язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Меҳнат қонунчилиги асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 й. 291-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2020 й.

N 291



"ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш, хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартибини белгилаш, шунингдек "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Хавфли ишлаб чиқариш объектида саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май