язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2020 й. 288-сон "Ўзбекистон Рреспубликаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.05.2020 й.

N 288



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш

ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 октябдаги ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ кўмитаси:

а) бир ой муддатда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотларга 2018 йил 31 декабрдан кейин контрагентлари билан ўзаро муносабатларда кечиктирилган дебиторлик қарзлари (кейинги ўринларда тўланган молиявий санкциялар деб аталади) бўйича қўлланилган молиявий санкцияларни хатловдан ўтказсин;

б) хатлов натижаларига кўра:

бир ой муддатда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўлланилган молиявий санкциялар суммаларининг қайтарилиши таъминлансин;

икки ҳафта муддатда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотларга контрагентлар билан муносабатларда юзага келган кечиктирилган дебиторлик қарзлар учун молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги суд қарорларини бекор қилиш тўғрисида тегишли судларга аризалар берилсин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 майдаги

288-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пулнинг банкдан ташқари оқимини янада камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда) билан тасдиқланган "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари дастури"нинг "II. Нақд пул маблағларининг банкдан ташқари муомалага чиқиб кетишининг олдини олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўловлар ва ҳисоб-китоблар бўйича мажбуриятлар бажарилиши механизмларини ишлаб чиқиш" бўлимидан 10-позиция чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банддан "фақат улар тегишли лицензия олган тақдирда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 19-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Кўчма савдо тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан савдони амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва жойлари кўрсатилган ҳолда тузиладиган шартномалар асосида, шунингдек тантаналар кунларида, савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида, шартномада кўчма савдога қўйиладиган товарлар турлари ва миқдорини кўрсатган ҳолда амалга оширишга йўл қўйилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи савдо тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорида (Ўзбекистон Республикасининг ҚТ, 2006 й., 3-сон, 24-модда):


а) 2-банд қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 1-иловада:


илова номидан ", шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банддаги "бериладиган истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия мавжуд бўлганда" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


IV бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори рус тили матнининг 1-иловаси 19-позицияси чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорида:


а) 1-илова 20-банди "б" кичик бандининг учинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"учинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда биринчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин";


б) 2-илованинг 45, 67 ва 70-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 майдаги

288-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 43-44-сон, 331-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)" илованинг 31-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)" 1-илованинг 73-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 13 июлдаги 233-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда) 1-илованинг 7-банди "в" кичик банди ва 21-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" қарорига илованинг 19-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги 323-сон қарорига илованинг 6-банди ва 7-банднинг "б" кичик банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 13, 16, 18 ва 21-бандлари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" қарорига илованинг 150-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 май