язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари/ Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 02.05.2020 й. 3232-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 31.03.2020 й. 2020-11-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 2 майда 3232-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2020 йил 31 мартдаги

2020-11-сон қарорига

ИЛОВА



Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи

тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон "Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи солиқ тўловчиларини (бундан буён матнда солиқ тўловчилар деб юритилади) солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказиш деб юритилади) тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Солиқ тўловчиларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг ягона автоматлаштирилган тизимида (бундан буён матнда тизим деб юритилади) ҳисобга олиш орқали амалга оширилади.


2. Солиқ тўловчилар солиқ органларида қўшилган қиймат солиғининг тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтадилар ва бу қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишнинг шарти ҳисобланади.



2-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


1-§. Рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилиш


3. Солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида солиқ органларида мажбурий ва ихтиёрий тартибда рўйхатдан ўтказилади.


4. Қуйидаги солиқ тўловчилар мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилади:

товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган солиқ даврида 1 миллиард сўмдан ошган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса;

фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари;

оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича - оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс - оддий ширкатнинг иштирокчиси;

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи (импорт) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва (ёки) фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи шахслар;

юридик шахслар - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, башарти уларда эллик гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса ёки пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар;

бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар;

лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар;

бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахслар, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;

марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахслар.


5. Қуйидаги солиқ тўловчилар ихтиёрий тартибда рўйхатдан ўтказилади:

янги ташкил этилаётган юридик шахслар;

мажбурий тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган юридик шахслар;

солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.


6. Солиқ тўловчини мажбурий равишда рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризасига асосан, у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан амалга оширилади, бунда ариза солиқ тўловчининг қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтиши керак бўлган ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилиши керак.


7. Юридик шахсни ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризасига асосан, у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан амалга оширилади, бунда ариза қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтиладиган ойнинг биринчи санаси бошлангунга қадар юборилиши зарур.


8. Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорларни ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризасига асосан, у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан амалга оширилади, бунда ариза якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадлари белгиланган суммадан ошган санадан 5 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.


9. Солиқ тўловчи томонидан солиқ органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза юборилган сана аризанинг тақдим этилган санаси деб ҳисобланади.


10. Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашни танлаган янги ташкил этилаётган юридик шахслар, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан, тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризасига асосан рўйхатдан ўтказилади.



2-§. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган

мурожаатларни кўриб чиқиш


11. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш кун ичида солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан кўриб чиқилади ва солиқ тўловчини қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида тизимда рўйхатдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади.


12. Солиқ тўловчини рўйхатдан ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (бундан буён матнда Давлат солиқ қўмитаси деб юритилади) томонидан солиқ органига тақдим этилган рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза ва солиқ органининг рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги қарори асосида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда солиқ тўловчига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) расмийлаштирилади.


13. Солиқ тўловчи тизимда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, унга тизим орқали автоматик равишда қўшилган қиймат солиғи рўйхат рақами берилади ва гувоҳномада кўрсатилади.

Солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи рўйхат рақамини ҳисобварақ-фактурада ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатда кўрсатиши шарт.


14. Солиқ тўловчи рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклдаги гувоҳнома юборилади.



3-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ ҚАЙТА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


15. Юридик шахснинг номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О. ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида қайта рўйхатдан ўтказилади, бунда солиқ тўловчининг қайта рўйхатдан ўтказилиши Давлат хизматлари марказидан келиб тушган маълумотлар асосида солиқ органлари маълумотлар базасига тегишли ўзгартиришлар киритиш йўли билан тизимда автоматик тарзда амалга оширилади.


16. Солиқ тўловчини қайта рўйхатдан ўтказиш, солиқ тўловчи ҳамда унинг контрагентлари томонидан қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланишига таъсир қилмайди ва қўшилган қиймат солиғи рўйхат рақамини ўзгаришига олиб келмайди.


17. Солиқ тўловчининг қайта рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумот бир иш куни ичида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.



4-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ


18. Солиқ органлари томонидан қуйидаги ҳолларда солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинади:

юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тугатилган тақдирда, солиқ органлари томонидан Тадбиркорлик субъектларини ягона давлат реестрига киритилган маълумотлар асосида;

солиқ текширувлари ўтказиш жараёнида банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатурасига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда;

солиқ текшируви жараёнида, солиқ тўловчи томонидан битим тузишда кўзланган асосий мақсад қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги аниқланган тақдирда;

агар, сўнгги календарь йил давомида солиқ тўловчисининг солиқ солинадиган айланмаси ҳажми 1 миллиард сўмдан ошмаган бўлса ихтиёрий тартибда рўйхатдан чиқарилади, бунда солиқ тўловчининг солиқ солинадиган айланмаси ҳажми 1 миллиард сўмдан ошмаган тақдирда, йил тугаганидан кейин беш кун ичида, солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий тартибда рўйхатдан чиқариш тўғрисида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ электрон шаклдаги ариза тақдим этади;

солиқ тўловчи суд томонидан сохта тадбиркорлик билан шуғулланганлиги эътироф этилган тақдирда, сохта тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган тақдирда.


19. Солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


20. Солиқ тўловчининг рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан бир кун ичида, солиқ тўловчи суд томонидан сохта тадбиркорлик билан шуғулланганлиги эътироф этилган тақдирда, сохта тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган кундан бошлаб уч иш куни ичида қабул қилинади. Қарорда солиқ тўловчининг рўйхатдан чиқарилган санаси кўрсатилиши шарт.


21. Солиқ тўловчиларнинг рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақидаги ахборот Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва бир кун ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.



5-БОБ. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ

ТЎЛОВЧИЛАРИНИНГ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


22. Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг ҳисобининг юритилишини таъминлаш мақсадида Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг ягона реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) юритилади.


23. Реестрга қуйидаги маълумотлар киритилади:

қўшилган қиймат солиғи тўловчининг рўйхат рақами;

юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., юридик шахс номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О., уларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказилганлиги, қайта рўйхатдан ўтказилганлиги, рўйхатдан ўтказилиши бекор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар;

солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризасида кўрсатиладиган маълумотлар.


24. Давлат солиқ қўмитаси реестрни шакллантириш ва юритиш билан бирга:

реестрни юритишга оид ташкилий ва методологик принципларни ишлаб чиқади;

рўйхатдан ўтказишни ташкиллаштиради;

реестр маълумотлари базасининг администратори вазифасини бажаради, хусусан, маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, маълумотларнинг ишончлилиги ва долзарблигини назорат қилиш, уларни сақлаш ҳамда ҳимоя қилинишини назорат қилади;

реестр базасининг автоматлаштирилган тарзда юритилишини таъминлайди;

реестр маълумотларидан эркин фойдаланилишини таъминлайди.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



АРИЗА

қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида

мажбурий тартибда рўйхатдан ўтиш тўғрисида

               

(юридик шахснинг - тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи)

            

(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ), кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами


манзилида жойлашган


амалга оширади

асосий фаолият (ихтисослиги) тури


"___" ________ 20__ йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олишингизни сўрайди.


Қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтиш учун асос:



товарларни реализация қилишдан олинган даромади солиқ даврида бир миллиард сўмдан ошган юридик



шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар



фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик



шахслари



оддий ширкат шартномалар (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномалар) доирасида амалга



ошириладиган фаолият бўйича - оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахслар - оддий ширкатнинг иштирокчилари



Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга



оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар



акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва (ёки) фойдали



қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи шахслар



юридик шахслар - қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, башарти уларда эллик гектар ва ундан



ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса ёки пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар



бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар



лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар



бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар,

шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахслар, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда



марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш

бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахслар



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик

шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса

Аризани тақдим этиш муддати

"____" __________ 20___ йил


га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

1. СТИР












2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)













3. Телефон








код рақам










Мазкур маълумотномада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар


Мазкур маълумотнома

  



(кераклигига "V" белгиси қўйилади)

СТИР











Ф.И.О.




шахсан


почта орқали


Имзо




     


Бош бухгалтер








варақда тақдим этилган


  




СТИР












Тақдим этилган сана "_____" _______20__ йил


Ф.И.О.



                                                    (кк/оо/йй)


Имзо






   



Ф.И.О.



Сана "_____" _______________ 20____ йил



Имзо



(кк/оо/йй)






               

Изоҳ. Мазкур ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилади.






Низомга

2-ИЛОВА



АРИЗА

қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида

ихтиёрий тартибда рўйхатдан ўтиш тўғрисида


(юридик шахснинг - тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи)

            

(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ), кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами


манзилида жойлашган


амалга оширади

асосий фаолият (ихтисослиги) тури


"___" ________20__йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олишингизни сўрайди.


Қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтиш учун асос:

       

           

        

      

      

Аризани тақдим этиш муддати

"____" __________ 20___ йил


га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

1. СТИР












2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)













3. Телефон








код рақам










Мазкур маълумотномада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар


Мазкур маълумотнома

  



(кераклигига "V" белгиси қўйилади)

СТИР











Ф.И.О.




шахсан


почта орқали


Имзо




     


Бош бухгалтер








варақда тақдим этилган


  




СТИР












Тақдим этилган сана "_____" _______20__ йил


Ф.И.О.



                                                    (кк/оо/йй)


Имзо





   



Ф.И.О.



Сана "_____" _______________ 20____ йил



Имзо



(кк/оо/йй)






           

Изоҳ. Мазкур ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилади.






Низомга

3-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ



ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ ТЎЛОВЧИСИ СИФАТИДА

РЎЙХАТДАН ЎТГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА


Г У В О Ҳ Н О М А

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ














РЎЙХАТ РАҚАМИ














          

Мазкур гувоҳнома қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобга қўйилганлиги ва қўшилган қиймат солиғи шахсий рўйхатга олиш рақами берилганлигини тасдиқлайди

Солиқ тўловчининг номи


Солиқ тўловчининг идентификация рақами


Шахс қўшилган қиймат солиғи солиқ тўловчиси бўлган сана


Рўйхатдан ўтиш санаси


          

         

QR-код



           





Низомга

4-ИЛОВА



АРИЗА

қўшилган қиймат солиғи тўловчисини

рўйхатдан чиқариш тўғрисида

                 

(юридик шахснинг - тадбиркорлик субъектининг тўлиқ номи)

       

(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ), кўчанинг номи ва уй (хонадон)нинг рақами


манзилида жойлашган


амалга оширади

асосий фаолият (ихтисослиги) тури


"___" ____________20___ дан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича рўйхатдан чиқаришингизни сўрайди.


Қўшилган қиймат солиғи бўйича рўйхатдан чиқаришга асос:

       

         

           

        

      

      

Аризани тақдим этиш муддати

"____" __________ 20___ йил


га тақдим этилади.

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)


Солиқ тўловчи тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

1. СТИР












2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)













3. Телефон








код рақам










Мазкур маълумотномада кўрсатилган

маълумотларнинг ишончлилиги

ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

     

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

    

Раҳбар


Мазкур маълумотнома

  



(кераклигига "V" белгиси қўйилади)

СТИР











Ф.И.О.




шахсан


почта орқали


Имзо




     


Бош бухгалтер








варақда тақдим этилган


  




СТИР












Тақдим этилган сана "_____" _______20__ йил


Ф.И.О.



                                                    (кк/оо/йй)


Имзо





   



Ф.И.О.



Сана "_____" _______________ 20____ йил



Имзо



(кк/оо/йй)






Изоҳ. Мазкур ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 11 май, 18-сон, 194-модда