язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2020 й. 282-сон "Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2020 й.

N 282




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ

НАВЛАРИНИ СИНАШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ЎСИМЛИКЛАРИ ТУРЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ

ГЕНБАНКИНИ ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига ҳамда "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш, шунингдек, ўсимликларнинг генетик ресурслари бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларини генетик банкларда сақлаш ва муҳофаза қилиш технологиясини жорий қилиш учун Миллий генбанкни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш хизматлари тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали ва манзарали кўчатларнинг (кейинги ўринларда - қишлоқ хўжалиги экинлари) навлари ва дурагайлари синовини халқаро стандартлар даражасига етказиш, қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синови соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларига ресурс тежовчи ва инновацион технологияларни жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларига ажратилган ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари сифат таҳлилларини ўтказувчи лабораториялар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага юқори малакали кадрларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

соҳага алоқадор халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) асосий вазифалари этиб белгилансин:

маҳаллий ва хорижий мамлакатларда яратилган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайлари синовини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари янги навлари бўйича селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини ўтказиш ишларини илмий-методик жиҳатдан ўтказилишини таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синовини ва селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш борасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини ва селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш тизимида кадрлар малакасини ошириш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари, участкалари ва лабораторияларининг рўйхати ҳамда ходимларининг чекланган сони 1а-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳузуридаги Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтининг негизида Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтини (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш;

Институтнинг ноёб илмий объекти "Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари генбанки"ни миллий аҳамиятга эга генбанк деб тан олиш ва унга "Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки" (кейинги ўринларда - Миллий генбанк) мақомини бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


5. Белгилансинки, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан минтақаларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда барча районлаштирилган манзарали, доривор, техник ва озуқабоп ўсимликларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрида юритилади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг талабига асосан, қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий ва хорижий навлари фарқланиши, турдошлиги ҳамда генетик (нав) жиҳатдан софлиги бўйича синовлар ўтказилиши ва натижаси юзасидан Марказ томонидан хулосалар тақдим қилинади;

генетик модификация организмлари (ГМО) бўлган ёки ген муҳандислик йўли билан яратилган ўсимликлар навларининг тезкор таҳлилини ўтказиш ва рўйхатини шакллантириш, шунингдек, истеъмолчилар талаби асосида генетик модификация организмлари бўлган ёки ген муҳандислик йўли билан яратилган ўсимликлар навлари тўғрисида хабардор қилиш Марказ томонидан амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган, патентланган ҳамда Марказ томонидан эталон ва андоза (стандарт) нав сифатида танланган навлар уруғларини Миллий генбанкка белгиланган миқдорда тақдим этиш қишлоқ хўжалиги экинлари навлари оригинаторлари, муаллифлари ва уларни импорт қилувчи субъектлар зиммасига юклатилади;

Институт республикада қишлоқ хўжалиги экинлари генофондини сақлаш, бойитиш, ўрганиш ва ундан самарали фойдаланиш соҳасидаги давлат илмий муассасаси ҳисобланади.


6. Институт:

Миллий генбанкдан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва селекциясида самарали фойдаланиш, уруғларни ўрта ва узоқ муддатга кафолатли сақланишини таъминлаш мақсадида Бирлашган Миллатларнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) комиссияси томонидан ўсимликлар генетик ресурслари генбанклари учун ишлаб чиқилган халқаро стандартларга тўлиқ риоя қилинишини таъминласин;

қишлоқ хўжалиги экинлари генофондини бойитиш, экин турлари систематикаси (қардошлик муносабатлари) ва филогенияси (организмларнинг ривожланиш жараёни) бўйича илмий изланишларни олиб бориш ҳамда селекция учун бирламчи материалларни танлаб олиш самарадорлигини ошириш мақсадида республика ҳудудларига ва қўшни давлатларга илмий экспедициялар ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда институт ходимларининг чекланган сонини қайта тақсимлаш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент вилоят ҳокимлигининг Институт Миллий генбанк фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик ресурсларини сақлаш шароитларини яхшилаш учун янги замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган бинони институт ҳудудида халқаро молия институтларининг имтиёзли ресурслари ва грант маблағларини жалб этиш ҳисобидан қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда экин ер майдони мавжуд бўлмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларига (кейинги ўринларда - нав синаш станциялари ва участкалари) тупроқ унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган суғориладиган ерлардан 3-иловага мувофиқ ер майдонлари ажратилишини таъминласин.


9. Белгилаб қўйилсинки:

нав синаш станциялари ва участкаларига ажратилган ер майдонлари мақбуллаштирилмайди, шунингдек, ушбу ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинлари Марказ томонидан тузилган тақсимотга асосан мустақил жойлаштирилади ва алмашлаб экиш тизими жорий қилинади;

нав синаш станциялари ва участкаларининг ер майдонларини солиқ солишдан озод этилган ер участкалари ҳисобланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларининг серҳосил, тез пишар, касаллик ва зараркунанда хашоратларга чидамли бўлган маҳаллий навларни яратиш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйиш, ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳаларга танлов асосида ҳар йили маблағлар ажратиб борилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги билан биргаликда 2020 йил 15 сентябрга қадар:

"Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ" (UPOV) услубий қўлланмасини давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги маблағлар ҳисобидан давлат тилига таржима қилсин ва нашрга тайёрласин;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига кирадиган илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган янги инновацион ишланмалар бўйича маълумотлар базасини шакллантирсин ва тизимли равишда янгилаб борилишини таъминласин.


12. Марказ ва унинг тизимидаги нав синаш станциялари, участкалари ҳамда лабораторияларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳа ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланишига розилик берилсин:

қишлоқ хўжалиги экинлари янги навлари бўйича селекция ютуқларининг патент божлари ва тўловлари;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синовини ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар;

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари учун белгиланган тартибда тўланадиган устама ҳақлардан олинадиган ўтказмалар;

Марказ таркибига кирувчи нав синаш станциялари ва участкалари тушумининг 2 фоизли ажратмалари;

қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича босма ахборот материалларини реализация қилишдан тушадиган тушумлар;

Марказнинг бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


13. Марказ:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ҳисобига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган навлари тўғрисидаги маълумотларни 2021 йил 1 февралдан бошлаб ўз веб-сайтида эълон қилиб борилишини таъминласин;

ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда 2022 йил 1 мартдан бошлаб нав синаш станциялари ва участкаларида синалаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг навлари ва дурагайларини электрон кодлаштириш тизимини жорий этилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган уруғлар ва кўчатларнинг импорти ва реализация қилиниши устидан назоратни кучайтирсин.


15. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига мувофиқ олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан халқаро ташкилотлар грантлари доирасида четдан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлари, механизмлари, эҳтиёт қисмлари ва ўқув-лаборатория жиҳозлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.


16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

бир ой муддатда Марказга юкланган вазифалар тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида Марказнинг марказий аппаратини, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари, участкалари ва лабораторияларни зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсин;

икки ой муддатда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг уставини;

уч ой муддатда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синовини ўтказиш соҳасида Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар миқдорини тасдиқласин;

қишлоқ хўжалиги экинларининг навлари ва дурагайларини синовини амалга оширишда инновацион технологияларни жорий этиш, электрон кодлаштириш тизимини яратиш, давлат реестрини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини ўтказиш ишларини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, республика ҳудудларига ва қўшни давлатларга илмий экспедициялар ташкил этиш учун халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг маблағлари ва грантларини жалб қилиш чораларини кўрсин;

масъул вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари У.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 майдаги

282-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги  ҳузуридаги  Қишлоқ  хўжалиги

экинлари навларини синаш марказининг

ТУЗИЛМАСИ










Директор



Ёрдамчи










































































Директор ўринбосари



Молиялаштириш ва ҳисоб-китоб бўлими

3



Кадрлар бўлими

2




































Техник экинлар бўлими

3



Патент ва гувоҳномалар билан ишлаш бўлими

2



Юрисконсульт
























Ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими

2























Дон ва озуқа экинлари бўлими

3



Хорижий алоқалар, инновациялар ва ахборот технологияларини жорий этиш бўлими

2
























































Мева, сабэавот, полиз ва картошка экинлари бўлими

3





































Давлат нав синаш майдончалари фаолиятини режалаштириш ва ташкиллаштириш бўлими

5














































Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари, участкалари ва лабораториялари

172























































































Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 29 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.

Қоракалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари, участкалари ва Тошкент шаҳридаги лабораториялар ходимларининг чекланган сони - 172 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 13 майдаги

282-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари

навларини синаш марказининг Қорақалпоғистон

Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги

экинлари навларини синаш станциялари, участкалари

ва лабораторияларининг рўйхати ҳамда

ходимларининг чекланган сони

Т/р

Нав синаш станциялари ва

участкаларининг номланиши


Ходимларнинг

чекланган сони


Қорақалпоғистон Республикаси

1

Хўжайли нав синаш станцияси


3

2

Элликқалъа нав синаш участкаси


2

3

Нукус нав синаш участкаси


3

4

Чимбой нав синаш участкаси


2

Андижон вилояти

5

Олтинкўл нав синаш станцияси


4

6

Андижон нав синаш участкаси


3

7

Қўрғонтепа нав синаш участкаси


2

8

Шаҳрихон нав синаш участкаси


2

9

Хўжаобод нав синаш участкаси


2

Бухоро вилояти

10

Бухоро нав синаш станцияси


3

11

Вобкент нав синаш участкаси


2

12

Қоракўл нав синаш участкаси


3

13

Ғиждувон нав синаш участкаси


3

Жиззах вилояти

14

Жиззах нав синаш станцияси


2

15

Ғаллаорол нав синаш участкаси


3

16

Зомин нав синаш участкаси


2

17

Пахтакор нав синаш участкаси


2

Қашқадарё вилояти

18

Шаҳрисабз нав синаш станцияси


4

19

Қарши нав синаш участкаси


2

20

Қамаши нав синаш участкаси


3

21

Миришкор нав синаш участкаси


3

Навоий вилояти

22

Хатирчи нав синаш станцияси


4

23

Қизилтепа нав синаш участкаси


2

24

Навбаҳор нав синаш участкаси


2

Наманган вилояти

25

Уйчи нав синаш станцияси


3

26

Мингбулоқ нав синаш участкаси


4

27

Наманган нав синаш участкаси


2

Самарканд вилояти

28

Самарқанд нав синаш станцияси


4

29

Каттақўрғон нав синаш участкаси


3

30

Нуробод-чўл нав синаш участкаси


2

31

Нуробод нав синаш участкаси


2

32

Ургут нав синаш участкаси


2

Сурхондарё вилояти

33

Термиз нав синаш станцияси


3

34

Денов нав синаш участкаси


3

35

Денов-мўътадил нав синаш участкаси


3

36

Шеробод нав синаш участкаси


3

Сирдарё вилояти

37

Боёвут нав синаш станцияси


3

38

Оқолтин нав синаш участкаси


3

39

Сирдарё-дон нав синаш участкаси


2

Тошкент вилояти

40

Чиноз нав синаш станцияси


4

41

Қуйичирчиқ нав синаш участкаси


2

42

Пскент нав синаш участкаси


3

43

Ўртачирчиқ нав синаш участкаси


3

44

Юқоричирчиқ нав синаш участкаси


3

45

Оҳангарон нав синаш участкаси


2

46

Бўстонлиқ нав синаш участкаси


2

47

Тошкент нав синаш участкаси


4

Фарғона вилояти

48

Қўштепа нав синаш станцияси


3

49

Бешариқ нав синаш участкаси


2

50

Бағдод нав синаш участкаси


3

51

Фарғона нав синаш участкаси


2

52

Водил нав синаш участкаси


2

Хоразм вилояти

53

Хива нав синаш станцияси


4

54

Гурлан нав синаш участкаси


3

55

Урганч нав синаш участкаси


2

Тошкент шаҳар

56

Тошкент пахта толаси технология лабораторияси


15

57

Тошкент кимё технология лабораторияси


8

Жами:


172

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 майдаги

282-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини

синаш соҳасида кўрсатиладиган хизматларни

такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари

турларининг Миллий генбанкини яратиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирнинг номланиши


Амалга ошириш

механизмлари


Амалга ошириш

муддатлари


Масъул ижрочилар


I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ НАВЛАРИ ВА ДУРАГАЙЛАРИ СИНОВИ

СОҲАСИДА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

СИНОВЛАРНИ ХОРИЖИЙ АНДОЗАЛАРИ ДАРАЖАСИГА КЎТАРИШ

1

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестриии юритиш тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

20 ноябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги


2

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига янги нав ва дурагайларни киритиш ва ундан чиқариш бўйича эксперт комиссияси фаолияти тартибини тасдиқлаш.


Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи

2020 йил

15 июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


3

Соҳа тармоқлари бўйича етакчи хорижий давлатларнинг марказлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020-2030

йилларда


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


4

Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза килиш бўйича халқаро иттифоқ (UPOV)нинг миллий семинарлари, шунингдек, МДҲ давлатларининг қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказлари иштирокида ўтказиладиган "дала кунлари" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон Республикасининг вакиллари иштирокини таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


5

Ўсимликлар селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича халқаро иттифоқ (UPOV) қўлланмаси асосида қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларини ташкил қилиш ҳамда илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


6

Қишлоқ хўжалиги экинлари янги навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини ишлаб чиқиш.


Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғи


2020 йил

1 июль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


7

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази тизимидаги нав синаш станциялари ва участкаларининг йўналишларини белгилаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

15 июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


8

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган янги нав ва дурагайларнинг кўргазмали ишлаб чиқариш синовларини ташкил этиш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва агрокластерларда янги нав ва дурагайларни танлаб олиш имкониятини ошириш.


Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


II. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҚЛАРИНИНГ ПАТЕНТГА

ЛАЁҚАТЛИЛИГИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШНИ РИВОЖАНТИРИШ

9

Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ (UPOV)нинг бош қароргоҳидан мутахассислар жалб қилиш ва селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2022 йил

март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


10

Давлат дастуридаги грант маблағлари ҳисобига Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифок (UPOV)нинг қишлоқ хўжалиги экинлари навларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ўтказишга доир услубий қўлланмаларини давлат тилига таржима қилиш ва чоп этишни ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2022 йил

март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги, Фанлар академияси


III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ НАВЛАРИ СИНОВИНИНГ

РЕСУРСТЕЖАМКОР ВА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА

ЎТКАЗИЛИШИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ ЭТИШ

11

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларида конкурс ва ишлаб чиқариш синовларини ресурс тежамкор технологиялар асосида ўтказилишини ташкил этиш.


Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


12

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларини ёпиқ майдонларда амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда техник кўмак маблағларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 5 та минтақасида иссиқхоналар барпо этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021-2023

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги


13

Маҳаллий ва чет элдан келтирилган нав ва дурагайларнинг конкурс синовларини олиб бориш давомида қимматли хўжалик белги ва хусусиятларини илмий асослаган ҳолда босқичма-босқич бойитиб бориш чораларини кўриш.


Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси


       

IV. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ НАВЛАРИНИ СИНАШ СТАНЦИЯЛАРИ

ВА УЧАСТКАЛАРИГА АЖРАТИЛГАН ЕРЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

14

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларининг экин ерларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш учун илмий асосланган алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси


15

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларининг экин ер майдонларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


V. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ НАВЛАРИНИ СИНАШ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИНИ

ЗАМОНАВИЙ АСБОБ-УСКУНАЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ЭКИНЛАРИ НАВЛАРИНИ СИНАШ СТАНЦИЯЛАРИ ВА УЧАСТКАЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

16

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб этган ҳолда Марказ ва унинг тизимидаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкалари биноларини таъмирлаш ҳамда биноси мавжуд бўлмаган нав синаш станциялари ва участкалари учун бино қуриш ва жиҳозлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги


17

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларини қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2020-2022

йиллар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


18

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2020-2022

йиллар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


VI. СОҲАНИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН БУТЛАШ ҲАМДА

ХОДИМЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ ЯХШИЛАШ

УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

19

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ҳамда унинг тизимидаги нав синаш станциялари ва участкаларини зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

15 июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


20

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида ҳамда бошқа олий таълим муассасаларда уруғчилик ва уруғшунослик кафедраларида таҳсил олувчи иқтидорли талабаларни қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасига қизиқтириш, "устоз-шогирд" тизимини йўлга қўйиш ва уларни келгусида соҳага жалб этиш ишларини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 ўқув

йилидан

бошлаб


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


21

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ходимларига арзон уй-жойлар қуриш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони ҳамда тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

15 декабрь


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, республика тижорат банклари


VII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ ГЕНЕТИК РЕСУРСЛАРИ

СОҲАСИДА ЎСИМЛИКЛАР ГЕНЕТИК РЕСУРСЛАРИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИНИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ҲАМДА УНИНГ ТЕХНИК БАЗАСИИИ МУСТАҲКАМЛАШ

22

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтнинг Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки фаолияти самарадорлигини ошириш ва генетик ресурсларни сақлаш шароитларини яхшилаш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда техник кўмак маблағларини жалб этган ҳолда янги замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган бино ва махсус (фитопатология ва энтомология, қишлоқ хўжалиги экинлари коллекция намуналарига технологик баҳо бериш ҳамда микровиночилик) лабораторияларни лойиҳалаш, қуриш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2020-2022

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги


23

Қишлоқ хўжалиги экинларининг жаҳон генофондидан фойдаланган ҳолда ўсимликларда ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига чидамлиликни шаклланиши қонуниятларини ўрганишга йўналтирилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси


24

Қишлоқ хўжалиги экинлари коллекция намуналарининг дала тажрибаларини ўтказиш учун институтнинг машина-трактор паркини янги қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


25

Илғор хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, долзарб илмий йўналишлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш ҳамда соҳага доир илмий давра суҳбатлари, семинарлар ва конференцияларни ташкил этиш, ёш олимларни жалб этиш бўйича амалий чоралар кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимий


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


            





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 майдаги

282-сон қарорига

3-ИЛОВА



Экин ер майдони мавжуд бўлмаган қишлоқ хўжалиги

экинлари навларини синаш участкаларига

ажратиладиган ер майдонлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини

синаш участкаларининг номланиши


Талаб этиладиган ер майдони

(гектар)


Қорақалпоғистон Республикаси

1

Хўжайли нав синаш участкаси


10,0

Қашқадарё вилояти

2

Миришкор нав синаш участкаси


10,0

3

Қамаши нав синаш участкаси (лалми)


10,0

Тошкент вилояти

4

Юқоричирчиқ нав синаш участкаси


5,0

5

Тошкент нав синаш участкаси


5,0

Жами


40,0

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 май