язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.05.2020 й. 274-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 майдаги

274-сон қарорига

ИЛОВА



Илмий ташкилотлар рейтингини

аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом илмий ташкилотлар рейтингини (кейинги ўринларда - рейтинг) аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Илмий ташкилотлар рейтинги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ҳар йили холислик, ошкоралик ва адолат тамойилларига амал қилинган ҳолда аниқланади.


3. Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг илмий-инновацион фаолияти даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, илмий ходимларнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари учун илмий ҳажмдор маҳсулотлар ва технологияларни тайёрлашга замин яратиш мақсадида амалга оширилади.


4. Қуйидагилар рейтингни аниқлашнинг вазифалари ҳисобланади:

илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни мунтазам такомиллаштириб бориш асосида талаб юқори бўлган илмий ҳажмдор маҳсулотларни тайёрлаш;

илмий ташкилотларда олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари сифати, улардаги мавжуд имкониятлар, илмий лабораториялар, асбоб-ускуналар ҳақида илмий фаолиятни бошқариш бўйича ваколатли органлар, буюртмачилар ҳамда кенг жамоатчиликни холис ахборотлар билан таъминлаш;

илмий ташкилотларнинг жаҳондаги рейтинги юқори бўлган илмий-тадқиқот муассасалари билан изчил ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишига кўмаклашиш;

миллий рейтинг тизимида юқори кўрсаткичларни қайд этган илмий ташкилотларнинг дунёдаги нуфузли илмий марказлар қаторига кириши учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириб бориш.


5. Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. РЕЙТИНГНИ АНИҚЛАШГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


6. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чорагида амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида тегишли намунадаги жадваллар ишлаб чиқилади ва рейтинг аниқланаётган йилнинг 20 декабрига қадар бўйсунувида илмий ташкилотлар бўлган вазирликлар ва идораларга ҳамда илмий ташкилотларга етказилади.


8. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда илмий ташкилотлар томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар асослантирувчи ҳужжатлари билан биргаликда 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади.

Асослантирувчи ҳужжатлар қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.

Асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, маълумотлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.


9. Рейтингни аниқлашга оид маълумотларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бир ҳафта муддатда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, мустақил экспертлар ҳамда олимлардан иборат ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) тузилади.


10. Ишчи гуруҳ томонидан заруратга кўра, тақдим этилган рейтингни аниқлашга оид маълумотлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин. Бунда ишчи гуруҳ 1 апрелга қадар тегишли далолатнома асосида илмий ташкилотлар раҳбарлари имзоси билан тасдиқланган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этади.


11. Ўзбекистон Респбликаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш учун қуйидаги маълумотлар қўшимча равишда сўраб олиниши мумкин:

илмий ташкилот учун юқори турувчи давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларидан - илмий-тадқиқот ва инновация ишларига йўналтирилган хорижий грантлар ва хорижий жамғармалар маблағлари, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари буюртмалари асосида ўтказилган илмий-тадқиқотлар ёки хўжалик шартномалари асосида олинган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясидан - фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларига ҳамда илмий даражага эга бўлмай доцент ёки профессор илмий унвонларига тасдиқланган илмий ташкилотлар илмий ходимлари томонидан ҳимоя қилинган диссертациялар тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан - илмий ташкилотлар ва уларда фаолият олиб бораётган илмий ходимларга тегишли ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари ва селекция ютуқлари учун олинган патентлар, ахборот-коммуникация технологиялари учун дастурлар ва маълумотлар базалари учун олинган гувоҳномалар, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинадиган турли бошқа материаллар тўғрисидаги маълумотлар.

Илмий ташкилотларда танловлар асосида шакллантирилган ва давлат илмий-техника дастурларига киритилган фундаментал, амалий ва инновацион ҳамда стартап лойиҳаларга ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасига киритилади.



3-БОБ. РЕЙТИНГ НАТИЖАЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТАРТИБИ


12. Рейтингни аниқлашга оид тўпланган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 1 майга қадар илмий ташкилотлар рейтинги аниқланади.

Бунда илмий ташкилотларнинг рейтинг натижалари асосида қуйидаги тоифаларга бўлинади:

I тоифа - етакчи (лидер) илмий ташкилотлар;

II тоифа - ўртача (қониқарли) натижадорликни намоён этувчи илмий ташкилотлар;

III тоифа - асосий илмий фаолиятни ҳамда ривожланиш истиқболини йўқотган (қониқарсиз) илмий ташкилотлар.

Рейтинг балларини ҳисоблаш ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш мезонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланган Илмий ташкилотлар рейтингини ҳисоблаш методикаси асосида амалга оширилади.


13. Рейтинг кўрсаткичлари учун балларни ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:

тегишли рейтинг кўрсаткичи бўйича энг юқори кўрсаткичга эга илмий ташкилотлар аниқланади;

энг юқори кўрсаткичга эга бўлган илмий ташкилотларга шу кўрсаткич учун белгиланган энг кўп балл берилади;

бошқа барча илмий ташкилотларнинг баллари шу кўрсаткич бўйича энг юқори баллга эга бўлган илмий ташкилотларнинг кўрсаткичига нисбатан ҳисобланади;

ҳар бир кўрсаткич бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси илмий ташкилотлар рейтингини белгилайди.


14. Рейтинг натижалари ҳар йили июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


15. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида сақланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Амалга ошириладиган

тадбирлар


Амалга ошириш

муддати



1-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги


Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантиради.


Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг I чорагида









2-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги


Рейтингни аниқлаш учун жадваллар ишлаб чиқади ва бўйсунувида илмий ташкилотлар бўлган вазирлик ва идораларга ҳамда илмий ташкилотларга етказади.


Рейтинг аниқланаётган йилнинг 20 декабрига қадар









3-босқич

Бўйсунувида илмий ташкилотлар бўлган вазирлик ва идоралар


Рейтингни аниқлашга оид маълумотларни асослантирувчи ҳужжатлари билан биргаликда Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этади.


1 февралга қадар









4-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги


Рейтингни аниқлашга оид маълумотларнинг ишончлилиги, тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идорларнинг мутахассислари, мустақил экспертлар ҳамда олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузади.


1 ҳафта муддатда









5-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тузиладиган Ишчи гуруҳ


Зарур ҳолларда, рейтингни аниқлашга оид маълумотларни жойига чиққан ҳолда ўрганади ва маълумотларни Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этади.


1 апрелга қадар









6-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги


       

1. Рейтингни аниқлашга оид тўпланган маълумотлар асосида илмий ташкилотлар рейтингини аниқлайди ва уларни рейтинг натижалари асосида тоифаларга ажратади.



1 майга қадар


2. Рейтинг натижаларини Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади.


Июнь ойи биринчи ҳафтасида

   





Низомга

2-ИЛОВА



Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Индикаторлар


Балл


Жами


100

I. Кадрлар салоҳияти бўйича кўрсаткичлар

15

1

Илмий ходимларнинг илмий салоҳияти, шу жумладан


4


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари



2. Фан доктори (DSc)


3. Фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD)


2

Илмий ходимлар таркибидаги ёш олимлар улуши


2

3

Илмий ходимларнинг ўртача ёши


1

4

Педагогик фаолият билан шуғулланаётганлар улуши


1

5

Илмий ходимларнинг мобиллиги (хорижий илмий ташкилотларда маъруза ва семинар машғулотларини олиб бориш, хорижий илмий изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш)


1

6

Устоз-шогирд анъанаси асосида илмий кадрларни тайёрлаш тизимининг мавжудлиги


1

7

Докторлик (фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилиш самарадорлиги:


3


1. Жорий йилда ҳимоя қилганлар улуши



2. Ўтган йилда ҳимоя қилганлар улуши


3. Илмий ташкилотнинг илмий ходимлари раҳбарлигида ҳимоя қилинган докторлик диссертациялар улуши (жорий ва ўтган йилда)


8

Илмий унвон олиш самарадорлиги:


1


1. Профессор илмий унвони ёки етакчи (бош) илмий ходим унвони



2. Катта илмий ходим ёки доцент илмий унвони


9

Диссертациясини муддатида ҳимоя қилган докторант ёки мустақил изланувчилар (PhD ва DSc) улуши (ҳузурида докторантура мавжуд бўлса)


1

II. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари, халқаро грантлар

ва хўжалик шартномалари доирасидаги илмий-инновацион

лойиҳаларни амалга ошириш натижалари кўрсаткичи


30

10

Фундаментал лойиҳалар улуши


6

11

Амалий лойиҳалар улуши


4

12

Инновацион лойиҳалар улуши


4

13

Халқаро ҳамкорликдаги қўшма лойиҳалар улуши


6

14

Халқаро грантлар улуши


5

15

Бюджетдан ташқари маблағларнинг жалб қилинганлиги (хўжалик шартномаси)


5

III. Илмий фаолият натижаларини чоп этиш, ундан фойдаланиш,

жорий этиш ва тижоратлаштириш кўрсаткичлари


55

16

Халқаро кўрсаткичларга кўра илмий ходимлар нашрларига иқтибослар, шу жумладан:


16


1. Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари нашрларидаги улуши




2. Маҳаллий ва хорижий илмий журналлардаги улуши




3. Умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари нашрларида битта илмий мақоланинг умумий иқтибослилик сони



17

Халқаро илмий журналларда, маҳаллий илмий нашларда чоп этилган мақолалар ва монографиялар улуши, шу жумладан:


16


1. Илмий ходимларнинг ўртача Scopus ва Web of Science маълумотлар базаларидаги "Хирш индекси" (h-index)



2. Чоп этилган монографиялар:



босма нашрдаги илмий ишлар;




электрон нашрдаги илмий ишлар (researchgate.com, science.com, pubmed.com ва бошқалар)




3. Халқаро илмий журналлардаги мақолалар



4. Республика илмий журналлардаги мақолалар


5. Ҳалқаро анжуманларда чоп этилган тезислар


6. Республика миқёсида ўтказилган анжуманлар илмий тўпламларида чоп этилган тезислар


18

Илмий ташкилот томонидан конференция ёки семинарлар ташкил этилганлиги


2


1. Халқаро конференция ва семинарлар



2. Республика миқёсидаги конференция ва семинарлар


19

Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштириш ҳамда қўшимча нобюджет молиявий ресурсларни жалб этиш асосида олинган маблағлар ҳажми (млн сўмда), шу жумладан:


6


1. Илмий фаолият натижаларидан фойдаланган ҳолда яратилган ишланмаларни (бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни) реализация қилишдан олинган маблағлар



2. Муассис ёки таъсисчиларнинг устав жамғармасига улуш сифатида интеллектуал мулк объекти ёки тайёр технологияни киритган ташкилот (ёки ихтисослаштирилган аффилланган ташкилот) иштирокида тижорат ташкилотларини ташкил этишдан олинган маблағлар


3. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини учинчи шахсга ўтказиш ва мазкур объектдан фойдаланиш ҳуқуқини роялти тўловларига асосан лицензия шартномаларини тузиш орқали, жумладан, уларни кейинчалик ушбу ҳуқуқлар олувчиси томонидан тижоратлаштириш шарти билан бериш ва бошқа усуллар орқали олинган маблағлар



4. Иқтисодиёт тармоқлари томонидан илмий ишланмаларга бўлган эҳтиёж улуши (лицензия шартномалари)




5. Хорижий инвесторлар томонидан сотиб олинган патентланган технология асосидаги лицензия шартномалари улуши



20

Илмий-тадқиқот натижаларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш


3


1. Интеллектуал мулк объектларига олинган муҳофаза ҳужжатлари (патентлар)



2. Дастурий маҳсулотларга гувоҳномалар


3. Интеллектуал мулк объектига талабномалар


21

Илмий-ҳажмдор маҳсулотларнинг ташқи бозорга йўналтирилганлик улуши (экспорт)


4

22

Илмий-тадқиқот фаолиятининг самарадорлигини бевосита амалда синаб, ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича ташкил этилган инфратузилмалар мавжудлиги:


1


1. Инновация марказлари




2. Технопарклар



23

Илмий ташкилот ҳузурида тажриба ишлаб чиқариш тузилмасининг мавжудлиги:


1


1. Синов-тажриба майдончалари (полигонлар)




2. Махсус лабораториялар



24

Илмий ташкилотда инновацион стартап акселератор ва инкубаторларнинг ташкил этилганлиги ҳамда тўлиқ фаолият юритаётганлиги


2

25

Ёш олимлар ижодий-тажриба устахонаси ("Maker space") ташкил этилганлиги ҳамда тўлиқ фаолият юритаётганлиги


1

26

Илмий ташкилотнинг фаолият йўналишига оид лаборатория ва бошқалар билан таъминланганлик даражаси



27

Муассасанинг расмий веб-сайтининг Миллий қидирув тизимидаги ўрни


3

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 май