язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2020 й. 246-Ф-сон "Тожикистон Республикасига коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва дори воситалари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Фармойиши

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

17.05.2020 й.

N 246-Ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Тожикистон Республикасига коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва дори воситалари билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида:


1. Тожикистон Республикасига тиббий буюмлар ва дори воситалари шаклидаги инсонпарварлик ёрдами юки иловага мувофиқ рўйхат бўйича юборилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки етказиб берилиши учун масъул этиб белгилансин.


3. Белгилансинки инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ва уни белгиланган манзилга (Тошкент вилояти "Ойбек" чегара ўтиш пункти ва Сурхондарё вилояти "Сариосиё" чегара ўтиш пункти) етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси таркибига кирадиган корхоналар ҳамда маҳалий хусусий компаниялар маблағлари ҳисобидан қопланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонининг инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш нияти тўғрисида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилсин, шунингдек, инсонпарварлик ёрдами юки етказиб бериладиган пунктни ва уни топшириш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни келишсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари инсонпарварлик ёрдами юкининг етказилиши ва топширилишида иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси вакилларига чиқиш ҳужжатлари тезкор расмийлаштирилишини ҳамда инсонпарварлик ёрдами юки Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан тўсиқларсиз, божхона юк декларацияси расмийлаштирмаган ҳолда ўтказилишини таъминласинлар.


6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.А. Мўминов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 майдаги

246-Ф-сон фармойишига

ИЛОВА



Тожикистон Республикасига инсонпарварлик

ёрдами сифатида юбориладиган тиббий

буюмлар ва дори воситалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи


Маҳсулот номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдори


1

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги*


азитромицин 250 мг. N 3


қадоқ

15 000

азитромицин 500 мг. N 6


қадоқ

15 000

элфлокс 500 мг/100 мл, 100 мл


дона

5 000

цефтриаксон натрия 1,0 гр.


дона

200 250

цефтазидим Sanita 1 гр.


дона

25 000

лазолван сироп 15 мг/5 мл 100 мл


қадоқ

1 400

лазолван сироп 30 мг/5 мл 100 мл


қадоқ

1 800

2

Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар**


ҳимоя кўзойнаги


дона

2 000

бир маротобалик респиратор


дона

5 000

бир маротабалик қўлқоп


дона

30 000

бир маротабалик тиббий юз ниқоби


дона

65 000

бир маротабалик бош кийимли ҳимоя комбинезони


дона

2 000

               

*) Дори воситалари "Eriell Group" МЧЖ томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилиб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Тожикистон Республикаси вакилларига топширилиши ташкиллаштирилади.

**) Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмаси томонидан юбориладиган ҳимоя ускуналари "Энерго Комплект Инжиниринг" МЧЖ вакилларига (Тожикистон Республикаси) топширилиб, кейинчалик Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти Фархорс туман касалхонасига топширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 май