ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Малака ошириш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар Рамкаси (ЎзР ВМ 15.05.2020 й. 287-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 майдаги

287-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар

РАМКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси (кейинги ўринларда - Миллий малакалар рамкаси) тармоқлар малакалар рамкалари, касб ва таълим стандартлари, миллий ва халқаро даражада малакаларни тан олишнинг касбий таълимнинг барча даражалари учун ягона механизмларни назарда тутувчи, малакаларни тармоқлараро ва халқаро таққослашни таъминловчи компетенцияни баҳолаш тизими Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизимининг институционал компоненти ва асоси ҳисобланади.


2. Миллий малакалар рамкаси меҳнат бозори ва таълим соҳасини интеграциялаш воситаси бўлиб хизмат қилади.


3. Миллий малакалар рамкаси:

касбга ўқитиш натижалари ва ўқитиш натижасида олинадиган билимлар, маҳоратлар, кўникмалар ва компетенцияларни уйғунлаштириш;

касбга ўқитиш ва меҳнат бозорининг малакаларга эҳтиёжлари орасида ўзаро алоқадорликнинг мустаҳкам тизимини шакллантириш;

касбга ўқитиш, меҳнат тажрибаси натижаларининг малака талабларига ва касб стандартларига мослигини баҳолаш жараёнини амалга оширишни;

миллий ва халқаро даражаларда малакаларни тан олишни таъминлайди.


4. Миллий малакалар рамкасини жорий қилиш:

касб стандартларини ишлаб чиқишда - ходимлар малакасига, таълим стандартларини ишлаб чиқишда - битирувчиларнинг билим даражаларига талабларни ягона нуқтаи назардан ёритиш;

ходимларни ишга қабул қилишда, ташкилот ичида ва ташкилотлар орасида вертикал ва горизонтал ҳаракатлантиришда малака талабларини белгилаш;

ходимлар ва ишга даъвогарларнинг малакасини аниқлаш материаллари ва тартиботларини ишлаб чиқиш;

республика, ҳудуд ва тармоқ даражаларида, шунингдек, ташкилотларда кадрлар тайёрлаш бўйича тадбирларни режалаштириш;

малакаларни ривожлантириш мониторингини ва статистик таҳлилни амалга ошириш учун имкон яратади.



2-БОБ. МИЛЛИЙ МАЛАКАЛАР РАМКАСИНИНГ

ТУЗИЛИШИ


5. Миллий малакалар рамкаси Европа малакалар рамкасига ва Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мос бўлган саккизта малака даражасини, шунингдек, мос малакалар даражаларига эришишнинг асосий йўлларини иловага мувофиқ ўз ичига олган.


6. Миллий малакалар рамкаси жадвал кўринишидаги конструкция бўлиб, унда ҳар бир малака даражаси бўйича касб фаолиятини амалга ошириш учун талаб қилинадиган билимлар, маҳорат ва кўникма, шахсий ва касбий компетенциялар, шунингдек, тегишли малака даражасини эгаллаш йўллари белгиланади, айнан:


1) билимлар - касбий фаолиятнинг қуйидаги хусусиятларини акс эттиради:

а) фойдаланилаётган ахборотнинг ҳажми ва мураккаблиги;

б) билимларнинг инновациявийлиги;

в) назарий ва амалий билимлар нисбати.


2) маҳорат ва кўникмалар - қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади:

а) касб вазифаларини бажаришнинг вариантлилиги, вазифаларни ҳал қилиш вариантларини танлаш зарурати ва унинг йўлларини ишлаб чиқиш;

б) иш ҳолатининг ноаниқлиги ва унинг ривожланишини олдиндан аниқлаш имкони йўқлиги;


3) компетенциялар қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади:

а) раҳбарлик остидаги фаолият;

б) мустақил ижро интизоми;

в) раҳбарлик фаолияти;

г) фаолият кўлами - ваколат ва масъулиятнинг кенглиги, касбий фаолиятдаги мумкин бўлган хатонинг оқибатлари;


4) малакани эгаллаш йўллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган таълим даражалари билан ифодаланади.


7. Миллий малакалар рамкаси асосида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари иш берувчилар бирлашмалари билан ҳамкорликда тармоқлар малака рамкаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, тегишли малака даражаларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи касб стандартларини ишлаб чиқади.


8. Малака муайян таълим дастури ва/ёки амалий тажриба натижаси ҳисобланади. Малаканинг ўзгариши ва даражасининг ўсиши, одатда, тегишли лицензияга эга бўлган муассасаларда малака ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш ва қўшимча таълим бериш тизимининг қўшимча ўқитиш дастурлари бўйича ўқитиш натижаси ҳисобланади.

Таълим ва ўқитишнинг турли кўринишлари тармоқлар, малакалар тизимларида ҳисобга олинади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


9. Зарур бўлганда Миллий малакалар рамкасига, унинг амалда қўлланиш тажрибасидан келиб чиқиб, ўзгаришлар киритилади.


10. Миллий малакалар рамкасига Европа Иттифоқи мамлакатлари, Корея Республикаси, Россия Федерацияси ва шундай тажриба тўпланган бошқа мамлакатлар рамкалари тузилмаларига хос бўлган қуйидаги тамойиллар асос қилиб олинади:

малакалар даражаларининг қуйидан юқорига ривожланишининг узлуксизлиги ва изчиллиги;

малакалар даражалари тавсифининг барча фойдаланувчилар учун шаффофлиги;

малакалар даражалари иерархиясининг меҳнат тақсимоти тузилмасига ва миллий таълим тизимига мослиги;

Миллий малакалар рамкаси тузилмаси ва мазмунини ишлаб чиқишда жаҳон тажрибаси.






Ўзбекистон Республикаси

Миллий малакалар рамкасига

ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ МАЛАКАЛАР РАМКАСИ

     

Малака даражаси

Билимлар

(профессионал фаолиятнинг илмий сиғимлилиги)

Маҳорат ва кўникма

(профессионал фаолиятнинг мураккаблиги)

Компетенциялар

(ваколатлар кўлами, масъулият ва мустақиллик)


Малаканинг мос даражасига эришиш йўллари

1

Меҳнат ёки ўқув соҳасидаги умумий билимлар

Стандарт ва оддий вазифаларни бажариш

Кузатув остида ишлаш ва ўрганиш

Амалий тажриба ва/ёки иш жойида қисқа муддатли ўқув (йўриқнома) ва/ёки камида бошланғич маълумот даражасидаги таълим бўйича қисқа муддатли курслар

2

Меҳнат ёки ўқув соҳасидаги махсус билимлар

Стандарт ва оддий вазифаларни оддий қоидалар ва инструментлар орқали бажариш, йўриқнома бўйича ҳаракат қилиш усулини танлаш

Қўйилган вазифаларни тушуниш, раҳбарлик остида қисман мустақил равишда меҳнат қилиш ва ўрганиш қобилияти

Камида асосий ўрта маълумотдан паст бўлмаган умумий ўрта таълим бўйича амалий тажриба ва/ёки профессионал таълим (таълимни ташкил қилиш ёки корхонада ўқиш базасида қисқа муддатли курслар)

3

Меҳнат ёки ўқув соҳасидаги принциплар, жараёнлар ва умумий концепциялар ҳақидаги умумий махсус билимлар

Асосий усуллар, инструментлар, материаллар ва маълумотларни танлаш ва қўллаш учун талаб қилинадиган вазифаларни бажариш, мустақилликни намойиш қилиш

Масъулият, вазиятдан келиб чиқиб қарор қабул қилиш, жумладан, ўз-ўзининг мустақил бандлигини таъминлаш

Бошланғич профессионал таълим (ўрта махсус, профессионал таълим).

Профессионал таълим (бир йилгача касбга тайёрлаш дастурлари бўйича таълим ташкилотлари базасидаги курслар ёки корхонада ўқитиш) ва камида умумий ўрта таълим бўйича амалий тажриба

4

Меҳнат ёки ўқув соҳасини умумий қамраб олувчи кенг миқёсли амалий ва назарий билимлар


Аниқ муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган амалий маҳоратлар. Маълум бўлган ҳаракатлар орасидан мақбулини танлаш

Қўйилган мақсадни ҳал қилиш учун бажариш зарур бўлган вазифаларни мустақил белгилаш.

Иш натижасини олдиндан кўра билиш ва шунга кўра ўз ҳаракатини тўғрилаш қобилияти

Ўрта (тўлиқ) умумий таълим ёки бошланғич профессионал таълим базасида ўрта профессионал таълим ёки профессионал тайёргарлик (бир йилгача касбга ўқитиш дастурлари бўйича таълим муассасалари базасидаги курслар ва қўшимча профессионал таълим дастурлари), амалий тажриба

5

Меҳнат ёки ўқув соҳасидаги ҳар томонлама ихтисослаштирилган махсус ва назарий билимлар, шунингдек ушбу билимлар чегараларини англаш

Абстракт муаммоларни ижодий ҳал қилиш учун талаб қилинадиган англаш ва амалий маҳоратнинг ҳар томонлама кўлами. Профессионал вазифаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни мустақил излаш қобилияти.

Ташкилотнинг ички вазифаларини бажариш учун меҳнат жараёнини мустақил бошқариш ва назорат қилиш қобилияти. Ўзи ва бошқаларнинг фаолиятини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш.

Ўрта (тўлиқ) умумий таълим ёки бошланғич профессионал таълим ёки ўрта профессионал таълим базасида ўрта махсус профессионал таълим, амалий тажриба, ёки олий таълим

6

Назария ва энг муҳим тамойилларни танқидий тушунишни ўз ичига олувчи меҳнат ёки ўқув соҳасидаги илғор билимлар

Меҳнат ёки ўқишнинг ихтисослаштирилган соҳасидаги мураккаб ва кутилмаган муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган янгиликлар эгаллаганлигини тасдиқловчи илғор қобилиятлар. Фаолият, усуллар ва уларнинг натижаларини баҳолаш.

Меҳнат ёки ўқишнинг кутилмаган контекстида қарор қабул қилиш даражасида масъулиятни талаб қилувчи, фаолиятнинг мураккаб техник ва профессионал турларини бошқариш.

Якка тартибдаги ва жамоавий ривожланиш соҳасида ўзига масъулиятни қабул қилиш.

Олий таълим, амалий тажриба.

7

Муайян қисми меҳнат ёки ўқув соҳасида муҳим бўлган ва аралаш соҳаларда оригинал ва танқидий мулоҳазалар юритиш ва/ёки тадқиқотлар учун асос бўлувчи юқори даражада ихтисослашган билимлар

Янги билимларни, тартиботларни ривожлантириш ва турли соҳаларга тааллуқли билимларни интеграциялаш учун ўтказиладиган илмий-тадқиқотларда ва/ёки фаолиятда инновация талаб қилинадиган махсус тадқиқот ўтказиш қобилияти.

Фаолият, усуллар ва натижалар ва профессионал фаолият соҳаси ва ундан ташқари соҳалар учун қисқа муддатли ва узоқ муддатли оқибатларини танқидий баҳолаш.

Мураккаб, кутилмаган ва янги стратегик ёндошувларни талаб қилувчи профессионал ёки ўқув контекстларни бошқариш ва ушбу контекстларни ўзгартириш. Профессионал билимлар ва амалиётга ҳисса қўшиш ва/ёки жамоалар стратегик меҳнат унумдорлигини текшириш бўйича масъулиятга эга бўлиш.

Олий таълим, амалий тажриба. Олий таълимдан кейинги таълим, амалий тажриба

8

Меҳнат ёки ўқувнинг илғор соҳасида ва соҳалараро юқори даражада ихтисослашган билимлар



Илмий тадқиқотлардаги ва/ёки инновациялардаги ўткир муаммоларни ҳал қилиш учун ва мавжуд билимлар ёки профессионал амалиётни қайта кўриб чиқиш учун зарур бўлган, синтез ва баҳолашни ўз ичига олувчи илғор ва ихтисослашган маҳорат ва усуллар. Фаолият, усуллар ва натижаларни ва уларнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли оқибатларини танқидий баҳолаш.

Меҳнат ёки ўқув соҳасида, жумладан, тадқиқот йўналишида янги ғоялар ёки жараёнлар ишлаб чиқаришда юксак даражадаги обрў, инновациялар, мустақиллик ва профессионал мукаммалликни намоён қилиш.

Олий таълим, амалий тажриба. Олий таълим, амалий тажриба ва/ёки олий таълимдан кейинги таълим, амалий тажриба.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 май

















































Время: 0.0124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск