ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2020 й. 280-сон "Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2020 й.

N 280




ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИГА

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН СУБСИДИЯ

АЖРАТИШНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 29 январдаги ПҚ-4576-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2020-2022 йилларда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган хўжаликларга ҳамда республикада наслдор қорамолларни етиштирадиган наслчилик хўжаликларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

2020-2022 йилларда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзо бўлган балиқчилик хўжаликлари томонидан интенсив усулда етиштирилган балиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқлар учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

2021-2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган "меринос" зотли қўй ва "ангор" зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 3а-иловага мувофиқ;

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг намунавий таркиби 4-иловага;

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияси таркиби 5-иловага мувофиқ;

Наслчилик хўжаликларида етиштириб сотиладиган ва импорт қилинадиган наслдор қорамол ҳамда қўйлар (эчкилар) бош сони прогноз кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ;

"Паррандасаноат" уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликлари томонидан 2020 йилда паррандаларнинг ота-она галасини шакллантириш учун импорт қилинадиган бир кунлик наслдор жўжалар бош сони прогноз кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 майдаги

280-сон қарорига

4-ИЛОВА


Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш

фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш

бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.О.


Иш жойи ва лавозими


1.

Лавозими бўйича

-

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси


2.

Лавозими бўйича

-

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари


3.

Лавозими бўйича

-

Туман агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


4.

Лавозими бўйича

-

ҳудудий "Чорванасл" маркази туман вакили, комиссия котиби


      

Изоҳ. Комиссия таркибига заруратга кўра, бошқа ташкилотлар вакиллари жалб этилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 майдаги

280-сон қарорига

5-ИЛОВА


Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш

фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш

бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва

вилоятлар комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.О.


Иш жойи ва лавозими


1.

Лавозими бўйича

-

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси


2.

Лавозими бўйича

-

Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари


3.

Лавозими бўйича

-

Вилоят агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


4.

Лавозими бўйича

-

ҳудудий "Чорванасл" маркази директори, комиссия котиби


       

Изоҳ. Комиссия таркибига заруратга кўра, бошқа ташкилотлар вакиллари жалб этилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 майдаги

280-сон қарорига

6-ИЛОВА



Наслчилик хўжаликларида етиштириб сотиладиган

ва импорт қилинадиган наслдор қорамол ҳамда қўйлар

(эчкилар) бош сони прогноз кўрсаткичлари

  

Т/р

Ҳудудлар номи

Наслчилик хўжаликларида етиштирилиб сотиладиган наслдор қорамоллар бош сони

Импорт қилинадиган наслдор қорамоллар

бош сони

Импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар бош сони

1

Қорақалпоғистон Республикаси

1 000

3 000

1 500

2

Андижон вилояти

1 000

1 500

1 000

3

Бухоро вилояти

1 000

1 500

1 000

4

Жиззах вилояти

500

1 500

1 000

5

Қашқадарё вилояти

800

1 500

1 000

6

Навоий вилояти

500

1 000

1 000

7

Наманган вилояти

700

1 500

1 000

8

Самарканд вилояти

1 000

1 500

1 000

9

Сурхондарё вилояти

500

1 500

1 000

10

Сирдарё вилояти

500

1 000

1 000

11

Тошкент вилояти

1 000

2 000

2 500

12

Фарғона вилояти

1 000

1 500

1 000

13

Хоразм вилояти

500

1 000

1 000

Жами:

10 000

20 000

15 000




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 майдаги

280-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Паррандасаноат" уюшмасига аъзо бўлган

паррандачилик хўжаликлари томонидан 2020 йилда

паррандаларнинг ота-она галасини шакллантириш

учун импорт қилинадиган бир кунлик наслдор

жўжалар бош сони прогноз кўрсаткичлари

Т/р

Ҳудуд номи

Импорт қилинадиган бир кунлик наслли жўжалар, минг бош

Ажратилиши белгиланган субсидия миқдори

млн сўм

1

Қорақалпоғистон Республикаси

10,0

90,0

2

Андижон вилояти

15,0

135,0

3

Бухоро вилояти

25,0

225,0

4

Жиззах вилояти

15,0

135,0

5

Қашқадарё вилояти

10,0

90,0

6

Навоий вилояти

10,0

90,0

7

Наманган вилояти

140,0

1 260,0

8

Самарканд вилояти

600,0

5 400,0

9

Сурхондарё вилояти

10,0

90,0

10

Сирдарё вилояти

190,0

1 710,0

11

Тошкент вилояти

425,0

3 825,0

12

Фарғона вилояти

40,0

360,0

13

Хоразм вилояти

10,0

90,0

Жами:

1 500,0

13 500,0

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 май




































Время: 0.1915
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск