язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 й. 297-сон "Ўзбекистон Республикаси минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2020 Й.

N 297




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИНЕРАЛ-ХОМАШЁ БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 ноябрдаги ПҚ-4522-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ер ости бойликларининг геология-қидирув ишларини ўтказишни ташкил этиш тартибини;

ер ости бойликларини геологик ўрганиш, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларнинг асосий вазифаларини;

республика минерал-хомашё базасини ривожлантиришни ва қайта тиклашни таъминлаш учун йиллик дастурнинг асосий вазифалари ва геология-қидирув ишлари объектларини танлаш мезонлари ҳамда дастурларни шакллантириш тартиби ва муддатларини.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 майдаги

297-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнефтгаз" МХК бўйича минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 14 августдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 33-сон, 421-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонунининг 6-моддаси)" 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 45-сон, 525-модда) илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизими бўйича минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурларини шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 августдаги 675-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарори)" 2019 йил 11 февралдаги 111-сон қарорига илованинг 7-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 май