язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 й. 312-сон "Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2020 й.

N 312




ҒАЛЛА ЕТИШТИРУВЧИ ХЎЖАЛИКЛАР

ВА КОРХОНАЛАРДАН СОТИБ ОЛИНАДИГАН

ДОННИ САҚЛАШ СОҲАСИДАГИ АЙРИМ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

бошоқли донни қабул қилиш ва сақлаш майдонлари, омборлари ҳамда бошқа сиғимларга бўлган талабларни, бошоқли дон партиясини қабул қилиш, шакллантириш ва жойлаштириш, нархлар барқарорлигини таъминлашда дон сифатини назорат қилиш тартибини, шунингдек, донни сақлаш жараёнида техника ва саноат хавфсизлиги, санитария талабларини назарда тутувчи Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

бошоқли донни қабул қилиш ва сақлаш майдонлари, омборлари ҳамда бошқа сиғимларга хулоса беришга тайёрлаш ва ўтказиш учун умумий талабларни, шунингдек, дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартибини назарда тутувчи Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар йили 1 апрелга қадар ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида сотиб олинадиган ғалланинг туманлар кесимидаги тақсимоти ҳамда бошоқли дон сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари хулосасига эга бўлган дон корхоналари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради;

ҳар йили 1 майга қадар туманлар кесимида қабул қилинадиган ғалланинг ҳажмлари ва уларни сақлайдиган дон корхоналари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 май