язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2020 й. 318-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2020 й.

N 318



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ

БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН

ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг штатлар тузилмасига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й, 10-сон, 245-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари - ЖИЭББ бошлиғи (кейинги ўринларда ЖИЭББ бошлиғи деб аталади)" сўзлари "ЖИЭББ бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 май