язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Меҳнат қонунчилиги асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 й. 253-Ф-сон "Ғалаба боғи" мажмуасига бадиий мажмуалар яратилиши муносабати билан муаллифлик гонорарларини тўлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

19.05.2020 й.

N 253-Ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида" 2019 йил 23 октябрдаги ПҚ-4495-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, "Ғалаба боғи" мажмуасига бадиий мажмуалар яратилиши муносабати билан муаллифлик гонорарларини тўлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг "Ғалаба боғи" мажмуасидаги бадиий мажмуалар бўйича Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилган танловлар натижасига кўра аниқланган ташкилотлар (муаллиф ва ижодкорлар)га муаллифлик ҳақи (ижодий ишлар бўйича гонорарлар)ни тўлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. "Ғалаба боғи" мажмуасида бадиий ёдгорликлар яратишда муаллифлик ҳақи ставкалари (ижодий ишлар бўйича гонорарлар) миқдорини аниқлаш ва тасдиқлаш бўйича баҳоловчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Баҳоловчи гуруҳ) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Баҳоловчи гуруҳ аъзоларига муаллифлик ҳақи ставкалари (ижодий ишлар бўйича гонорарлар)ни ҳар томонлама таҳлил қилган ҳолда, уларнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Баҳоловчи гуруҳ аниқлаган муаллифлик ҳақи ставкалари (ижодий ишлар бўйича гонорарлар) бўйича ҳайкалтарошларга лойиҳа доирасида зарур маблағларни бош пудрат ташкилоти - "Трест 12" АЖ томонидан қоплаб берилишини таъминласин.


4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 майдаги

253-Ф-сон фармойишига

ИЛОВА



"Ғалаба боғи" мажмуасида бадиий ёдгорликлар яратишда

муаллифлик ҳақи ставкалари (ижодий ишлар бўйича

гонорарлар) миқдорини аниқлаш ва тасдиқлаш бўйича

БАҲОЛОВЧИ ГУРУҲ ТАРКИБИ

1. А. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, баҳоловчи гуруҳи раҳбари


2. Э. Искандаров

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосари


3. К. Акилова

-

Ўзбекистон - Республикаси маданият вазири ўринбосари, Бадиий экспертлар кенгаши раиси


4. Т. Абдусаттаров

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори


5. Н. Сабиров

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти директори


6. У. Ибрахимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ҳужжатли текширишлар бўлими бошлиғи


7. С. Орипов

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси директори


8. М. Аллабергенов

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларпи комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК директори


9. Ф. Ташмухаммедов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари, Бадиий экспертлар кенгаши раиси ўринбосари


10. Ф. Рузикулов

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Бадиий экспертиза бошқармаси бошлиғи


11. Т. Тожиходжаев

-

Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳузуридаги Бадиий экспертиза кенгаши раиси


           

Изоҳ. Баҳоловчи гуруҳ ишида иштирок этиш учун соҳа йўналишидаги бошқа мутахассислар ҳом жалб этилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май