ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш /

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2020 й. 281-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 майдаги

281-сон қарорига

ИЛОВА



Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси

божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш

мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси (кейинги ўринларда - божхона чегараси) орқали товарларни жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиш мақсадини аниқлаш борасида ушбу жисмоний шахсларни божхона чегарасини кесиб ўтишида божхона назоратидан ўтказиш тартиботларини соддалаштириш, божхона органларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришида қонунийлик, очиқлик, шаффофликни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи тартибни белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


шахсий эҳтиёжлар учун товарлар - жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган шахсий, оилавий (ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари) эҳтиёжлари учун мўлжалланган ҳамда тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган товарлар;


тижорат мақсадлар учун товарлар - божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ишлаб чиқариш, тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарлар.


3. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар шахсий эҳтиёжлар учун товарлар тоифасига жисмоний шахс (ўн олти ёшга тўлмаган жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларни уларни кузатиб бораётган шахс) томонидан декларациялаш йўли орқали киритилади.


4. Ушбу Низом қоидалари маълум тоифадаги шахслар (халқаро ташишлар билан банд бўлган ҳайдовчилар, хизмат сафари бўйича ҳаракатланаётган шахслар ва делегация аъзолари), шунингдек, хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун кўчиб келаётган шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН

БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ТОВАРЛАРНИ

ОЛИБ ЎТИШ МАҚСАДИНИ АНИҚЛАШ


5. Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш божхона органининг мансабдор шахси товарларнинг миқдори, хусусияти ва олиб ўтилишининг такрорийлиги ҳамда сафарнинг ҳолатлари, шунингдек, божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланганлигини инобатга олиб, хавфни бошқариш тизими қўлланилган ҳолда аниқлайди.


6. Божхона органи мансабдор шахси товарнинг олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда қуйидаги мезонларга асосланади:

а) чегара божхона постлари орқали товарларни олиб ўтишда:

товар хусусияти - товарнинг истеъмол хусусиятлари, унинг тижорат мақсадида фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган, шахсларнинг шахсий, оилавий ва маиший эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланганлиги инобатга олинади;

товарларнинг миқдори - товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги (бир номда, бир ўлчамдаги, бир шакл ҳамда рангда ва бошқалар) товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тижорат мақсадида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб эътироф этилади;

товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги - айни бир шахс томонидан бир турдаги товарларнинг оз миқдорда бўлсада бир неча бор олиб кирилишига, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун товарларни олиб кириш деб эътироф этилади. Чегара хизмати органлари томонидан фуқаролик паспортига қўйиладиган белги (штамп) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктидан ўтиш такрорийлигини аниқлаш учун асос ҳисобланади;

сафарнинг ҳолатлари - сафарнинг мақсади ва давомийлиги, келиш давлати инобатга олинади;

ҳуқуқ-тартибот органларидан товарлар ва уларни олиб ўтаётган шахслар тўғрисида келиб тушган маълумотлар.

Товарнинг олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда оила таркиби (товарларни олиб ўтаётган шахс томонидан тасдиқланган тақдирда), кўрсатиб ўтилган товар турларига шахснинг одатий эҳтиёжи ва олиб ўтиладиган товарлар турлари ҳам инобатга олинади.

б) халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмалари орқали, шу жумладан хорижий давлатларнинг интернет-дўконларида харид қилинган товарларни олиб ўтишда:

халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмалари олувчининг ёши унинг манзилига жўнатилган товарларнинг хусусиятлари билан мувофиқлиги;

бир манзил бўйича яшовчи бир ёки бир неча жисмоний шахс томонидан олиб ўтиладиган бир хил турдаги товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги;

декларацияда кўрсатилган товарларни қабул қилувчи манзилнинг жисмоний шахс ҳақиқатда рўйхатдан ўтган жойи билан фарқлилиги.

Юқорида кўрсатилган мезонлардан бирининг мавжудлиги, божхона чегараси орқали жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари томонидан олиб ўтиладиган товарлар белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлганда, улар шахсий эҳтиёжлари учун мўлжалланмаганлигига (шахсий фойдаланиш ёки истеъмол мақсадида эмаслиги) тахмин қилишга асос бўлади.

Жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилаётган божхона тўловлари ундирилмайдиган ва тадбиркорлик ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар республикага олиб киришнинг чекланган меъёрларидан ортганда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодидан ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъий назар ушбу товарларнинг божхона қийматидан келиб чиққан ҳолда, чекланган меъёрлардан ортиқ қисмига нисбатан ягона божхона тўлови ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига 1-иловада назарда тутилган божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим турдаги товарлар олиб ўтилганда, шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик ёки бошқа тижорат мақсадларида товарлар божхона чегараси орқали олиб ўтилганда уларнинг миқдори олиб кириш меъёрлардан ортган тақдирда, уларга нисбатан божхона қонун ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари олиб ўтилаётган товарларнинг умумий миқдорига нисбатан қўлланилади.


7. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кузатиб борилаётган ва (ёки) кузатиб борилмаётган багажларда шахсий эҳтиёжлар учун бўлган товарларнинг олиб кириш чекланган нормалари, йўналиш ва етиб бориш манзилида зарур ҳамда илгари фойдаланишда бўлган шахсий эҳтиёжлар учун мўлжалланган товарларни ҳисобга олмаган ҳолда қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:

йўналиш ва (ёки) етиб бориш манзилида анъанавий (одатда) тартибда фойдаланиш амалиёти, шу билан бирга мавсумийлигини, саёҳат мақсадини, транспорт турини, божхона чегарасидан ўтиш такрорийлиги;

эскириш ва бошқа ишлатилганлик белгилари (қирилиш, букилиш ва бошқа механик шикаст) мавжудлиги;

биркалар, ёрлиқлар, ишлаб чиқарувчи ўрови йўқлиги;

товарларни одатий тартибда фойдаланиш учун етарли бўлган даражада битта ёки бошқа миқдорда, шу жумладан мавсумийлигини, саёҳат мақсадини, транспорт турини, йўналиш давомида ёки етиб бориш манзилида объектив заруратлилиги.


8. Жисмоний шахс божхона органи мансабдор шахсининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи мансабдор шахсга ҳамда судга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


9. Мазкур Низом қоидалари жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтишда икки йўлакли тизимдан фойдаланганда ҳам қўлланилади.


10. Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни "яшил" йўлак орқали олиб ўтилишининг қонунийлиги назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан танлов асосида (объектлар танлови ва (ёки) уларни назорат қилиш усуллари) ва ушбу Низомда белгиланган шартларга риоя этилмаган ҳолларда амалга оширилади.


11. Ушбу Низомнинг бузилганлиги учун айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 май














































Время: 0.1950
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск