язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.05.2020 й. 240-Ф-сон "Газ-транспорт тизимида фаолият юритаётган корхоналарнинг мавжуд қувватлари ва ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларнинг корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармойиши

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

11.05.2020 й.

N 240-Ф




Сўнгги йилларда республика нефть-газ тармоғида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини, шу жумладан магистрал газ-транспорт тизимини модернизация қилиш ва технологик янгилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Республика магистрал газ-транспорт тизимидаги жисмонан ва маънан эскирган газ қувурлари участкалари, компрессор станцияларининг газ ҳайдаш агрегатларини янгилаш ва модернизация қилиш ҳамда тизимни 2030 йилгача ривожлантириш дастурининг бош режасини (Gas Master Plan) хорижий молиявий институтлар билан биргаликда 2020 йил сентябрь ойигача ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Газ-транспорт тизимида фаолият юритаётган корхоналарнинг мавжуд қувватлари ва ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларнинг корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва Хитой Миллий Нефтгаз Корпорацияси ўртасида "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурини қуриш ва фойдаланиш тамойиллари тўғрисида 2007 йил 31 июлда имзоланган Битимга мувофиқ томонларнинг 50 фоиздан тенг улушларда иштирок этиши асосида "Asia Trans Gas" МЧЖ кушма корхонаси (кейинги ўринларда - қўшма корхона) ташкил этилганлиги;

б) қўшма корхона томонидан:

умумий узунлиги 1 587 км бўлган "Ўзбекистон-Хитой" газ қувурининг биринчи ва иккинчи тармоғи 2010 йилда, учинчи тармоғи 2012 йилда қуриб ишга туширилганлиги;

2010-2019 йиллар давомида газ қувури орқали шарқий йўналишда - Хитой Халқ Республикасига жами 291,5 млрд куб м ортиқ табиий газ узатилганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сон қарорига мувофиқ "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятига;

табиий газни кейинчалик ягона оператор сифатида етказиб бериш, жумладан экспорт ва импорт қилиш учун газ қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотлар, шу жумладан маҳсулот тақсимотига оид битимлар асосида фаолият юритувчи қўшма корхоналар ва хорижий компаниялардан харид қилиш;

тўғридан-тўғри шартномалар асосида магистрат газ қувурига уланган истеъмолчиларга, шунингдек, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ билан комиссия шартномалари асосида газ тақсимлаш тармоқларига уланган истеъмолчиларга табиий газни сотиш функциялари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг қўшма корхона устав капиталидаги "Ўзбекнефтгаз" АЖга тегишли бўлган 50 фоиз миқдоридаги улушини "Ўзтрансгаз" АЖнинг устав капиталига бериш орқали "Ўзбекнефтгаз" АЖни қўшма корхона таъсисчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Нефть ва газ тармоғи ташкилотларининг коронавирус пандемияси даврида молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда қўшма корхона устав капиталидаги тегишли улушни "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ ўртасида топширилиши-қабул қилинишида вужудга келиши мумкин бўлган мажбурий тўловлар юкини мақбуллаштириш мақсадида, истисно тариқасида, ушбу улушни "Ўзтрансгаз" АЖ устав капиталига ўтказилиши бепул асосда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ белгиланган тартибда ушбу фармойишнинг 2-бандида назарда тутилган қўшма корхона устав капиталидаги тегишли улушни томонлар ўртасида топширилиши-қабул қилинишини ҳамда ушбу масала билан боғлиқ тегишли бошқарув органларининг қарорлари қабул қилинишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ билан биргаликда ушбу фармойиш талабларидан келиб чиққан ҳолда, "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида 2007 йил 30 апрелда тузилган "Ўзбекистон-Хитой" газ-қувурини қуриш ва фойдаланиш тамойиллари тўғрисида"ги Битимга тегишли ўзгартиришлар киритилишини ўрнатилган тартибда таъминлаш чораларини кўрсин.


6. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 май