204 16 000 0 |
46. |
Пигмент ва препаратлар
|
3204 17 000 0 |
47. |
Антиоксидантлар ва каучук ва пластмасса учун таркибий стабиллаштирувчилар, бошқалар
|
3812 39 000 0 |
48. |
Стеарин кислотаси
|
3823 11 000 0 |
49. |
Чизиқли полиэтилен
|
3901 10 100 0 |
50. |
Полипропилен
|
3902 10 000 0 |
51. |
Полистирол
|
3903 10 000 0 |
52. |
Бошқа компонентлар билан аралашмаган поливинилхлорид
|
3904 10 000 0 |
53. |
Пластиклаштирилмаган модификатор
|
3904 21 000 0 |
54. |
Пластиклаштирилган модификатор
|
3904 22 000 0 |
55. |
Полиэтилентерефталат
|
3907 50 000 0 |
56. |
Полиамид
|
3908 10 000 0 |
Президентининг
2020 йил 11 майдаги
ПҚ-4709-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4161-сон қарори 10-бандида:
учинчи хатбошидаги "насос станцияларини қуришга" сўзларидан кейин "ҳар 35 гектар учун" сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилиши белгилансин".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4246-сон қарори 7-банди "б" кичик бандида:
учинчи хатбошидаги "насос станциясини қуришга" сўзларидан кейин "ҳар 35 гектар учун" сўзлари билан тўлдирилсин.
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилиши белгилансин".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 12 май
"Халқ сўзи", 2020 йил 12 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 25 май, 19-20-сон, 204-модда