ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /Ички ишлар вазирлигининг 32ққ-сон, Молия вазирлигининг 15-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 03.05.2020 й. Қарори (АВ томонидан 25.05.2020 й. 2964-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.05.2020 й.
N 2964-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 03.05.2020 й. N 32ққ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 03.05.2020 й. N 15 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли
учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун
тарифларга ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон ''Меҳнатга ҳақ тўлаш. пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 29 декабрдаги 72 ва 190-сон қарори (рўйхат рақами 2964, 2018 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 3-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларнинг 1, 2, 3-позицияларидаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири
|
П. Бобожонов |
Молия вазири |
Т. Ишметов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 25 май
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 1 июнь, 21-сон, 227-модда