язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2020 й. ПҚ-4709-сон "Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.05.2020 й.

N ПҚ-4709



РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИНИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ

ЕТИШТИРИШГА ИХТИСОСЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида экин майдонлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Шунингдек, туманларни мева-сабзавотчиликка ихтисослаштириш, маҳсулот етиштирувчиларни мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда кооперацияларга бирлаштириш каби амалий чоралар кўрилмоқда.

Жаҳон бозорлари талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳудудларни ихтисослаштириш тўғри йўл эканлигини кўрсатмоқда.

Шу сабабли, дастлабки босқичда республика бўйича 55 та туман мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилди. Бироқ, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан ҳудудларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш тизими йўлга қўйилмаган.

Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, туманлар ҳудудларини тупроққлим шароитларига мос боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, картошкачилик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш орқали ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш ҳамда илм-фан янгиликларини кенг жорий этиш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг:

республика ҳудудларини босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштириш;

республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларига ихтисослаштириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида эксперимент тариқасида 2020-2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларини 2020-2022 йилларда боғдорчилик ва узумчилик йўналишларига ихтисослаштириш кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Жиззах вилояти айрим ҳудудларини 2020-2022 йилларда сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва доривор ўсимликлар ҳамда иссиқхона хўжаликларига ихтисослаштириш кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

Жиззах вилояти айрим ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштиришда 2020-2022 йиллар давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;

Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Ишчи гуруҳ (Ў. Барноев):

а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳудудларни ихтисослаштириш кўрсаткичлари ва "Йўл харитаси"да белгиланган топшириқларнинг самарали ва ўз вақтида ижро этилишини таъминласин ҳамда натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда маълумот киритиб борсин;

б) туман ҳокимликлари ҳамда халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳудудларнинг ер майдонлари ихтисослашувидан келиб чиқиб, ушбу ер майдонларини устувор равишда рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш жараёнини ҳамда инновацион ва ресурстежамкор технологияларни қўллашни ўз ичига олган агрокластерларни ташкил этувчи салоҳиятли ташаббускорлар, фермер хўжаликлари ва бошқа субъектларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун танлов асосида ажратиш чораларини кўрсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

ихтисослаштирилаётган ҳудудларда яхлитликка жиддий эътибор қаратган ҳолда тегишли қишлоқ хўжалиги экинларининг турларига қараб плантация шаклида экспортбоп экин турларини жойлаштириш ва етиштириладиган маҳсулот ҳажмларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланишини ва бажарилишини;

сув таъминоти ва инфратузилмаси мавжуд бўлган Зомин туманидаги денгиз сатҳидан 1-1,5 минг метр баландликда бўлган Қорамозор ҳудудидан 20 гектар ер майдонини Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти балансига ўтказилишини таъминласин;

г) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Зафаробод тумани Ф.Хўжаев массивида жойлашган 30-сон манзил колониясига қарашли 513 гектар самарасиз фойдаланиб келинаётган суғориладиган ер майдонини 2 400 бошли гўшт йўналишидаги чорва комплексини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш шарти билан лойиҳа ташаббускорларига танлов асосида ажратиб бериш чораларини кўрсин;

д) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда Жиззах вилоятининг Зомин, Мирзачўл ҳамда Пахтакор туманларида, уларнинг географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда, транспорт ва инфратузилма объектлари ҳолати ва туташ туманларнинг маҳсулот етиштириш ҳажмларини инобатга олиб, йирик агрологистик марказларни ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш дастурини тасдиқласин ҳамда бажарилишини таъминласин;

е) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, тижорат банклари ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда бир ой муддатда 2020 йил давомида ташкил этиладиган инвестиция лойиҳалари бўйича, шунингдек, ҳар йили 1 октябрга қадар келгуси йил учун ташкил этиладиган лойиҳаларнинг манзилли дастурини тасдиқласин ва ҳар чоракда бажарилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига батафсил маълумот киритиб борсин;

ж) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда 2020 йил III чорагида Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш, Янгиобод ва Ш.Рашидов туманларидаги янги ўзлаштириладиган лалми ер майдонларида боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш учун артезиан қудуқ қазиш ва ер ости сувларидан фойдаланиш мақсадида бурғилаш ишларини ташкил этсин;

з) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда манзилли дастурни молиялаштиришда тижорат банкларининг кредит маблағлари, халқаро молия институтларининг кредит линиялари ва хорижий инвесторлар маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.

Бунда, тижорат банклари томонидан лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағларни шакллантиришга кредитлар ажратишда қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилсиз ҳамда барпо этилаётган қувватларни ташкил этиш даврига кредитнинг асосий қарзидан имтиёзли давр берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ў.Барноев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда:

Республиканинг айрим ҳудудларини 2020-2022 йилларда боғдорчилик ва узумчилик йўналишларига ихтисослаштириш кўрсаткичлари;

Республиканинг айрим ҳудудларини 2020-2022 йилларда сабзавот, картошка, полиз, дуккакли ва доривор ўсимликлар ҳамда иссиқхона хўжаликларига ихтисослаштириш кўрсаткичлари;

Республиканинг айрим ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштиришда 2020-2022 йиллар давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича "Йўл харитаси" лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


5. 2021 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар 5-иловага мувофиқ рўйхат бўйича четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилсин.


6. Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

боғдорчилик хўжаликларида ташкил қилинадиган ҳар 35 гектар интенсив боғ ва токзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишлари учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия маблағларини ажратиш тартиби жорий этилганлиги инобатга олинсин;

сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилиши белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:

а) Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида артезиан қудуқ қазиш ва ер ости сувларидан фойдаланиш мақсадида Узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 6 миллиард сўм маблағлари эвазига 6 дона бурғилаш машинасини харид қилиб, Жиззах вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига беғараз ажратиш ишларини амалга оширсин;

б) Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда "2020-2023 йилларда мева-сабзавотчилик, узумчилик, полизчилик ва картошкачилик соҳаларида амалга ошириладиган илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион илмий-техник лойиҳалар" дастурини шакллантирсин ва лойиҳаларни дастурда белгиланган муддатларда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиб борсин.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мазкур дастур доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этиладиган лойиҳаларни белгиланган тартибда молиялаштириш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ихтисослаштирилган ҳудудларда ташкил этиладиган ҳар бир агрокластерга халқаро стандартларга (Global GAP, Organic, ISO 22000 ва бошқалар) мувофиқ хавфсизликни бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш режасини ишлаб чиқиб, амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ихтисослаштирилган ҳудудларнинг, биринчи навбатда Жиззах вилоятининг табиий газ ва электр энергияси таъминотини ўрганган ҳолда замонавий иссиқхоналар, интенсив боғ ҳамда токзорлар ташкил этилаётган ҳудудларни энергия ресурслари билан таъминлаш, шунингдек, қайта тикланувчи ва ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйган ташаббускорлар, фермер хўжаликлари ва бошқа субъектларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рағбатлантириш чораларини кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 майдаги

ПҚ-4709-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жиззах вилояти айрим ҳудудларини

2020-2022 йилларда боғдорчилик ва узумчилик

йўналишларига ихтисослаштириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

       

Т/р

Ихтисос-

лашган

ҳудуд номи

Жами

ихти-

сос-

лаш-

ган ер

май-

дони,

гектар

Ихтисос-

лашув

Боғдорчилик

Узумчилик

боғдор-

чиликка

ихтисос-

лашган

майдон,

гектар

шун-

дан,

мав-

жуд

боғ

май-

дони,

гек-

тар

янги боғ барпо этиш режаси, гектар

2020 йил

2021 йил

2022 йил

Узум-

чиликка ихтисос-

лашган майдон,

гектар

шун-

дан,

мав-

жуд

ток-

зор

май-

дони,

гек-

тар

Янги ток-

зор

барпо

этиш режаси,

гек-

тар

2020 йил

2021 йил

2022 йил

Арнасой

1

Мустақиллик

70

боғдор-

чилик

70

5

70


40

30







2

Туркистон

255

боғдор-

чилик-

узумчилик

60

20

40


40


195


195

20

20

155

3

Қозоғистон

101

боғдор-

чилик

101

10

101


101








Жами:

426


231

35

211

0

181

30

195

0

195

20

20

155

Бахмал

1

Қўшчинор

2971

боғдор-

чилик

2971

764

2217

667

700

850







2

Бахмал булоқлари

4059

боғдор-

чилик

4059

1457

2656

797

1000

859







3

Нушкент

1455

боғдор-

чилик

1455

510

945

283

330

332







4

А.Усанов

1057

боғдор-

чилик

1057

1079

78

25

29

24







5

Турон

219

боғдор-

чилик

219

137

82

18

28

36







6

Сангзор

389

боғдор-

чилик

389

389











7

Тонготар

339

боғдор-

чилик

339

339











8

С.Айний

564

узумчилик







564

11

553

138

208

208

9

Ғаллакон

669

узумчилик







669

213

456

114

171

171

10

Нурли қуёш

835

узумчилик







835

20

815

204

306

305

11

Тараққиёт

670

узумчилик







670

38

632

158

237

237

12

Боғишамол

380

узумчилик

23


23

10

13


357

3

354

88

133

133

13

Мустақиллик

330

узумчилик







330

51

279

70

105

105

14

Турон

1028

узумчилик







1028

117

911

228

341

342

15

Узунбулоқ

350

узумчилик







350

350





Жами:

15315


10512

4675

6001

1800

2100

2100

4803

803

4000

1000

1500

1500

Ғаллаорол

1

Янгиҳаёт

179

боғдор-

чилик

179

179

54

0

39

15







2

Зарбулоқ

2983

боғдор-

чилик-

узумчилик

2132

102

2030

112

970

948

851

194

657

240

240

177

3

Ғаллаорол

1089

боғдор-

чилик

1089

153

936

936









4

Бўстон

87

боғдор-

чилик

87

115











5

Оқтом

576

боғдор-

чилик

576

576











6

Д.Йўлдошов

118

узумчилик







118

70

48

48



7

Т.Худаёров

1001

узумчилик







1 001

300

701

281

213

207

8

Музбулоқ

1234

узумчилик







1 234

66

1 169

345

370

454

9

Олтинбошоқ

462

узумчилик







462

43

419

86

177

155

Жами:

7729


4063

1125

3020

1048

1009

963

3666

673

2993

1000

1000

993

Ш.Рашидов

1

Янги ҳаёт

186

боғдор-

чилик

186

186











2

Х.Носиров

385

боғдор-

чилик

385

15

370

70

100

200







3

Равот

3 574

боғдор-

чилик

3574

635

1600

100

600

900







4

З.М.Бобур

300

узумчилик







300


300


100

200

5

Р.Қосимов

105

узумчилик







105

5

100

15

35

50

Жами:

4 550


4145

836

1970

170

700

1100

405

5

400

15

135

250

Зарбдор

1

Оқ булоқ

463

боғдор-

чилик

463


463

0

463

0







Жами:

463


463


463

0

463

0







Зафаробод

1

Мустақиллик

62

боғдор-

чилик

62


62

10

25

27







2

Чимқурғон

219

узумчилик







219


219


105

114

Жами:

281


62

0

62

10

25

27

219

0

219

0

105

114

Зомин

1

Ўзбекистон

193

боғдор-

чилик

193

193











2

Молгузар

9575

боғдор-

чилик-

узумчилик

5056

56

5000

420

2300

2280

4519

252

4267

1625

1225

1417

3

Аччи

808

боғдор-

чилик-

узумчилик

297

17

280

180

50

50

511

40

471

271

200

0

4

Ширин

935

боғдор-

чилик-

узумчилик

754

34

720

200

250

270

181

25

156

156

0

0

5

Лайлак уя

128

боғдор-

чилик-

узумчилик

128

128











6

Э.Холматов

437

боғдор-

чилик

126

126





311

196

115

15

50

50

7

ХРУ-17

856

узумчилик







856

192

664

107

275

283

8

Зомин-1

261

узумчилик







261

11

250

250



9

Култепа

75

узумчилик







75

5

70

70



Жами:

13267


6554

554

6000

800

2600

2600

6713

721

5992

2492

1750

1750

Мирзачўл

1

Р.Хайдаров

80

боғдор-

чилик

80


80

20

30

30







Жами:

80


80


80

20

30

30







Фориш

1

Нарвон

435

боғдор-

чилик

435


435

100

135

200







2

Боғдон

10568

боғдор-

чилик-

узумчилик

300

300





10268

891

9377

3640

3028

2709

3

Меҳнатобод

605

узумчилик







605

105

500

210

90

200

4

Фориш

500

узумчилик







500


500


200

300

Жами:

12108


735

300

435

100

135

200

11373

996

10377

3850

3318

3209

Янгиобод

1

Хўжамушкентсой

1037

боғдор-

чилик-

узумчилик


130

30

100

50

50


907

343

564

200

200

164

2

Баландчақирсой

2443

боғдор-

чилик-

узумчилик

1747

8

1739

50

400

1289

696

14

682

150

200

332

3

Сармич саховати

560

боғдор-

чилик-

узумчилик

250


250


100

150

310

5

305

0

100

205

4

Қушқанд булоғи

1158

узумчилик







1158


1158

200

300

658

Жами:

5198


2127

38

2089

100

550

1439

3071

362

2709

550

800

1359

Вилоят бўйича

жами:

59417


28972

7563

20332

4048

7794

8489

30445

3560

26885

8927

8629

9329





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 майдаги

ПҚ-4709-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жиззах вилояти айрим ҳудудларини

2020-2022 йилларда сабзавот, картошка, полиз,

дуккакли ва доривор ўсимликлар ҳамда иссиқхона

хўжаликларига ихтисослаштириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

      

Т/р

Ихтисос-

лашган

ҳудуд номи

Жами

ихти-

сос-

лаш-

ган

ер

май-

дони,

гектар

Ихтисо-

слашув

Сабзавот-

чилик

Полиз

Картошка-

чилик

Дуккакли

ва доривор

ўсимликлар

Иссиқхона

Озуқа экинлари

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2020

йил

2021

йил

2022

йил

2020

йил

2021

йил

2022 йил

Арнасой

1

Қозоғистон

495

сабзавот-

полиз-иссиқхона


261


167










30

37




2

Фарғона

263

озуқа

экинлари


















263


Жами:

758

0

0

261

0

167

0

0

0

0

0

0

0

0

0

30

37

0

0

263

Бахмал

1

Қатортол

703

дуккакли-

сабзавот

93









610









2

Боғишамол

573

дуккакли-

сабзавот

154









419









3

Мустақил-

лик

510

дуккакли-

сабзавот

228









282









4

Турон

489

дуккакли-

сабзавот

105









384









5

Узунбулоқ

1787

дуккакли-

сабзавот

90









1697









6

Тонготар

262

картошка







262












7

Гулбулоқ

338

картошка







338












8

Деҳконобод

200

картошка







200












9

Нурли қуёш

1183

дуккакли










1183









10

Тараққиёт

1276

дуккакли-

иссиқхона










1226



20

15

15




11

Қўшчинор

1881

дуккакли










1881









12

С.Айний

672

дуккакли










672









13

Сангзор

1212

дуккакли










1212









14

Ғаллакон

435

дуккакли










435










Жами:

11520

0

670

0

0

0

0

0

800

0

0

10000

0

0

20

15

15

0

0

0

Ғаллаорол

1

Д.Йулдошев

345

сабзавот-

картошка

295






50












2

Янги ҳаёт

422

сабзавот-

картошка

358






64












3

Истиқбол

693

сабзавот-

картошка

638






55












4

Бўстон

321

сабзавот-

картошка

252






69












5

Т.Худаёров

120

сабзавот-

картошка

105






15












6

Оқтом

443

сабзавот-

картошка

349






94












7

Музбулоқ

1002

сабзавот-

картошка

852






150












8

Олтин бошоқ

366

сабзавот-

картошка

351






15












9

Э.Исмоилов

2048

дуккакли










2048









10

Ғ.Ғулом

2009

дуккакли










2009









11

М.Қоризий

2014

дуккакли










2014









12

Қипчоқсув

3612

дуккакли










3612









13

Кўкбулоқ

100

иссиқхона













26

35

39





Жами:

13493

0

3200

0

0

0

0

0

510

0

0

9683

0

0

26

35

39

0

0

0

Дўстлик тумани

1

Навбаҳор

43

иссиқхона













12

14

16





Жами:

43

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

12

14

16

0

0

0

Ш.Рашидов тумани

1

Янги ҳаёт

210

сабзавот-

озуқа экини

60

50

40















60

2

Қулиписар

300

сабзавот-полиз


50

50

50

50

100













3

Олтинсой

280

сабзавот-

иссиқхона





60

70







20

30

50



50

4

Х.Носиров


150

сабзавот

80

40

30
















5

Р.Қосимов

200

сабзавот

50

50

100
















6

Равот

1200

сабзавот-

полиз

50

50

100

150

350

500













7

Самарқанд-

қудуқ

165

озуқа

экинлари


















165

8

Меҳнатобод

405

озуқа

экинлари


















405


Жами:

2910

0

240

240

320

200

460

670

0

0

0

0

0

0

20

30

50

0

0

680

Зарбдор тумани

1

Нурафшон

172

полиз





172














2

П.Умурзоқов

315

полиз





315














3

Тоза уруғ

89

иссиқхона













54

35





4

Истиқбол

635

озуқа

экинлари


















635


Жами:

1211

0

0

0

0

0

487

0

0

0

0

0

0

0

54

35

0

0

0

635

Зомин тумани

1

Янги ҳаёт

1234

сабзавот-

полиз

617



617















2

Иқбол

618

сабзавот-

дуккакли

133









485









3

Ўзбекистон

1347

сабзавот-

дуккакли

443









904









4

ХРУ-17

1302

сабзавот-

дуккакли

802









500









5

Молгузар

3220

сабзавот-

доривор

220









3000









6

Лайлак уя

450

сабзавот

450


















7

А.Тоиров

664

полиз




664















8

Гулистон

581

полиз




581















9

Чорвадор

594

дуккакли










594









10

Еттикечув

379

дуккакли










379









11

Бешкуби

534

дуккакли










534









12

Янги ҳаёт-2

906

Дуккакли










906









13

Э.Холматов

86

Иссиқхона













86






14

Ширин

2803

сабзавот-

доривор

197









2606









15

Зомин-1

485

сабзавот

485


















16

Култепа

220

сабзавот

220


















17

Янги чорвадор

543

сабзавот

543



















Жами:

15963

0

4108

0

0

1862

0

0

0

0

0

9908

0

0

86

0

0

0

0

0

Зафаробод тумани

1

Чимқўрғон

810

полиз




810















2

Ф.Хўжаев

800

полиз




800















3

С.Синдаров

57

иссиқхона













7

20

30





Жами:

1667


0

0

0

1610

0

0

0

0

0

0

0

0

7

20

30

0

0

0

Мирзачўл тумани

1

Туркистон

430

полиз




50

230

150













2

Янгидала

570

полиз





270

300













3

Р.Ҳайдаров СИУ

90

иссиқхона














40

50




4

Абай СИУ

10

иссиқхона













10







Жами:

1100

0

0

0

0

50

500

450

0

0

0

0

0

0

10

40

50

0

0

0

Пахтакор тумани

1

А.Икромов

93

полиз-

иссиқхона




25









15

30

23




2

Наврўз

63

полиз-

иссиқхона




10









3

10

40




3

Бўстон

20

полиз




20















4

Самарқанд

55

полиз




55
















Жами:

231

0

0

0

0

110

0

0

0

0

0

0

0

0

17

40

63

0

0

0

Фориш тумани

1

Боғдон

650

доривор -

иссиқхона










150

200

200

20

40

40




2

Фориш

1950

Доривор










650

650

650








Жами:

2600

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

800

850

850

20

40

40

0

0

0

Янгиобод тумани

1

Хўжамуш-

кентсой

637

сабзавот

125

150

361
















2

Баландча-

қирсой

2558

сабзавот -

иссиқхона -

озуқа экин


289

300










10

30

60


1869


3

Қушқанд булоғи

2203

озуқа

экинлари


















2203


Жами:

5398

0

125

439

661

0

0

0

0

0

0

0

0

0

10

30

60

0

1869

2203


Вилоят жами:

56893

0

8342

940

981

3999

1447

1120

1310

0

0

30390

850

850

282

329

400

0

1869

3781





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 майдаги

ПҚ-4709-сон қарорига

3-ИЛОВА



Жиззах вилояти айрим ҳудудларини қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштиришда

2020-2022 йиллар давомида амалга ошириладиган

чора-тадбирлар бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Ижро муддати

Масъуллар

ижро учун

назорат учун

1.

Зомин туманидаги "Чап тармоқ" каналига 140 метр баландликдаги "Ғаллакор" ҚФЙ ҳудудининг адирлик қисмида 250 гектар майдонда "Зомин чарос узум" МЧЖ томонидан томчилатиб суғориш технологияси асосида барпо қилинаётган узумзорни сув билан таъминлаш учун икки кўтармали 2 дона насос станциясини қуришни 2020 йилда қўшимча ажратилган инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштириш. Ушбу объект бўйича буюртмачи этиб - "Жиззахсувқурилишинвест" давлат унитар корхонасини белгилаш.

2020 йил

1 июнь


Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ортиқов), Молия вазирлиги (Эргашев), Жиззах вилояти ҳокими (Салиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси

(Тоғаев)

2.

Зомин, Зарбдор, Пахтакор ва Ш.Рашидов туманларига хизмат қилувчи коллекторларнинг ер ости сизот сувларини йиғиб олиб чиқиб кетувчи "Жиззах бош зовури"нинг Зомин, Зарбдор туманлари ҳудудидан ўтувчи ПК192+00 дан ПК680+00 гача бўлган 48,8 км узунликдаги коллекторни реконструкция қилиш ишларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич амалга ошириш. Ушбу объект бўйича буюртмачи этиб - "Жиззахсувқурилишинвест" давлат унитар корхонасини белгилаш.

2020-2023 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ортиқов), Молия вазирлиги (Эргашев), Жиззах вилояти ҳокими (Салиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси

(Тоғаев)

3.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган 1850 гектар ерларни 2020 йилда фойдаланишга киритиш учун Арнасой туманидаги 3,45 км лоток тармоқларини реконструкция қилиш ҳамда Мирзачўл тумани Янгидала ва Туркистон ҳудудида насос станциясини қуриш объектларини қўшимча равишда ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш. Ушбу объект бўйича буюртмачи этиб - "Жиззахсувқурилишинвест" давлат унитар корхонасини белгилаш.

2020 йил

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ортиқов), Молия вазирлиги (Эргашев), Жиззах вилояти ҳокими (Салиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамаси

(Тоғаев)

4.

Қуйидагилар бўйича Вазирлар Маҳкамасига иқтисодий ва илмий асосланган таклифларни киритиш:

Зомин, Бахмал ва Янгиобод туманларидаги булоқлар ва сел сувларини йиғувчи сел сув омборини қуриш;

Зомин туманидаги "ДМ-2-1" каналига қўшимча сув бериш мақсадида "ДМ-1" каналига насос станциясини қуриш;

Зомин туманидаги Еттикечув (Мих) қишлоғидан Дуоба ҚФЙ (Собиқ Пословский) ҳудудларига сув олиш иншооти қурилиши ва темир қувурлари орқали 30 км узунликда сув тармоқларини қуриш.

3 ой муддатда

Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Исламов), Давлат экология қўмитаси (Абдуразаков), Молия вазирлиги (Эргашев), Жиззах вилоят ҳокими (Салиев)

Вазирлар Маҳкамаси

(Тоғаев)

5.

Жиззах шаҳар марказидан оқиб ўтувчи 7,8 км бўлган хўжаликлараро каналлар ва умумий узунлиги 29,7 км бўлган хўжалик ички суғориш тармоқларини Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиш лойиҳасини киритиш.

1 ой муддатда

Жиззах вилояти ҳокими (Салиев), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев)

Вазирлар Маҳкамаси

(Тоғаев)

6.

Ғаллаорол туманининг Соҳибкор, Кўктолкўкдала ва Истиқбол ҳудудларидаги 3,5 минг гектар, Бахмал тумани Мустақиллик, Турон, Тараққиёт, Қатортол ва Узунбулоқ массивларидаги 1,3 минг гектар майдонларни кафолатли сув билан таъминлаш чораларини кўриш.

доимий


Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Жиззах вилояти ҳокими (Салиев)

Вазирлар Маҳкамаси

(Тоғаев)

7.

Вилоят ҳудудида қишлоқ хўжалигида ўзлаштириш мумкин бўлаётган ва гидрогеологик нуқтаи назардан ўрганилмаган майдонларни аниқлаб, уларни ер ости сувлари ҳисобидан суғоришни асослаш бўйича гидрогеологик тадқиқот ишлари олиб бориш ҳамда "Минерал хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури"га тегишли ўзгартиришлар киритиш.

1 ой муддатда

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Исламов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Тоғаев)

8.

Бахмал туманининг табиий географик жойлашуви, тупроққлим шароитидан келиб чиққан ҳолда денгиз сатҳидан 1,2-1,6 минг метр баландликда жойлашган майдонларда олма меваси етиштиришга ихтисослашган "интенсив боғдорчилик" лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш.

2020-2022 йиллар

Жиззах вилоят ҳокими (Салиев), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев), Миллий банк (Мирсоатов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Тоғаев)

9.

Бахмал туманида 100 гектар майдонда интенсив усулда олма боғини ташкил этиб, аҳолига лизинг шартлари асосида бериш.


2021-2022 йиллар

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Шоахмедов), Миллий банк (Мирсоатов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Тоғаев)

10.

Маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ҳудудларнинг географик жойлашуви, тупроққлим шароити ҳамда сув ресурслари захираларидан келиб чиқиб, интенсив усулда боғ ва токзорлар барпо этиш бўйича ҳудудлар кесимида тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқилган тавсияларни вилоятнинг ихтисослашган ҳудудларида интенсив боғ ва токзорлар барпо этувчи ташаббускорларга ўқув тренинглар ташкил этиш орқали етказиш.

икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Бобоев), Жиззах вилоят ҳокими (Салиев)

Вазирлар Маҳкамаси

(Тоғаев)

11.

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Жиззах илмий-тажриба станцияси негизида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобидан "in-vitro" шароитида мевали дарахтлар пайвандтагларива кўчатларини етиштириш учун замонавий лаборатория, иссиқхона ва кўчатхоналар ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Молия вазирлиги (Ишметов), Жиззах вилоят ҳокими (Салиев)

Вазирлар Маҳкамаси

(Тоғаев)





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 майдаги

ПҚ-4709-сон қарорига

4-ИЛОВА



Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

етиштиришга ихтисослаштириш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

Ў. Барноев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари

Ж. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

Лавозимига кўра

-

вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

Б. Тоғаев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича котибияти мудири

Б. Норқобилов

-

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Б. Исломов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

Ш. Абдуразақов

-

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

Н. Бакиров

-

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси

А. Абдуллаев

-

"Давергеодезкадастр" қўмитаси раиси

Б. Рўзибоев

-

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

А. Ортиқов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

А. Эргашев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

А. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, "Ўзбекчорванасл" агентлиги директори

Ш. Шоахмедов

-

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори

У. Исмоилов

-

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи

Н. Нажимов

-

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори

Р. Бобоев

-

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори

С. Қориев

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори в.б.

О. Мусаев

-

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раиси

Я. Абдураззақов

-

"Паррандасаноат" уюшмаси раиси

Б. Шарипов

-

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси

С. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳи котиби

               

Изоҳ: ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 майдаги

ПҚ-4709-сон қарорига

5-ИЛОВА



Божхона божларидан озод этилаётган четдан олиб

киралётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал

ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари,

замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг

бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш

тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари

РЎЙХАТИ

             

N

Товарлар номи

ТИФ ТН коди

1.

Уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар

0701100000, 1209918000, 0703200000, 1209999900, 1207700000,  1209296000, 0703101100, 0712901100, 060210, 060220

2.

Гидропоника иссиқхона учун кокосли субстрати

5305000000

3.

Минерал ўғитлар, инсектицидлар, фунгицидлар, родентицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, ниҳоллар ва ўсимликларнинг ўсишини тартибга солувчи воситалар, дезинфекция воситалари

3101 - 3105, 3808

4.

Замонавий иссиқхона қоплами ва бошқа бутловчи қисмлари

010641, 3926909709, 7326909807

5.

Энергияни тежаш ва соялаш тизими

5603121000, 7312104900, 7326905000

6.

Иссиқхонани бошқариш тизими

8501510000, 8483908909, 8425390004, 8537101000

7.

Иқлимни компьютер орқали бошқариш тизими

8537109100

8.

Иситиш тизими ва бутловчи қисмлари

8402200009, 8416202000, 7310299000, 8481409000, 8419110000

9.

Томчилатиб, ёмғирлатиб ва бошқа сув тежовчи суғориш технологияларнинг бутловчи қисмлари

8424811000

10.

Автоматика жиҳозлари ва бутловчи қисмлар

8424811000

11.

Насос қурилмалари

8424811000

12.

Томчилатиб суғориш тизими учун қувур ва шланглар ишлаб чиқариш учун пигмент ва препаратлар

3206190000

13.

Томчилатиб суғориш тизими учун ПВХ қувурлар

3917239000

14.

Суғориш учун томчилатиш трубкаси, томчилатиб суғориш тизими учун эгилувчан қувурлар

3917320009

15.

Томчилатиб суғориш тизимини улаш учун фурнитура ва фитинглар

3917400000

16.

Сув ҳовузига ёйиладиган сув ўтказмайдиган геомембрана тўшамаси, плёнкалар

4002700000





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 11 майдаги

ПҚ-4709-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4161-сон қарори 10-бандида:

учинчи хатбошидаги "насос станцияларини қуришга" сўзларидан кейин "ҳар 35 гектар учун" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилиши белгилансин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4246-сон қарори 7-банди "б" кичик бандида:

учинчи хатбошидаги "насос станциясини қуришга" сўзларидан кейин "ҳар 35 гектар учун" сўзлари билан тўлдирилсин.

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"сувдан фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш бўйича ваколатли органлар томонидан бериладиган тегишли рухсатномага асосан ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилиши белгилансин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 май


"Халқ сўзи", 2020 йил 12 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 25 май, 19-20-сон, 204-модда