ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Ўзбекистон Республикасининг 20.05.2020 й. ЎРҚ-619-сон "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.04.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 11.05.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.05.2020 й.

N ЎРҚ-619



"ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 28 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 11 майда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 9-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 26-банд билан тўлдирилсин:

"26) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси - Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни кўзлаб қилинган даъволар ва бериладиган аризалар юзасидан";


2) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 10-1, 10-2 ва 10-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"10-1) Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;

10-2) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;

10-3) Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан";


3) 15-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат нотариал идорасининг хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади";


4) 18-модда биринчи қисмининг иккинчи бандидаги "давлат нотариал идоралари" деган сўзлар "нотариус" деган сўз билан алмаштирилсин";


5) 20-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Нотариал ҳаракатлар нотариуслар томонидан бажарилганлиги учун давлат божи улар амалга оширилганда ундирилади, нотариал идоралардаги ишларда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг дубликатларини, ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини, нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестридан кўчирмаларни берганлик учун эса улар берилаётганда ундирилади";

учинчи қисмидаги "Давлат нотариал идораси" деган сўзлар "Нотариус" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "Давлат нотариал идораси" деган сўзлар "Нотариал идора" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кейинчалик мол-мулкнинг қолган қисмига гувоҳнома берилганида давлат божи унинг аввалги гувоҳнома (гувоҳномалар) берилганлиги учун тўланган қисми чиқариб ташланган ҳолда мутаносиб равишда ундирилади";

ўн биринчи қисмидаги "Давлат нотариал идораси" деган сўзлар "Нотариус" деган сўз билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи қисмидаги "Ижро ёзувлари бўйича ёзувни амалга оширганлик" деган сўзлар "Ижро ёзувларини ёзганлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирманчи ва йигирма биринчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Икки ёки ундан ортиқ шахс номидан ёхуд икки ёки ундан ортиқ шахс номига берилган битта ишончномани тасдиқлашда давлат божи битта ҳаракатга нисбатан ундирилади.

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг битта аризадаги (мажбуриятдаги) имзоларини шаҳодатлашда давлат божи битта ҳаракатга нисбатан ундирилади";


6) қуйидаги мазмундаги 22-1-модда билан тўлдирилсин:


"22-1-модда. Давлат хизматларини олиш учун Ўзбекистон

Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали

мурожаат қилишда давлат божи ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳар қандай давлат хизматини олиш, шу жумладан лицензия, рухсатнома олиш, давлат рўйхатидан ўтиш ва бошқа хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда мурожаат этилганда давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Давлат хизматлари марказлари орқали ёки хизмат кўрсатувчи органларга бевосита мурожаат этилган тақдирда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида ундирилади";


7) илованинг:


4-банди:


"б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


б) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан - БҲМнинг 3300 бараваридан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда


шартнома суммасининг 10 фоизи

";

"ч" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"



ч) нотариал идораларда мавжуд бўлган нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш реестридан кўчирмаларни, ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини ва дубликатларини берганлик учун


БҲМнинг 5 фоизи

";

"ш-1" кичик банди изоҳининг биринчи хатбошисидаги "Давлат нотариал идораси" деган сўзлар "Нотариал идора" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-бандининг "а" ва "б" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


а) адлия органлари томонидан





халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини


БҲМнинг 12,5 баравари




республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотларини


БҲМнинг 3 баравари




фаолиятини вилоят ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини


БҲМнинг 1 баравари




фаолиятини туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини


БҲМнинг 50 фоизи




диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний ўқув юртларини


БҲМнинг 20 баравари




бошқа диний ташкилотларни


БҲМнинг 10 баравари




диний ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун


уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи





адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини


БҲМнинг 2 баравари




адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун


уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 20 фоизи





юридик маслаҳатхоналарни


БҲМнинг 1 баравари





б) Давлат хизматлари марказларида





чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда


БҲМнинг 10 баравари




суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда


БҲМнинг 4 баравари




юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини ҳамда юридик шахслар бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда


БҲМнинг 1 баравари

";

31-банднинг изоҳи чиқариб ташлансин;


34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

34. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш





юридик шахслар учун


БҲМнинг 5 баравари




якка тартибдаги тадбиркорлар учун


БҲМнинг 2 баравари

";

40-банди чиқариб ташлансин;


42-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

42. Фаолиятнинг айрим турларини Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





лотореялар ташкил этиш


БҲМнинг 35 баравари

";

қуйидаги мазмундаги 45 - 48-бандлар билан тўлдирилсин:

"

45. Фаолиятнинг айрим турларини адлия органлари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





адвокатлик фаолияти


БҲМнинг 1 баравари




хусусий нотариал фаолият


БҲМнинг 1 баравари



46. Фаолиятнинг айрим турларини Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти


БҲМнинг 10 баравари



47. Фаолиятнинг айрим турларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш


БҲМнинг 10 баравари



48. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





баҳолаш фаолияти


БҲМнинг 4 баравари




риэлторлик фаолияти


БҲМнинг 4 баравари

".

      

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 май


"Халқ сўзи", 2020 йил 21 май














































Время: 0.2070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск