язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат тили/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 й. 254-Ф-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида" 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

19.05.2020 й.

N 254-Ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида" 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан 2019 йил 21 октябрь куни "Тошкент сити" халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги "Конгресс-ҳолл" саройида асосий байрам тадбири ўтказилганлиги;

"Тошкент сити" халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги "Конгресс-ҳолл" саройида ўтказилган байрам тадбирига вақтинчалик саҳна (кейинги ўринларда - объект) қурилганлиги;

объект бўйича буюртмачи этиб - Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, бош лойиҳачи ва пудратчи этиб - "Трест 12" АЖ белгиланганлиги;

объектда ҳақиқатдан бажарилган лойиҳа ва қурилиш ишлари қиймати 89,8 млн. сўмни ташкил этганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига ҳақиқатда бажарилган лойиҳа ва қурилиш ишлари учун 89,8 млн. сўм маблағни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратсин.


3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май