язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Ижтимоий таъминот/ Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 23.05.2020 й. 327-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 майдаги

327-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани

тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент туғилган боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчилар) Давлат хизматлари марказлари орқали бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини (кейинги ўринларда - нафақа) тайинлаш юзасидан мурожаат қилиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда - ваколатли орган) томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади.


3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги идоралараро электрон ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


4. Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


5. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.


7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Давлат хизматлари марказлари ариза берувчилар ЭРИсини шу жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбур.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


8. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.


9. Ариза берувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


10. Ариза берувчилар давлат хизматлардан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.


11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.


12. Ваколатли орган томонидан сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида нафақа пули тайинланади ёки рад этилади ҳамда бу ҳақидаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда маълумотда рад этиш сабаблари кўрсатилади.


13. Ваколатли орган нафақа пулини тайинлаган тақдирда тўлов қайдномаларини шакллантиради ва нафақани қачон ва қаердан олиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотни (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади. Шакллантирилган тўлов қайдномалари ҳар ой ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи кунигача сўровномада келтирилган нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга юборилади.


14. Давлат хизматлари маркази маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида ариза берувчини хабардор қилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


17. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


18. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Фарзанд туғилганда бериладиган нафақани

тайинлаш юзасидан мурожаат қилиш бўйича

давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Механизм


Муддатлар



1-босқич

Ариза берувчи


1. Фарзанд туғилганда бериладиган нафақа тайинлаш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда мурожаат қилади.


2. ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ва сўровнома шаклини тўлдиради.


Бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддатда









2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


1. Сўровномани тўлдириб, электрон шаклда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.



1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 5 дақиқада



2. ЯИДХП


2. Сўровномани Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига юборади.


2. Автоматик тарзда







3-босқич

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими


1. Фарзанд туғилганда берилидиган нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида тегишли қарор қабул қилади.


2. Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисидаги маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.


3. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумотни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.



Сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқада




4. Нафақа тайинлаган тақдирда ҳар ойлик тўлов қайдномаларини шакллантириб, нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга юборади.


Ҳар ойнинг 5 кунигача







4-босқич

Давлат хизматлари маркази


1. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.


2. Нафақа пули тайинлаган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш мумкинлиги тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.



Маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқада



             





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА

(сана)


(рақам)

Фарзанд туғилганда бериладиган нафақани олиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:


1. Фамилияси:



2. Исми:



3. Отасининг исми:



4. Туғилган санаси:



5. Паспорт серияси ва рақами:



6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:



7. Нафақани етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот:



8. Боланинг туғилган санаси:



9. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами:



10. Далолатнома ёзуви қайд рақами:



11. Болага алоқадорлиги:



12. Телефон рақами:



13. Электрон почта манзили:



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 май