язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Адлия вазирининг 02.05.2020 й. 103-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.05.2020 й. 3113-5-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.05.2020 й.

N 3113-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.05.2020 й.

N 103-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сон "Нотариат тизими тубдан ислоҳ қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон "Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 1-2-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                           Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадаги "давлат нотариал идоралари нотариуслари (бундан буён матнда нотариуслар деб юритилади)" деган сўзлар "нотариуслар" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"медиатор вазифасини бажаради;";

еттинчи - йигирма бешинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"далилларни таъминлайди;";

ўн бешинчи - йигирма олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи - йигирма еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлайди;

электрон ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлайди;";

ўн саккизинчи - йигирма еттинчи хатбошилар тегишли равишда йигирманчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 20-банднинг биринчи хатбошисидаги, 135-банднинг биринчи хатбошисидаги, 175-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 198-банддаги "давлат нотарил идорасида" деган сўзлар "нотариал идорада" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат нотариал идораларининг" деган сўзлар "нотариал идораларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "давлат нотариал идораси" деган сўзлар "нотариал идора" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 18-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат нотариал идораларига" деган сўзлар "нотариусларга" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "унинг" деган сўзлар "уларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 23-1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "давлат нотариал идорасининг" деган сўзлар "нотариал идоранинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 27-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулк билан боғлиқ битимларни (мол-мулкни ижарага бериш ва ундан текин фойдаланиш шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги битимлар, кўчмас мулкдан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳақидаги ҳамда транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно) тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги Тизим орқали текширилади. Бунда, мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ёки хатланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади.";

учинчи хатбошидаги "шартномаларни (келишувларни)" деган сўзлар "битимларни" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 45-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "учинчи ва тўртинчи" деган сўзлар "иккинчи ва учинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 48-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда объектнинг қолдиқ қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг (бюджет ташкилоти томонидан сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда) юз бараваридан ортиқ бўлмаган тақдирда шартнома нотариал тартибда тасдиқланади.".


10. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"50. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган битимлар ва кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш шартномалари қуйидаги ҳолларда нотариал тасдиқланади, агар сотиб олувчи томон:

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқданган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) 2, 3, 6 ва 7-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ҳамда ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

Бунда нотариус:

Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида доимий прописка қилинган шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;

Рўйхатнинг 6-банди асосида доимий прописка қилинган шахс томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу шахснинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади.".


11. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"51. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган битимлар ва кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш шартномалари қуйидаги ҳолларда нотариал тасдиқланади, агар сотиб олувчи томон:

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3, 6 ва 7-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва МваФРБнинг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.

Бунда нотариус:

Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида доимий прописка қилинган шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилганлигига уч йил тўлганлигини;

Рўйхатнинг 6-банди асосида доимий прописка қилинган шахс томонидан камида уч йил лавозимда бўлганлиги муносабати билан кўчмас мулк сотиб олинаётган бўлса, ушбу шахснинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 1-иловасида кўрсатилган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг маълумотномалари асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил лавозимда бўлганлигини текширади.".


12. 52-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


13. 53-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"53. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўчмас мулкни сотиб олиш битимларини нотариал тасдиқлаш ушбу шахслар томонидан янги қурилган нархи шартнома тузилган санадаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда амалга оширилади.

Бунда янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда, мулк-ҳуқуқи (туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси асосида) вужудга келган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган кўп қаватли турар жой бинолари, қурилиш дастурлари доирасида намунавий лойиҳалар бўйича қурилган якка тартибдаги уй-жойлар (жисмоний шахслар томонидан қурилган якка тартибдаги уй-жой мақомидаги уйлар бундан мустасно) тушунилади.".


14. 54-банднинг учинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 56-банднинг биринчи хатбошисидаги "бошқаларга" деган сўз "бошқа шахсга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 73-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирлда баён этилсин:

"хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази" давлат унитар корхонасидан) олинган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома.".


17. 74-бандда:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


18. 92-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат нотариал идорасига" ҳамда "Нотариус" деган сўзлар тегишли равишда "идоравий нотариал архивга" ҳамда "Идоравий нотариал архив ходими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 110-банддаги "давлат нотариал идорасининг" деган сўзлар "нотариуснинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


20. 111-банднинг учинчи хатбошисидаги "Энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "Базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 125 ва 128-бандларнинг биринчи хатбошисидаги "давлат нотариал идорасига" деган сўзлар "нотариусга" деган сўз билан алмаштирилсин.


22. 130-банднинг олтинчи хатбошисидаги "давлат нотариал идорасига" деган сўзлар "нотариал идорага" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. 131-банддаги "Давлат нотариал идорасига" деган сўзлар "Нотариусга" деган сўз билан алмаштирилсин.


24. 136-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "давлат нотариал идорага" деган сўзлар "нотариал идорага" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. 137-банддаги "ички ишлар органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари (ички ишлар органлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


26. Қуйидаги мазмундаги 14-1-§ билан тўлдирилсин:


"14-1-§. Медиатор вазифасини бажариш


145-1. Нотариус фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан мулкий ва мерос масалалари бўйича ўзаро мақбул қарор қабул қилиш учун тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида низода медиатор сифатида иш юритади.

Нотариус фақат нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар юзасидан келиб чиққан низолар бўйича медиатор вазифасини бажаради.

145-2. Тарафлар ва медиатор медиация иштирокчиларидир. Жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам медиация тарафлари бўлиши мумкин.

Тарафлар медиацияда шахсан ёки ўз вакили орқали қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этади.

145-3. Нотариус қуйидаги низолар бўйича медиатив келишувни тасдиқлайди:

оилавий низолар (эр-хотиннинг мол-мулкини бўлиш);

мерос билан боғлиқ низолар (мерос мол-мулкини тақсимлаш, меросхўрлар ўртасида улушларни бўлиш ва бошқалар);

бошқа низолар (пул мажбуриятлари, мулкни топшириш мажбуриятлари, қарз мажбуриятлари, гаров муносабатлари бўйича мажбуриятлар).

145-4. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун тарафлар ўзаро келишувга кўра нотариал ҳаракатни амалга оширган нотариусга ёки бошқа нотариусга мурожаат қилиши мумкин.

Манфаатдор тараф низонинг иккинчи тарафига нисбатан қўйилаётган талаблар мазмунини изоҳлаган холда нотариусга келишув тартиб-таомилини қўллаш ҳақида ариза билан мурожаат этади. Нотариус қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда аризани ўрганиб чиқиб, тарафлар, низо предмети, ўтказилиш жойи ва вақти кўрсатилган низони медиация йўли билан ҳал этиш хақида тарафларга хат юборади.

Агар тарафлар нотариусга низолашаётган масала бўйича медиацияни қўллаш ҳақида биргаликда мурожаат этса, нотариус улардан ушбу масала бўйича медиация тартиб-таомилини амалга оширишга розилиги хақидаги оддий ёзма шаклдаги келишувни тақдим этишни сўрайди.

145-5. Тарафлар мулкий ёки мерос масаласи бўйича юзага келган низони нотариус орқали ҳал этишда нотариусга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини, низо келиб чиқишига сабаб бўлган нотариал ҳаракат асли ёки нусхаси, ушбу низони ҳал этиш учун медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги оддий ёзма шаклда тузилган келишувни тақдим этади.

145-6. Медиация тартиб-таомили медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида тарафлар томонидан келишув тузилган кундан эътиборан бошланади.

145-7. Медиация тартиб-таомили амалга оширилаётганда нотаруис тарафларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклашга, уларнинг у ёки бу қарорни қабул қилишда босим ўтказишга ҳақли эмас.

Нотариус медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида бир вақтнинг ўзида ҳам тарафларнинг барчаси билан, ҳам тарафларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказади, уларга низони ҳал этишга доир оғзаки ва ёзма тавсиялар беради, медиация бошлангунига қадар медиация тарафларига медиациянинг мақсадини, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, тарафларнинг ўзаро фикр ва таклифларини алмашишларини таъминлайди, тарафлар томонидан низони тартибга солиш турини таклиф қилади.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда:

тарафлар ҳақидаги;

низо предмети тўғрисидаги;

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги;

медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана тўғрисидаги;

медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.

145-8. Медиацияни амалга ошириш муддати медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда тарафлар томонидан ихтиёрий белгиланади. Бунда муддат ўттиз кундан ошмаслиги лозим. Зарур ҳолларда тарафларнинг ўзаро розилиги билан ушбу муддат ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин.

145-9. Нотариус томонидан қуйидаги ҳолларда медиацияни қўллаш тугатилади:

тарафлар томонидан медиатив келишув тузилганда;

низо хусусида ўзаро мақбул бўлган қарорга эришиш имконияти бўлмаганда;

мавжуд низо бўйича келишувга эришмай туриб медиацияни тугатиш тўғрисида тарафларнинг келишуви тузилганда (медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида ёзма келишув мавжуд бўлган тақдирда);

бирор-бир тараф медиацияни давом эттиришдан воз кечишини маълум қилганда;

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари ўтганда.

145-10. Тарафлар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижаларидан келиб чиқадиган низони ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, нотариус тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тасдиқлайди.

Медиатив келишувда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

тузилган жойи ва санаси;

тарафлар хақидги маълумотлар;

низо предмети;

медиация тартиб-таомилини амалга оширилганлиги, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари;

медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана;

ўзаро мақбул қарорга эришилганлиги;

медиатив келишувни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эканлиги;

медиатив келишувда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши;

медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари;

медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги.

145-11. Медиатив келишув нотариусга камида уч нусхада тақдим этилади ва нотариал тартибда тасдиқланади, улардан биттаси нотариал идорада сақланади.".


27. Қуйидаги мазмундаги 19-1-§ билан тўлдирилсин:


"19-1-§. Далилларни таъминлаш


164-1. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда манфаатдор шахсларнинг илтимосига биноан нотариус судда ёки маъмурий органда иш юзага келган тақдирда, агар тақдим этиш кейинчалик мумкин бўлмай қолади ёки қийин бўлади деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлса, далилларни таъминлайди.

Нотариус далилларни нусха олиш, ёзиб олиш, тўплаш ва ўзида сақлаш орқали таъминлайди.

164-2. Нотариус Қонунда белгиланган тартибда далилларни таъминлаши мумкин.

Нотариус томонидан далилларни таъминлаш суддан олдин ҳам, суд жараёни мобайнида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Бунда ариза берувчи нотариусга далилларни таъминлаши учун бу ҳақида ариза билан мурожаат қилади. Ариза умумий тартибда, далилларни таъминлаш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзилади.

Мазкур ариза нотариусга далиллардан нусха олиш, уларни ёзиб олиш, тўплаш ва сақлаш учун асос бўлади.

Нотариус далилларни таъминлаш ҳақида аризани қабул қилганидан сўнг, мазкур масалага алоқадор барча тарафларни далилларни таъминлаш жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилиши шарт.

164-3. Далилларни таъминлаш нотариус томонидан баённома тузиш орқали расмийлаштирилади. Баённомада қайси ҳолат бўйича далил таъминланаётганлиги, исботлаш предмети ва унинг мазмуни, аризачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилиши лозим.

Далилларни таъминлаш учун нотариус гувоҳларнинг кўрсатувларини ёзиб олади, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечиради ва гувоҳлантиради, экспертиза тайинлайди, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги фактларни тасдиқлайди.

Далилларни таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган ҳар бир ҳаракат баённомада акс эттирилиши ва уларда камида иккита холис иштирок этиши лозим.

164-4. Гувоҳларни сўров қилиш ва уларнинг кўрсатувларини ёзиб олиш, агар бу гувоҳлар келгусида ўтказиладиган суд жараёнида қатнаша олмаса, улар саломатлигининг аҳволи оғир бўлса ва ўз ихтиёрига кўра нотариус томонидан сўроқ қилинишига рози бўлса амалга оширилади. Гувоҳларнинг кўрсатувлари уларни сўроқ қилиш баённомасида қайд этилади. Ушбу баённома гувоҳ, гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этган шахслар ва нотариус томонидан имзоланиши шарт.

164-5. Нотариус томонидан ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш ёки гувоҳлантириш, улар тақдим этилган тақдирда нотариал идора биносида, акс ҳолда, жойига чиқиб амалга оширилади ҳамда далилларнинг тавсифи ва ҳолатнинг мазмуни баённомада акс эттирилади.

164-6. Нотариус далилларни таъминлаш учун маълум бир соҳа мутахассисларининг хулосаси зарур деб ҳисобласа, у ҳолда экспертиза тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мазкур қарор нотариус томонидан бир иш кунидан кечиктирмай экспертизани амалга оширувчи тегишли ташкилот, корхона, муассаса ёки мансабдор шахсга юборилади.

164-7. Нотариус баённомада гувоҳларни ва экспертларни ёлғон маълумот ёки ёлғон гувоҳлик берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантириши шарт.

164-8. Нотариус қуйидаги ҳолларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги фактларни тасдиқлашни амалга оширади:

тегишли домен ўғирланганда;

муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган контент (матн, аудио ва видео материаллар) ўғирланганда;

товар ёки хизмат кўрсатиш белгиларидан ноқонуний фойдаланилганда;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда реклама жойлаштирилганда;

жисмоний ёки юридик шахсларнинг ишчанлик обрўси, шаъни ва қадр-қимматини камситувчи туҳмат ёки ҳақоратли маълумотлар жойлаштирилганда.

Манфаатдор шахс нотариусга Интернет жаҳон ахборот тармоғида далилларни таъминлашни сўраб аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда мурожаат қилиши лозим. Бунда ариза берувчи аризада веб-портал ёки веб-сайт ёхуд веб-саҳифани аниқ кўрсатиши шарт.

Нотариус мазкур ариза кўрсатилган тегишли веб-портал ёки веб-сайт ёхуд веб-саҳифа бўйича фактларни кўздан кечиради.

Нотариус веб-портал ёки веб-сайт ёхуд веб-саҳифани кўздан кечираётган вақтда кўрсатилган манзилдаги маълумотлар ҳақиқатдан ҳам ариза берувчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид эканлигига ишонч ҳосил қилиши шарт.

Нотариус тегишли веб-портал ёки веб-сайт ёхуд веб-саҳифани кўздан кечириб бўлганидан сўнг, ундаги фактларни қоғозда чоп этади ва аниқ манзилни кўрсатган ҳолда уларни тасдиқлайди.

Нотариус фактларни тасдиқлаш учун амалга оширган ҳаракатлар рўйхатини, кўрилган саҳифалар сонини, далилларнинг таркибини, веб-портал ёки веб-сайт ёхуд веб-саҳифа кўздан кечирилган сана ва жойни, манфаатдор шахслар тўғрисидаги ва нотариал идора тўғрисидаги маълумотларни баённомада қайд этади ҳамда тасдиқланган далилларни баённомага илова қилади.".


28. Қуйидаги мазмундаги 22-1 ва 22-2-§ билан тўлдирилсин:


"22-1-§. Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти

тақдим этилган вақтни тасдиқлаш


172-1. Нотариус муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлайди.

Муаллиф ёки бошқа турдош ҳуқуқ эгаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектини нашриётга, оммавий ахборот воситаларига ёки учинчи шахсларга топширишдан олдин келгусида ўзининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлатиши мумкин. Бунинг учун у исталган нотариусга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

172-2. Муаллиф ёки турдош ҳуқуқ эгаси нотариусга ўз ҳуқуқларини келажакда ҳимоя қилиши лозим бўлган асарининг бирламчи манбасини тақдим этади.

Нотариус ушбу ҳужжатларни шахсан ўзи кўздан кечиради, уларда тузатиш йўқлигини текширади. Агар ҳужжатда тузатиш аниқланса, нотариус томонидан бу ҳақда ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида кўрсатилиши шарт.

Ҳужжатлар матни аниқ ва тушунарли, қалам билан ёзилмаган бўлиши лозим.

172-3. Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни нотариус томонидан тасдиқлаш икки нусхада амалга оширилади. Бунда ҳужжатнинг ҳар бир нусхасига тасдиқловчи ёзув киритилади.

Ушбу тасдиқловчи ёзувда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

нотариуснинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

нотариал идоранинг тўлиқ номи;

муаллифлик ва (ёки) турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақт ва сана;

муаллиф ёки турдош ҳуқуқ эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг яшаш манзили.

Муаллиф ёки турдош ҳуқуқ эгаси томонидан бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳужжатлар тақдим этилганда, уларнинг ҳар бирига алоҳида тасдиқловчи ёзув киритилади. Бунда тасдиқланган ҳужжатларнинг бир нусхаси муаллиф ёки турдош ҳуқуқ эгасига берилади, иккинчи нусхаси нотариусда қолади.

172-4. Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объекти тақдим этилган вақтни тасдиқлаш муаллифлик ва турдош ҳуқуқнинг юзага келиши учун асос бўлмайди.


22-2-§. Электрон ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ҳужжат

билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлаш


172-5. Нотариус мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда нотариал тартибда тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномаларнинг электрон шакли қоғоз шаклда тақдим этилган ҳужжатга мувофиқлигини тасдиқлайди.

Электрон ҳужжатнинг қоғоз шаклидаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эга эканлигини тасдиқлаш 2020 йил 1 январдан бошлаб республика ҳудудида нотариуслар томонидан тасдиқлаб келинаётган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар учун амал қилади.

Бунда нотариус аризалар, ижара шартномалари ва ишончномаларни унинг номидан тасдиқланган ёки унда тараф сифатида иштирок этган шахснинг мурожаатига асосан бошқа нотариус томонидан тасдиқланган ҳужжатларнинг файл кўринишини унинг ноёб рақами ёки бошқа шу каби маълумотлари орқали Тизимдан электрон файл кўринишига ўтказиб олади.

Шундан сўнг, нотариус томонидан ҳужжатлар электрон файл кўринишидан қоғозга чиқариб олинади ва ушбу ҳужжатлар уларнинг асл нусхаси билан бир хил юридик кучга эга эканлиги тўғрисида тасдиқловчи ёзув ёзиб қўйилади. Бунда ҳужжатлар икки ёки ундан ортиқ варақдан иборат бўлса битта йиғмажилд шаклига келтирилади, махсус тешик очгич (люверс) ёрдамида тешган ҳолда ип ўтказиб тикилади, рақамланади, ҳужжатнинг охирги варағи ёрлиқ билан елимланган ҳолда нотариуснинг имзоси билан тасдиқланиб, муҳр босилади ва ушбу ҳужжатлар уларнинг асл нусхаси билан бир хил юридик кучга эга эканлиги тўғрисида тасдиқловчи ёзув ёзиб қўйилади.

Ҳужжатларнинг бир нусхаси мурожаат қилувчига берилади, иккинчи нусхаси нотариал идорада қолдирилади.

Ушбу ҳужжатларнинг тасдиқланган электрон шакли қоғоздаги ҳужжат билан бир хил юридик кучга эгадир.

172-6. Оддий ёзма шаклда тузилган аризалар ва битимларнинг, шунингдек шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон шаклини қоғоздаги ҳужжат билан тенг юридик кучга эгалигини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.".


29. 179-банд қуйидаги таҳрир баён этилсин:

"179. Давлат нотариал идоралари нотариуслари пул суммалари ва қимматли қоғозларни ҳудудий адлия органи томонидан тегишли банкларда очилган депозитга қабул қилади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар пул суммалари ва қимматли қоғозларни тегишли банкларда очилган ўзларининг депозитига қабул қилади.".


30. 187-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"187. Давлат нотариал идораси нотариуси кредитор ёки унинг вакилининг ёзма аризасига асосланиб, ҳудудий адлия органига кредиторларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда пул суммалари ва қимматли қоғозларни топшириш ҳақида хат юборади.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус кредитор ёки унинг вакилининг ёзма аризасига асосан банкка кредиторларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда пул суммалари ва қимматли қоғозларни топшириш ҳақида хат ва тўлов топшириқномасини юборади.".


31. 188-банддаги "нотариуснинг" деган сўз "давлат нотариал идораси нотариусининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


32. 190-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"190. Депозитда сақланаётган пул суммалари ва қимматли қоғозлар ҳудудий адлия органларининг ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг мулки ҳисобланмайди.".


33. 209-банддаги "уни" деган сўз "уларни" деган сўз билан алмаштирилсин.


34. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 май