ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2020 й. 246-Ф-сон "Тожикистон Республикасига коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва дори воситалари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Фармойиши
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ФАРМОЙИШИ
17.05.2020 й.
N 246-Ф
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Тожикистон Республикасига коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва дори воситалари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида:
1. Тожикистон Республикасига тиббий буюмлар ва дори воситалари шаклидаги инсонпарварлик ёрдами юки иловага мувофиқ рўйхат бўйича юборилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки етказиб берилиши учун масъул этиб белгилансин.
3. Белгилансинки инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ва уни белгиланган манзилга (Тошкент вилояти "Ойбек" чегара ўтиш пункти ва Сурхондарё вилояти "Сариосиё" чегара ўтиш пункти) етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси таркибига кирадиган корхоналар ҳамда маҳалий хусусий компаниялар маблағлари ҳисобидан қопланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонининг инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш нияти тўғрисида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилсин, шунингдек, инсонпарварлик ёрдами юки етказиб бериладиган пунктни ва уни топшириш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни келишсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари инсонпарварлик ёрдами юкининг етказилиши ва топширилишида иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси вакилларига чиқиш ҳужжатлари тезкор расмийлаштирилишини ҳамда инсонпарварлик ёрдами юки Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан тўсиқларсиз, божхона юк декларацияси расмийлаштирмаган ҳолда ўтказилишини таъминласинлар.
6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.А. Мўминов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 17 майдаги
246-Ф-сон фармойишига
ИЛОВА
Тожикистон Республикасига инсонпарварлик
ёрдами сифатида юбориладиган тиббий
буюмлар ва дори воситалар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ташкилот номи |
Маҳсулот номи |
Ўлчов бирлиги |
Миқдори |
1 |
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги* |
азитромицин 250 мг. N 3 |
қадоқ |
15 000 |
азитромицин 500 мг. N 6 |
қадоқ |
15 000 |
||
элфлокс 500 мг/100 мл, 100 мл |
дона |
5 000 |
||
цефтриаксон натрия 1,0 гр. |
дона |
200 250 |
||
цефтазидим Sanita 1 гр. |
дона |
25 000 |
||
лазолван сироп 15 мг/5 мл 100 мл |
қадоқ |
1 400 |
||
лазолван сироп 30 мг/5 мл 100 мл |
қадоқ |
1 800 |
||
2 |
Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар** |
ҳимоя кўзойнаги |
дона |
2 000 |
бир маротобалик респиратор |
дона |
5 000 |
||
бир маротабалик қўлқоп |
дона |
30 000 |
||
бир маротабалик тиббий юз ниқоби |
дона |
65 000 |
||
бир маротабалик бош кийимли ҳимоя комбинезони |
дона |
2 000 |
*) Дори воситалари "Eriell Group" МЧЖ томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилиб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Тожикистон Республикаси вакилларига топширилиши ташкиллаштирилади.
**) Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмаси томонидан юбориладиган ҳимоя ускуналари "Энерго Комплект Инжиниринг" МЧЖ вакилларига (Тожикистон Республикаси) топширилиб, кейинчалик Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти Фархорс туман касалхонасига топширилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 18 май