язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Маъмурий регламент 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Май, 2020 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Лицензиялаш/ Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 23.05.2020 й. 328-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 майдаги

328-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ветеринария фаолиятини лицензиялаш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария фаолиятини лицензиялаш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш, тугатиш, бекор қилиш, қайта расмийлаштиришда давлат хизматларини (кейинги ўринларда - давлат хизматлари) кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ветеринария фаолиятнинг лицензияланаётган йўналишлари - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган йўналишлари, шунингдек, уларнинг бир қисми (қисмлари):

ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни сотиш;

ветеринария даволаш-профилактика ишлари;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини сотиш;


лицензиялаш - лицензия бериш тўғрисидаги аризани топшириш ва кўриб чиқиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ тадбирлар комплекси;


лицензия талаблари ва шартлари - ветеринария фаолиятнинг лицензияланаётган йўналишларини, шунингдек, уларнинг бир қисмини (қисмларини) амалга ошираётганда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи;


лицензияловчи орган - ветеринария фаолиятнинг йўналишларининг, шунингдек, уларнинг бир қисмининг (қисмларининг) тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари;


лицензия талабгори - лицензияловчи органга ветеринария фаолиятнинг лицензияланадиган йўналишларини, шунингдек, уларнинг бир қисмини (қисмларини) амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик ёки жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти;


лицензиат - ветеринария фаолиятнинг лицензияланадиган йўналишларини, шунингдек, уларнинг бир қисмини (қисмларини) амалга оширишга лицензияси бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


лицензия реестри - берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган лицензиялар, шунингдек амал қилиши тугатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган лицензияловчи органнинг маълумотлар базалари;


лицензия - лицензияловчи орган, шунингдек, Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан берилган лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда ветеринария фаолиятнинг йўналишларини, шунингдек, уларнинг бир қисмини (қисмларини) амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ).


3. Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита), Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан қуйидаги йўналишлар лицензияланади:


а) Қўмита томонидан:

ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни сотиш;


б) ҳудудий бошқармалар томонидан:

ветеринария даволаш-профилактика ишлари;

ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини сотиш.

Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулоса тайёрлаш учун лицензияловчи орган ҳудудий бошқармалар ҳамда туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларининг раҳбар ва ходимларини эксперт сифатида (кейинги ўринларда - эксперт) жалб қилади.


4. Лицензияловчи орган фаолиятини мувофиқлаштириш, лицензиялаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, лицензияловчи орган берадиган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни "Лицензия" ахборот тизимлари комплексига киритиб бориш, лицензияловчи орган томонидан фаолият йўналишларини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш Қўмита томонидан амалга оширилади.


5. Марказ ва лицензияловчи орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида кўрсатилади.


6. Ветеринария фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.


7. Лицензиат томонидан ветеринария фаолияти фақат лицензияда кўрсатилган йўналишлари, шунингдек, уларнинг бир қисми (қисмлари) бўйича амалга оширилиши мумкин.

Юридик шахс томонидан филиаллар ташкил этилганида, лицензия талабгорининг QR-коди (матрик штрихли код) сақланган ҳолда филиалнинг фаолият йўналиши ва манзили ҳақидаги маълумотлар қўшимча равишда киритилади. Филиаллар ташкил этилганда, мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ Марказ ёки ЯИДХП орқали ариза бериши шарт.


8. Давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


9. Қуйидагилар ветеринария фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

ветеринария фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига ва техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

лицензиатнинг фаолиятни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказишнинг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатларига риоя этиши;

ветеринария йўналиши бўйича ўрта-махсус маълумотга ва юридик шахс мақомига эга бўлган субъектлар штатидаги ходимлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар фақат ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини сотиши;

юридик шахс штатида олий ёки ўрта махсус маълумотга ва ветеринария соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлган ветеринария мутахассисларининг мавжуд бўлиши;

якка тартибдаги тадбиркорнинг олий ёки ўрта махсус ветеринария маълумотига ва ветеринария соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлиши;

юридик шахс ходимларининг, ветеринария фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг камида 5 йилда бир марта малака ошириши;

лицензия талабгори ёки лицензиат ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли ветеринария нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларга ёки хоналарга эга бўлиши;

ветеринария нормалари ва қоидаларига риоя этиш;

Ўзбекистон Республикасида рухсат берилган диагностика, профилактика ва даволаш усулларини, шунингдек, ветеринария препаратларини қўллаш;

лицензия талабгори - юридик шахс томонидан лицензияловчи органга ветеринария мутахассисининг ишга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни Марказ ёки ЯИДХП орқали мутахассис ишга олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида тақдим этиш.


10. Ветеринария фаолиятининг тегишли йўналишларини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага ва бошқа техника воситаларига қўйиладиган энг кам талаблар белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан белгиланади.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


11. Лицензия талабгори давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказга ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


12. Лицензия талабгори ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил тарзда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон равишда тўлдиради.

Аризага якка тартибдаги тадбиркорлар ветеринария мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумоти тўғрисидаги дипломидан ёки унинг кўчирмасидан нусха ҳам илова қилади.


13. Лицензия талабгори ёки лицензиат Марказ ёки ЯИДХПдаги тегишли шакллардаги аризага ва унинг талабларига мувофиқ мурожаат қилади.


14. Лицензия талабгори тегишли шаклдаги ариза тўлдирилгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани ўз электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, аризани (ЭРИ) билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


15. Марказ ёки ЯИДХП кўрсатиладиган давлат хизматлари учун Регламент талабларига мувофиқ йиғим ёки давлат божларини тақсимлаб, уларнинг ундирилишини таъминлайди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарори билан тасдиқланган Лицензиялар бланкаларини тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан берилган лицензияни қайта расмийлаштириш учун Марказга қайтаради.

Ушбу лицензияни Марказ ариза қабул қилинган кунда ветеринария фаолиятининг йўналиши бўйича тегишли лицензияловчи органга юборади.


17. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахс тугатилганда, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда, лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун ветеринария фаолияти йўналишининг тегишлилиги бўйича лицензияни лицензияловчи органга юборади ёки уни хабардор қилади.


18. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ичида аризалар қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди, билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


19. Аризада нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, лицензия олиш учун Регламентда белгиланган йиғимни ёки давлат божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъий тақиқланади.


20. Лицензия талабгори давлат хизматларидан фойдаланишдан уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.


21. Лицензия талабгори Марказ ёки ЯИДХП орқали юборган тегишли шаклдаги аризадан воз кечганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди.



4-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ ВА УНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШДА ЗАРУР БЎЛГАН

ҲУЖЖАТЛАР


22. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) 2-иловага мувофиқ лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс учун - юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобварағи;

жисмоний шахс учун - фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар;

шунингдек, телефон рақамлари ҳамда фаолиятни амалга ошириш (филиаллар) манзиллари;

юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият йўналишлари;

б) тегишли якка тартибдаги тадбиркорнинг дипломидан ёки унинг кўчирмасидан нусха.


23. Лицензия талабгоридан мазкур Регламентда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.



5-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


24. Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Тўланадиган йиғим суммасининг:


а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар лицензияловчи органнинг ҳисобварағига;


б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар лицензияловчи органнинг ҳисобварағига ўтказилади.


25. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор ариза ва барча зарур ҳужжатлар Марказ ёки ЯИДХПдан келган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.


26. Лицензия талабгори Марказга келиб мурожаат этганда, унинг аризаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, лицензия талабгори томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. Ваколатли орган барча зарур ҳужжатлар илова қилинган аризани ариза келиб тушган кунда кўриб чиқиш учун экспертга юборади.

Эксперт бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун лицензияловчи орган эксперт илтимосига кўра ўз маблағлари ҳисобидан:

лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият йўналишини амалга ошириш учун мавжуд шароитларни жойларга чиқиб баҳолаш;

тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.


27. Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан сўнг лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда Марказ ёки ЯИДХП орқали хабардор қилади.

Лицензия бериш учун қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисобварағи реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилиб, ёзма шаклда ҳамда лицензия битимини илова қилган ҳолда имзолаш учун Марказ ёки ЯИДХП орқали юборилади.


28. Лицензия лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва имзоланган лицензия битими Марказ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилгандан сўнг берилади.

Агар Ягона биллинг тизими орқали давлат божи тўланган бўлса, фақат имзоланган лицензия битими Марказ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади ҳамда лицензия ушбу банднинг биринчи хатбошидаги муддатда берилади.

Лицензияда қуйидагилар кўрсатилади:

лицензиянинг тартиб рақами;

берилган вақти;

лицензия эгаси;

юридик шахс учун - номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли;

жисмоний шахс учун - фамилияси, исми ва отасининг исми;

лицензия эгасининг жойлашган жойи;

юридик шахс учун - жойлашган жойи (почта манзили), унинг солиқ тўловчи идентификация рақами;

фаолиятни амалга ошириш манзили;

филиал манзиллари;

жисмоний шахс учун - турар жойи, унинг солиқ тўловчи идентификация рақами;

фаолиятни амалга ошириш манзили;

рухсат этилган фаолият йўналиши;

рухсат этилган филиалдаги фаолият йўналиши;

лицензияни берган лицензияловчи орган;

лицензиянинг реестр бўйича тартиб рақами.


29. Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорининг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши тўғрисида лицензияловчи орган билан лицензия талабгори ўртасидаги муносабатларни тартибга соладиган лицензия битими тузилади ва лицензияловчи орган ҳамда лицензиат томонидан электрон имзоси билан имзоланади.

Лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган ветеринария фаолияти йўналишларининг номи;

лицензия талабгорига қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензияланадиган фаолият йўналиши амалга ошириладиган манзил (манзиллар);

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензия талабгорининг лицензия битими талаблари ва шартларини бажаришини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

ветеринария фаолиятининг муайян йўналишини амалга ошириш хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.

Лицензия қайта расмийлаштирилган тақдирда, лицензия битимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия битими тузилади.


30. Агар лицензия талабгори лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома Марказ ёки ЯИДХП орқали юборилган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ва имзоланган лицензия битимини Марказ ёки ЯИДХП орқали тақдим этмаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

Агарда лицензия талабгори Ягона биллинг тизими орқали давлат божини тўламаса, ушбу банднинг биринчи хатбошидаги муддатда лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


31. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этилиши тўғрисидаги қарори, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


32. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда Марказ ёки ЯИДХП орқали юборилади. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда Марказ ёки ЯИДХП орқали олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.

Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун экспертга юборилади.

Эксперт тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган эксперт хулосаси асосида тўрт кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин Марказ ёки ЯИДХП орқали берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ


33. Юридик шахс - лицензиат ўзгарганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензия талабгори қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилинган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида 4-иловага мувофиқ Марказ ёки ЯИДХП орқали ариза бериши шарт.

Жисмоний шахс - лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда, лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида 5-иловага мувофиқ Марказ ёки ЯИДХП орқали ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида ветеринария фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.


34. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият йўналишнинг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.


35. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензия тегишли ҳужжатлар илова қилинган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза 6-иловага мувофиқ Марказ ёки ЯИДХП орқали олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида лицензияловчи орган томонидан қайта расмийлаштирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.


36. Қайта расмийлаштиришда олдин берилган лицензияларда кўрсатилган йўналишлар бўйича ваколатли лицензияловчи органга Марказ ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.


37. Қайта расмийлаштиришда тўланадиган йиғим суммасининг:


а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар лицензияловчи органнинг ҳисобварағига;


б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар лицензияловчи органнинг ҳисобварағига ўтказилади.



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


38. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан назорат қилинади.


39. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиат лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этишга мажбур бўлган муддатларни белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ветеринария фаолиятини лицензиясиз амалга ошириш ҳоллари аниқланган тақдирда, материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.


40. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТУГАТИШ, ЛИЦЕНЗИЯНИ

БЕКОР ҚИЛИШ


41. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш, уни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Лицензиат Марказ ёки ЯИДХП орқали 7-иловага мувофиқ амал қилишни тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза тақдим этади.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган қарори асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


42. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади. Ветеринария фаолиятини амалга оширишга лицензиялар реестри юридик ва жисмоний шахслар учун алоҳида юритилади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар:

юридик шахслар учун - ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, мулкчилик шакли, филиаллар тўғрисида маълумотлар, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

жисмоний шахслар учун - лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспорти маълумотлари, яшаш манзили, телефони;

б) лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

в) лицензия бланкасининг серияси ва тартиб рақами;

д) ветеринария фаолияти йўналиши;

е) лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган манзил, иш телефони, факс;

ж) лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

з) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилишнинг асослари ва санаси.


43. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.



9-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИЛГАНЛИГИ

УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ


44. Лицензия берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


45. Давлат божи суммасининг:

а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар республика бюджетига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар республика бюджетига ўтказилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


46. Марказ ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


47. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Марказ ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.


48. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


49. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Марказ ёки ЯИДХП орқали ветеринария

фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

    

1-босқич

Ариза берувчи

1. Лицензия талабгори ёки лицензиат давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказга ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


2. Марказ ёки ЯИДХП томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун йиғим тўлайди.

1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат қилганда

2-босқич

1.Давлат  хизматлари маркази


2. ЯИДХП

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза қабул қилинган кунда ветеринария фаолиятининг йўналиши бўйича тегишли лицензияловчи органга юборади.

1. 10 дақиқа мобайнида


2. Автоматик тарзда

3-босқич

Лицензияловчи орган

1. Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлари, аризаси улар олинган кунда кўриб чиқиш учун экспертга юборади;

эксперт бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

2. Лицензияловчи орган томонидан тегишли қарор уч кун муддатда қабул қилингандан кейин лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда Марказ ёки ЯИДХП. орқали хабардор қилади.

Ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисобварағи реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилиб, лицензия битими илова қилинган ҳолда ёзма шаклда имзолаш учун Марказ ёки ЯИДХП орқали юборилади.

Қарор қабул қилингандан сўнг

5-босқич

Ариза берувчи

Агар Ягона биллинг тизими орқали давлат божи тўланган бўлса, фақат имзоланган лицензия битими Марказ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади ҳамда лицензия Регламент 32-бандининг биринчи хатбошидаги муддатда берилади.

3 ой муддатда

6-босқич

Лиензияловчи

орган

1. Лицензия лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва имзоланган лицензия битими Марказ ёки ЯИДХП орқали тақдим этгандан кейин берилади


2. Агар Ягона биллинг тизими орқали давлат божи тўланган бўлса, фақат имзоланган лицензия битими Марказ ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади ҳамда лицензия ушбу банднинг биринчи хатбошидаги муддатда берилади.

Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва имзоланган лицензия битими тақдим этилгандан сўнг

7-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ўзи келиб мурожаат қилганда, лицензияни ариза берувчига ўз муҳрини босгандан сўнг беради.

1 соат муддатда






Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ветеринария фаолиятининг қуйидаги йўналишларига

лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан

фойдаланиш учун

Ариза


q* Якка тартибдаги тадбиркор бўйича маълумот


1.

Ф.И.О.:


2.

Паспортига оид маълумотлари:


3.

Яшаш манзили:


4.

СТИР:


5.

Телефон рақами:


6.

Электрон почта манзили:


7.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:


q Юридик шахс бўйича маълумот


1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:


2.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3.

Жойлашуви:

(почта манзили)


4.

СТИР:


5.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)


6.

Телефон рақами:


7.

Электрон почта манзили:


8.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:


9.

Филиаллари:

(мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт)


10

Ваколатли орган:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига

11.

**Фаолият йўналиши:

q ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларини тайёрлаш.

12.

Ваколатли орган:

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига

13.

Фаолият йўналиши:

q ветеринария даволаш-профилактика ишлари;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларини сотиш.

   

Изоҳ.


*) Якка тартибдаги тадбиркор ветеринария фаолиятининг тегишли йўналишини амалга ошириш учун олий ёки ўрта махсус ветеринария маълумотига эга мутахассислик дипломи ёки унинг кўчирмасидан нусха илова қилиниши зарур.


**) Лицензия талабгори томонидан амалга ошириладиган ветеринария фаолиятининг йўналишлари тегишлилиги бўйича ваколатли органга йўналтирилади.

Талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши бўйича розилиги:




розиман

рози эмасман

Талабгорнинг электрон рақамли имзоси






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ветеринария фаолиятининг қуйидаги йўналишларига

филиал очиш бўйича давлат хизматларидан

фойдаланиш учун

Ариза

  

Юридик шахс бўйича маълумот


1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:


2.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3.

Жойлашуви:

(почта манзили)


4.

СТИР:


5.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)


6.

Телефон рақами:


7.

Электрон почта манзили:


8.

Амалдаги лицензиянинг тартиб рақами, берилган вақти


9.

Янги филиал манзили


10.

*Ваколатли орган:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига

11.

**Фаолият йўналиши:

q ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни тайёрлаш.

12.

Ваколатли орган:

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига

13.

Фаолият йўналиши:

q Ветеринария даволаш - профилактика ишлари;

q Ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни сотиш.

      

Изоҳ.


*) Лицензия талабгори томонидан амалга ошириладиган ветеринария фаолиятининг йўналишлари тегишлилиги бўйича ваколатли органга йўналтирилади.


**) Ветеринария фаолиятининг тегишли йўналишини амалга ошириш учун олий ёки ўрта махсус ветеринария маълумотига эга мутахассислик дипломи ёки унинг кўчирмасидан нусха илова қилиниши зарур.

Талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши бўйича розилиги:





розиман

рози эмасман

Талабгорнинг электрон рақамли имзоси






Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Ветеринария фаолиятининг қуйидаги йўналишларига

лицензиат ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган

жойини (почта манзилини) ўзгартириш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

Ариза

  

Юридик шахс бўйича маълумот


1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:


2.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3.

Жойлашуви:

(почта манзили)


4.

СТИР:


5.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)


6.

Телефон рақами:


7.

Электрон почта манзили:


8.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:


9.

Юридик шахснинг янги номи:



янги ташкилий-ҳуқуқий шакли:



юридик шахснинг янги юридик манзили:



янги электрон почта манзили:


10

*Ваколатли орган:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига

11.

**Фаолият йўналиши:

q ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситалаини тайёрлаш.

12.

Ваколатли орган:

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига

13.

Фаолият йўналиши:

q ветеринария даволаш - профилактика ишлари;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни сотиш.

  

Изоҳ.


*) Лицензия талабгори томонидан амалга ошириладиган ветеринария фаолиятининг йўналишлари тегишлилиги бўйича ваколатли органга йўналтирилади.


**) Ветеринария фаолиятининг тегишли йўналишини амалга ошириш учун олий ёки ўрта махсус ветеринария маълумотига эга мутахассислик дипломи ёки унинг кўчирмасидан нусха илова қилиниши зарур.

Талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши бўйича розилиги:





розиман

рози эмасман

Талабгорнинг электрон рақамли имзоси






Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Ветеринария фаолиятининг қуйидаги йўналишларига

лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки

яшаш жойи ўзгартириш бўйича давлат хизматларидан

фойдаланиш учун

Ариза

   

Якка тартибдаги тадбиркор бўйича маълумот


1.

Ф.И.О.:


2.

Паспортига оид маълумотлари:


3.

Яшаш манзили:


4.

СТИР:


5.

Телефон рақами:


6.

Электрон почта манзили:


7.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:


8.

Фамилияси:


9.

Исми:


10.

Отасининг исми:


11.

Яшаш жойи:


12.

Ваколатли орган:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига

13.

**Фаолият йўналиши:

q ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни тайёрлаш.

14.

Ваколатли орган:

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига

15.

Фаолият йўналиши:

q ветеринария даволаш - профилактика ишлари;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни сотиш.

  

Изоҳ.


*) Якка тартибдаги тадбиркор ветеринария фаолиятининг тегишли йўналишини амалга ошириш учун олий ёки ўрта махсус ветеринария маълумотига эга мутахассислик дипломи ёки унинг кўчирмасидан нусха илова қилиниши зарур:


**) Лицензия талабгори томонидан амалга ошириладиган ветеринария фаолиятининг йўналишлари тегишлилиги бўйича ваколатли органга йўналтирилади.

Талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши бўйича розилиги:




розиман

рози эмасман

Талабгорнинг электрон рақамли имзоси






Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА




Ветеринария фаолиятининг қуйидаги йўналишларига

қайта расмийлаштириш (лицензиянинг амал қилишини,

фаолият турининг бир қисмини (қисмлари) тўхтатиш)

бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

Ариза

Якка тартибдаги тадбиркор бўйичаги маълумот


1.

Ф.И.Ш.:


2.

Паспортига оид маълумотлари:


3.

Яшаш манзили:


4.

СТИР:


5.

Телефон рақами:


6.

Электрон почта манзили:


7.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:


Юридик шахс бўйича маълумот


1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:


2.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3.

Жойлашуви:

(почта манзили)


4.

СТИР:


5.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)


6.

Телефон рақами:


7.

Электрон почта манзили:


8.

Фаолиятни амалга ошириш манзили:


9.

Филиаллари:

(мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт)


10

Ваколатли орган:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

11.

*Фаолият йўналиши:

q ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни реализация қилиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни тайёрлаш.

12.

Ваколатли орган:

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига

13.

Фаолият йўналиши:

q ветеринария даволаш - профилактика ишлари;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни реализация қилиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини реализация қилиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни реализация қилиш.

Изоҳ.

*) Лицензиятнинг аризасига мувофиқ лицензиянинг амал қилишини, фаолият турининг бир қисмини (қисмлари) тўхтатиш учун тегишлилиги бўйича ваколатли органга йўналтирилади

Талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши бўйичаги розилиги




розиман

рози эмасман

Талабгорнинг электрон рақамли имзоси






Маъмурий регламентга

7-ИЛОВА



Ветеринария фаолиятининг қуйидаги йўналишларига

лицензиянинг амал қилишни тугатиш ёки бекор қилиш

бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

Ариза

q Якка тартибдаги тадбиркор бўйича маълумот


1.

Ф.И.О.:


2.

Паспортига оид маълумотлари:


3.

Яшаш манзили:


4.

СТИР:


5.

Телефон рақами:


6.

Электрон почта манзили:


7.

Тугатиш муддати: кун, ой, йил:


8.

Бекор қилиш муддати: кун, ой, йил:


q Юридик шахс бўйича маълумот


1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:


2.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3.

Юридик манзили:


4.

СТИР:


5.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)


6.

Телефон рақами:


7.

Электрон почта манзили:


8.

Ваколатли орган:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига

9.

Фаолият йўналиши:

q ветеринария лаборатория-диагностика ишлари;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни ишлаб чиқариш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун биологик препаратларни тайёрлаш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни тайёрлаш.

10.

Ваколатли орган:

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига

11.

Фаолият йўналиши:

q ветеринария даволаш - профилактика ишлари;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун доривор воситаларни сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун озуқа қўшимчаларини сотиш;

q ветеринария препаратлари, шу жумладан ветеринария мақсадлари учун зоогигиена воситаларни сотиш.




розиман

рози эмасман

Талабгорнинг электрон рақамли имзоси



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 май