язык интерфейса

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2020 й. ПФ-5992-сон "2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2020 й. ПФ-5992-сон "2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.05.2020 й.

N ПФ-5992



2020-2025 ЙИЛЛАРГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БАНК ТИЗИМИНИ

ИСЛОҲ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА


Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш ҳамда ушбу секторда рақобат муҳитини кучайтириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди.

Хусусан, халқаро стандартларга мувофиқ келадиган ва молиявий соҳага хорижий инвестициялар киритиш учун жозибадор ҳуқуқий муҳитни яратадиган Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги ҳамда "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги янгиланган қонунлари қабул қилинди.

Шу билан бирга, банк соҳасидаги ҳозирги ҳолат таҳлили банк секторида давлатнинг юқори даражадаги аралашуви, давлат иштирокидаги банкларда менежмент ва таваккалчиликларни бошқариш сифатининг етарли эмаслиги, иқтисодиётда молиявий воситачиликнинг паст даражаси каби банк секторини иқтисодий янгиланишлар ва жамият эҳтиёжларига мос равишда ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Молиявий хизматларнинг оммабоплигини ошириш, банкларнинг ҳудудларга кириб боришини кенгайтириш ва барча аҳоли пунктларида бир хил турдаги хизматлар кўрсатилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши лозим.

Банк тизимига замонавий сервис ечимлари асосида ахборот технологияларини, молиявий технологияларни кенг жорий этиш, ахборот хавфсизлигини лозим даражада таъминлаш, шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатишда инсон омили таъсирини камайтириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, хусусий сектор ривожини рағбатлантириш, банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини, банк хизматлари оммабоплигини ва уларнинг сифатини ошириш учун банк секторини тубдан трансформация қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида банк секторини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

молия бозорида тенг рақобат шароитларини яратиш, кредитлашни фақат бозор шартлари асосида амалга ошириш, банкларнинг давлат ресурсларига қарамлигини пасайтириш, банкларда хизмат кўрсатишни модернизация қилиш, самарали инфратузилма яратиш ва банклар фаолиятини автоматлаштириш, шунингдек, банкларнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган функцияларини босқичма-босқич бекор қилиш орқали банк тизимининг самарадорлигини ошириш;

кредит портфели ва таваккалчиликларни бошқариш сифатини яхшилаш, кредитлаш ҳажмлари ўсишининг мўътадил даражасига амал қилиш, мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсат юритиш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва халқаро амалий тажрибага эга бўлган менежерларни жалб қилиш, молиявий таваккалчиликларни баҳолаш учун технологик ечимларни татбиқ этиш орқали банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш;

давлат улуши мавжуд тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш, банк ишининг замонавий стандартларини, ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш, банклардаги давлат акциялари пакетини зарур тажриба ва билимга эга бўлган инвесторларга танлов савдолари асосида сотиш, шунингдек, давлат улуши мавжуд тижорат банклари ва корхоналарни бир вақтнинг ўзида ислоҳ қилиш орқали банк секторида давлатнинг улушини камайтириш;

етарли даражада хизмат кўрсатилмаётган ва заиф қатламларда давлат иштирокини кўпайтириш ва манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳоли ва кичик бизнес учун масофавий хизматларни кенг жорий қилиш, камхарж хизмат кўрсатиш нуқталари тармоғини ривожлантириш, шунингдек, республиканинг ягона молия тизимидаги ўзаро тўлдирувчи қисм сифатида нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали молиявий хизматлар оммабоплигини ва сифатини ошириш.


2. Қуйидагилар:

2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш бўйича, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи мақсадли кўрсаткичлар 3-иловага мувофиқ белгилансин:

банк тизими активларининг жами ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари ҳиссасини жорий 15 фоиздан 2025 йилга келиб 60 фоизгача ошириш;

банклар мажбуриятларининг умумий ҳажмида хусусий сектор олдидаги мажбуриятлар ҳиссасини жорий 28 фоиздан 2025 йил якунига 70 фоизгача ошириш;

2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд камида учта банк капиталига зарур тажриба, билим ва нуфузга эга камида учта стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш;

умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари улушини жорий 0,35 фоиздан 2025 йилга келиб 4 фоизгача ошириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

халқаро молия институтлари кўмагида "Ипотека-банк" АТИБ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ, "Асака" АТБ, АТ "Алоқабанк", "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ ва "Туронбанк" АТБдаги давлат улушларини босқичма-босқич хусусийлаштириш, бунда биринчи босқичда уларни институционал ўзгартиришни (фаолиятини трансформация қилиш), иккинчи босқичда эса давлат акциялари пакетини сотишни назарда тутиш;

банк тизимини ислоҳ қилиш даврида аҳолининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш механизмини ("лойиҳалар фабрикаси") кенг жорий қилиш, банк хизматларининг ҳудудий қамровини таъминлаш мақсадида "Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки" АЖ, "Агробанк" АТБ ва "Микрокредитбанк" АТБ устав капиталларида давлат улушини сақлаб қолиш;

айрим банкларнинг фаолиятини диагностика қилиш ва молиявий аҳволини баҳолаш асосида, меъёрий талабларидан ҳамда қайта ташкил этишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни консолидациялаш.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида вазирликнинг тасдиқланган штатлар сони доирасида Давлат улушига эга тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича лойиҳа офиси (кейинги ўринларда - Лойиҳа офиси) ташкил этилсин ҳамда унга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларига маслаҳатчи сифатида халқаро консультантларни жалб қилиш;

тижорат банкларини трансформация қилиш, шунингдек, улардаги давлат акциялари пакетини хусусийлаштиришга доир масалаларда халқаро молия институтлари ва салоҳиятли хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб бориш ва битимлар тузиш.

Белгилансинки, Лойиҳа офисига Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги 2024 йилдан кечиктирмай Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки дастури (FSAP) асосида молиявий сектор ҳолатини баҳолашни ўтказиш чораларни кўрсин.


7. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари томонидан банкларнинг, шу жумладан, кредит портфели ва банк активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш фаолиятига аралашиш тақиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг банклар фаолиятига давлат органларининг маъмурий аралашувига йўл қўймаслик қисми ижро этилиши устидан назоратни кучайтирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича кенгаш таркибига мустақил аъзоларни киритиш орқали уни институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги "Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4300-сон қарорига 1-илованинг 1-3-позициялари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 12 майдаги

ПФ-5992-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ

қилиш бўйича 2020-2025 йилларга мўлжалланган

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Ижро учун

масъуллар

I. БАНК СЕКТОРИНИ РЕСТРУКТУРИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

1.

"Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ фаолиятини трансформация қилиш.


1. Банкнинг кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни киритиш.

Акциядорлар умумий йиғилиши қарори


2020 йил

август

Ўзмиллийбанк (Мирсоатов), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

2. Кадрлар сиёсати ва энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимини тасдиқлаш.

Кузатув кенгаши қарори

2020 йил

август

3. Халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда мавжуд ҳолатни диагностика қилиш ва активлар сифатини баҳолаш (AQR).

Диагностика якунлари бўйича ҳисобот

2020 йил

декабрь

4. Консультантларни жалб қилган ҳолда 2021-2023 йилларда банкни трансформация қилиш дастурини тасдиқлаш.

Кузатув кенгаши қарори

2020 йил

декабрь

2.

Ўзмиллийбанкнинг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича таркибий тузилмаси ("лойиҳалар фабрикаси")ни ташкил этиш.

1. Хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда "лойиҳалар фабрикаси" концепцияси ва бизнес режасини ишлаб чиқиш.

"Лойиҳалар фабрикаси" концепцияси


2020 йил

октябрь

Ўзмиллийбанк (Мирсоатов)

2. "Лойиҳалар фабрикаси" фаолиятини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2020 йил

декабрь

3.

"Агробанк" АТБ ва "Микрокредитбанк" АТБ фаолиятини трансформация қилиш.

1. Халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда жорий ҳолатни диагностика қилиш ва активлар сифатини баҳолаш (AQR).

Диагностика якунлари бўйича ҳисобот


2020 йил

декабрь

"Агробанк" АТБ (Маматқулов), "Микрокредитбанк" АТБ (Бутаев), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

2. Халқаро консалтинг компаниялари иштирокида трансформация ва банк хизматлари оммабоплигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.

Кузатув кенгаши қарори

2020 йил

декабрь

3. Банкларни трансформация қилиш дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида банк соҳасида халқаро тажрибага эга юқори малакали экспертларни банклар бошқаруви органларига жалб қилиш.

Бошқарув органлари қарори

2020 йил

декабрь

4.

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими (ШЖБПТ) маблағларини бошқаришни Молия вазирлиги тасарруфига ўтказиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш:

ШЖБПТ маблағларини бошқаришни Молия вазирлигига ўтказиш;

ШЖБПТ маблағларини юқори ликвидли ва кам хатарли активларга инвестиция қилиш регламентларини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

сентябрь

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), АТ Халқ банки (Саломов)

5.

"Ўзагроэкспортбанк" АТБ ва "Пойтахт банк" АТБ фаолиятини қайта ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш.

1. Банклар фаолиятини диагностика қилиш ва молиявий ҳолатини баҳолаш.

Диагностика натижалари бўйича хулоса


2020 йил

июнь

ЎТТЖ (Вафаев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев) Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

2. Банклар фаолиятини қайта ташкил этиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш.

Акциядорлар умумий йиғилиши қарори

2020 йил

сентябрь

6.

Банкларни фаолиятига хос бўлмаган активлар ва функциялардан босқичма-босқич озод қилиш.

1. Банклар томонидан бажарилаётган уларнинг фаолиятига хос бўлмаган функциялар (солиқ агенти, ХУЖМШга кўмаклашиш, қарздорликлар ҳисобини юритиш ва бошқалар)ни батафсил таҳлил қилиш.


Таҳлилий материаллар


2020 йил

июль


Марказий банк (Захидов), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов)

2. Банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни босқичма-босқич бекор қилиш бўйича норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

сентябрь

3. Давлат иштирокида банкларнинг мол-мулкларини инвентаризация қилиш ва улар фаолиятига хос бўлмаган активларни аниқлаш ҳамда уларни сотиш чораларини кўриш.

Банклар кузатув кенгашлари қарорлари

қабул қилинишига қараб

7.

Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Жаҳон банки билан ҳамкорликда лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш.

Жаҳон банки миссияси ҳисоботи


2020 йил

июнь


Марказий банк (Захидов), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

2. Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси лойиҳасини мутахассислар, илмий ходимлар ва экспертлар ҳамжамияти билан муҳокама қилиш.

Стратегия лойиҳаси

2020 йил

июнь-август

3. Қайта ишланган Стратегия лойиҳасини тасдиқлаш учун киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2020 йил

сентябрь

8.

2025 йилга қадар банклар устав капиталининг энг кам миқдорини 500 млрд сўмгача босқичма-босқич ошириш.

"Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини банклар устав капиталининг энг кам миқдорини ошириш режа-жадвалини белгилаган ҳолда ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2022 йил

октябрь

Марказий банк (Нурмуратов)

II. БАНКЛАРДАГИ ДАВЛАТ УЛУШИНИ СОТИШ ВА БАНКЛАРНИНГ

КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

9.

"Ипотека банк" АТИБни трансформация қилиш ва ундаги давлат улушини сотиш.

1. Халқаро молия корпорацияси билан кредит линияларини жалб қилиш ва банкни трансформация қилиш шартлари бўйича келишувни имзолаш.

Кредит шартномаси


2020 йил

май-июнь


"Ипотека-банк" АТИБ (Атабаев), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), ЎТТЖ (Вафаев)

2. Банкни узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.

Акциядорлар умумий йиғилиши қарори

2020 йил

июль-август

3. Кузатув кенгашининг мустақил аъзолар иштирокидаги янги таркибини шакллантириш.

Акциядорлар умумий йиғилиши қарори

2020 йил

июнь-август

4. ХМК иштирокида тайёргарлик ишларини амалга ошириш, потенциал инвесторларни аниқлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2021-2022 йиллар

5. Давлат улушини хусусийлаштириш.

Олди-сотди шартномаси

2022 йил

10.

"Асака" АТБни трансформация қилиш ва ундаги давлат улушини сотиш.

1. Халқаро аудиторлик компанияси томонидан банкни баҳолашни (due diligence) амалга ошириш.

Аудиторлик компанияси хулосаси


2020 йил

июнь


"Асака" АТБ (Сайдуллаев), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), ЎТТЖ (Вафаев)

2. "Асака" АТБ ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўртасида банкни келгусида хусусийлаштиришни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи институционал трансформация қилиш бўйича келишувни имзолаш.

ЕТТБ билан келишув

2020 йил

сентябрь

3. Банкни трансформация қилиш дастури ("йўл харитаси")ни ишлаб чиқиш.

Кузатув кенгаши қарори

2020 йил

сентябрь-декабрь

4. Трансформация дастурини амалга ошириш ва банкни хусусийлаштириш режасини тайёрлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2021-2022 йиллар

5. Давлат улушини хусусийлаштириш.

Олди-сотди шартномаси

2023 йил

11.

"Ўзсаноатқурилиш-банк" АТБни трансформация қилиш ва ундаги давлат улушини сотиш.

1. ХМК ва ЕТТБ иштирокида банкни трансформация қилиш ва хусусийлаштиришдан олдинги тайёргарлик бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Кузатув кенгаши қарори


2020 йил

ноябрь


"Ўзсаноатқурилиш-банк" АТБ (Анакличев), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), ЎТТЖ (Вафаев)

2. ХМК ва ЕТТБ билан ҳамкорликда банкни трансформация қилиш жараёнини амалга ошириш ва банкни хусусийлаштиришга тайёрлаш.

ХМК ва ЕТТБ билан келишув

2020-2022 йиллар

3. Давлат улушини хусусийлаштириш.

Олди-сотди шартномаси

2022-2023 йиллар давомида

12.

"Алоқабанк" АТБни трансформация қилиш ва ундаги давлат улушини сотиш.

1. ЕТТБ маслаҳат хизмати учун харажатларни тақсимлаш тўғрисидаги келишув доирасида "Алоқабанк" АТБнинг жорий ҳолати, фаолияти, жараёнлар ва тартиб-таомилларни таҳлил қилиш.


Аудиторлик компанияси билан шартнома тузиш


2020 йил

май-август


"Алоқа банк" АТБ (Ирисбекова), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), ЎТТЖ (Вафаев)

2. ЕТТБ ва ОТБ билан биргаликда банкни трансформация қилиш ва хусусийлаштиришдан олдинги тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ("йўл харитаси")ни ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режасини тайёрлаш ("йўл харитаси")

2020 йил

сентябрь-декабрь

3. "Йўл харитаси"га мувофиқ "Алоқабанк" АТБни трансформация қилиш ва хусусийлаштиришдан олдинги тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2021-2022 йиллар давомида

4. Давлат улушини хусусийлаштириш.

Олди-сотди шартномаси

2022-2023 йиллар

13.

АТ Халқ банкини хусусийлаштириш.

1. Халқаро аудиторлик компанияси томонидан банкнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш ва реал қийматини баҳолаш (due diligence).

Аудиторлик компанияси хулосаси


2020 йил

сентябрь


АТ Халқ банки (Саломов), ИТСВ (Умурзоқов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), ЎТТЖ (Вафаев), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Марказий банк (Захидов)

2. Банкнинг кузатув кенгаши ва бошқарувига мустақил аъзолар ва хорижий консультантларни жалб қилиш.

Банк бошқарув органлари қарори

2020 йил

июнь-август

3. Марказий банкнинг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш (fit and proper).

Марказий банк хулосаси

2020 йил

декабрь

4. Банкнинг акциялар пакетини хорижий инвесторларга сотиш.

Олди-сотди шартномаси

2021 йил биринчи ярим йиллик

14.

"Азия альянс банк" АТБни хусусийлаштириш.

1. Халқаро аудиторлик компанияси томонидан амалга оширилган банкнинг таҳлили ва ҳақиқий қиймати баҳолари (due diligence) асосида хорижий инвесторлар билан музокараларни ташкил қилиш.

Ўзаро англашув меморандуми


2020 йил

октябрь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), "Азия Альянс банк" АТБ (Абдукахоров), Марказий банк (Захидов)

2. Марказий банкнинг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш (fit and proper).

Марказий банк хулосаси

2020 йил

ноябрь

3. Инвестор билан келишувга эришилган тақдирда банк акциялари назорат пакетини сотиш.

Олди-сотди шартномаси

2020 йил

декабрь

15.


"Туронбанк" АТБни трансформация қилиш.

1. ХМК экспертлари томонидан банкни диагностика қилишни якунлаш.

Консультантлар хулосаси


2020 йил

май


"Туронбанк" АТБ (Мирзаев), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), ЎТТЖ (Вафаев)

2. Халқаро консультантлар билан ҳамкорликда банкни трансформация қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Кузатув кенгаши қарори

2020 йил

сентябрь

16.

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБни трансформация қилиш ва ундаги давлат улушини сотиш.

1. Халқаро консультантлар томонидан банкни диагностика қилишни якунлаш.

Консультантлар хулосаси


2020 йил

май


"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ (Муратов), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

2. Халқаро консультантлар билан ҳамкорликда банкни трансформация қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

Кузатув кенгаши қарори

2020 йил

сентябрь

17.

"Туронбанк" АТБ ва "Қишлоқ қурилиш банк" АТБни қўшиб юбориш масаласини кўриб чиқиш.

1. Банклар фаолиятини диагностика қилиш ва молиявий ҳолатини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

Диагностика натижалари хулосаси

2020 йил

июнь

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов), ЎТТЖ (Вафаев)

2. Банк фаолиятини қайта ташкил этиш режасини тасдиқлаш.

Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари

2020 йил

сентябрь

18.

Давлат улуши иштирокидаги тижорат банкларининг кузатув кенгашлари таркибига мустақил аъзоларни жалб қилиш.

1. Кузатув кенгашларининг мустақил аъзолари, шу жумладан банк соҳасида халқаро тажрибага эга бўлган аъзоларни танлаш мезонлари ва рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш.

Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари


2020 йил

июнь


Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

2. Кузатув кенгашларини мустақил аъзолар билан бутлаш.

Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари

2020 йил

декабрь

III. ҚОНУНЧИЛИК БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

19.

Нобанк кредит ташкилотларини ривожлантиришнинг ҳуқуқий базасини яратиш.

1. Жаҳон банки билан ҳамкорликда "Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2020 йил

июль


Марказий банк (Захидов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

2. Қонун лойиҳасини мутахассислар, илмий ходимлар ва экспертлар ҳамжамияти билан муҳокама қилиш.

2020 йил

август

3. Қайта ишланган лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

сентябрь

20.

Нобанк молиялаштиришнинг янги бизнес-моделларини жорий қилиш.

Қуйидагилар учун ҳуқуқий базани яратиш:

юқори технологияли молиявий хизматларни тақдим этувчи компаниялар ("фин-тех" компаниялар) фаолиятини йўлга қўйиш;

чакана кредитлаш субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат


2020 йил

сентябрь


Марказий банк (Захидов)

Жисмоний шахсларни тўғридан-тўғри кредитлаш механизмлари, краудфандинг ва бошқа муқобил инструментларни жорий қилиш масалаларини ўрганиш.

Ёзма ахборотнома

2020 йил

сентябрь

21.

Банкларни санация қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

1. Жаҳон банки экспертларини жалб қилиш ҳамда банкларни санация қилиш механизмини ташкил этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

Консультантлар ҳисоботи


2021 йил

апрель


Марказий банк (Захидов), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Адлия вазирлиги (Давлетов)

2. ХМИ экспертлари билан ҳамкорликда "Банкларни санациялаш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил

сентябрь

3. Қонун лойиҳасини мутахассислар, илмий ходимлар ва экспертлар ҳамжамияти билан муҳокама қилиш.

тайёрланишига

қараб

4. Лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил

22.

Қимматли қоғозлар бозоридаги банк операциялари бўйича қонунчиликни соддалаштириш.

Амалдаги қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш:

қимматли қоғозлар бозорида банкларнинг операцияларини фаоллаштириш;

тижорат банклари томонидан корпоратив облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш ҳамда бошқа инструментлар учун маъмурий тўсиқларни камайтириш, бир вақтнинг ўзида назоратни кучайтириш;

банкларнинг қимматли қоғозларини халқаро капитал бозорига чиқариш бўйича ҳуқуқий базани яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

октябрь

Марказий банк (Нурмуратов), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

IV. МОЛИЯВИЙ СЕКТОРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ ҲАМКОРЛИГИ

23.

Давлат банклари учун "Давлат корхоналарида корпоратив бошқарув бўйича ИҲТТ стандартлари"ни қабул қилиш.

1. Давлат корхоналарини корпоратив бошқариш бўйича ИҲТТ стандартларини жорий этиш юзасидан халқаро тажрибани ўрганиш.

Ёзма ахборотнома


2020 йил

октябрь

Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Бекенов)

2. Давлат иштирокидаги банкларга корпоратив бошқарув бўйича ИҲТТ стандартларини жорий қилиш, шу жумладан:

номзодларни кўрсатишнинг шаффоф жараёни билан профессионал кузатув кенгашини ташкил этиш механизмлари;

банклар фаолиятини назорат қилиш механизмлари;

банкларда маълумотларни ошкор қилиш сиёсати;

ташқи аудиторлар ва давлат назорат органлари билан ҳамкорлик қилиш;

Кузатув кенгашлари аъзоларини рағбатлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш, малакали мутахассисларни жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

24.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (ТФҚДЖ)ни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш.

1. ТФҚДЖ фаолиятини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш режасини ишлаб чиқиш учун халқаро экспертларни жалб қилиш.


Консультантлар ҳисоботи


2020 йил

сентябрь


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Қўчқоров), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

2. ТФҚДЖ фаолияти самарадорлигини қуйидагилар орқали ошириш:

унинг бошқарув тузилмасини кучайтириш ва операциялари шаффофлигини ошириш;

аудит ўтказиш, таваккалчиликларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш;

молиялаштириш моделини ишлаб чиқиш ва ҳамкор банкларни танлаш услубиётини бирхиллаштириш;

ахборот-коммуникация тизимларини жорий қилиш;

гаров билан бир қаторда кафилликлар бўйича ундирув механизмларини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

ноябрь

25.

Иқтисодиётдаги долларлашув даражасини камайтириш чоралари.


Банклар активлари ва пассивлари таркибида долларлашув даражасини камайтириш бўйича рағбатлантирувчи ва регулятив чора-тадбирлар қабул қилиш, шу жумладан:

банкларнинг активлари ва мажбуриятларида хорижий валютанинг улушини камайтириш учун макроиқтисодий шарт-шароитлар яратиш;

хорижий валютада бериладиган кредитлар турларига чекловлар жорий қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2020 йил

ноябрь

Марказий банк (Захидов), тижорат банклари

26.

Банкларнинг кредит портфели ўсишини оптималлаштириш ва кредитларнинг концентрациялашуви таваккалчиликларини камайтириш.

1. Банклар кредит портфели ўсиш даражасини оптималлаштириш учун макроиқтисодий ва регулятив чораларни мослашувчан тарзда қўллаш.

Чора-тадбирлар комплекси


2020-2021 йиллар давомида


Марказий банк (Захидов), тижорат банклари

2. Банк тизими йирик қарздорларининг қарз юкларини тартибга солиш, шу жумладан ҳаддан ташқари қарз юкига эга бўлган энг йирик қарздорларга кредитлар бериш бўйича чекловларни ҳамда қарз юкининг рухсат этилган даражасини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

декабрь

27.

Аҳоли омонатларини ҳимоялаш тизимини ривожлантириш.

Банк назорати бўйича Базель қўмитаси ва Омонатларни суғурталовчилар халқаро уюшмаси томонидан тасдиқланган "Омонатларни ҳимоялашнинг самарали тизимлари учун асосий тамойиллар"ни амалиётга жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш.

Ёзма ахборотнома лойиҳаси

2021 йил

февраль

Марказий банк (Захидов), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

28.

Кредит бюролари фаолиятини такомиллаштириш.

Кредит бюроларига қуйидаги маълумотларни тақдим этиш орқали кўрсатиладиган хизматлар ҳажми ва маълумотлар базасини кенгайтириш:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан тўланадиган солиқлар;

уй-жой коммунал хизматларини тўлашда қарздорликнинг мавжудлиги;

суд қарорлари, корхоналарни тугатиш ва ташкил қилиш ҳамда бошқалар.

Чора-тадбирлар комплекси

2020 йил

август

Марказий банк (Захидов), ДБҚ (Мусаев), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), вазирлик ва идоралар

29.

Банкларга нисбатан қўлланиладиган халқаро тан олинган минимал стандартлар ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрий ва назорат базаларини қайта кўриб чиқиш.

1. Базель қўмитасининг корпоратив бошқарув тамойилларини Банкларда корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомнинг янги таҳририга татбиқ қилиш.

Марказий банк бошқаруви қарори


2020 йил

июнь


Марказий банк (Захидов)

2. Банкларда стресс-тестлар ўтказиш бўйича батафсил талабларни ишлаб чиқиш, шу жумладан стресс-тестлар натижаларини капитал ва ликвидликни режалаштиришда қўллаш.

Марказий банк бошқаруви қарори

2021 йил

3. Банкларнинг капитал монандлигини баҳолаш бўйича ички жараёнлари (ICAAP), стресс-тестлар ва таваккалчилик хусусиятлари асосида капиталга нисбатан табақалаштирилган талаблар белгилаш.

Марказий банк бошқаруви қарори

2022 йил

30.

Аниқ ва узоқ муддатли стратегик ташаббусга эга бўлган барқарор иштирокчиларнинг бозорга киришини таъминлаш мақсадида банкларни лицензиялаш тартибини қайта кўриб чиқиш.

"Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида"ги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Марказий банк бошқаруви қарори

2020 йил

июнь

Марказий банк (Захидов)

31.

Банк назорати бўйича Базель қўмитаси тавсияларини инобатга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Базель III тавсияларига (капитал элементлари, таваккалчиликларни қоплаш, ҳисоблаш услуби) мувофиқ "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Марказий банк бошқаруви қарори


2020 йил

декабрь


Марказий банк (Захидов)

2. "Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом"ни Базель қўмитаси тавсиялари ва Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС-9) талабларига мувофиқлаштириш мақсадида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Марказий банк бошқаруви қарори

2021 йил

3. Консолидациялашган назорат учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш (банк гуруҳларини, консолидациялашган ҳисоботни, консолидациялашган асосда пруденциал нормативларни аниқлаш).

Марказий банк бошқаруви қарори

2022 йил

32.

Давлат иштирокидаги банкларнинг мижозга йўналтирилганлик даражасини ошириш.

1. Аҳолининг кенг қатлами ва тадбиркорлик субъектларига мўлжалланган банк хизматлари кўламини, шу жумладан кам харажатли банк хизматлари ва маҳсулотларини стандартлаштириш орқали кенгайтириш.

Чора-тадбирлар комплекси


2020 йил

июнь


Тижорат банклари


2. Истеъмолчини қаноатлантириш индекси (CSI) ҳамда Истеъмолчининг содиқлиги индекси (NPS) асосида банк хизматлари сифатини баҳолаш тизимини жорий қилиш.

Марказий банк бошқаруви қарори

2020 йил

сентябрь

Марказий банк (Захидов)

V. БАНК ФАОЛИЯТИГА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

33.

Тижорат банкларини АКТ-аудитидан ўтказиш.

Тижорат банкларида ишлаб турган автоматлаштирилган банк тизимларини баҳолаш мақсадида АКТ-аудитини ўтказишга малакали компанияларни жалб қилиш.

Аудит якунлари бўйича хулоса

2020 йил

июль

Тижорат банклари, Марказий банк (Абдугафаров), Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

34.

Банк хизматларининг сифати ва тезлигини ошириш учун янги рақамли маҳсулотларни жорий қилиш.

Халқаро стандартлар асосида синалган маҳсулотларни таклиф қилаётган етакчи IT компанияларни ички бозорга жалб қилиш.

Тижорат шартномалари

2020 йил якунига қадар

Тижорат банклари

35.

Потенциал таваккалчиликларни баҳолаш сифатини ошириш ва қарорлар қабул қилиш жараёнини оптималлаштириш мақсадида давлат иштирокидаги банкларда кредитлаш механизмларини такомиллаштириш.

Қуйидагилар орқали кредитлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг самарали механизмини жорий этиш:

юқори малакали андеррайтерлар гуруҳларини ташкил қилиш;

хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш ва модулли ("бир хил") кредит маҳсулотларини жорий қилиш ҳамда уларнинг банк кредит портфелидаги улушини ошириш орқали тез ва кам харажатли чакана банк хизматлари турларини кенгайтириш;

банкларнинг скоринг тизимларини янада такомиллаштириш.

Тижорат банклари кузатув кенгашлари қарорлари

2020 йил якунига қадар

Тижорат банклари, Молия вазирлиги (Насритдинходжаев)

36.

Қарздорларни идентификациялашнинг замонавий тизимларини жорий этган ҳолда кредитлаш жараёнларини автоматлаштириш.

Тижорат банкларига мижозларни идентификациялашни амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг биометрик маълумотлар базасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

Чора-тадбирлар комплекси

2020 йил

декабрь

ДПМ (Тураходжаев) ИИВ (Бобожонов), Марказий банк (Абдугафаров)

37.

Банкларнинг кўрсатилаётган хизматлари сифатини яхшилаш, операцион самарадорлигини ошириш, шунингдек уларнинг реал молиявий ҳолатини баҳолаш учун ишончли маълумотларни шакллантириш мақсадида бизнес жараёнларни автоматлаштириш.

1. Банкларнинг ахборот тизимлари самарадорлигини, уларнинг мавжуд талабларга мувофиқлигини текшириш ва уларнинг замонавий маҳсулотларни жорий этиш салоҳиятини баҳолаш учун халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиш.

Консультант

ҳисоботи


2020 йил

июнь


Молия вазирлиги (Насритдинходжаев), Марказий банк (Захидов), тижорат банклари

2. Жалб қилинган халқаро консалтинг компаниялари билан биргаликда банкларнинг ахборот тизимларини модернизация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

"Йўл харитаси" лойиҳаси

2020 йил

декабрь

3. Ахборотларни "Big Data" асосида йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича автоматлаштирилган тизимни жорий этиш.


2020-2021 йиллар

4. "RegTech" ва "SupТech" технологияларини татбиқ этиш орқали маъмурий ва операцион жараёнларни автоматлаштириш ва оптималлаштириш.

Марказий банк бошқаруви қарори

2020-2021 йиллар

38.

Масофавий банк хизматлари кўрсатиш улушини ошириш мақсадида банкларнинг операцион фаолиятида ахборот технологиялари кенг қўлланилишини таъминлаш.

1. Хўжалик юритувчи субъектларининг тўлов хизматларидан туну кун фойдалана олишини таъминлаш мақсадида барча тижорат банкларини 24/7 режимида ишловчи банклараро лаҳзали тўловлар тизимига улаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2020 йил

май


Марказий банк (Абдугафаров), тижорат банклари

2. Масофавий банк тўловлари ҳажмини 90 фоизгача ошириш.

2020-2022 йиллар

VI. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

39.

Марказий банк ходимларининг салоҳиятини ошириш.

1. Ҳар йили хорижий ўқув марказларида (Швейцария Миллий банки, Россия банки, Польша банки, Корея банки, Бирлашган Вена институти ва бошқаларнинг марказлари) Марказий банкнинг камида 150 нафар мутахассислари малакасини ошириш.

Ходимларни ўқитиш режаларини ишлаб чиқиш


Ҳар йили


Марказий банк (Захидов)

2. Етакчи университетлар ва ўқув марказларининг (Калифорния университети, Йель университети, Москва давлат халқаро алоқалар институти, Сбербанк корпоратив маркази) камида 15 та масофавий ўқитиш шакли дастурларини, шу жумладан онлайн курсларини жорий этиш.

Ходимларни ўқитиш режаларини ишлаб чиқиш

2020 йил давомида

3. Хорижий мамлакатларнинг (Грузия, Украина, Швейцария, Чехия, Арманистон, Россия, Жанубий Корея ва бошқалар) марказий банкларида камида 30 нафар мутахассисларнинг стажировкасини ташкиллаштириш.

Икки томонлама келишув

2020 йил давомида

4. Банк сектори мутахассисларининг малакасини ошириш мақсадида Марказий банкнинг корпоратив ўқув марказида хорижий экспертларни (ХВЖ, ЖБ, ЕТТБ, ОТБ, VISA ва Mastercard компаниялари, аудиторлик ва консалтинг компаниялари ва бошқаларнинг экспертлари) жалб қилган ҳолда камида 10 та (ҳар ой биттадан) тренинг ва семинарлар ташкил қилиш.

Корпоратив ўқув маркази ўқув дастури

2020 йил июнь

40.

Тижорат банклари ходимларининг салоҳиятини ошириш.

1. 2020 йилда тижорат банклари томонидан банклар фаолиятининг энг муҳим йўналишлари (лойиҳавий молиялаштириш, риск-менежмент, ахборот технологиялари ва бошқалар) бўйича 10 та (ҳар ой биттадан) корпоратив маҳорат дарслари (мастер-класс) ва тренинглар ташкил қилиш.

Корпоратив ўқув маркази ўқув дастури


2020 йил давомида


Марказий банк (Захидов), тижорат банклари

2. 2020 йилда Марказий банкнинг Корпоратив ўқув марказида хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликда тижорат банклари мутахассислари учун корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойиллари, риск-менежмент, МҲХС ва бошқа йўналишларда 6 та ўқув семинарларини ташкил этиш.

Кадрларни тайёрлаш корпоратив дастурлари

2020 йил давомида

3. Мунтазам равишда тижорат банкларининг камида 3-4 нафар ходимини хорижий ва маҳаллий ОТМнинг "Бизнесни бошқариш магистри" (MBA) дастурларида ўқитиш.

Кадрларни тайёрлаш корпоратив дастурлари

Ҳар йили

41.

Банк-молия академиясини (БМА) ривожлантириш.

1. Газпромбанк, РФ Сбербанки, МДУ қошидаги Стратегик тадқиқотлар марказининг ўқув марказлари ва бошқа шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар


2020 йил

май-декабрь


Ўзмиллийбанк (Мирсоатов)

2. Йиллик камида 200 нафар талаба квотасига эга бўлган "Бизнесни бошқариш магистри" (MBA) дастурини жорий этиш.

Ўқув дастури

2022 йил

3. "Банк иши" мутахассислиги бўйича бакалавр талабалар ўқитишни ташкиллаштириш (бакалаврлар улушини 2020 йилдаги 5 фоиздан 2024 йилга келиб 70 фоизгача босқичма-босқич ошириш).

Ўқув дастури

2020 йил

сентябрь

4. Талаб энг юқори бўлган йўналишларда (риск-менежмент, корпоратив бошқарув, лойиҳавий таҳлил ва бошқалар) банк соҳаси кадрларининг малакасини ошириш учун 10 та профессионал дастурлар ишлаб чиқиш.

Малака ошириш курслари

2020 йил

декабрь

 

Изоҳ: тижорат банкларини хусусийлаштириш муддатларига трансформация чора-тадбирлари ва жараёнларини амалга оширилиши натижаларига кўра халқаро молия институтлари билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил12 майдаги

ПФ-5992-сон Фармонига

3-ИЛОВА



2020-2025 йилларга мўлжалланган

Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини

ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш бўйича

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

  

Т/р

Кўрсаткичлар номланиши

Жорий ҳолати

Мақсад:

2021 йилга

2023 йилга

2025 йилга

1.

Хусусий (давлат улуши иштирок этмаган) банклар активларининг банк сектори активлари умумий ҳажмидаги улуши

15 фоиз

17-20 фоиз

35-40 фоиз

60 фоиз

2.

Банкларнинг хусусий сектор олдидаги мажбуриятларининг мажбуриятлар умумий ҳажмидаги улуши

28 фоиз

30-40 фоиз

60 фоиз

70 фоиз

3.

Етарли тажриба, билим ва обрўга эга бўлган стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш

-

-

3

3

4.

Депозитларнинг банклар мажбуриятларига нисбати

41 фоиз

41-45 фоиз

45-50 фоиз

50-60 фоиз

5.

Нобанк кредит ташкилотлари активларининг кредит ташкилотлари активлари умумий ҳажмидаги улуши

0,35 фоиз

0,5-0,7 фоиз

1-1,5 фоиз

4 фоиз

6.

Хорижий валютадаги мажбуриятларнинг мажбуриятлар умумий ҳажмидаги улуши

58 фоиз

50-55 фоиз

45-50 фоиз

40-45 фоиз

7.

Банк активларининг ЯИМга нисбати

53 фоиз

53-54 фоиз

54-55 фоиз

55 фоиздан кўп

8.

Банк депозитларининг ЯИМга нисбати

18 фоиз

19-21 фоиз

22-24 фоиз

25-27 фоиз

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 май


"Халқ сўзи", 2020 йил 13 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 25 май, 19-20-сон, 200-модда