язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирлар Маҳкамаси ва республика комиссиялари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2020 й. ПҚ-4710-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2020 й.

N ПҚ-4710



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Яқин истиқболга мўлжалланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий юксалтиришда, ижтимоий соҳаларни, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларини изчил ривожлантириш, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, маънавий баркамол ёш авлодни тарбиялаш масалаларида мутасадди идоралар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш, шунингдек, IТ-технологиялар ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, инновацияларни жорий этиш, саноатнинг базавий тармоқларини, биринчи навбатда, геология, тоғ-кон, металлургия соҳаларини, нефть-газ ва ёқилғи-энергетика саноатини ривожлантиришдаги ролини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

а) қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;

Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;

Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти тугатилсин;

б) қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимлари киритилсин;

в) қуйидагилар:

Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти этиб қайта ташкил этилсин;

Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти этиб қайта ташкил этилсин;

г) Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ташкил этилсин;

д) қуйидагилар:

Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига юклансин ҳамда ушбу бўлим Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти таркибига киритилсин;

Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятини ҳамда Давлат тилини ривожлантириш департаментини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 241 нафар штат бирлигидан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган устувор вазифаларни ҳал қилишнинг муҳимлиги ва натижадорлигини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг умумий штатлари сони доирасида унинг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасида белгиланган асосий устувор вазифалар билан бирга:

а) Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги йўналишлар бўйича фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш:

IТ-технологиялар, "электрон ҳукумат"ни жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, телекоммуникациялар, илм-фан, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни ривожлантиришни таъминлаш;

саноатнинг базавий тармоқларини, шу жумладан геология, тоғ-кон ва металлургия соҳаларини, шунингдек, нефть-газ, ёқилғи ва атом энергетикаси саноатини жадал ва барқарор ривожлантириш;

машинасозлик, автомобиль, электротехника, тўқимачилик, заргарлик, кимё, кўмир, мудофаа саноати ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги йўналишларини комплекс ривожлантиришни таъминлаш;

саноатда кооперация алоқаларини, саноат хавфсизлиги, маҳсулотларни стандартлаштириш соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, тегишли давлат инспекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда давлат моддий захираларини мустаҳкамлаш;

б) мазкур йўналишларда жадал ривожланиш ва натижаларга эришиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

янги "ўсиш нуқта"ларини аниқлаш ва шу асосда қўшимча ресурс ва захираларни ишга солиш ҳамда мавжудларини ўзлаштириш, иқтисодиёт ва аҳолининг энергия манбалари ва хомашё ресурсларига бўлган эҳтиёжларини етарлича таъминлашга мўлжалланган ривожлантиришнинг стратегия ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни, биринчи навбатда, хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг ҳар томонлама баҳоланиши ва экспертиза қилинишини ташкил этиш;

белгиланган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақбул шартларини топиш мақсадида хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиш, шунингдек, улар бўйича тегишли таклифлар киритиш ва қарорлар қабул қилиш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва уларнинг раҳбарлари фаолияти натижаларини баҳолаш учун асосий кўрсаткичларни белгилаш вазифалари юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

а) қуйидагиларни:

бир ҳафта муддатда - Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг тузилмаларини ва янгиланган штат жадвалини;

ўн беш кун муддатда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг функционал вазифаларини;

бир ой муддатда - Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарорларини қабул қилсин;

б) бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янгидан ташкил этилган таркибий бўлинмаларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, қўйилган вазифалар самарали бажарилишини юксак профессионал даражада таъминлашга қодир бўлган малакали мутахассислар билан тўлдирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4612-сон қарорининг 4-банди, шунингдек, қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 12 майдаги

ПҚ-4710-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИ















Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири







































































































































Бош вазирнинг котибияти

6



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили



Бош вазирнинг маслаҳатчиси - департамент бошлиғи


Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш  қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти


Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини

молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими

4


Халқаро консультантлар - маслаҳатчилар






































Бош вазирнинг протокол хизмати

2





IТ-технологиялар, телекомму-

никациялар, ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти

9



































Котибият

1







Бош вазирнинг матбуот хизмати

2


































Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси




























Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуни-

кациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти

21

























Бош вазирнинг биринчи ўринбосари























Котибият

1







Бош вазирнинг маслаҳатчиси - департамент бошлиғи















































Бошқарувчининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари



Бошқарувчининг ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўринбосари























































Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш бўлими

6



Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация  алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти

15



















































Котибият

1



Котибият

1































































Юридик таъминлаш бошқармаси

9



Назорат ва ижро интизоми бўлими

7































Бош вазирнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири



Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-

қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти

20



Бош вазирнинг маслаҳатчиси - департамент бошлиғи

















































Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўлими

4



Биринчи бўлим

3























Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти

14























Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими

3







































Умумий бўлим

9





Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари



Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти

14









































Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими

5



Кадрлар бўлими

2



















































Хўжалик фаолияти бошқармаси

9







































Бош вазирнинг инвестицияларва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири



Инвестициялар, экспортни қўллаб-

қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти

20



































































































































































































































Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-

қувватлаш масалалари котибияти

22





































































Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари









































































































































































Давлат тилини ривожлантириш департаменти

7

















































































































































































Бош вазирнинг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси



Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти

5































































































































              

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 241 нафар.

Техник ходимлар сони - 48 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 25 май, 19-20-сон, 205-модда