ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2020 й. 302-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2020 й.

N 302



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2004 ЙИЛ 6 ИЮЛДАГИ 318-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



"Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида" ва "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 майдаги

302-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги

318-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотларни

сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 14-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи - олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"Импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг ёрлиқларида қайд этилган маҳсулотнинг яроқлилик муддатлари Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда қайд этилган яроқлилик муддатларидан фарқ қилган тақдирда, аккредитациядан ўтган лаборатория мажмуалари томонидан уларнинг қайд этилган яроқлилик муддатига мувофиқлиги ва хавфсизлик кўрсаткичларига таҳлиллар ўтказилиб, ижобий баҳоланганидан сўнг республика ҳудудига импорт қилинишига рухсат этилади.

Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар ўйинчоқлари, энергетик ичимликлар аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан токсикологик таҳлиллар ўтказилиб, хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича ижобий баҳоланганидан сўнг республика ҳудудига импорт қилинишига рухсат этилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлик (номувофиқлик) тўғрисида берилган санитария-эпидемиологик хулосаларнинг электрон реестрини юритади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-саҳифасига жойлаштириб боради".


2. 16-бандда:

биринчи хатбоши биринчи - ўнинчи хатбошилар сифатида қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қуйидагилар санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:

санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш вақтида озиқ-овқат маҳсулотининг яроқлилик муддати 60 фоиздан кам бўлганида (ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган умумий яроқлилик муддатига нисбатан фоизда);

халқаро аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун таҳлил баёнлари бўлмаса;

юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар билан зарарланганлиги аниқланганда;

радиоактив кўрсаткичларнинг меъёрлардан юқорилиги аниқланганда;

озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида генетик модификацияланган организмлар (кейинги ўринларда ГМО деб аталади) белгиланган меъёрлар даражасидан юқори бўлганда (амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ таркибида ГМО мавжудлигига текшириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари учун татбиқ этилади);

паразитлар ёки уларнинг тухумлари аниқланганда;

лаборатория синовларининг салбий натижалари;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда.

Санитария-эпидемиология хулосасини беришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, унинг ҳудудий ёки туман (шаҳар) марказлари томонидан унинг аниқ сабаблари ва қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилинади.";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Қуйидаги мазмундаги 16-1 - 16-3-бандлар қўшилсин:

"16-1. Ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишга ҳамда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, масъул санитария врачи томонидан бир кун муддатда икки нусхада далолатнома тузилади. Бунда озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ёки уни олиб келувчи тўғрисидаги маълумотлар, озиқ-овқат маҳсулотининг қаердан келтирилганлиги, номи ва тури, оғирлиги, миқдори, тўплами, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, озиқ-овқат маҳсулотининг қадоқ тури, ушбу маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатларга номувофиқлиги кўрсатилади.

16-2. Тузилган далолатнома ва ҳужжатлар тўплами Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, унинг ҳудудий ёки туман (шаҳар) маркази раҳбарига тақдим этилади. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, унинг ҳудудий ёки туман (шаҳар) маркази раҳбари томонидан далолатнома асосида бир кун муддатда истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, ундан фойдаланиш ёки республикага импорт қилишни тақиқлаш тўғрисида қарор имзоланади.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, ундан фойдаланиш ёки республикага импорт қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қарор икки нусхада тайёрланади, биринчи нусхаси бир иш куни ичида аризачига берилади, иккинчи нусхаси - Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, унинг ҳудудий ёки туман (шаҳар) марказида сақланади.

16-3. Истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулоти турига қараб, тегишли ташкилотлар билан келишган ҳолда қайта ишлаш ёки йўқ қилиш усули ва шартлари белгиланади. Истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулотидан қайта ишлашда фойдаланиш ёки уни йўқ қилиш усуллари ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишга ёки фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, юк эгаси озиқ-овқат маҳсулотини қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулоти қайта ишлашда фойдаланиш ёки йўқ қилишга қадар алоҳида жойда (резервуарда), ҳисобда тўплами, ишлатиш (қайта ишлаш) ёки йўқ қилиш усуллари ва шартлари аниқ кўрсатилган ҳолда сақланиши шарт.

Истеъмолга ёки фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган маҳсулотнинг тўлиқ сақланиши учун масъулият қонунчиликда белгиланган тартибда унинг эгаси зиммасига юкланади. Истеъмолга яроқсиз деб топилган маҳсулотни қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза қилиш, йўқ қилиш усуллари ва шартларини белгилаш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, йўқ қилиш ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ харажатлар маҳсулотнинг эгаси ҳисобидан амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май
















































Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск